Душанбе шаҳрида ”Парасту-2013” фестивали

10051_364528733665206_1126333646_nҲасанбой Ғойиб

7-апрел куни Лохутий номидаги Давлат академик драма театрида Суғд вилояти Спитамен нохияси Шукур Бурхонов номли ўзбек мусиқий драма театрининг намойиши бўлиб ўтди. Тожикистонлик таниқли журналист ва ёзувчи Ўринбой Усмоновнинг ”Қулф” драмасини режиссер А. Бойматов саҳналаштирган. Намойишда таниқли тожик драматурги Нур Табаров, Тожикистон халк артисти Ҳабибулло Абдураззоқов, Хужанд давлат ёшлар театри режиссери Ислом Саломов, шоира Бахринисо, Тожикистонлик таникли шоир ва ёзувчилар Абдулло Зухур, Отабек Ғойибов, Эшмухаммад Донохонов, Ҳасанбой Ғойиб, Омонбой Жуманов, Ҳасан Эрбобоев, Абдулла Насриддин, Садриддин Айний номли педагогика институти ўқитувчилари Профессор Холбой Шафаков, Бахтиёр Муъминов хамда талабалар иштирок этишди.

Намойиш сўнгида сўзга чиққан устоз санъаткорлар Хабибулло Абдураззоков, Шоира Бахринисо, Ислом Саломов хамда шоир Абдулла Зухур, Бахтиёр Мўъминовлар театр актерлари махоратига катта бахо бериб, драмада жуда актуал мавзулар кутарилганлигини қайд этишди . Хусусан, устоз Хабибулло Назаров ”Тожикистонда статистика маълумотларига караганда бир миллион етти юз минг ўзбек миллатига мансуб яшайди. Шундай экан ушбу спектаклни оинаи жахон орқали намойиш этмоқ керак. Аслида тожик ва ўзбек икки тилда сўзлашувчи бир миллатдир. Кимки бу миллатни ажратмокчи бўлса қаттиқ адашади. Менга машҳур ўзбек актери Шукур Бурхонов билан бирга рол ўйнаш бир мартагина насиб килган. Хозир мен театр ахлининг махоратини кўриб уларнинг устоз номини оқлаганликларига гувоҳ бўлдим.”

Кўрик-фестивал якуни 10-апрелда бўлиб ўтади.541587_364529293665150_1424531581_n

www.munosabat.org

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn