Тинчлик ва дўстлик куйчиси эди

mt3Бугун, 2-май – улуғ тожик шоири, Тожикистон қаҳрамони Мирзо Турсунзода туғилган кун. Шу муносабат билан пойтахтда ва барча шаҳар, ноҳияларда тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Турсунзода шаҳридаги маданият ва фароғат боғида ҳам катта тантана бўлиб ўтди. Тантанада Турсунзода шаҳар раисининг маориф, маданият, соғликни сақлаш бўйича ўринбосари Муҳаббат Жалолий ва бошқа расмий шаҳар ҳукумати вакиллари, маданият ва маориф ходимлари ҳамда шеърият мухлислари иштирок этишди. Дастлаб иштирокчилар Мирзо Турсунзода бюсти пойига гуллар қўйишди.

Шаҳар марказий кутубхонаси масъуллари томонидан  шоир китоблари намойиши ташкил қилинди. Шаҳар маданият бўлими қошида ташкил этилган ”Ворисони Турсунзода” адабий маҳфили аъзолари буюк шоир ижодидан намуналар ўқишди. Шоир Абдуқаҳҳор Косим ва Ҳасанбой Ғойиб шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача маъруза қилдилар.

Шаҳар маданият уйи ходимлари бўлмиш ҳофизлар шоир ижодига доир қўшиқларни ижро этишди. Шеърхонлик то тушгача давом этди.

Ҳасанбой Ғойиб.

Суратда: Тадбирдан лавҳалар.

mt4

mt5

mt6Камина Турсунзода шаҳар ҳукумати маданият бўлими раиси Аҳмаджон Махмудов ва Тожикистон маданият аълочиси ҳофиз Валижон Мусаев билан.
Тантана иштирокчилари.

****

Мирзо Турсунзода

(1911-1977)

Шоирим

Шоирим ёнмоқдан топсанг хабар
Куйганлар ҳолидан қилма ҳазар.
Ёнмоқликдан яралгуси охан ҳам,
Бир шуъладан таралгуси гулхан ҳам.

Беҳарорат бўлса агар офтоб,
Ер юзида ҳаёт бўларди хароб.
Беҳарорат бўлса тош бўлгусидир,
Дил ҳароратсиз бўлса ўлгусидир.

Беҳарорат ҳеч не бўлмас пайдо,
Очилиб, унмоқ бўлур нораво.
Беҳарорат лабда таббассум бўлмагай,
Маъшаладек юзда ханда урмагай.

Шоирим, ёнмоқ мудом бўлсин ишинг,
Васлга етгай фақат куйса киши.
Ёнмасанг ёзган шеъринг шеър эмас,
Жононга дил боғлаш мушкул-сир эмас.

Шеърдир у тошса агар фавворадай,
Қалб қўрингда ёнган оташпорадай.
Дилдан дилларга кўчиб зор айласа,
Тош дилларни куйдириб кор айласа.

Токи ёр англаб етса куймоқ надир,
Вафо илмидан сабоқ олмоқ надир..
Шоирим топсанг ёнмоқдан хабар
Куйганлар ҳолидан қилма ҳазар.

Ҳасанбой Ғойиб таржимаси.

www.munosabat.org

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn