”Бошимга даҳшатли савдолар тушган. Ўзим айбдорман”

BibishХорижда таниқли, Ўзбекистонда номаълум машҳур ёзувчи Бибиш билан ББС мухбири суҳбати.***

Бибиш Ўзбекистонда кўп китобхонларга таниш бўлмаслиги мумкин, лекин Россияда уни биладиганлар оз эмас. У 2004 йилда чоп қилган ”Хивалик раққоса, ёҳуд соддадилнинг ҳикояси” китоби ортидан Россия телевизион ва радио ток-шоуларининг юлдузига айланганди.

Хоразмнинг чекка қишлоқларидан бирида туғилган қизалоқнинг саккиз ёшида жинсий зўрланиши, бир неча бор ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари, рақсга тушишни ҳуш кўрган санъатсевар қизнинг қишлоғидаги ҳақоратлардан қочиши тасвирланган китоб бора-бора кўплаб тилларга таржима қилиниб, Болгариядан тортиб Тайланд, Япониядан тортиб АҚШгача турли тилларда чоп қилинди.

Бибиш бугун ҳам ўз ижодини давом эттираяпти

Бибиш тахаллуси остида асарлар битувчи Ҳожарбиби Сиддиқова бу китобини Россия бозорларида тужжорлик қилган даврлари ёзди. Унинг кўнглига тугиб қўйган нияти ниҳоят амалга ошганди. Бироқ, содда, кундалик рус тилида ёзган асари учун Бибишни мазах қилишни истаганлар ҳам оз бўлмади.

”Мени саводсиз деб устимдан кулишди… Бизда шарқона камтарлик бор, болалигимиздан камтар бўл деб ўргатишган. Аслида менда учта диплом борлигини айтолмасдим. Мен Тошкентда Маданият институти ва Педагогика институтини тугаллаганман, Москвада эса Медицина коллежини тугатганман”, – дейди адиба.

Бибиш бир неча йил аввал турмуш ўртоғини ерга топширди. Икки ўғлини ўстириш учун бозордаги савдоси етишмаслигини англаб, ҳамшираликка ўқиди. У ҳозирда Владимир шаҳридаги касалхонада ишлайди.

Мен ундан бугунги ҳаёти ва ижоди ҳақида сўрадим. Суҳбатни тингланг.

Суҳбатни тинглаш учун ишора:

Манба: ББС

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn