Мир Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбараси қайта тикланди

herat_alisher_navoiyҲазрат Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбараси қайта тиклангани барчангизга муборак бўлсин!****

18 май куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида Ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк давлат арбоби Мир Алишер Навоий мақбарасининг қайта очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтган.

Ҳирот шаҳрининг Гавҳаршодбегим боғидаги Ҳазрат Навоий қабри устидаги мақбарани қайта қуриш ўтган йили августида бошланган.

Бугун Ҳирот шаҳридаги тантанали маросимда 500 дан ортиқ киши қатнашган.

Меҳмонларга ош тарқатилган.

Ҳирот ҳокимлиги, Ҳирот Маданият ва ахборот бошқармаси Ҳазрат Навоий мақбарасини қайта тиклашда қатнашган мутахассислар ва қурувчиларга совғалар улашган.

Мир Алишер Навоий қабри устидаги мақбара тўққиз йил олдин Ўзбекистон ҳукумати буйруғига биноан халқаро Бобур жамғармаси томонидан бузилган.

Ўзбекистон расмийлари қадимги мақбара ўрнига замонавий бино барпо этишни режалаганлар.

Бироқ Афғон расмийларига кўра, Ўзбекистон лойиҳасига БМТнинг маданият жамғармаси – ЮНЕСКО қарши чиққан, мақбаранинг Темурийлар даври меъморчилик услубига мос бўлиши талаб қилинган.

BBC

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn