Маъсум кўнгил туғёни

skeppargatanШвед тилидан Саодат Пўлканова таржимаси.

Швед шоираси ва ёзувчиси Карин Бойи

Карин Бойи 1900 йилнинг 26 октябр куни Швециянинг Гётеборг шаҳрида дунёга келган.
У Бойилар оиласининг тўнғич фарзанди эди.
Кариннинг отаси Фритиз ва онаси Сигни Бойидир. Уни Бродин Свен ва Бродин Улф номли укалари бўлган.

Карин илк ижодини 1909 йилда кичик ҳикоя ва суратлар чизишдан бошлаган. Унинг чизган суратлари ва ҳикояси Стокҳолм газетаси томонидан кичик совға билан тақдирланади.

1915 йилда Каринлар оиласи Стокҳолм шаҳрининг Ҳуддинги туманига кўчиб келишади. У ерда Карин бобосининг 70 ёшлик таваллудига атаб шеър ва афсоналар ёзади. Улар китоб ҳолида чоп этилади. Шунингдек,у ёш театр труппалари учун ҳам кичик новеллалар ёзади.

1920 йилда Карин муаллимлар тайёрлаш курсида таълим олади.
1921 йилда у Уппсала университетига ўқишга киради ва таҳсил жараёнида грек, норвег ва бошқа тиллар тарихини қунт билан ўрганади.

Карин Бойи ҳаётлик чоғида 5 та шеърий китоб ва 5 роман ва новеллар ёзиб қолдирган.

Карин Бойи бугунги кунда швед классик шеърияти намоёндаси сифатида эътироф этилади.

У умрининг сўнгги кунларида “Бебаҳо” номли новеллалари ва “Ўлимнинг етти гуноҳи” номли шеърий китобини ёзиб тугатган.

Карин Бойи 1940 йилнинг 24 апрелида  рак касаллиги туфайли бу ёруғ оламни тарк этади.

Карин Бойининг нашр этилган шеърий китоблари:

“Булут”, 1922 йил.
“Яширин мамлакат”, 1924 йил.
“Ўчоғлар”, 1927 йил.
“Дарахт учун”, 1935 йил.
“Ўлимнинг етти гуноҳи”, 1941 йил.

Нашр этилган романлари:

“Астарта”. 1931 йил.
“Мерит уйғонмоқда”. 1933 йил.
“Кирзис”. 1934 йил.
“Жуда кам”. 1936 йил.
“Каллокаин”, 1940 йил.

 

Kaрин Бойи шеърларидан намуналар:

 

Истак

Oҳ, ҳаёт нақадар ҳақиқатдир рост,
Ва аниқ бир бор ўлмоқ ҳам,
Атрофда тириклик мавжланар масрур
Қайғу ва шодликла жамулжам.

Бир қўшиқки бирам осуда,
Куйлар мени қайғу- оҳимни.
Йўқотмайди бу оҳанг сира
Эсга солар кўнгил розимни.

Ва бу узун ҳаёт сўнггида,
Бордир бир кун мен учун якто.
У кун мени қалб илинжида,
Элтар гўзал ўлимга танҳо.

Ва у гўзал тупроқ устида,
Барча нарса тартибли сокин.
Бироқ инсон қисмат қасдида,
Етар унга ёлғиз ва мискин.

Гўёки бу улуғвор олам,
Япроқ узра қўнган бир шабнам
Ва бу сокин биллур ичида
Томчи сувдек турар муаллақ.

Ва у ёлғиз томчи сув каби
Севимлидир бу ҳаёт жуда.
Meнга бахш эт ўша ҳаётни!
Meнга бахш эт покликни дунё!

(“Яширин мамлакат” китобидан)

 

* * *

 

Сен мени ҳалоскорим,
Сен мени зўр ҳимоячим.
Сен мендаги бебаҳо ёқут,
Taкрорланмас бир оғриғимсан.

Йўқ, сен каби ҳеч ким қийнамас,
Сен азобсан ҳудди муз ва ўт.
Сен қалбимни тилган чақмоқсан,
Сен мен учун бебаҳо ҳилқат!

(“Булут“ китобидан)

 

****

 

Бир бағритош қиздан

Балки сени ҳолинг яхшимас шу чоғ,
Балки ётгандирсан мен каби уйғоқ.
Ўзингни сезарсан аянчли, оғир,
Ва карахт,безовта, ҳамда беътасир.

Сен ҳақсан,тўғридир шу қароринг ҳам,
Энди ухлаш керак ширин, хотиржам.
Балки бу ҳам керак ўтказмоққа вақт…
Балки ухлолмассан бедорсан шу чоғ…

(“Ўчоғлар” тўпламидан)

 

* * *

 

Кўчада турибман

 

Кўчада турибман, совқотдим роса,
Истагим – шам ёнган икки дераза.
Улар мени чорлар севгилим томон,
Шам ёнар… Юрагим оғрийди ёмон.

Бурчакка бораман, қайтаман секин,
Кўринарсан балки узоқдан бекин.
Яқинсан… Не учун мен бунда ҳамон?
Шам ёнар… Юрагим оғрийди ёмон…

(“Ўчоғлар” китобидан”)

www.pulkan.org

 

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn