Кодо Саваки: «Сенга»

cropped-012.jpg(Кодо Савакининг «Сенга» китобидан)

Премьер-министрни ўзгача аҳамиятли одам дея ўйлайдиган эй одам, сенга.

Искандар Зулқарнай, Юлий Цезар ва Чингизхон оддийгина катта жиноятчилар бўлишган. Сталин ва Гитлер, Исикава Гоэмон ва Тэнитибо каби бандитларни ҳам ортда қолдиришди. Гарчи бу одамлар ўзида йўқ феълни кўз-кўз қилиш учун кўп чиранишган бўлсаларда, уларнинг охирги ниятлари айёрликлари билан қаерга қадар етиб бориш мумкинлигини билиш эди. Худди Кунисада Тюдзи каби. Ажабаланарлиси шундаки, бу тўдабошилар бизга ёрқин инсонлар бўлиб кўринадилар.

(Изоҳ: Исикава Гоэмон, Тэнъитибо и Кунисада Тюдзи – япон тарихига кирган уста ўғрилар).

Сен ўзингни яхшиман деб айтасан. Савол шундаки нимада, нима учун, ким учун яхшисан?

Ҳамма замонларда сиёсатчилар ҳалқни бурнидан тортиб судраб юрган ва ўз мақсади йўлида ишлатган.

Биз одатларимизни асл табиатимиз сифатида кўрсатишга уринамиз.

Ўзгани мулкини ўғирлаётган бўлсанг ўғрилигинг аёнмасми? Аммо нимагадир бугун ҳамма агар сени полиция инспектори ушлаб, судья судлаб, қамоққа тиқмаган бўлса айбсиз пок деб ўйлайди. Бу коорупциялашган сиёсатчиларга ҳам тегишли гап: улар далилларни кўздан пана олишга кучи етгунгача меҳнаткаш, ҳалол ва омадли одамлар ҳисобланишади. Бу- оломоннинг аҳмоқлигининг чегараси йўқ- дегани.

Гарчи Хитой императорини ақли тўлиб-тошган маслаҳатчилар ўраб олган бўлса ҳам, у барчасини бурнидан ип ўтказиб, судраб юриш учун етарли даражада ақлли бўлган. Аммо бу доноликнинг асл доноликка сираям алоқаси йўқ.

Исикава Гоэмон ягона ўғри эмасди. Биров оддий бирор нарсани ўғирлагани ҳали бу унинг ўғри деганимас. Кимдир бирор нарсани оддий ўғирлагани – унинг иликларига қадар ўғрилик сингган ўғри деганидир.

Ҳаммамиз ҳам вақти-вақти билан ўзимизда ғалати одатлар пайдо этамиз ва ривожлантирамиз. Ҳукуматда ўтирганлар, уларга ҳизмат қиладиган ўқитувчилар ҳам, зиёлилар ҳам шу одатларни бизга сингдириш учун умрини сарфлашади. Худди шундай мураккаб йўл билан бизни керакли шаклга солишади. Дин шу тугунларни ечиш демакдир.

“Уларнинг қўлида ҳокимият бор-да!”, деяётган эй сизлар, қалбаки бошлиқчаларнинг тўдасидан нима фарқингиз бор?

Хамма ўзининг дунёвий стандартларини ўрнатишга интилади- қандай ёқимсиз ҳолат.

Бир тизим барпо этган нарсани, иккинчиси вайрон этади. Бир сиёсий куч етишган ҳолатдан иккинчиси ортга, эскисига қайтади.

Ҳамма фақат симптом, белгиларни яшириш билан банд – ва суркашга мўжалланган маз билан!

Болалагимда олиймақом инсонларнинг кўзларига боқмасликни уқтиришарди. “Кўр бўлиб қоласан”. Мен қўрқувда деразаларимизнинг ёғоч тўсиқларини ёпиб олардим. Бугун менга хеч ким бунақа таъсир ўтказа олмайди.

Биров урушгача қамоқда ўтирган. Биров уруш вақти қамоқда ўтирган. Бировдан урушдан кейин қамоқда ўтирган.

Тинимсиз ўзгараётган сиёсий системага буйсуниш учун полиция ходими хизматини бажариш йўлида ўлимга ҳам тайёр бўлиши керак. Бу осон нарсамас. Мен бунақа қилмасдим.

Асл инсоний мантиғини излаётган одам обрў деб куйиб-ёнмайди. Ким министр бўлишга уриниб юрган бўлса, унда ҳаётга теран назар етишмайди.

Депутатлар ва министрлар овоз олиш учун курашадилар. Улар сайланишни қанчалик ҳоҳлашади – аҳмоқлар! Агар менга министр бўлишни таклиф этишса, мен кўнмасдим. “Нима мени шунчалик аҳмоқ деб ўйлайсизларми?”

Премьер-министр сайловда мағлуб бўлди: энди у йиғлайди. Кейинги сафар ютади: камерага қараб оғзини ёполмайди. Сиёсатчилир болалардан нима фарқ қилишади. Йиғлаётган болага қанд берсанг, бурни оқиб тиржаяди. Озроқ ёши катталардай фикрлаш ҳалақит бермасди.

Ўзининг биографияси билан фахрланиб, қайта-қайта сўзлайдиган одам-омадсиз.

Ўрни йўқ одамлар мансаби ва номи билан ўйин қилади.

Кўпчилик ўз ҳисобига яшай олмайди: улар тузум ҳисобидан озиқланишади.

”У зўр одам: бир кўтаришда икки литр пивони ичади!”. “Яхши”деб айтишаётган нарсада арзирли хеч нима йўқ. Ҳар бир тўданинг ўз қаричи бор. Шу қаричи билан нима “яхши”, нима “ёмонлигини” қаричлайди.

Дунёда ҳамма одам ўртача одамдай, зерикарли “тартибли” одам стандартларида туриб баҳс юритади.
Одамлар ажабтовур нарсалардан ҳайратланишади: қатордан озроқ ёнбошга чиқсанг бўлди, дарҳол сенга ҳайрон қарашади.

Бойўғли тунда кўра олиши – карма (тақдири). Видранинг (сувда озиқланадиган ҳайвон. Б.М.) сувда тез суза олиши- карма. Тулкилар чуқур уя қаза олиши – карма. Китнинг бунчалик катталиги – карма. Гарпуннинг (кит ови учун маҳсус найза) қурбони бўлиш ҳам тақдири. Қанчалик яхши ё ёмон бўлмасин, бу тақдир, холос. Бошқа хеч нарсамас.

Сен ақлли ё нодонсан, суюкли ё ёқимсизсан, қобилиятлимисан ёки йўқ: бари тақдир. Сени министр ёки қашшоқ қилган ҳам тақдир. Мушук билан йўлбарс жанжаллашиб қолишса, йўлбарс ютади. Ажабланарли жойи йўқ-тақдир. Бу дегани ақлли нодондан яхшироқ деганимас.

Одамлар тақдирини ортидан югириб юрадилар. Унга бурнингга ип ўтказишга изн берма: бирорта гўзал қизни кўриб қолсанг -бошингни йўқотасан. Кўпроқ пул таклиф қилишса эшакдай ишлай бошлайсан. Сен доим майда-чуйда нарсалар бурнингдан тортиб юришига йўл қўясан.

Баъзилар арслондай кучлилар. Бошқалар илонга ўхшаб узун. Бошқалар ласка (шимолда яшовчи юмронқозиққа ўхшаган ҳайвон. Б.М.) каби тунда яхши кўришади. Яна бировлардан доим боласини ўғирлаб кетишади. Бошқаларни умри бўйи ишлатишади, кейин сўйиб ейишади, масалан сигирлардай. Яна бошқалар аёлларнинг тиззасидан тушишмайди. Мушукдай. Ҳаммаси- тақдир. Бу яхшияммас, ёмон ҳаммас. Тақдири ўта-ўта яхшилар ҳам барибир дўзаҳга дўмбара бўлишади.

Каламуш ишини чин юракдан бажаради. Бу тақдири. Биз унга “Сен қанчалик виждонлисан”, дея ҳурмат кўрсатишимиз керакмас. Кимнингдир кўзи тунда бошқалардан кўра яхши кўрса ҳайратланишимиз ҳам шартмас. Мушук ҳам тунда яхши кўради. Одамнинг тунда ёмон кўриши одатий нарса.

Ҳайвоннинг яхши кўриш қобилияти ё сувда тез суза олиши –алоҳида ҳурматга лойиқ қилиб қўймайди.Тақдири шунақа эди. Яратилиш мантиғи шунақа. Дунёда ғалати кўринган ҳамма нарса-тақдирдан. Сен ақллимисан ва имтиҳонларингни топширдингми? Тақдиринг шундай. Бу дегани сени ниманидир тушунди, деганимас.

Дунёни ғалати қаричлар билан ўлчаймиз. Ҳайратланамиз. Ҳамма бойўғли тунда яхши кўради. бари туяқушлар тез югуришади.

Агар мушукчани йўлбарс қафасига ташласанг, у даҳшатга тушиб қочмоқчи бўлади. Лекин йўлбарс уни бир сакраб, ушлаб ейди. Шу мушукча, шу йўлбарс биз тирик жонларнинг ичимиздаги ожиз жойларимиз тимсолидир. Фақат Сайгёнинг кумуш мушугининг бошигагина шу кун тушмаслиги мумкин.

(Изоҳ: Сайгё (1117-1190), монах ва шоир. Сёгун Ёриасдан ҳайрлашув вақтида кумуш мушук ҳадя олган. Ва дарвозадан чиқиши билан йўлда ўйнаётган болаларга совға қилиб кетган).

Қобилиятлари билан мақтанишдан ортиқроқ яна қандай зерикарли иш бўлиши мумкин? Қобилиятлар нисбийдир. Улар хеч нарсамас. Қобилиятлар чегарасидан ташқаридаги нарсалар-мана нима аҳамиятли.
Қандай ёқимсиз одам бу Токугава Иэясу: унда бир томчи эрлик йўқ! Мен унингдай бўлишни истамайман. Агар Иэясу элда таниқли бўлиб кетганида, ҳамма унга ўхшашга интилиб кетганида дунё қалбаки одамлардан иборат бўлиб қоларди.

(Изоҳ: Токугава Иэясу(1542-1616) – сёгун. Ўрта асрларда жангларда ғолиб бўлган ва Токугава даврига асос солган. (1600-1868). Иэясуга қадар икки сёгун Японияни бирлаштирмоқчи бўлган. Ода Нобунага (1534-1582). Хиэй тоғида тэндай-буддизм марказларини ҳайвонларча вайрон қилган. Ва Тоётоми Хидэёси (1536-1598). Осакада катта қалъа қурган, япон тарихидаги энг таниқли шахслардан бири. Юқоридаги уч сёгуннинг турлича феъл-атворлари қуйидаги тўқима ҳикояда талқин этилади: Ода Нобунага, Тоётоми Хидэёси ва Токугава Иэясу бирга булбул хонишини эшитишмоқчи бўлишибди, лекин булбул улар учун сайрашни ҳоҳламабди. Шунда Нобунага дебди: ”Сайрашни истамаса, мен уни ўлдираман!”. Хидэёси жавоб берибди: ”Мен уни сайрашга мажбурлайман”. Унинг бу гапига Иэясу қаршилик билдирибди: ”Сайрагунча кутиб турайлик”. Иэясу Японияда ҳокимият учун жангларда у энг кўп сабр-тоқат намоён этган. Кўпчилик буни унинг ақллилигидан дея ҳисоблайди. Аммо Саваки Роси буни эрликдан эмас дея талқин этади).

Тарихда кўп қалъалар қурилган, Осакадги ўтиб бўлмас қалъадан бошлаб. Лекин уларнинг ҳаммаси ўз қалъаларининг ичида ўлиб кетишди: қанчалик нодон эди улар? Токугава Иэясуни айёр тулки дейишарди. У ишларини яхши бажарарди. Аммо унинг ҳокимияти абадий бўлдими? Йўқ. Умуман олганда у ҳам бир аҳмоқ эди, холос.

Агар сен Шарқ ва Ғарбдаги, ўтмишдаги ва ҳозирги қаҳрамонларни кўрсанг, ожизиям кучлисиям алал оқибат ўлиб кетиш учун бир-бирини ейишади. Улар бор кучларини саробнинг ортидан югиришга сарфлашади. Бу саробнинг нархи уларнинг умрининг нархи билан тенг эди.

Олдин Сугамо касалхонасида каттазанглик касаллигига учраган бир каллаварам бор эди. Ўзини ”Асивара сёгун” деб атарди. Бўйнига орден илиб олиб, ўтган-кетганга ақлли гаплар қиларди. Энди уруш тугагач, қарасак армия шу аҳмоқнинг ишидан бир қатра афзал иш қилмабди.Яна улар ҳозир орден ташкил қилишмоқчи.

Рус-япон урушидаги ғалаба қилсак, биз ерлар ютиб оламиз деб ўйлагандик. Қайда! Иккинчи жаҳон урушидан кейин кўрсак, фақат русларнинг нафратига ишлабмиз, холос.

Ҳамма ватанга содиқлик ҳақида гапиради. Гап бу нарса қаерга олиб боришида. Мен ҳам энг буюк жиддийлик билан рус-япон уришига боргандим. Мағлубиятдан кейин қилган ишимизни қилмаганимиз дуруст бўлишини кўрдим. Умуман урушмаган яхши.

Битта Сталиннинг туғилишидан кўп одамларнинг ҳаёт ва ўлими боғлиқ бўлиб қолади. Шунинг учун битта одам туғилиши ё туғилмаслиги- катта аҳамиятли.

Одам бошида яхши, афсус кейин у нотўғри томонга силжиб кетади. Ёмон мисолларга амал қилгани учун шундай бўлади. Сокагаккай бахт ваъда этади. Лекин нима у бахт? Пулми? Аммо пулни бахтга нима алоқаси бор. Монах каби ёрдам сўраш учун Будда қалъалардан ва тахтдан воз кечди. Бахт ёки бахтсизлик сени мувозанатдан чиқаришига йўл берганинг саробга бўйин эгдинг деганидир.

(Изоҳ: Сокагаккай (сўзма-сўз: ”Қадриятлар яратувчи жамият”)- янги япон сектаси, сиёсатга фаол аралашади.)
Ҳамманинг тақдири (карма) ҳар ҳил. Бунга ишониш-ҳаётда ҳар томонга типирчилашни бас қилишинг деганидир.

(Рус тилидан Бахтиёржон Мамажонов таржимаси)

http://onasharq.blogspot.com

www.munosabat.org

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn