Кодо Саваки: Сенга

tabiat

Ўзгаларнинг ўзгача дунёқарашидан ором топмаётган эй одам, сенга.

Сен ўз яқининг, ўзга одам учун ҳаттоки ел ҳам чиқара олмайсан. Бизнинг ҳар биримиз ўз ҳаётимиз билан яшашимиз керак. Ва айни дамда бу ҳаётда кимнинг қобилиятлари кўпроқ дея фикрламаслигимиз ҳам лозим.

Кўзлар хеч қачон “Балки бизнинг жойлашган ўрнимиз бироз пастроқдир, аммо биз кўпроқ иш қиламиз”, дейишмайди. Қошлар “Балки биз бирор иш қилмасмиз, аммо биз баланроқмиз”, деб жавоб беришмайди.

Тоғлар биз баландмиз, дея ўйлашмайди. Денгиз мен чуқур ва бепоёнман дея ўй сурмайди. Коинотдаги ҳамма нарса ўзининг вазифасини бажаради, холос.

”Тоғ этагида бирор инсон медитацияда ўтирган, ўтирмаганидан қатъий назар қушлар ўзларича сайрайдилар, гуллар ханда қилаверадилар”. Қушлар бу одамга бирор ҳикоя айтиб бериш учун сайрашмайди. Гуллар шу одам уларнинг хуснига маҳлиё бўлиши учун шамолда тебраниб, назокатланишмайди.Бу одам “сатори” 1 олиш учун дзадзен2 ўтиргани йўқ. Ҳар ким ўзини ўзига бўлган муносабати орқали яратади.

(Изоҳ : (1): Дзадзэн –медитация тури. (2): ”Сатори” – мунаввварликка етишиш. )

Дин деган ўз ҳаётини тўла-тўкис, янгидан янги поклик билан, бирор нарсанинг арқонига ўз бўйнини тиқмасдан яшаш демакдир.

Нега атрофга аланглайсан!? Гап сен ҳақингда кетаётганини кўрмаяпсанми?

Каллаварам каллаваралигидан уялмаслиги керак.Оёқлар оёқ бўлганлиги учун исён кўтармасликлари лозим. Бош асосий нарса ҳам эмас. Киндик ўзини ҳамма нарсанинг отаси дея ҳис қилмасин. Шу сабабли одамлар премьер –министрни алоҳида аҳамиятли одам дея тушунишгани кулгули. Бурун кўзлар ўрнини боса олганидай, оғиз ҳам қулоқлар вазифасини бажара олади. Ҳамма Коинотда ягона ўз ўзлигига эга.

Ҳамма тирик жон ўзининг такрорланмаслиги билан яшаб ўтиши керак. Ҳар бир жон фақат ўз умрини яшаши мумкин. Нима бўлдики, сиз буни кўздан қочирдингиз? Жамиятимизда тўғри мисоллар камнамо. “Соғлом ақл”, “жамият онги” деган тушунчалар, бирлашма ва фракциялар яратиш – булар ҳаммаси ёмон мисоллар.

Токугава (1600-1868) даврида конфуций оқими муридлари айтардилар: ”Шакьямуни жуда ўзига ишонган одам эди! У Коинотда бошқа такрорланмас жон экани ҳақида гапиради”.

Бу янглишиш: Нафақат Шакьямуни ўзига ҳосликка эга. Ҳар биримиз ўзига ҳос, такрорланмас инсонмиз. Ҳар биримизнинг ўзига ҳослигимиз бор. Биз эса ундан нолиймиз.

Нолишни бас қил! Сен ўзингни зерикарли одамлигингдан , кимдир сендан яхшироқлигидан нолияпсан. Ишларинг сал яхшиланиб қолгандан кейин эса дарҳол ўзингдан кета бошлайсан.

Диний ҳаёт кечириш ўзи ҳақида фикрлаш, ўзлигини таниш ва ўзини цензура қилишни англатади.
Баъзилар ўзларини бу гапни уларга тегишли жойи йўқдай тутишга ҳаракат қилишади.

Кейинги пайтларда безорилар ҳар сафар муаммо яратишганидан кейин одамлар “замонни” айблашади. Лекин қайси “замон” яхши, қайсиниси ёмон? Бой оиласида туғилган яхшими? Камбағал оилада туғилиш ёмонми? Ўзига ҳослиги бўлмаган замон ва макон ёмондир.

Ота-онангни, шажарангни, келиб чиқишингни ҳамма гапга тиқишинг ёмон. Гўёки бу сенга алоҳида бебаҳолик берадигандай. Мавқеингни, пулингни, кийимингни ҳам кўз-кўзлама. Борингча яша. Дин дегани яланғоч ва ўйинчоқларсиз яшаш деганидир.

Дунёда пул ва таниш-билишлардан аҳамиятли кўриниш ясашга интилишади. Бу бемаза овқатни чиройли тарелкага қуйиб, таъм беришга уринишга ўхшайди. Дунё одамни ўзини, ўзлигини кўздан қочирди.

Динда жамоа жавобгарлиги йўқ. Ҳамма нарса ўзингга боғлиқ.

Дунё одами, иллюзияга кўмилиб яшайдиган оддий одам агар биров қараб турмаса ишига қизиқишини йўқотади. Қараб турса оловгаям сакрайди.

Дунёда мақтов ёрлиқлари беришади, лекин бунинг ортида нима бор?

Мақтов ёрлиқлари одамни ёлғон камтарлик уйига олиб келади одамни. Кейин бу одам айтади:”Мен ўзимни мақтамоқчимасман, лекин…”

Одамлар ғалаба ва мағлубият атрофида шовқин сурон яратмасликлари керак.

Мен-менман. Ҳар қандай солиштиришлар бекор.

Бу мактабдан бошланади: имтиҳон топшир, баҳо ол, одамларни шу баҳога қараб бўлиш-қандай аҳмоқлик. “Аҳамиятли” ёки “аҳамиятсиз” нарса нима? Яхши эслаш қобилияти яхшими, ёмонми? Хотираси ёмон ёмон одамми? Ҳотираси зўр тўнкалар ҳам тиқилиб ётишибдику! Баҳо олиш варағида пастда қолганлар ўз тақдирини лаънатлашади ва умрини хафаликда ўтказишади. Ва айнан шу ҳафалиги ҳаётидаги энг катта муаммоси эканини ўйлаб ҳам кўрмайди.

Сенга бировлар қўйишган баҳога суюнма. Ўзингга ўзинг жавоб бер. Нимага бировлар мқтаса суюнасан, ҳақоратлашса ўксийсан? Сен ҳали ўзингни танимайсанку!

Мен хеч кимни мақтамаганман. Чунки ҳамма ўзини яхши томонини билади.

Болалар сичқонни тутиб олдилар. Энди у қафасда потираяпти. Болалар бу ҳолдан лаззат олишади. Сичқон қонга тўлиб, дум ва оғзини темирга ишқалайди. Кейин уни мушукка ташлаб беришади. Агар мен шу сичқон бўлганимда “лаънати одамлар менинг томошамдан лаззат олиб бўлишибсан”, дердимда, медитацияга ўтириб олардим.

Будда ҳислатига эга бўлиш атрофга алангламаслик деганидир. Атрофга аланглашни бас қилишинг билан овқатингни мазза қилиб ўтириб ейсан.

Будда йўлини амал қилиш атрофга алангаламаслик деганидир. Бу айни сония билан уйғунлашиб кетиш. Биз ҳожатга бориш учун овқат емаймиз. Ўғит ишлаб чиқариш учун хожатга бормаймиз. Аммо нимагадир бугун университетга кириш учун мактабга борамиз, яхши иш топиш учун университетга кирамиз.

Мунаввар онгга эга бўлиш бу атрофга алангламасликдир.

Аслида атрофга аланглашга бирор сабаб йўқ. Уни устига тўрт томонга чопавериш одати жудаям кўҳна одат.

Катталарни ғалати одатлари бор: улар бир дона сўз атрофида катта театр саҳнаси қуришади. Чақалоқни уялтиришга уриниб кўрчи қўлингдан келармикан? Фақатт катталаргина шунақа онгга эга, уларнинг аччиқлари келганида ё уялишганида ўзига ҳос бир транс ҳолатига тушиб қолишади.

”Темир буқа арслон ҳайқириғидан қўрқмайди”. Бу тушунарли, унинг тирик жонга ҳос ожизлиги йўқ.

Умр бўйи йўлини топмаган одамлар бор.

Қоп-қоронғуда тимирскиланишни бақс қил. Эркин қадам боса оладиган жойингда юр.”Тунда юрма. Кундуз юр”. (Кэйтоку-Дэнтороку 15). Бу – диннинг мантиғи.

Қаерга қарама ўша ерда ўзинг. Сен бўлмасанг у ерда хеч нарса йўқ. “Менинг дангасалигимни бирор нарса қилишга кўмак бер” Менинг оғриқларимни ол”. Бу гап, бу нарса ишламайди.

Ҳар биримиз дунё билан бирга туғилганмиз, дунё билан бирга ўламиз. Чунки ҳар бир одамнинг ичида ўз дунёси бор.

Кодо Саваки Росининг ”Сенга” китобидан.

(Бахтиёржон Мамажоновнинг русчадан таржимаси.)

www.onasharq.blogspot.com

www.munosabat.org

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn