Ҳадиси Шариф ўгитлари

ahmad hojiАхмад ҳожи Хоразмий

Хоразмлик йирик олим, Нақшбандия тариқати сўфийси, Ўзбекистон Фанлан Академияси ҳамда Ал-Хоразмий мукофотларининг лауреати, профессор Ахмад ҳожи Хоразмий томонидан қатор қомусий ва илмий манбалар ҳамда ўз тадқиқотлари асосида ёзилган ушбу рисолада Ҳадиси Шариф, Тасаввуф ва Тариқат, ҳамда қатор диний ва дунёвий билимлар мухтасар ва қизиқарли тарзда баён қилинган.

Илм учун умринг бўйи чексанг машаққат,
Парвардигор ўзи қўллаб қилғай мурувват.
Пайғамбарлар меросхўри бўлган олимлар,
Ҳалқи учун умри бўйи чекар ситамлар.

Муқаддима

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийим

Буюк илм ва қудрат эгаси улуғ Аллоҳга
беадад ҳамду санолар бўлсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссаломга
дуруду салавотдар бўлсин!

Салкам 14 асрдирки бутун жаҳон мусулмонлари каби мамлакатимиз мусулмонлари ҳам ислом шариати қонунлари асосида яшаб келаяптилар. Шариат қонунларининг асосини Қуръони карим, Ҳадиси Шариф, Киёс, Ижмоъ ташкил этади. Булар ичида ислом шариати қонунларини ишлаб чиқишда ҳадиснинг роли беқиёсдир. Шу боис ҳам Имом Муҳаммад Бухорийнинг саҳих ҳадислар тўпламидан шариатимиз асоси ва ўгит ҳисобланган ҳадисларни келтиришга ҳаракат қилдик. Шу билан бирга китобхоннинг қизиқишини ҳисобга олиб тасаввуф ва динлар, уларнинг асослари ва китоблари ҳақида ҳам мухтасар баён қилинди.
Буюк файласуф Суқротнинг «Ёмон ишлар, қилиқлар фақат билмасликдан келиб чиқади, ҳеч ким ўз ҳоҳиши билан ёмон бўлмайди» деб берган таълими асосида билимнинг турли йўналишлари бўйича китобхонни қизиқтирадиган маълумотлар ҳам келтирилди.
Китоб билимнинг кўп соҳаларини қамрагани (энциклопедик эканлиги) боис унда қатор камчиликлар бўлиши табиий. Уни тузатиш мақсадида китобхон томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар мамнуният билан қабул қилинади.

 

Ҳадис ва муҳаддислар ҳақида.

«Ҳадис» ва «Суннат» муҳаддислар томонидан асосан бир маънода қўлланилган бўлсада улар луғатда озроқ фарқ қиладилар.
Суннат (одат, ҳаракат тарзи)- Пайғамбаримиздан асар бўлиб қолган тақрир (маъқуллаш), ҳалқий (тузилиши), ахлоқий сифатлари, таржимаи ҳолига тегишли маълумотлардир.
Ҳадис (хабар, янгилик)-Расулуллоҳнинг айтган сўзлари, қилган ишлари, кўрсатмалари тўғрисидаги ривоятлар бўлиб икки (ҳадиси қудсий ва ҳадиси набавий) турга бўлинади. Ҳадиси қудсий- маъноси Аллоҳники бўлиб, айтилиши Пайғамбаримизникидир. Бундай ҳадис «Ҳадиси Раббоний» ва «Ҳадиси Илоҳий» ҳам дейилади. Буларнинг барчаси эътибори билан 3 га (саҳиҳ, ҳасан, заиф) бўлинади.
Қуйидагилар ислом оламида (Саҳиҳи ситта) энг обрўли ҳадислар деб тан олинган:
1. Саҳиҳий Бухорий, 2. Саҳиҳий Муслим, 3. Суннани Термизий, 4. Суннани Абу Довуд, 5. Суннани Насои, 6. Суннани Ибн Можа, 7. Муснади Ибн Ҳанбал.
Биринчи ҳадис китобини Ибн Шихоб аз-Захрий ёзганлар. Дастлабки ҳадис тўпламлари тўғри (саҳиҳ) бўлган. Кейинчалик миллий-сиёсий ихтилофлар, динга фойда келтириш мақсадида Пайғамбаримиз номларидан ёлғон ҳадис тўқиш, фикх ва илми калом соҳасидаги зиддиятлар, амир ва ҳокимларга хушомадгўйлик оқибатида кўплаб ишонарсиз ҳадислар ҳам юзага келиб қолган.
Муҳаддисларнинг пешвоси Имом Муҳаммад Бухорий ҳазратлари бўлиб у 600 минг ҳадисни тўплаган ва шундан 300 мингдан ортиқроғини ёд билган. Булар асосида 4 томлик «Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ» (Ишонарли тўплам) китоб ёзганлар ва бунга фақат 7275 та энг саҳиҳ ҳадислар киритилган. Бу тўпламда Пайғамбаримиз ҳадисларидан ташқари фикх, ислом маросимчилиги, ахлоқ-одоб, таълим-тарбия ҳамда ўша давр тарихи ва этнографиясига доир маълумотлар ҳам баён қилинган. Қуйида Имом ҳазратлари китоби асосида мухтасар бир боб тахлил қилиб уни «Ҳадиси Шариф ўгитлари» деб номладик.

****

 

Ҳадиси Шариф ўгитлари

1-ТОМ

Иймон китоби

1. Дарҳақиқат барча амаллар ниятга яраша бўлғусидир.
2. Бировга зарари тегмаган киши мусулмондир.
3. Қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонларга зарар етказмайдиган киши исломда энг афзал кишидир.
4. Исломдаги энг яхши хислатлар очларга таом бериш ва бошқаларга салом беришдир.
5. Энг афзал амал Аллоҳ ва унинг Расулига ишонмоқ, ундан кейин Аллоҳ йўлида жиҳод қилмоқ, ундан кейин қабул бўлгувчи ҳаждир.
6. Инсофли ва адолатли бўлмоқ, барчага салом бермоқ, камбағаллигида ҳам садақа бериб турмоқ каби ҳислатли кишиларнинг иймони мукаммал бўлғайдир.
7. Эрнинг қадрига етмаслик куфрга яқин нарсадир.
8. Гуноҳкор эмас, ширк келтирган кофирдир.
9. Мунофиқда қуйидаги 4 ҳислат бўлур: омонатга хиёнат, ёлғончилик, ваъдасида турмаслик, кек сақлаш.

Илм китоби

10. Қуръони каримда «Ё раббий, илмимни зиёда қилғайсан! деб сўра» дейди Аллоҳ.
11. Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир.
12. Пайғамбаримиз «Ихлос сураси ва калимаи тойибани эътиқод билан айтган ҳар бир умматим қиёмат кунида шафоатимга муяссар бўлғусидир» дедилар.
13. Пайғамбаримиз «Исмимни фарзандларингизга қўйингизлар» деганлар.
14. Олим кишини Аллоҳ билгайдир.

Таҳорат китоби

15. Ҳатто шариат ишини ҳам «бисмиллоҳ»ни айтиб бошлаш суннатдир.
16. Қиблага қараб ҳожатга ўтириб бўлмайди, агар бирор қибла кўринмас тўсиқ бўлмаса.
17. Кимки таҳорат ушатгач кесак (артинадиган нарса) ишлатса тоқ (3,5,7,…) ишлатсин.
18. Идишингизни ит тегса етти марта ювингиз. Ғийбат қилиш одам ўлдиришданда ёмонроқдир. Ғийбат- бировнинг ортидан айб нуқсонларини гапиришдир.
19. Маст қиладиган ичимликларнинг барчаси ҳаромдир.

Ғусул китоби

20. Расулуллоҳ аввал таҳорат олиб кейин ғусул қилганлар.
Таҳоратдан кейин ғусул қилганда таҳоратда ювилган аъзоларни яна қайта ювиш шарт эмас.
21. Қўлни ювгандан кейин силкиш ҳаром эмас.
22. Одамлардан кўра Аллоҳдан кўпроқ уялиш керак.
23. Хотини билан алоқа қилсаю, лекин шаҳват тўкмаса таҳорат олиб намоз ўқиса бўлади, лекин ғусул қилгани афзалроқ.

Ҳайз китоби

24. Дўзаҳ аҳлининг кўпроғи аёллардир. Чунки улар кўп қарғайдир ва эрининг яхшилигини билмайдир.
25. Ўликка 3 кундан ортиқ аза тутилмас, эри ўлсагина 4 ойу 10 кун аза тутилар.
26. Хайздан кейин ғусул қилиб атирланган латтани олдига қўйса қон ҳиди йўқолади.
27. Хайз кўрган аёл хайз кўриш давомида (намозининг) қилган қазосин ўқимайдир.
28. Аёл ўлса белининг тўғрисида, эркак ўлса кўкрагининг қаршисида туриб жаноза ўқилғайдир.

Таяммум китоби

30. Аллоҳ томонидан менга илгари биронта пайғамбарга берилмаган 5 та имтиёз берилган дедилар Расулуллоҳ:
1). Душманларнинг қалбига узоқдан қўрқинч солиб ғолиб бўлишлик.
2). Ер юзи менга намозгох қилинмишдир. Намоз вақти қаерда кирса умматларим шу ерда ўқийверади.
3). Ўлжалар менга ҳалол қилинмишдир.
4). Менга шафоат қилмаклик (дўзахдан олиб чиқмоқлик) ҳуқуқи берилгандир
5). Мен ер юзидаги барча одамларнинг ҳаммасига пайғамбар қилиб юборилдим.

Намоз китоби

31. Жаноб Пайғамбаримиз икки хил савдо-сотиқдан қайтардилар.
1). Айтганига (савдолашмай) олмоқдан
2). Айтган нархига (уни туширмай) сотмоқдан
32. Ипак кийим эркакларга ҳаром қилингандир.
33. Пойафзалнинг таги қуруқ бўлса унда намоз ўқимоқ мумкин.
34. Қиёмига етказиб сажда қилмаса намози қабул бўлмайди.
35. Агар номоз ўқиётиб неча ракат ўқиганингизни унутсангиз, ўз тахминингиз бўйича намозингизни ниҳоясига етказиб салом бергандан кейин икки ракат намоз ўқинг.
36. Киши намоз ўқиётганида Аллоҳ унинг қибла томонида бўлғайдир.
37. Тупуриш ёки бурун қоқиш зарурати бўлса чап томонга ёки чап оёғингиз тагига тупуринг ёки қоқинг.
38. Қабрлар устида ва атрофида намоз ўқимоқ макрухдир.
39. Қайси бир умматимга намоз вақти қаерда тўғри келса ўша ерда намоз ўқийверсин.
40. Қайси бирингиз масжид (намозхона)га киргайдирсиз, икки ракат намоз ўқимай ўтирмангиз.
41. Жамоат билан ўқилган намознинг савоби (уйда) бир ўзи ўқиган намоздан 25 марта ортиқдир.
42. Намоз гунохлар учун каффоратдир.
43. Одамларнинг ўз аёли, мол-дунёси, болалари ва қўшнисидан келадиган фитналарга намоз, рўза, садақа амр ва таъқиққа риёя қилмоқ каффорат эрур.
44. Бандаларнинг Аллоҳга хуш келадиган амали аввало ўз вақтида ўқилган намоз, кейин ота-онага итоатлик бўлиш, ундан кейин Аллоҳ йўлида жиҳод қилмоқлик.
45. Хуфтондан олдин ухламоқ, хуфтондан кейин эса сўзлашиб ўтирмоқ макрухдир.
46. Азон овозини эшитганда муаззин айтган сўзларини паст овозда такрорлаб туринглар.
47. Кай бирингиз овқат устида бўлгайдирсизу, намозга такбир айтилғайдир, нафсингиз овқатга қонгунча намозга шошилмангиз.
48. Имомликка Қуръони каримни ва шариатни яхши билган киши ўтгайдир.
49. Имом жамоада заиф ва ҳожатманд одамлар ҳам бўлишини ҳисобга олиб намозни мукаммал ва қисқа ўқисин.
50. Агар киши ёлғиз ўзи ўқиса ҳохлаганча чўзиши мумкин.
51. Расулуллоҳ саждада тирсакларини узоғроқ тутар эдилар.
52. Расулуллоҳ тананинг 7 та аъзоси-пешона, 2 қўл, 2 тизза, 2 оёқ (панжа), билан сажда қилмоқни буюриб, сочни орқага тарамоқни ҳамда кийими (этаги, енги, поччаси)ни букламоқни маън қилдилар.
53. Жума куни ғусл қилмоқлик ҳар бир балоғатга етган мусулмонга вожибдир.

Жума китоби

54. Жума куни ғусул қилмоқ, тиш тозаламоқ, ва хушбўй нарса сепмоқ ҳар бир балоғатга етган Жума намози ўқиши фарз қилинган инсон учун вожиб қилинган
55. Ҳар бир мусулмон 7 кунда бир марта бошдан оёқ ювиниб ғусул қилмоғи лозимдир.
56. Жума куни намозда сафда турган кишиларнинг орасидан ёриб ўтилмасин.
57. Намозда бировни турғазиб юбориб ўрнига ўтирилмайди.

Икки ҳайит ҳақида китоб

58. Рамозон ҳайити куни ҳайит намозига чиқишдан олдин овқатланиш жоиз.
59. Қурбон ҳайити куни ҳайит намозидан кейин овқатланиш жоиз.
60. Ҳайит намозидан аввал ҳам, кейин ҳам намоз ўқиш макрух.
61. Қуёш тутилганда ўқиладиган ҳар ракат намозда бир мартадан сажда қилинади.
62. Қуёш тутилганда намозни икки ракат, 4 руку, 4 сажда қилиб ўқиш керак.
63. Улов(техника ва ҳайвонлар)да ҳоҳлаган томонга қараб имо-ишора билан қиём, руку, сажда қилиб нафл намозларини ўқиса бўлади. Фарз намозларини уловдан тушиб қиблага қараб ўқиш керак.
64. Бомдоддан кейин кун чиққунча, асрдан кейин кун ботгунча намоз ўқимоқ ярамайдир.
65. Кўп савоб олиш учун Масжид ал-Ҳаром(Кабатуллоҳ)да, Масжид ул-Расул(Мадина)да, Масжид ул-Ақсо(Қуддус)да намоз ўқилғайдир. Буларда ўқилган ҳар битта намоз 1000 та намоздан савоблироқдир.
66. Янглишиб намозни 1ёки 2 ракат ортиқча ўқиб юборса савҳ (хато) учун яна 2 марта сажда қилинади.
67. Намозхон 2 ёки 3 ракатдан кейин билмай салом берса савҳ учун яна 2 ракат намоз ўқиб сўнг 2 марта сажда қилинади, лекин аттаҳийёти ўқилмайди.
68. Фарз ва нафл намозларида ўқиган ракатларингизни янглишсангиз ўтирган ҳолда савҳ учун 2 марта сажда қилингиз.
69. Парвардигор орангизда дўзахга кирмаганингиз бўлмағайдир деган. Шунинг учун жаннатийлар ҳам дўзахга (тозаланиш учун) бирпастга кириб чиқади.
101. Сони 5 тадан оз қўй, эчки, мол, от, туя каби ҳайвонлар учун ҳамда 5 авсоқ (720 кг)дан енгил сочилувчан (дон) нарсалар учун садақа (закот) берилмагайдир.
104. Ҳаром йўл билан топилган бойликдан қилинган садақани Аллоҳ қабул қилмайдир.
106. Мол дунёнгиз тўлиб-тошиб кетмагунча қиёмат бўлмағайдир. Шунингдек даврлар келгайдирки, ҳатто бадавлат одамларнинг садақасига мухтож одам топилмайдир.
111. Агар ошкора садақа айласангиз сизга шул садақангизча савоб теккайдир, Агар хуфя садақа айласангиз кўпроқ савоб олғайдирсиз.
116. Ўзи мухтож бўлиб қилинган садақа садақа эмас.
121. Фитна, тухмат намоз ўқимоқ, садақа бермоқ, амри маъруф айтмоқ билан даф қилингайдир.
128. Ҳар бир мусулмон садақа қилмоғи лозим. Садақа қилишга ҳеч нарсаси бўлмаса яхшилик (ҳеч бўлмаса яхши сўз) қилсин.
139. Одамларнинг энг яхши моллари садақага (закотга) олинмайдир.
142. Қариндошларига закот берган одамга икки савоб теккай: биринчиси қариндошларига оқибат қилгани учун, иккинчиси закот бергани учун.
148. Кўтарилган (меҳнатга) қўл туширилган (садақа сўраб узатилган) қўлдан афзалроқдир.
157. Бировга садақа қилган нарсангни қайтариб (сотиб ҳам) олма.
161. Жабрдийда одамнинг қарғишидан қўрқгил, чунки у билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир.
162. Садақа олган киши садақа берган киши ҳаққига (мас. Ё Парвардигор, палончининг ахлидан рахматингни дариғ тутмағайсан деб) дуо қилиши лозим.
Ҳаж китоби

2. Кимки Аллоҳ йўлида холис ният билан ҳаж қилса онадан бугун туғилгандек гуноҳлардан пок бўлғайдир.
34. Қурбонлиги йўқ киши ҳажга қўйилмагайдир.
40. Пайғамбаримиз Саниййат ул-Улйо (Макканинг юқори томонидаги йўл) орқали кириб, Саниййат ул-Суфло (Макканинг қуйи томонидаги йўл) орқали Маккадан чиқиб кетар эдилар.
45. Маккани икки болдири ингичка қуруқшаган хабаш хароб қилғайдир.

Рўза китоби

1. Фарз намозларига қўшимча тарзда ҳоҳлаганча нафл намозларини ҳам ўқиш мумкин. Фарз рўзасига қўшимча тарзда бироз нафл рўзалар ҳам тутиш мумкин.
13. Ҳеч ким эҳтиёт юзасидан рамазондан бир икки кун илгари рўза тутмасин.
61. Жума куни рўза тутмаслик керак.

Тарових китоби

2. Лайлат ул-Қадр кечаси Жаброил алейҳиссалом ва барча фаришталар осмондан ерга тушгайдир. Чунки бу кеча Қуръон нозил бўлган. Шунинг учун ҳам бул кечани ибодат қилиб ўтказиш керак.
4. Лайлат ул-Қадрни рамозоннинг охирги 10 кунлигининг тоқ кунларида булар ичида эҳтимолга яқинроғи 25, 27, 29 кунларида, булар ичида ҳам эҳтимолга яқинроғи 27-кунида тутиш керак.
8. Рамозоннинг охирги 10 кунлигида эътиқоф қиладилар. Расулуллоҳ рамозоннинг охирги 10 кунлигида эътиқофга ўтирар эдилар.

2-ТОМ

Савдо сотиқ китоби

2. Ҳалол аниқ, ҳаром ҳам аниқ, лекин улар орасида шубҳали нарсалар мавжуд.
12. Кимки ризқи улуғ бўлмоғини ёки номи узоқ вақт эсланмоғини истаса қариндош-уруғларига яхшилик (хайр-эхсон) қилиб турсин.
18. Киши ўз молининг айбини яширган холда савдо қилиши (сотиши) ҳалол эмас.
24. Савдодаги ёлғон қасам (даллолнинг гапи) гарчи молнинг бозорини чаққон қилсада баракани йўқ қилур.

Кўз тегиши (назар) ҳақдир. Кўзингиз қувнаса «Машааллоҳ, ла ҳавла ва ла қуввата, илла биллаҳ» дейиш мустаҳабдир. Кўз тегишига қарши фалақ ва нос сураларини ўқиш суннат. Тумор (дуо), кўзмунчоқ, туз, кабиларни тақиш харомдир. Дуода Қуръон оятлари Пайғамбаримиз дуолари бўлгани яхши, лекин улар билан ножоиз жойларга киргани учун тақмаслик керак.
38. Мусаввирга қиёматда «чизган суратинга жон ато қилгин» деб азоб берилур. Суратлар бор уйга фаришталар кирмагайдур.
47. Бозорда сотиб олинган нарса дархол шу ернинг ўзида сотилиши ножоиздир.
51. Иброҳим алейҳиссалом Маккани муқаддас атаб уни дуо қилганлари каби, мен ҳам Мадинани муқаддас атаб унга барака тиладим.
56. Бировларнинг савдосига аралашмаслик керак.
100. Маст қилувчи ичимликларни сотиш (савдо қилиш) манъ қилинади.
105. Чўрилар билан (никохсиз) ётса жоиз (маломат қилинмайди).
107. Ит сотиб, фоҳишалик қилиб, тирик рухи бор нарса (одам)нинг суратини чизиб, кохинлик қилиб, аёлларни бировга (қўшмачилик) сотиб пул топиш манъ қилинган.

Одам ёллаб ишлатиш ҳақидаги китоб

15. Қуръон ўқиб дам солувчи ҳақ олса жоиз. Расулуллоҳ «Эвазига ҳақ оладирган нарсалар ичида Аллоҳнинг китоби ҳақлироқдир» деганлар. (Қуръон) муаллими (фалон нарса ёки палонча пул берилишини) шарт қилиб қўймай нима берилса ўшани олмоғи лозим.

Ваколат китоби

12. Маст ҳолда кишини келтиришганда Расулуллоҳ «уни уринглар» деб буюрди.

Ер ҳайдаш ерни ижарага бериш хусусида

1. Экин ҳосилидан қуш, ҳайвон ва инсон эса эккан ва парваришлаган кишига ажр-савоб берилур.
14. Кимки эгасиз, ўлик (ташландиқ) ерни обод қилса (ўзлаштирса) ул ер уникидир.

Сув хусусида

8. Аввал сувга энг яқин ер, сўнг ундан кейинги ерлар суғорилур.

Топилмалар ҳақида

Агар топилманинг эгаси унинг белгиларини аниқ айтса ўзига қайтариб берилур. Топилма эълон қилингандан кейин маълум муддат ўтгач эгаси топилмаса ундан фойдаланиш мумкин. Шундан кейин эгаси топилиб қолса эгасини рози қилиш керак.

Зулмкорлар ҳақида

10. Мазлумнинг дуоибати билан Аллоҳ орасида парда йўқ (у ижобат бўлур).
20. Қўшни ўз деворига ён қўшнисининг ёғоч тиқмоғига моънелик қилмасин.
33. Кимки ўз молини ҳимоя қилаётиб ўлдирилса шаҳиддир.

Гаров ктиоби

Топиб олинган ва қолдирилган нарса ишлатилади

Жиҳод китоби

1. Амалларнинг энг афзали вақтида ўқилган намоз, ундан кейингиси ота-онасига итоат қилиб уларнинг хизматини қилиш, ундан кейингиси Аллоҳ йўлидаги жиҳоддур. Жиҳоднинг энг афзали эса тақво билан қилинган ҳаждир.

Гувохлар китоби

4. Агар (бир ёки бир неча) гувохлар бирор нарса ҳақида гувохлик берсаю, бошқалар «биз бундан бехабармиз (ундай эмас демасалар)» дейишса гувохлик берган ҳақ чиқар.
7. Эмишганнинг ҳукми туғушганники кабидир, яъни гўдак бошқа аёлни эмган бўлса эмизган аёл ва унинг эрининг қариндошлари ҳам эмишган бўлурлар.
10. Ёлғон гувохлик бериш гунохи азиймдир.
12. Аёлларнинг гувохлиги эркакларнинг ярмичадир. Яъни 2 аёлнинг гувохлиги бир эркакнинг гувохлигига тенг, ёки сал камроқдир.
32. Саҳрода саҳобалар сув бўлмаганлиги учун таҳоратсиз намоз ўқидилар. Шу муносабат билан «Таяммум » ояти нозил бўлган

Қул озод қилиш китоби

19. Аллоҳ Одам алейҳиссаломни ўз суратида яратгани ва шунинг хурмати юзасидан «бирортангиз қулингиз (қўл остингиздагилар)нинг юзига урмангиз» деганлар Пайғамбаримиз.

Ҳадя қилмоқ ҳақидаги китоб

5. Пайғамбаримиз садақа дейилган нарсани олмас (емас), ҳадя дейилган нарсани олар (ер) эдилар.
9. Пайғамбаримиз ҳадя қабул қилиб, ўрнига ўшандан кам бўлмаган ҳадя берар эканлар.
27. Ыз ҳадясини ёки садақасини қайтариб олмоқлик ҳалол эмас.

Бўҳтон ҳақида

1. Оиша р.а. саҳрода номахрам (Сафвон ибн ал Муъаттал)нинг туясида келганида унга туҳмат уюштирилган. Ҳазрати Али гумондаги Пайғамбаримизга уни вақтинча (адолат тиклангунча) талоқ қилишни маслаҳат берганлар. Бир ойдан кейин «Албатта бўҳтон тўқиганлар ўзларингиздан бўлган бир гурух тўдадир» деб бошланадиган 10 оят нозил қилинган ва Оиша р.а. бўҳтондан қутилган .
3. Ортиқча мақташ ва мақтаниш макрухдир.
4. Муғайра 12 ёшида булғанган (балоғатга етган), қизлар 9 ёшда ҳайз кўриб 10 ёшида туғган.
13. Қасам (онт) Аллоҳнинг номи билан ичилур.
18. Расулуллоҳ хотинларидан ҳар бири учун 1 сутка вақт ажратган эдилар. Савда исмли хотинлари унинг кўнглини олиш учун ўз кунини Оишага туҳфа қилган.
Сулх китоби

Кимга намоз ўқиётганда бировнинг эътиборини тортиш зарурати туғилса «Субхоналлоҳ» десин.
1. Одамларни яраштириш мақсадида яхшиликни бўрттирган киши ёлғончи эмас.
4. Эркак ва аёл нафслари йўлида зино қилишса эркак 100 дарра урилиб 1 йилга бадарға қилингиси, аёл эса тошбўрон қилингисидир.

Шартлар китоби

16. Агар киши қарз бераётиб қайтариш муддати борасида шарт қўйса жоиздир.
18. Аллоҳнинг 99 та исми бор. Кимки уни ёд билса жаннатга киргай.

Васиятлар китоби

1. Мусулмон кишининг мулки ўз тириклигида васият қилиниши яхшироқдир.
3. Ыз мулкингнинг учдан биридан кўпини садақа қилма, меросхўрларинга қанча кўп қолдирсанг шунча яхши. Кўпроқ меросни камбағалроқ меросхўринга васият қил.
4. Агар бировнинг чўриси ёки хотини бошқа билан зино қилиб туғилган болага зинокор эркак эгалик (оталик) қила олмайди.
37. Меросхўр гарчи мерос олмаган бўлсада, майитнинг (суягининг) қарзларини узмоғи лозим.

Жиҳод ва юришлар китоби

1. Амалларнинг афзали ўз вақтида ўқилган намоз, ота-онага итоат қилиб хизматини қилмоқ, Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.
Энг афзал жиҳод тақво билан қилинган ҳаж ва ўз нафсига қилинган жиҳоддир. Мужоҳид- жиҳод қилувчи демакдир
16. Жиҳоддаги шаҳиддан бўлак (пастроқ) шаҳидлик 7 тадир: 1) вабодан, 2) қорин оғриғидан, 3) сувга чўкиб, 4) ўтга ёниб, 5) туға олмай, 6) бир нарсанинг тагида қолиб, 7) силдан ўлганлар.
52. Ғазот(уруш)да аёллар ярадорларни даволаш ва ёрдам берувчи сифатида иштирок қилганлари афзал.
93. Раҳбарга қулоқ осиб итоат қилмоқлик гунох ишларга буюрилмасагина вожибдир.
132. Урушда болалар, аёллар ва қарияларни ўлдириш ножоиздир.
134. Одам Аллоҳнинг азоби (ўтда куйдириш) билан жазоланмайди.
142. Уруш- ҳийладир.
5. Расулуллоҳнинг мухрларида «Муҳаммад», «Расул», «Аллоҳ» сўзлари ёзилган эди. Яъни «Муҳаммад Расулуллоҳ».
8. Ўлжалар ҳалол қилинди.
6. Яҳудийларни араб ярим оролидан бадарға қилиш Аллоҳнинг ҳоҳишидир.
8. Расулуллоҳ рукудан сўнг Дуои қунутни ўқиб ёмонларни дуоибат қилганлар.

Даслабки яратиш ҳақида

1. Аллоҳ юлдузларни 3 мақсадда: осмонга зийнат, шайтонларга отиладиган тош, бандаларига йўл кўрсатувчи аломатлар бўлмоғи учун яратди.
5. Расулуллоҳ Жаброил алейҳиссалом билан Аллоҳнинг ҳузури (7-осмон)га борганда унга 50 вақт намоз фарз қилинган. Лекин Мусо алейҳиссаломнинг маслаҳати билан Аллоҳнинг олдига намозни камайтириш учун бир неча марта қайтиб бориб охири 5 вақтгача камайтиришга эришган.
6. Жаброил алейҳиссалом «биз (фаришталар) сурат ва ит бор уйга кирмагаймиз» деганлар. Оиша р.а.«У (Жаброил а.с.) кўпинча инсон (эркак) қиёфасида келар эди. Ўз қиёфаси уфқдан ҳам катта эди» деганлар.
7. Умматларимдан 70 минг (ёки 700 минг) киши жаннатга бесўроқ киради. Жаннатда ҳар бир мўминнинг иккитадан оқбадан, кўзлари катта хур жуфти бўлур (аёллардачи? Х.А.).
17. Чаён, сичқон, қутурган ит, қарға, калхатни ўлдириш жоиз. Қўриқчи, подачи, овчи итлардан бошқа ит боққан кишилар кундалик савобларига бериладиган ажрнинг бир қийротидан маҳрум бўлур.
18. Аллоҳ Одам алейҳиссаломни бўйи 60 зироъ (45 метр) келадиган чиройли қилиб яратди. Инсоннинг бўйи ва ҳусни пасайиб боради. Эр-хотин қовушганда эркакники олдин тўкилса бола ота ва унинг авлодларига, аёлники олдин тўкилса бола она ва унинг авлодларига ўхшаш бўлади.
88. Ҳасан ибн Али отасига эмас, Расулуллоҳга ўхшарди деганлар Абу Бакр Сиддиқ р.а.
25. Айтишларича Яъжуж ва Маъжуж Нуҳ а.с.нинг ўғиллари Ёфас зурриётидан тарқалган 2 қабила экан.
26. Иброҳим алейҳиссалом 80 ёшларида ёғоч йўнадиган асбоб бирлан хотини биби Сорра томонидан хатна қилинган. У фақат 3 марта ёлғон сўзлаган: 1. «Мен хастаман» деб тўй(сайл)га бормаган. 2. «Бутларни манна бу катта бут синдирди» деган. 3. Ўз хотини биби Соррани синглим деган (бунинг сабаби фақат Аллоҳга аён), натижада подшох уни зино қилишга ҳаракат қилган.
27. Исмоил а.с. Маккада туғилган ва шу ерда тили чиқиб араб тилида сўзлаган. Бироқ унинг ота ва онасининг тили (иброний тили бўлган) араб тили бўлмаган. Ер юзидаги биринчи масжид Байтуллоҳ бўлиб уни Иброҳим а.с. (ўғли Исмоил а.с.билан), иккинчи масжид Ал-Ақсо бўлиб уни Сулаймон а.с. қурганлар.
42. «Хизр» деб аталишининг боиси ул киши намоз ўқисалар атрофидаги бошқа нарсалар кўкариб кетар экан. Ўзларининг асл номлари эса «Байло» экан. Демак Хизр-кўкартирувчи, яшнатувчи маъносига эга.
47. Эркаклардан кўплари камолотга эришди, аёллардан фақат Фиръавннинг аёли Осиё ва Имрон қизи Мариямгина камолотга эришди.
87. Соиб ибн Язид «Расулуллоҳнинг икки кўкраклари орасида каклик тухумидек пайғамбарлик мухри борлигини кўрдим» деган.
1. Расулуллоҳнинг пайғамбарлик даврида унга ҳамрохлик қилган, унинг билан сухбатдош бўлган мусулмонларни саҳобалар дейилур. Саҳобаларни кўрганларга тобийъунлар дейилур.
51. Расулуллоҳнинг Иброҳим исмли ўғилларидан бўлак барча фарзандлари Хадича р.а.дан туғилган. Оиша р.а.га Хадича ўлгандан 3 йил кейин уйланган.
16. Расулуллоҳ Оиша р.а.ни 6 ёшида ўз никохларига олиб у 9 ёшга кирганда қўшилдилар. Бу пайтда Расулуллоҳ 56 ёшларида эди.

3-ТОМ

Ғозийларнинг фазилатлари ҳақида китоб

8. Бадр жангида Пайғамбаримиз Қурайш мушрукларининг катталаридан 24-кишининг ўлигини бадрдаги энг ифлос қудуққа ташлашни буюрдилар.
25. Абу Хурайра: «Ухуд жангида Расулуллоҳ Убай ибн халафни ўз қўллари билан ўлдирганлар» дедилар.
40. Саҳоба Омар шоир эди, яхши шеър ўқиди. Бунинг учун Расулуллоҳ «Аллоҳ Омарни раҳмат қилсин» деб дуо қилган. Ҳижоб кийиш фақат ҳур аёлларга буюрилади. Ҳайбар ғазоти куни Расулуллоҳ эшак гўштини ҳаром қилдилар, от гўшти ҳалоллигича қолди. Фотима р.а. Абу Бакр р.а.дан аразлаб отаси вафотидан 6 ойдан кейин оламдан ўтди. Эри Али р.а. ҳеч кимга (Халифага ҳам) айтмасдан ёлғиз ўзи кечаси жанозасини ўқиб дафн қилди.
49. Сафарда рамазон ойининг рўзасини тутиш ҳам, тутмаслик ҳам мумкин
61. Сувдаги ўлик (айнимаган) балиқни ейиш жоиз.
67. Расулуллоҳ 19 марта ғазот қилганлар. Ҳижратдан кейин бир марта ҳаж қилганлар.
73. Оиша р.а. «Расулуллоҳ 63 ёшда (қамарий йил бўйича) вафот этдилар» деган.

Қуръон тафсири китоби

11. «Рўза тутмоққа қодир кишилар эрса (рўза тутмасалар) бир мискинни тўйдирарлик таом фидя қилгайлар» деган ояти асосида айримлар фидя бериб рўза тутмадилар. Шундан кейин бу оятни мансух қиладиган оят содир бўлди.
20. Хотинларингизга (Аллоҳ ижозат қилган тарафдагина) хохлаган пайтингизда яқинлик қилаверинглар. Бу оятдаги «Анна шиътум» иборасини «Қаерига хохласангиз» деб таржима ва тафсир қилиб (Имом Молик каби) айрим уламолар аёлнинг орқасига яқинлик қилишга ҳам ижозат берганлар. Ваҳолангки Расулуллоҳ «Кимки хотинининг орқасига яқинлик қилса унга Аллоҳ назар қилмайдир» деганлар.
21. Оят: «Талоқ қилинган аёлни ўз эри билан ярашишига тўсқинлик қилмангизлар».
22. «Эри вафот қилган аёл 4 ойу, 10 кун идда сақлайди» деган оят «Эри ўлган хотин бир йил эрининг уйидан чиқмасдан ўлтиради» деган оятни бекор (мансух) қилди.

Оли Имрон сураси

2. Ҳарқандай чақалоқни туғилган пайтида шайтон чимчилайди, шу боис у чинқириб йиғлайди. Аммо Марям ва унинг ўғли (Ийсо)ни шайтон чимчилай олмаган.

Ал-Моида сураси тафсири

9. «Эй мўъминлар, Аллоҳ сизларга ҳалол қилиб қўйган покиза нарсаларни ҳаром қилманглар» ояти асосида Расулуллоҳ зарурат бўлганда (бегона) аёлларгага (улар рози бўладирган) маблағ эвазига (вақтинчалик) уйланишга ижозат берганлар. Бундай вақтинчалик (мута) никохни Расулулоҳ кейинчалик ҳаром қилганлар. Бироқ шиъа мазҳабидагилар бундай (сийға) никохга ҳозир ҳам амал қиладилар.

Бани исроил сураси

3. Довуд а.с отини эгарлаб бўлгунларигача Забурни хатм қилиб улгурар эдилар.
8. Бомдод намози кундузги ва кечки фаришталарнинг тўпланадиган пайтидир.

Қоф сураси

1. Расулуллоҳ ҳамма намозлардан сўнг тасбеҳ айтмоқни буюрганлар.

Қуръон фазилатлари китоби

Оиша ва ибн Аббос р.а.лар ривоят қиладилар «Расулуллоҳга Маккада ҳам 10 йил давомида Қуръон нозил бўлди» (Бу шамсий йил ҳисоби бўйича бўлса керак).
13. Қуръонни доимо такрорлаб турингизлар, чунки унинг эсингиздан чиқиб кетиши шўх туядан ҳам тезроқдир.
18. Қуръон тиловотида тажвидга риоя қилмоқ лозим. Қуръонни шеър каби бўлиб-бўлиб ўқиш макрухдир. Расулуллоҳ Қуръонни қироатини чўзиб ёқимли овоз билан ўқир эдилар ва Қуръон шундай қироат қилинганда йиғлаб эшитар эдилар.

Никох китоби

3.Анас р.а. ривоят қиладиларки, Расулуллохнинг 9 та хотинлари бўлиб, бир кечада ҳаммасини айланиб чиқардилар. («Агар адолат ўрната олсангиз иккитадан, учтадан ва тўрттадан уйланиш мумкин» деган оят пайғамбарга тааллуқли бўлмаса керак, яна билгувчи Аллоҳдир.А.Х)
24. Ибн Аббос: «Агар киши ўз хотинининг синглиси (ёки опаси) билан зино қилган бўлса, унга хотини харом бўлиб қолмайди.
84. Эрли аёл эрининг рухсатисиз рўза тутмайди.
85. Агар аёл эрининг тўшагини тарк этиб, ўзи ёлғиз ухласа, малоиклар уни то эрининг кўйнига қайтгунига қадар лаънатлайдилар.

Талоқ китоби

Агар хотинларингизни талоқ қилмоқчи бўлсангизлар, хотин хайздан пок бўлиб, ғусл қилгандан кейин, у билан ётмасдан туриб талоқ қилинглар.
4. Бир бор, икки бор ҳам хотинингни талоқ қилган бўлсангда уни яна никохлаб олиш мумкин. Агар хотинингни 3 бор талоқ қилган бўлсанг, хотининг сендан бўлак эркакка никохланмагунча сенга ҳаромдир (никохлаб бўлмайди).
46. Ўликка 3 кун аза тутилади. Эри ўлган аёлгина 4 ойу 10 кун аза тутади.

Нафақалар китоби

7. Расулуллоҳ уйларида пайтларида оила ишларига кўмаклашар эдилар.

Таомлар китоби

1. Расулуллоҳ: «Аллоҳнинг исмини айтиб ўз олдингиздан ўнг қўлда таом енглар» деган.

Ақиқа китоби

Ақиқа – чақалоқнинг она қорнидалик чоғида чиққан сочи бўлиб у 7 –куни олиб ташланади. Шу муносабат билан қурбонлик қилинадиган жонлиғ ҳам «ақиқа» деб аталади.

Ов ҳақидаги китоб

Отилган жониворни 2 – 3 кундан кейин ўлган ҳолда топсада (агар айниб қолмаган бўлса) ейиш жоиз.
14. Сўйиладирган жонлиққа тасмия (Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар) айтилади, агар эсидан чиқиб айтмаган бўлса зарари йўқ.
18. Заруратда аёл киши сўйган жонлиғ ҳалолдир.
19. Тиш ва тирноқдан бўлак нарса билан сўйилган (қони оқизилган) жонлиғ ҳалолдир.
21. Ғайри динлар томонидан сўйилган жонлиғ ҳалолдир.
23. Жонлиғларни қаеридан буюрилган бўлса ўша еридан забх (сўйиш), ёки наҳр (юрагига тиғ уриш) қилиш лозим.

Қурбонлик қилинадиган жонлиқ китоби

1. Қурбон ҳайити куни ҳайит намозидан кейин жонлиғ (қурбонлик) сўйиш суннатдир.
16. Қурбонлик қилинган жонлиғлар гўштини уч кундан ортиқ вақт ейилмоғидан Расулуллоҳ қайтарганлар.

4 – Т О М

Беморлар ва тиб ҳақида китоб

1. Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат – дард, ташвиш, қайғу ночорлик Аллоҳ даргоҳида унинг гуноҳларига каффорат бўлғусидир Аллоҳ қайси бандасига яхшиликни раво кўрса ўшанга бирон мусибатни юборгайдир.
19. Узоқ хасталаниб қолсангиз (безор бўлганингиздан) ўзингизга ўлим тиламангиз. Агар шунга мажбур бўлсангиз «Ўлмоғим афзал бўлса омонатингни олгил» дейиш жоиз. Ҳеч кимса фақат (биронта яхши амал қилмай) тоат-ибодат қилгани билан жаннатга киравермайди.

Тиб китоби

1. Аллоҳ дард юборганда унинг давосини ҳам юборгандир.
2. 3 нарсада кўп дардга даво бордир. 1. асал ичмоқ, 2. қон олдирмоқ.
7. Седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир.
19. Махов дардига мубтало бўлган кимсадан арслондан қўрққандай қочингиз.
23. Ич кетганига асал даводир.
38. Расулуллоҳ баъзиларига «Қул аузу..»ни ўқиб дам солар ва ўнг қўллари билан силаб, «Эй инсонлар парвардигори, дардни кетказиб шифо ато этгил, Сен шифо этгувчисан. Сенинг шифоингдан бўлак шифо йўқ, Сен берган шифо ҳеч бир дардни қолдирмағай» дер эдилар.
47. Дуохон одамларни сеҳрлаб қўйиши мумкин.
49. Кучли нотиқнинг нутқида ҳам сеҳр бор.
55. Идишингизга пашша тушса уни бутунлай ботириб, сўнг олиб ташланг, чунки унинг бир қанотида шифо, иккинчи қанотида дард бўлади.

Либос ҳақида китоб

4. Кимки изорини (иштонини, шим эмас) тўпиғидан паст қилиб кийса жаҳаннамга тушади.
26. Эркаклар учун ипакдан кийим ва кўрпа тўшак қилмоқ макрухдир.
31. Янги кийим кийган киши ҳаққига «Йиртиб-йиртиб, эскиртириб кийгин» деб дуо қилиш жоиз.
37-38. Кийимни кийишда аввал ўнг томонидан, ечишда эса чап томонидан бошлаш яхшидир.
42. Аллоҳ гарчи қисқа бўлсада, кандасиз тоат- ибодатни хуш кўради.
44. Расулуллоҳ тилла узук ясатиб унинг кўзига «Муҳаммад расулуллоҳ» сўзларини ёздириб тақиб юрдилар. Буни кўрган саҳобалар ҳам тилла узукни (зийнат сифатида) тақа бошлашди. Шундан кейин у тилла узук тақмади ва эркакларни ҳам бундан қайтарди.
60. Расулуллоҳ аёлларга тақлид қилувчи эркакларни, ҳамда эркакларга тақлид қилувчи аёлларни лаънатладилар.
63. 5 нарса: 1. хатна қилмоқ, 2. аврат жунини қирмоқ, 3. мўйлабни қисқартирмоқ, 4. тирноқ олмоқ, 5. қўлтиқ жунини юлмоқ фитрат (азалий суннат)дандир.
64. Муйлабни қисқартириб, соқолни мўл қўйинглар.
66. Расулуллоҳ «Яхудий ва насронийлар соч соқолларини бўямайдилар, улар каби иш тутмангиз» дедилар.
67. Расулуллоҳнинг сочлари тўлқинсимон бўлиб силлиқ ҳам, жингалак ҳам эмас эрди, сочлари икки қулоқларига ва елкаларига тушиб турарди.
69. Авваллари Расулуллоҳ сочларини ахли китоблар сингари шундайича ташлаб юрдилар, кейинчалик эса фарқ (чизиқ) очадиган бўлдилар.
78. Расулуллоҳ хушбўй нарсаларни сурмоқни рад этмаганлар, ўзлари соч ва соқолларига ҳам сурдирганлар.

Адаб китоби

11. Қариндошларига оқибатсиз одам жаннатга кирмагайдир.
18. Расулуллоҳ Иброҳим(ўғли)ни ва Ҳасан(набираси)ни ўпиб, ҳидлаб эркалатардилар.
27. Яхшилик қилинган ҳар бир тирик жондан сизларга савоб тегади.
31. Аллоҳга ва охиратга ишонган одам қўшнисига озор бермайди.
50. Ғийбатчи жаннатга кирмагайдир.
54. Бировнинг ёнида ўзини ўзига мақтамоқ макрухдир.
75. Имомлик қилувчилар намозини қисқароқ (енгилроқ) ўқисин, токи намозхонлар орасида беморлар, кекса ва хожатмандлар бўлиши мумкин.
80. Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир.
85. Меҳмоннинг иззати уч кундир, бундан ортиғи меҳмон учун садақадир. Меҳмонда ҳам фаросат бўлмоғи лозим, токи ҳайдалмагунча ўтирмасин.
91. «Улар(мушрукларини)ни ҳажв қилғил, Жаброил санга мададкор бўлсин»деди Расулуллоҳ.
114. Қиёмат куни Аллоҳ даргоҳидаги энг хунук исм- кишининг подшоҳлар подишоҳи (шаҳаншоҳ) деган исмдир.
123. Аксирган одам «Алҳамду лиллоҳ» дейиш, эснаётган киши оғзини қўли билан тўсгани жоиз.

Ижозат сўрамоқ китоби

3. Ас-Салом- Аллоҳнинг исмларидан биридир, шу боис салом берганда ва алейк олганда тўғри ва тўлиқ қилингиз.
4. Кичик каттага, ўткинчи ўлтирганга, уловдаги пиёдага, озчилик кўпчиликка салом бергайдир. Салом бериш таниш ёки нотанишга боғлиқ эмас.
12. Аёлнинг асалдони (буйруғи)дан бўлак аъзоларига якинлик қилиб бўлмайди.

Ижозат сўрамоқ китоби

21. Ичкилик ичувчи (алкаш)ларга салом бермангиз.
24. Мактубни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»деб бошлаш яхши.
27-28. Қўл бериб (икки қўллаб) сўрашиш жоиз.
33. Расулуллоҳ бир одамнинг бошқа одамни турғизиб юбориб ўрнига ўзи ўтирмоғи лозим эмас, «нарироқ сурилиб менга ҳам жой берингиз» деса жоиз.
45-47. Уч киши бор жойда икки киши хуфя гаплашмасин, учдан кўп бўлса жоиз.
50. Кечаси уйқуга ётишдан олдин сув идишлари ва овқатлар устини бекитиб, эшикларни тамбалаб, чироқларни ўчирингиз.
52. Одамларнинг вақтини оладиган, ибодат қилмоққа ҳалал берадиган кўнгил очадиган ўйинлар макрухдир.

Дуолар китоби

8. Расулуллоҳ ўнг томони билан ётиб ухлар эдилар.
9. Ибн Аббос: «Расулуллоҳ ярим кечадан кейин (саҳарга яқин) тахорат олиб намоз ўқидилар ва ёнбошлаб уйқуга кетиб хуррак ҳам отдилар. Бомдод намозини ўша куни тахорат олмай ўқидилар» деганлар.
14. Расулуллоҳ хожатхонага кирсалар «Олоҳумма инний аузу бика минал-хубси вал-хабоиси» (Парвардигоро, ифлослик ва нопок қилиқлардан сендан паноҳ тилайман) дер эдилар.

Латиф сўзлар китоби

Кўпчилик одамлар тансиҳатлик вақтининг қадрига етмайдилар.
14. Мол дунёси кўп одам бадавлат ермас, балки нафси тўқ ва илми кўп одам бадавлатдир.
22. Оятдан: Киши ноўрин айтилган бир сўз билан ўзига абадий душман орттирғайдир.
42. Ўлганларни сўкмангизлар, чунки улар қилмишларига (жавоб бергани) кетдилар.

Тақдир китоби

10. Қуръонда (мевасини еганлар) ланъатланган дарахт заққум дарахтдир.

Қасамлар ва назрлар китоби

1. Оталарингизнинг номини ўртага қўйиб қасам ичмангиз.
14. Ҳадиси қудсий: Билмай қилган ишингиз учун гунохкор бўлмағайсиз. Кимки рўза пайтида билмай таом еб, сув ичиб қўйғайдир, унинг рўзаси бузилмағай, рўзасини давом этдирсин.

Фароис (мерос) китоби

8. Меросларни тегишли эгаларига берингизлар, қолгани энг яқин (қариндош) эркакникидир.
28. Оталарингиздан тонмангизлар, отасидан тонган кофир бўлғайдир.

Хадд урмоқ ҳақида китоб

29. Хотини билан зино қилаётган эркакни кўрганда уни ўлдириш жоиз.

Товонлар китоби

21. Бировни айбдор қилмоқлик учун икки гувоҳ ёки қасам даркор.
30. Кофирни ўлдириб қўйган мусулмон ўлдирилмайди.
31. «Мени бошқа пайғамбарлардан устун қўймангизлар» деган Расулуллоҳ.
8. Қуръон етти хил усулда қироат қилинадиган қилиб нозил қилингандир, улардан қайси бири сизга қулай бўлса ўшасида қироат қилинглар.

Мажбур қилмоқ ҳақидаги китоб

3. Мажбурлаб никоҳ қилмоқ ножоиздир, сукут розилик аломатидир.

Китобга риоя қилмоқ ҳақидаги китоб

3. Кўп савол бермоқ макрухдир.
5. Илм хусусида Аллоҳ белгилаган чегарадан чиқмоқлик, баҳслашмоқлик ва динга ўта берилмоқлик макрухдир.
24. «Кимки саримсоқ ёки кўп миқдорда пиёз еган бўлса биздан ҳам масжидимиздан ҳам нарироқда бўлсин» деган Расулуллоҳ. «Ёлғончи Аллоҳнинг душманидир» дейилган. Лекин икки аразлашган кишини яраштириш учунги, оилани бузилиш(ажралиш)дан сақлаш учунги, урушдаги (хийла) ёлғон гуноҳ эмасдир.

Беш хил холатда салом берилмайди:

1. Ҳаммомда ювинаётганда,
2. Ҳожатхонада,
3. Қуръон ўқиётганда,
4. Номахрам (ва нотаниш) аёлларга,
5. Намоз ўқиб турган одамга.
Расулуллоҳ «Кимки илмни мақтаниш учун, жоҳиллар билан тортишиши учун, эътиборли бўлиш учун, тамагирлик учун ўрганса дўзахий бўлади» деганлар.
Тавбанинг қабул бўлиши учун инсон ўз вақтида қилган гуноҳини сидқидилдан англаб, уни Аллоҳдан қўрқиб бошқа такрорламаслиги керак. Соғлиғи ёки иқтисодий аҳволи боис ёмон иллатни ташлаган одамнинг (мажбурий) тавбаси қабул бўлмас экан. Иродасизлиги боис гуноҳини ва тавбасини қайта қайта такрорлайверган кишининг (мунофиқона) тавбаси қабул бўлмас экан.
Судхўрлик шаръан харом. Маблағни малум муддатга фоизи билан бериш ҳам судхўрлик ҳисобланади. Лекин кейинги пайтларда ислом уламолари шахсга ёки давлат(касса)га икки томоннинг келишуви (розилиги) асосида икки томон ҳам фойда кўриш мақсадида берилган маблағни судхўрликка кирмайди деб фатво берганлар.

Аллоҳнинг исмлари ва уларнинг қисқача мазмуни

Инсон ўзининг чегараланган билими ва ақли билан Аллоҳнинг чегарасиз мохиятига ета олмайди. Шу боис Унинг зоти ва сифатлари тўғрисида баҳс юритиш шаръан манъ этилади. Сўфий Оллоҳёрнинг:
Фаришталар, Набийлар етмадилар,
Бўйин сундилар-у фикр этмадилар.
Деган мисралари бежиз айтилган эмас.
Қуръони каримда Аллоҳ кўпинча «Биз» деб хитоб қилади. Қуръондаги «биз» якка шахснинг такаббурлик ва катталик қилиб айтган «мен»идир. Катталик, мақтов фақат Аллоҳга хосдир. Аллоҳга «Сен» деб муражаат қилишимизнинг сабаби унга яқинлигимиз ва унинг ягоналигидир.
Аллоҳнинг 99 та исми Қуръони каримда тилга олинган бўлиб уларнинг қисқача мазмуни қуйида келтирилади:
1. Аллоҳ- (Ал-Илоҳ) илоҳий куч, қудрат. 2. Раҳмон- Меҳрибон. 3. Раҳим- Раҳимли. 4. Малик- Подшоҳ. 5. Қуддус- Нуқсонсиз. 6. Салом- Саломат. 7. Муъмин- Омонлик берувчи. 8. Муҳаймин- Эгалловчи. 9. Азиз- Иззатли. 10. Жаббор- Ислоҳ этувчи. 11. Мутакаббир- Катталик ярашувчи. 12. Ҳолиқ- Ҳосил қилувчи. 13. Бориъ- Яратувчи. 14. Мусаввир- Сурат ва шакл берувчи.
15. Ғаффор- Яширувчи, кечирувчи. 16. Қаххор- Ғолиб, бўйсиндирувчи. 17. Ваххоб- Неъмат берувчи. 18. Раззоқ- Ризқ берувчи. 19. Фаттох- Кушойиш берувчи. 20. Амин- Билувчи. 21. Қобиз- Ризқ қийувчи. 22. Босит- Ризқ берувчи. 23. Ҳофиз- Мартабани туширувчи. 24. Рофиъ- Мартабани кўтарувчи. 25. Муизз- Қадрли қилувчи. 26. Музилл- Қадрсиз қилувчи. 27. Сомиъ- Эшитгувчи. 28. Басир- Кўрувчи. 29. Ҳакам- Ҳукм этгувчи. 30. Адл- Адолатли. 31. Латиф- Лутф қилувчи. 32. Хабир- Хабардор. 33. Ҳалим- Юмшоқ. 34. Азим- Улуғ. 35. Ғофур- Гуноҳига жазо бермай турувчи. 36. Шакур- Мукофот бергувчи. 37. Алим- Буюк. 38. Кабир- Катта. 39. Хафиз- Асрагувчи. 40. Муқит- Озиқ берувчи. 41. Хасиб- Кифоя қилгувчи. 42. Жалил- Мукаммал. 43. Карим- карамли. 44. Рақиб- Назорат қилувчи. 45. Мужиб- Қабул этгувчи. 46. Восиъ- Мулки кенг. 47. Ҳаким- Ҳикматли. 48. Вадуд- Дўст. 49. Мажид- Эҳсонли. 50. Боис- Пайғамбар юборувчи. 51. Шаҳид- Гувоҳ. 52. Ҳақ- Мавжуд. 53. Вакил- ваколатчи. 54. Қавий- Қувватли. 55. Матин- матонатли. 56. Валий- Дўст. 57. Ҳамид- Мақташга лойиқ. 58. Муҳсий- Ҳисобдон. 59. Мубдиъ- Яратувчи. 60. Муид- Қайтаргувчи. 61. Муҳйий- Тирилтирувчи. 62. Мумит- Ўлдирувчи. 63. Ҳай- Тирик. 64. Қайюм- Турғизувчи. 65. Вожил- Топувчи. 66. Можид- Шарафли. 67. Воҳид- Ягона. 68. Самад- Ҳожатбарор. 69. Қодир- Қила олувчи. 70. Муқтадир- Жуда қодир. 71. Муқаддам- Яқин қилувчи. 72. Муаххир- Узоқ этгувчи. 73. Аввал- Аввали мутлоқ. 74. Охир- Охири мутлоқ. 75. Зохир- Борлиги маълум. 76. Ботин- Борлиги махфий. 77. Волий- Ҳоким. 78.Mутоал- Олий мартабали.79.Барр- Яхшилик сохиби. 80. Таввоб- Тавбаларни кабул килгувчи.81.Мунтақим- Ўч олувчи.82.Афув- Аф этгувчи. 83.Рауф-Раҳмати кенг.84.Маликул-мулк- Мулк соҳиби.85.Зул-жалоли вал-икром- Шараф ва карам эгаси. 86. Муқсит- Одил. 87. Жомиъ-Тўпловчи. 88. Fаний- Эҳтиёжсиз. 89. Муғний- Бой қилувчи. 90. Мониъ- Манъ этувчи. 91. Зорр-Мусибат етказувчи. 92. Нофиъ- Манфат етказувчи. 93. Нур- Аён этувчи. 94. Ходий- Йўл-кўрсатувчи. 95. Бадиъ- Ихтиро қилувчи. 96. Боқий- Абадий. 97. Ворис- Меросхўр. 98. Рашид- Башоратчи. 99. Сабур- Сабрли.

Аллоҳ тамонидан яратилган зид (қарама-қарши) жуфтлар (мусбат ва манфий, раҳмон ва шайтон, жаннат ва дўзах, иссиқ ва совуқ ва бошқалар) оламни ҳаракатга келтирувчи кучдир.
Аллоҳ Қуръонда ўзидан бошқага сажда қилганларни ширк деб лаънатлайди. Шу боис бўлса керак айрим ислом уламолари ва сўфий (Мансур Халлож, Ибн Арабий)лар Иблис (шайтоннинг бошқага (одамга) сажда қилмаганини тўғри деб ҳисоблаганлар. Шунинг учун ҳам шайтонни ҳақоратлаб бўлмайди, унинг ёмонлигидан Аллоҳдан панох тиланади дейилган. Гуноҳкор бўлиш Одам атодан бошлаб кўпчилик (балки барча) пайғамбарлару, азиз авлиёларни ҳам четлаб ўтмаган. Аллоҳнинг Муҳаммад сураси 10-оятидаги Бас (ей Муҳаммад) Аллоҳдан ўзга илох йўқ эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун, ҳамда мўмин ва мўминалар (нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг! дегани бунга мисол бўла олади.

Пайғамбарлар ҳақида

Пайғамбар(хабар етказувчи)лар Расуллар ва Набийларга бўлинади. Ўзларига Аллоҳ томонидан китоб (шариат) юборилган пайғамбарлар Расул, ўзларига шариат берилмаган пайғамбарлар Набийлар дейилади. Расулни айни вақтда набий ҳам дейилиши мумкин, лекин набийларни Расул деб бўлмайди. Қуръони карим ва бошқа мўътабар китобларда Арабистон ярим оролида ўтган 30 га яқин пайғамбарнинг номлари келтирилган:
1. Одам алейҳиссалом (Аадам) 930 йил яшаган. Унга 10 илоҳий саҳифа нозил қилинган ва у ўз фарзандларига пайғамбарлик қилган.
2. Шис алейҳиссалом (Сиф) Одам атонинг 3-ўғли, 912 ёшга кирган, унга 50 илоҳий саҳифа нозил қилинган.
3. Идрис алейҳиссалом (Енох)га 30 илоҳий саҳифа нозил қилинган, 365 ёшида тириклайин осмонга кўтарилиб кетган.
4. Нух алейҳиссалом (Ной) 950 яшаган. Унга бир қанча илоҳий саҳифалар тушгани ва у саҳифаларнинг мазмуни аҳлоқ тозалиги ҳақида бўлгани айрим манбаларда баён қилинган. Милоддан олдинги 4000 йилликдан олдин (бундан 6000 йилдан кўпроқ вақтдан олдин) бўлган буюк тўфонда барча тирик мавжудот қирилиб, унинг Сом, Хом, Ёфас фарзандларидан ер юзининг хозирги авлодлари пайдо бўлган.
5. Ҳуд алейҳиссалом (Ҳул) биринчи араб наслидаги пайғамбар бўлиб Сомнинг неварасидир.
6. Солиҳ (маъноси яхши амаллар қилувчи) алейҳиссалом иккинчи араб наслидаги пайғамбар бўлиб 433 йил умр кўрган.
7. Иброҳим алейҳиссалом (Авраам) милоддан олдинги 2180 йил туғилиб 2005 йили 175 ёшида вафот этган. Унга 10 илоҳий саҳифа нозил қилинган. У учта диннинг сарчашмаси (маънавий отаси) ҳисобланиб, уни яҳудийлар Абром, насронийлар Авраам ва мусулмонлар Иброҳим ҳалилуллоҳ дейдилар.
8. Лут (Лот) алейҳиссалом Иброҳим алейҳиссаломнинг жияни.
9. Исмоил алейҳиссало (Измаил) Иброҳим алейҳисса-ломнинг тўнғич ўғли. Ўзи ва тили иброний бўлсада араб миллатидаги аёлга уйланиб араблашиб кетган, учунчи араб пайғамбари ҳисобланади. Милоддан аввалги 2094 йили туғилиб 1957 йили 137 ёшида вафот этган.
10. Исҳоқ алейҳисалом (Исаак) Иброҳим алайҳисаломнинг иккинчи ўғли. Милоддан олдинги 2080 йили туғилиб 1900 йилда 180 ёшида вафот этган.
11. Яъқуб алейҳисалом (Иаков) яҳудийларнинг тарихий отаси, лақаби исроил. Милоддан олдинги 2020 йил туғилиб 1873 йили 147 ёшида вафот этган.
12.Юсуф алейҳисалом (Иосиф) милоддан аввалги 1934 йилда Фаластинда туғилиб 1824 йилда 110 ёшида Мисрда вафот этган.
13. Айюб алейҳиссалом (Иов) 93 йил умр кўрган.
14. Зул-Кифл алейҳиссалом (Иезекил)
15. Шуайб алейҳиссалом (Иофар) 200 йил умр кўрган, Мусо а.с.нинг қайнотаси, арабийларнинг тўртинчиси.
16. Хорун алейҳиссалом (Аарон) Мусо а.с.нинг акаси ва ёрдамчиси. Кучли нотиқ бўлган милоддан олдинги 1669 йилда туғилиб 1546 йилда 123 ёшида вафот етган.
17.Мусо алейҳиссалом (Моисей) яҳудийлик динининг асосчиси. Унга илоҳий китоб Таврот нозил қилинган. Милоддан аввалги 1666 йилда туғилиб 1546 йилда 120 ёшида вафот етган.
18. Ювҳаъ алейҳиссалом (Иусис Навин) Мусо а.с.нинг ноиби, буюк саркарда. Милоддан аввалги 1628 йил туғилиб 1518 йил 110 ёшида вафот етган.
19. Шамъун алейҳиссалом (Самуил) яҳудийлар пайғамбари.
20. Довуд алейҳиссалом (Давид) подшоҳ ҳам бўлган. Милоддан аввалги 1083-1013 йилларда яшаган. Унга Забур илоҳий китоби нозил қилинган.
21. Сулаймон алейҳиссалом (Соломон) милоддан аввалги 1033-973 йилларда яшаган. У подшоҳ ҳам бўлган ва унга дев, пари, жин, ҳайвонот дунёси устидан хукмронлик ҳам берилган. 700 та хотини, 300 та чўриси бўлган.
22. Илёс алейҳиссалом (Илия) милоддан аввалги 1Х- асрда яшаган. Хизр а.с. билан мангулик суви- «оби ҳаёт»ни ичган, тириклай осмонга кўтарилиб кетган.
23. Ал-саъ алейҳиссалом (Илия)а.с.нинг ёрдамчиси ва ноили.
24. Юнус алейҳиссалом (Иона) 750 йил яшаган.
25. Ишаъё алейҳиссалом (Исаия) милоддан аввалги V111 асрда яшаган.
26. -27. Закариё ва Яҳё алейҳиссалом (Захария ва Иоанн) Ота-болалар ўз қавмларини аввал олдинги пайғамбар шариати бўйича. Кейин эса Ийсо а.с. шариати бўйича иймонга чақирганлар
28. Ийсо алейҳиссалом (Иисус Христос) милоднинг биринчи йили туғилган. Унга Инжил илоҳий китоби нозил қилинган. 3 йил пайғамбарлик қилган ва 33 ёшида осмонга кўтарилган. Шундан кейин унинг ҳаворийлари Инжил китобини ёзиб христианликка асос солганлар.
29. Мухаммад алейҳиссалом бутун башариатга юборилган охирги пайғамбар. Милодий 571 қуён йили 21 апрелда дунёга келиб, 632 балиқ йили 8 июнда 61 ёшида вафот қилган. Унга охирги илоҳий китоб-Қуръони карим нозил қилинган. У ислом динининг асосчисидир.

Бироқ Қуръони каримда ер юзида 120 мингдан ортиқ пайғамбарлар ўтгани тўғрисида ҳам маълумотлар бор. Шу боис булардан ташқари Қуръонда келтирилмаган, лекин бошқа айрим манбаларда пайғамбар деб зикр қилинган шахслар ҳам кўп:
1. Ҳазрати Хизр Эрамиздан 2300 йил аввал яшагани маълум, вафоти ҳақида маълумот йўқ, яъни вафот қилган дейилишига асос йўқ.
2. Ығизхон милоддан олдинги 2600 йилларда яшаган. Якка худоликни тарғиб қилган буюк подшоҳ. Туркийларнинг асосчиси, туркманларнинг бобоси. Туркманларнинг 24 та уруғи унинг 24 набирасидан тарқалган.
3. Луқмони ҳаким эрамиздан олдинги минг йилликларда туғилган ва 1000 йил яшаган. Довуд алейҳиссалом даврларида ҳам яшаган. Буюк ҳаким (табиб) ва донишманд бўлган.
4. Зардушт эрамиздан аввалги Х11-Х111 асрларда (бундан 2700 йил олдин) Хоразм заминида яшаган. Муқаддас китоби «Авесто» ўз даврида жаҳон дини бўлган.
5. Ҳазрати Узайр (Ездра) милоддан аввалги V1-асрда яшаган.
6. Искандар Зул-Қарнайин (Александр Македонский) Арастунинг шогирди, милоддан аввалги 356-323 йилларда яшаган. Буюк саркарда ва подшоҳ бўлган.

Буюк сиймолар

Буюк файласуф ва бошқа олимлар ҳам ўтганки уларнинг айримлари инсоният цивилизациясига катта таъсир кўрсатган.
Фалсафа- табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг умумий қонуниятлари ҳақидаги фан бўлиб (философия) донишмандликни севаман деган маънони англатади.
Уни фан сифатида Платон (Афлотун) ажратган. Фалсафада материя (модда) бирламчими, онг (рух) бирламчими? Деган саволга бериладиган жавобга қараб файласуфлар иккига бўлинганлар. Материя бирламчи дейдиган материалистларга, онг бирламчи дейдиган идеалистларга.
Барча диний ва илмий манбаларда материя (модда)нинг аввал пайдо бўлгани (яратилган) қайд қилинган. Инсон ҳам аввало модда (лой, сув)дан яратилиб 40-куни Аллоҳ томонидан (илоҳий) руҳ-онг киритилган.
Сократ (Суқрот) – эрамиздан аввалги 469-399 йилларда яшаган Юнон файласуфи. Мударрис бўлган ва Платон, Антисфен, Арисстил, Эвклид каби буюк мутафаккирлар унинг шогирди бўлишган. «Ёмон ишлар, қилиқлар фақат билмасликдан келиб чиқади, ҳеч ким ўз ҳохиши билан ёмон бўлмайди» деб таълим берган.
Гиппокрот (Буқрот) – Эрамиздан олдинги 460-375 йилларда яшаган. Қадимги Грециянинг машхур табиби. Илмий тиббиётга асос солган ва «Гиппократ (табиб) қасамёди»ни ёзган.
Платон (Афлатун) эрамиздан аввалги 428-347 йиллар яшаган. Юнон файласуфи, Суқротнинг шогирди. Афлотун фалсафасининг негизини уч асосий субстанция «Ягоналик» (Эзгулик), «Ақл» ва «Жон» ҳақидаги таълимот ташкил этади. Афлотун давлатни бошқаришнинг монархия, аристократия, демократия шаклларини кўрсатган. У оқсуяк файласуфлар идора этадиган «идеал давлат» тўғрисидаги таълимотни яратган. Бу таълимотга асосан давлат 3 табақадан иборат бўлган: 1-табақа-давлатни бошқарувчи оқсуяк файласуфлар, 2- табақа- ҳимояловчи харбийлар, 3- табақа- мехнаткашлар. Зардушт, Будда, Ийсо пайғамбарлар қатори Платон ҳам «Инсониятнинг буюк устози» деб тан олинган.
Аристотел (Арасту) эрамиздан аввалги 384-322 йилларда яшаган. Юнон файласуфи, мантиқ (логика) фанининг асосчиси, Платоннинг шогирди. Искандар Зул-Қарнайин (Александр Македонский)нинг тарбиячиси ва муаллими. Унинг таълимотича ҳаракатнинг манбаи «Биринчи ҳаракатлантирувчи куч- Худованддир».
Архимед эрамиздан олдинги 287-212 йиллари яшаган Юнон механиги ва математиги. Ричаг, гидростатика, аэростатика қонунларини кашф қилган.
Абу Жаъфар (Абу Абдуллоҳ) Муҳаммад ибн Мусо Ал-Хоразмий-780 йилда Хоразм (Хива)да туғилиб 850 йилда Боғдодда вафот қилган. Фан тарихидаги илк буюк қомусий олим (айрим манбалар бўйича Ал-Хоразмий туркман миллатига мансуб бўлиб ушбу китоб муаллифининг узоқ бобокалони) ҳисобланади.
Ал-Хоразмий ўзи билан кўпгина олим (шогирд)ларни олиб ўша даврда маданият ва фан маркази ҳисобланган Мерв (туркманистон республикасининг Мари шахри) шахрига кўчиб боришади ва у ерда илм-фанда жаҳонга машхур бўлган кашфиётлар қилишган. Боғдод ҳалифаси Ал-Маъмун Хоразмий бошлиқ олимлар (Ахмад Фарғоний, Хабаш Хасиб Марвазий, Абул Аббос Жавҳарий ва бошқалар)ни Боғдодга таклиф қилади. У ерда Хоразмий бошчилигида шарқнинг биринчи академияси-Байт ул-Ҳикма (Донолар уйи) ташкил қилинган ва унда жаҳонга машхур тадқиқот ва кашфиётлар қилинган.
Ал-Хоразмий фаннинг турли хил сохаларида тадқиқотлар олиб борган ва қатор асарлар ёзган. Лекин бизгача унинг 10 тача асари турли хил (тўлиқ, қисман, парча холида) кўринишда етиб келган. «Алгебра» сўзи (атамаси) унинг «китоб мухтасар мин хисоб ал-жабр вал муқобала» (Ал-жабр вал муқобала хисоби ҳақида қисқача китоб) китобидан келиб чиққан. Бу асари 12-асрда лотинчага таржима қилинган ва номи қисқариб «Ал-жабра» (Инглизча) «Алгебра» (Русча) деб атала бошлаган ва фан номига айланган. Кибернетика ва ахборотни қайта ишлашнинг асоси бўлган «Алгоритм» сўзи (атамаси) ҳам Ал-Хоразмий номидан келиб чиққан. Унинг «Зиж» асари астрономия ва тригонометриянинг асосини ташкил қилади. «Яхудийлар тақвими ва байрамларини аниқлаш ҳақида рисола» китоби эса этногрофик асардир. «Сурат ул-Арз» (Ал-Хоразмий географияси) асари эса география фанининг асоси ҳисобланади. «Китоб ат-Тарх» (Хоразмий тарихи) асарида Муҳаммад расулуллоҳ ҳаёти билан боғлиқ саналар, ислом тарихидаги мухобаралар ҳам баён қилинган.
1983 йилда Ал-Хоразмийнинг 1200 йиллиги муносабати билан Ҳалқаро илмий конференция Москва, Тошкент ва Хоразмда бўлиб ўтди. Шу муносабат билан унинг барча асарлари рус тилига, ҳамда танланган асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
Абу Наср Фаробий (873-950) комусий олим, файласуф, 70 дан ортиқ тилни билган. Қадимги Юнон мутафаккирлари Платон, Арасту, Эвклид, Порфирий асарларини таржима қилиб уларга шарх ёзган. Шу боис у «Муаллими Соний» деб тан олинган.
«Сабабсиз оқибат (натижа) бўлмайди, оқибатсиз сабаб бўлмайди. Бошланғич сабаб (биринчи туртки) илоҳий сабабдир. У (Илоҳ) табиатдан, оламдан (макондан) ташқари бўлганлиги учун инсон У (Аллоҳ)ни билиши мумкин эмас» деб таълим беради.
Муаллим шогирдига нисбатан ўта қаттиққўл бўлса ўзига нисбатан нафрат уйғотади. Агар ўта бўш бўлса шогирди устозга ва фанга нисбатан менсимаслик пайдо бўлади деб ўргатади.
Абу Райҳон Муҳаммад Беруний (973-1048) энциклопедист олим, қадимги Кот (Хоразм) да туғилиб Ғазна (Афғонистон)да вафот этган. Фаннинг турли хил сохалари бўйича 152 та илмий китоб ва рисолалар ёзган, шулардан бизгача 28 таси етиб келган. Хоразм Маъмун академиясининг раҳбари бўлган фалсафада «икки ҳақиқат» назариясини ривожлантириб, фан очган янгиликлар илмий ҳақиқат, Аллоҳнинг пайғамбарлари орқали юборилган ваҳийлар диний ҳақиқат бўлиб улар бир-биридан мустаснодир деган таълимотни илгари сурган.
Малътус Томас Роберт (1766-1834) профессор, инглиз иқтисодчиси, файласуфи, рухонийси. Унинг «аҳоли ҳақида қонун тажрибаси» китобида баён қилинишича инсон геометрик прогрессия (2х2=4х4=16х16=256…) бўйича, неъмат «озиқ-овқат» эса арифметик прогрессия (2х2=4х2=8х2=16х…) бўйича кўпаяди. Шу боис инсонлар кўпайишини чеклаш (назорат қилиш)ни таклиф қилган.
Карл Маркс (1818-1883) яҳудий. Илмий коммунизм тарихий материализм ва сиёсий иқтисод назарияларининг асосчиси. «Капитал» асарининг муаллифи, Пролетариат, (Йўқсил ва бенаволар)нинг доҳийси. Ф.Энгельс билан бирга 1874 йилда «Коммунистик партия манифести»ни туздилар.
Ленин (Ульянов) Владимир Ильич (1870-1924) Маркс ва Энгальс ишларининг давомчиси, КПСС ва Совет (СССР) давлатининг асосчиси.

Динлар ва уларнинг илоҳий китоблари, мазҳаб ва оқимлар.

Инсоният цивилизацияси мобайнида турли хил динлар, уларни тарғиб қилган пайғамбарлар, уларнинг китоблари ва шариатлари бўлган.
Аллоҳ ўз пайғамбарларининг айримларига ўз сўзидан ибодат илоҳий китоблар нозил қилган ва улардан айримлари қуйида келтирилади.
Таврот (Қонун) «Ибтидо», «Чиқиш», «Ловийлар», «Сонлар», «Иккинчи қонунлар тўплами» каби беш китобдан иборат. Тавротга шарх ёзилиши натижасида Талмуд вужудга келган. Унда 248 та амри- маъруф ва 365 та наҳий-мункар ишлаб чиқилган.
Забур (Санолар) 150 санодан иборат Аллохни мадх килувчи шеъриятни ўз ичига олган.
Авесто (Огоҳнома) Зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлиб Хоразмда бундан 2700 йил олдин дунёга келган ва Осиё, Хуросон, Кавказ, Ҳиндистон ва Шарқ ҳалқлари эътиқод қилган. Шу боис у жаҳон динларидан бири ҳисобланади.
Унинг асосий тамойили: эзгу фикр, эзгу калом, эзгу амал ҳисобланади. Авесто – Ясна, Гохлар «Готлар», Виспарад, Яштлар, Вандидат (Вадовдат), кичик авесто китобларидан ташкил топиб 8300000 сўздан иборат бўлган. Шох Виштаст фармони билан 12 минг қорамол терисига олтин ҳарфлар билан ёзилиб китоб қилинган. У 30 наск (қисм)дан иборат бўлиб, шундан 12 қисми омон қолган.
Китобда Ахура Мазда (Раҳмоний) ва Анҳра Майну (Шайтоний)ларнинг кураши баён қилинади. Кўп замонлар ва турли ҳукмдорлар таъсирида якка худоликка асосланган Авестонинг кўп жойлари ўзгартирилган. Натижада икки ва кўп худолик юзага келиб оловга сиғиниш (оташпарастлик) пайдо бўлган. Зардуштийлик динига эътиқод қилувчилар Эрон, Ироқ, (Курдистон) Хиндистон каби мамлакатларда тарқалган.
Трипитака буддизмнинг муқаддас китоби бўлиб «Уч сават» (қисм) деган маънони билдиради ва ўз таълимотининг асосий қоидаларини, азоб-уқубат ҳақидаги «тўрт олий ҳақиқат» шаклида баён қилади. Бу жаҳон динларидан бири бўлиб 86 мамлакатда 700 млн. киши эътиқод қилади. Унинг асосчиси (пайғамбари) Будда (Сиддихартҳа Гаутама) бундан 2500 йил олдин Ҳиндистонда дунёга келиб 80 ёшида вафот этади.
Ведалар (Муқаддас билим), Упанишадалар (Табаррук билим), Маҳобҳорат каби китоблар индуизмнинг муқаддас китоблари ҳисобланади.
Конфуцийлик (Хитой)да Унзин (Беш китоб), Сишу (Тўрт китоб), Даоцизм (Дао ҳақидаги таълимот), Синтоизм (Японияда)да Кодзики (Ўтмиш ҳақидаги ёзувлар) ҳам тегишли давлат ва миллатларнинг муқаддас китоблари ҳисобланади.
Инжил (Хушхабар) насронийларнинг муқаддас китоби бўлиб Ийсо алейҳиссаломнинг дунёга келиши, яшаши, ўлиб яна тирилиши ва унинг таълимоти тўғрисида хушхабарни баён қилувчи 27 рисоладан иборат тўпламдан иборат.
Хозирги пайда бу динга 154 мамлакатдан 2 млрд. киши эътиқод қилади. Унинг асосий ғояларидан бири муқаддас учликка эътиқод қилишдир. Уларча Худо ягона, аммоУ Худо-ота, Худо-ўғил, Худо-муқаддас рух кўринишида намоён бўлади.
Христианликнинг асосий маросимлари: чўқинтириш, нон ва вино ичиш, пасха, рождетство ва бошқа байрам ва ақидалардан иборат. Христианликнинг маркази бўлмиш ғарбий Рим империяси қулагандан кейин 1054 йилда христиан дини икки черковга: католик (ғарбий) ва православия (шарқий)га бўлиниб кетган.
Католик черкови Ватиканда бўлиб Папа ва кардиналар (140 та) бошқаради. Уларнинг эътиқоди бўйича Рим папаси Ийсонинг ердаги ноиби ҳисобланади. Бунда рухонийларга уйланиш таъқиқланади. Ҳозирги кунда католиклар 900 млн.дан кўпроқни ташкил этади.
Православиенинг католийлардан фарқи шуки, бунда ягона диний марказ (черковларнинг бошлиғи) йўқ, уйланиш (никох) эса мажбурий. Бунда христианликнинг 7 та сирли маросими (таинства)га, пасха ва постлар (насронийларнинг рўзаси)га аҳамият берилади. Ибодатхоналардаги асосий ибодат пешинги ибодат бўлиб, бунда дуолар ўқиб диний қўшиқлар куйланади, иконаларга сиғинадиларни ташкил этади.
900 млн.дан к ноиби ини икки черковга: католик ()105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105105.
Протестант(норози)лика эътиқод қилувчилар 250 млн.дан ортиқ. Улар инсон Худо билан бевосита (черков аралашувисиз ҳам) алоқа қиладилар, деб ишонадилар. Протестантликда умум христиан байрам ва маросимларидан озроғи сақланган, бут ва авлиё (Иконалар)га сиғиниш йўқ. Ибодатлари асосан ваъз-насиҳат, диний калонларни куйлашдан иборат.
Аллоҳни таниган (гувоҳ)лар ҳақида. 1870 йилнинг бошларида АҚШнинг Пенсилвания штати Аллегейни шаҳрида Чарлз Тейз Рассел раҳбарлигида Инжилни ўрганувчилар тўгараги ташкил қилинган. Бу тўгарак ривожлана бориб 1931 йилга келиб Халқаро жамият мақомини олади ва унинг аъзолари «Аллохни таниган(гувох)лар»(ўзбекча), «сведители Иегова» (русча) “Jehovahs Witnesses” (инглизча) деб атала бошлади. Хозирги пайтга келиб уларнинг сони дунёнинг 230 дан ортиқ мамлакатларида 6 000 000 га етди.
Қуръони Карим оятларидан ҳам биламизки Мусо (Моисей) алейҳиссалом Аллоҳ билан бевосита мулоқат қилган. Бу мулоқатда у Аллоҳнинг исми ва унинг маъносини сўрайди (Таврот, «Чиқиш»китоби, 3:13). Шунда Аллоҳ уз исмининг (қадимий яхудий тилида) ЙХВХ ( ) эканлигини, баён қилади (Таврот, «Чиқиш» китоби, 3:14).
Қадимий яхудий алифбосида унли ҳарфлар бўлмагани боис Унинг номи қандай талаффуз қилинишини (Мусо алейхиссалом даврида қандай талаффуз қилинганини) ҳеч ким аниқ билмайди. Бироқ яхудий тилида бу «Яхве», инглиз тилида «Жиховах»,рус тилида «Иегова», араб (Ислом) тилида «Аллоҳ» шаклида талаффуз қилинади.
Аллоҳни таниган (гувох)лар қайси динига мансуб бўлишларидан қатъий назар ўзларини Аллоҳга ва Унинг буйруғини бажаришга бағишлаган иймон-эътиқодли кишилар булиб, улар Инжил ва бошқа илоҳий китоблар Аллоҳнинг сўзи еканлигига иймон келтирган -Аллоҳнинг гувоҳларидир.
Улар Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига, фақат Аллоҳгагина ибодат қилиниши ва Ундангина мадад сўралишига, инсониятнинг Аллоҳнинг йўли (қонуни)га зид келмайдиган қонунларигагина бўйсуниш лозимлигига, инсон ҳайвандан эволюцион йўл билан пайдо бўлган эмас, у Ҳолиқ томонидан яратилган эканлигига, Аллоҳнинг китобларидаги сўзлари ҳақиқат эканлигига, ер юзида Ийсо алейҳиссалом бошчилигидаги адолат, тинчлик ва фаровон ҳаёт хукм сурадиган жамиятнинг бўлишлигига, охир замон яқин эканлигига, Аллоҳни таниган (гувоҳ)ларнинг бурчи Аллоҳ ва унинг ҳақиқатини тарғиб қилиш эканлигига ва шу каби бошқа қатор Аллоҳ ҳақиқатларига ишонадилар.
Қуръони карим 30 пора (қисм), 114 сура, 6236 оятдан иборат бўлиб исломнинг муқаддас китобидир.
Исломда шариат (йўл) Қуръони карим, ҳадиси шариф, ижмоъ ва қиёсга асосланади. Шариат меъёри бўйича:
Фарз-Бажарилиши қатъий ва мажбурий ҳаракатлар бўлиб 2 га бўлинади 1.Фарзи айн –айнан ўзи бажариши керак (номоз, рўза ва бошқалар) бўлган ҳаракатлар. Фарзи кифоя – Жамоадан кимлардир бажарса ҳам (жаноза намози, ватан ҳимояси ва бошқалар) бошқалардан соқит бўладиган ҳаракатлардир.
Исломда қуйидаги 40 та фарзни билиш ва унга амал қилиш (айниқса ислом бўйича саводли) мусулмонлардан талаб қилинади.
Намозда-12 фарз: Намознинг ташқарисида 6 та : 1-Таҳоратли бўлмоқ. 2-Бадани ва кийимлари нажасатдан тоза бўлиши.3-Авратларни бекитмоқ. 4-Қиблага юзланмоқ .5-Вақтида ўқимоқ. 6-Намозни ният қилиб бошламоқ. Намознинг ичкарисида 6 та: 1-Намозни Аллоҳу Акбар деб бошламоқ 2-Тик туриб ўқимоқ 3-Қуръондан ўқимоқ. 4-Руку қилмоқ. 5-Сажда қилмоқ. 6-Охирги каъда қидмоқ.
Таҳоратда-4 фарз: 1-Юз ювмоқ. 2-Қўлларини тирсаги билан қўшиб ювмоқ. 3-Бошининг туртдан бир қисмига масх тортмоқ 4-Икки оёғини тўпиғи билан ювмоқ.
Ғусулда-3 фарз: 1-Оғзини сув билин ғарғара қилмоқ. 2-Бурнини ачиштурганча сув билан ювмоқ. 3-Баданининг ҳамма жойига сув етказмоқ.
Таяммумда-4фарз: 1- Ният қилмоқ. 2-Тоза нарсани қасд қилмоқ. 3-Қиблага қараб ўтириб тоза тупроқ, тош ва шунга ўхшаганларга икки кафтини теккизиб юзига суртмоқ. 4-Икки кафтини уларга теккизиб билакларига (тирсакларини ҳам қўшиб) суртмоқ.
Исломда-5 фарз: 1-Иймон. 2-Номоз. 3-Рўза. 4-Закот. 5-Ҳаж.
Иймонда-7 фарз: 1-Аллоҳга. 2-Фаришталарга. 3-Илоҳий китобларга. 4-Пайғамбарларга. 5-Қиёмат кунига. 6-Қайта тирилишга. 7-Тағдирга ишониш.
Бошқаларда-5 фарз: 1-Илм олиш. 2-Амри маъруф. 3-Наҳи мункар. 4-Ризқни ҳалол меҳнат қилиш йўли билан топиш. 5-Ҳалол нарсани истимол қилиш.
Вожиб-Мажбурият, бажарилиши лозим, бажарилмаса гунох бўлган ҳаракат.
Суннат (Мандуб)-Мажбурий емас, узрсиз қилмаса қиёматда Пайғамбаримиз шафоатидан маҳрум бўлиб маломатга қолади. Лекин бажарилса савобли ишдар.
Мубоҳ-Ихтиёрий меъёрлар бўлиб уни қилишдан савоб ҳам гунох ҳам йуқ.
Макрух-Номаъқул меъёрлар.
Харом-Қатъий тақиқланган ҳаракатлар бўлиб 2 га бўлинади. Зулмий ҳаром-ўғирлик, зино кабилар бўлиб унинг зарари ўзидан бошқага ҳам тегадиган харакатлар. Зулмий бўлмаган ҳаром-ароқ ичиш, ҳаром нарса ейиш каби зарари ўзига тегадиган харакатлар.

Исломда фарз қилинган 5 вақт (витрни ҳуфтонга қўшиб 5 вақт қилинган, аслида 6 вақт) намоз айрим манбаларда келтирилишича қуйидагича пайдо бўлган: Одам а.с. жаннатдан ерга тушганда қоронғи эди. Тонг отиб ёруғлик пайдо бўлди, шукронасига икки ракат (бамдод) намоз ўқиди у бизга фарз бўлди. Намруд Иброҳим а.с.ни туш пайтида ёндириш ниятида ўтга ташлади у оловдан омон чиқди, шукронасига тўрт ракат (пешин) намозини ўқиди у бизга фарз бўлди. Юнус а.с.3 кун балиқ қорнида ётиб аср вақтида омон чиқди ва шукронасига 4 ракат (аср) намозини ўқиди у бизга фарз бўлди. Тарсолар Худо уч деди ва улар даф бўлди, шукронасига Ийсо а.с. уч ракат (шом) намозини ўқиди у бизга фарз бўлди. Мусо а.с. қўйлари билан ҳомиладор хотинини кечасида тоғда қолдириб ўт олиб келиш учун узоққа бориб келди. Келса хотини омон-эсон туғган, қўйларини бўри емаган, шукронасига 4 ракат (хуфтон) намозини ўқиди у бизга фарз бўлди. Барча фаришталар Муҳаммад а.с. олдига ярим кечада Аллоҳ даргохидан унинг энг охирги ва афзал пайғамбар эканлигини эшитишганини айтишган. Пайғамбаримиз унинг шукронасига уч ракат (витр) намозини ўқиди у бизга вожиб бўлди. Барча намозлар фарз (фарз айн ва фарзи кифоя), фожиб, суннат, нафл намозларига фарқланади. Жаноза намози фарзи кифоя бўлиб қуйидагича бажарилади:
Ният-Аллоҳ ризоси учун ушбу жаноза намозини имомга иқтидо қилиб ўқимоқликни ният қилдим, дейилади ва такбир (Аллоҳу акбар) айтиб қўллар боғланади. Кейин сано ўқилади.
Сано-Субҳонака Аллоҳумма ва биҳамдика ва таборака исмука ва таъала жаддука ва жала санука ва ла илоҳо ғайрук. Кейин қўллар кутарилмасдан иккинчи такбир айтилади ва саловат ўқилади.
Саловат-Бисмиллаҳир раҳмонир роҳийим. Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла оли Мухаммад, кама соллайта аъла Иброҳима ва аъла оли Иброҳим. Иннака ҳамидун мажийд. Аллоҳумма барик аъла Мухаммадин ва аъла оли Муҳаммад кама барокта аъла Иброҳима ва аъла оли Иброҳим. Иннака ҳамидун мажийд. Шундан кейин қўллар кўтарилмасдан учунчи такбир айтилади ва жаноза дуоси ўқилади. Жаноза дуосини билмаганлар унинг ўрнига қунут дуосини ўқишлари мумкин. Агар уни ҳам билмаса «Робина атина…» оятини ўқийдилар. Шундан кейин 4-такбир айтилади ва ҳеч нарса ўқимасдан салом берилади.
Имом бомдод, шом, ҳуфтоннинг аввалги икки ракатида, ҳамда қазо намозларида қироатни жахрий (эшитдириб), бошқаларини маҳфий (ўзи ешитадиган даражада) ўқир, ёлғиз ўқувчи еса ўз ихтиёрлари. Имомга эргашувчи сано, аттаҳиёт, саловат ва дуони маҳфий ўқийди, бошқаларида фақат имомга тақлид қилади. Шаръий китобларда намозларда Фотиха сурасига биринчи ракатда узунроқ, иккинчи ракатда эса сал қисқароқ Қуръоннинг истаган сура ва оятлари зам қилиниши кўрсатилган.
Бироқ Пайғамбаримизнинг айрим намозларида қайси сураларини ўқигани ва қайси сураларини қайси намозларда ўқишга тафсия қилгани саҳиҳ хадисларда ривоятлар келтирилган. Шу асосда Бомдод намозида Кафирун, Ихлос, Вас-шамси, Аълаа сураларни ўқиш, пешин намозининг фарзида Жума ва Ғошиа сураларни Хуфтоннинг фарзида Ториқ ва Бурж сураларини суннатида Фалак, Нос сураларини ўқиш, Витрда Аълаа, Кафирун, Ихлос сураларини ўқиш жуда фойдали хисобланади.
Рўза – вужуд закоти хисобланиб 5 тури фарқ-ланади: Фарз рўзаси, қазо рўзаси, назр рўзаси, каффора рўзаси, ихтиёрий рўзаси. Уларнинг хар биттаси учун тегишли ният қилинмаса рўзага ўтмайди. Закот Аллоҳнинг ҳаққи бўлиб мажбурий эҳсондир.
Ислом халифалиги 13 аср давомида 5 даврни бошидан кечирди.
1. Хулофои рошидин (632-661). 2. Шом Уммавийлар халифалиги (660-750). 3. Ироқ(Боғдод) Аббосийлар халифалиги (750-1258). 4. Миср Аббосийлар халифалиги (1261-1517). 5. Усмонийлар (турк) халифалиги (1517-1924). Ҳалифаликни 1924 йилда Туркия рахбари Кемал Отатурк тугатган. Халифалик асли диний рахномалик ҳисобланади. 661 йилдан 1924 йилгача халифалар султон хам эдилар.
Ислом – Аллоҳга итоат етувчи деган маънога ега бўлиб ундаги олий диний раҳбар 1924 йилгача суннийларда халифа (ўринбосар), шиаларда эса имом бўлган. Барча ҳукмдорлар номзодини халифа (имом) тасдиқлаганидан кейингина у тан олинган. Ҳозирги (1924 йилдан кейин) кунда диний рахномаларни суннийликда «Муфтий», шиаликда еса «Шайх-ул ислом» деб юритилади. Суннийликда иймоннинг устуни 7 бўлса, шиаликда 5 тадир. Шиалар Қуръондан бошқа илохий китобларга ва фаришталарга ишонмайдилар.
Исломда 5 та мазҳаб бўлиб 4 таси суннийликда ва биттаси шиаликда:
1.Ханафия мазҳабининг асосчиси Имоми Аъзам-(Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит 699-767) форсий бўлиб Куфада туғилган ва Боғдодда вафот етган. Шариат ҳукмларини тизимга солган, «қиёс» ни тадбиқ қилган Машҳур «Ал-Фиқҳ ал-Кабир» (Буюк ҳуқуқшунослик) китобини ёзган. Ер юзи мусулмонлари (1,2 млрд) нинг ярмига яқини шу мазҳабда ибодат қиладилар.
2.Mоликия мазҳабининг асосчиси Абу Абдуллох Молик ибн Онас (713-795) Мадинада туғилган. «Ал-Муваттаъ» (оммабоп) асарининг муаллифи. Мусулмонларнинг 17 % шу мазҳабда ибодат қилади.
3. Шофия мазҳабининг асосчиси Абу Абдуллох Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофий (767-820) Фалас-тиннинг Газа шаҳрида дунёга келган. «Китоб ал-Умм» асарининг муаллифи. Мусулмонларнинг 27 % шу мазҳабда ибодат қилади.
4. Ханбалия мазҳабининг асосчиси Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал аш-Шайбоний (780-850) Боғдодда туғилган. «Муснад» (Суянчиқ) асарининг муаллифи. Бу мазҳаб янгиликка қарши туриши, нисбатан агрессивлиги билан бошқа мазҳаблардан ажралиб туради. Бу мазҳаб Саудия арабистонида кенг тарқалган. Мусулмонларнинг 1/5 % шу мазҳабда ибодат қилади.
5. Жаъфария (Шиалик) мазҳабининг асосчиси шиаларнинг 6- имоми Жаъфар ас – Содиқ (700-765) бўлиб бу мазҳабда мусулмонларнинг 7,5 % ибодат қилади.
Исломда 3 (суннийлик, шиалик, хорижийлик) йўналиши бўлиб, шундан Хорижийлик (четга чиққанлар) ҳозирги кунда деярли йўқ бўлиб кетган.

Суннийлик (Аҳли сунна вал жамоа) йўналишида Қуръони карим ва Сунна (Ҳадис) га риёя қилинади. Ҳокимият масаласида суннийлар халифалик тарафдори. Суннийликда 4 мазҳаб тенг хуқуқлидир. Бу мазҳаблар шариат масалаларида енгилроқ ёки қаттиқроқ ҳукм чиқариш билан бир-биридан фарқланади. У мазҳабдан бу мазҳабга ўтиш (зарурат бўлмаса) маъқул кўрилмайди.
Бизнинг юртимизда фикхда ҳанафийлик, ақидада эса Мотрудийлик таълимотига амал қилади. Суннийликдаги мазҳабларнинг асосий ғоялари эътиқод қонун қоидалари Ал-Мотрудий (870-944) ва Ал-Ашъарий таълимотлари асосига қурилган. Ислом илоҳиятшунослиги бўйича Мотрудийнинг ёзган «Китоб ат-Тавҳид» ва «Таъвилот аҳл ас-Сунна» асарлари айниқса машҳурдир.
Шиалик (тарафдорлик) йуналишида фақат ҳазрат Али билан боғлиқ бўлган ҳадис (Ахбор)ларни ҳокимиятда эса имомат (ҳазрат Алидан Мадҳийгача бўлган 12 имом)ни тан оладилар.
Исломда ўзларининг сиёсий-ижтимойи, ғоявий, мафкуравий, қарашлари бўйича 73 мазҳаб, оқим гурух, фирқалар мавжуд бўлиб шундан 72 таси ботилдир дейилган. Бироқ Жалоладдин Румий каби дин ва тасаввур илмининг алломалари буларнинг барча (73 та) си хам Аллоҳни мақсад қилган боис ўзича тугри деб бу борада тортишмасликни маслахат берган.
Исломда қуйидаги диний ижтимоий оқимлар фарқланадилар.
Ислом фундаментализми- исломни фунда-ментал (Пайғамбаримиз давридаги) тамойилларни тиклаш ва уларга амал қилиш тарафдорларидир
Ислом традиционализми (анъанавийчилиги) динни ислоҳ қилишга қарши бўлиб уни ўрта аср анъаналарида амал қилишни маъқуллайдилар.
Ислом модернизми (замонавийлаштириш, янгилик киритиш)нинг мақсади ислом таълимотини ижтимоий ҳаёт ва илмий-техник тараққиёт талаблари билан мослаштиришдир.
Ижтиҳод-диний ва ҳуқуқий масалар бўйича фикр юритиш тамойилидир. Қуръонни ва ислом таълимотини яхши билган ҳар бир мусулмон ижтиҳод ҳуқуқига эга деб ҳисобланади. Бу қарашни модернизм тарафдорлари ёқлайди, бошқа оқимлар эса бу фикрга қарши бўлиб ижтиҳодга фақат мужтахид (мазҳаб имомлари)лар ҳуқуқли деб ҳисоблайдилар.
Ваҳобийа оқими сунъийлик йўналишидаги ҳанбалия мазҳабига мансуб. Унинг асосчиси Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб (1703-1792) бўлиб унинг ақидаси ваҳдоният, динни тозалаш (фундаментализм), бидхат (янгилик)га қарши кураш ва ягона ислом давлатини тузишдан иборат бўлган. Бу оқимнинг асосий ғояси унинг «Китоб ал-Тавҳид» асарида баён қилинган. Ваҳҳобийларнинг шаклланишида «Шайх Мухаммад» ниқоби остида келиб Абдуллоҳ Ваҳҳобнинг хизматида юрган инглиз жосуси Хампернинг ҳам (исломни ичидан бузиш мақсадидаги) таъсири катта булган.
Бугунги кунга келиб бу оқим асосида «Ҳизб ут-Таҳрир», «Ҳизбуллох», «Ихвон», «Акромия», «Баҳоийя» каби фирқа (партия)лар вужудга келди.
«Ҳизб ут Таҳрир» (Озодлик) партияси 1952 йилда Мисрдаги «Ал-Иҳвон ал-Муслимин» (Мусулмон биродарлар) ташкилотидан ажралиб чиққан. Унинг ғояси шариат қонунлари асосида бошқариладиган «Ҳалифалик» давлатини тузишдан иборат.

Қуръони каримнинг айрим эътиборли сура ва оятлар таржимаси

Шаръий китобларда мусулмонлар учун араб тили (Қуръон)ни билиш суннат эканлиги таъкидланиб намозларда ўқиладиган сура, оят ва дуоларнинг таржимаси (ҳеч бўлмаса маъноси)ни билмай ибодат қилиш, ибодат (намоз)нинг фасад бўлишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланган. Шу боис қуйида ибодатларда кўпроқ ишлатиладиган сура, оят ва дуоларнинг таржимаси келтирилган.
Қуръони каримнинг музаммил сураси 20-оятида «Бас (ўзларингизни қийнамай Қуръондан) муяссар бўлган миқдорда ўқийверинглар» деган кўрсатмаси асосида айрим сураларда ундаги асосий оятлар келтирилди.
Азоннинг дуоси. (Бақара сурасидан) Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳумма робба ҳазиҳад даъватим томмати вассалотил коимати, ати Мухаммадал василату вал фазилату вад даражатал олията орифиату вабъасҳу мақама махмудаллази ваъдатаҳу варзуқна шафиаъатаху явмал қиямати иннака-ла туҳаллифул мийъод. (Мехрибон ва раҳимли Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим, ушбу комил дуонинг, ўқилажак намознинг хожаси! Мухаммад алейҳиссаломга етакчиликни, ортиқликни ва баланд даражани бергил ва унга ўзингнинг ваъда қилган мақталмиш ўрнингни бергил. Ва шунингдек бизларга унинг шафоатини ва гунохларимиздан қутилишда ёрдамини, қиёмат кунида насиб эт. Аниқки сен ваъдага хилофлик қилмайсан).
Сано. Бисмиллахир роҳмонир роҳийм. Субхонака Аллоҳума ва биҳамдика ва тоборака исмука ва таъла жаддука ва ла илаха ғайрук. (Мехрибон ва раҳимли Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Жами сифатларинг ила пок деб эътиқод қилдим Аллоҳим, сени мақтамоқ билан шуғулландим, сенинг эзгулигинг доим бўлди, сенинг улуғлигинг бизнинг фаҳмимиздан баланд бўлди, сендан бошқа илоҳ йоқдир).
Саловат. Бисмиллохир роҳмонир роҳийм. Аллоҳума солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад, кама соллайта аъла Иброҳима ва аъла оли Иброҳим. Иннака ҳамидун мажийд. Аллоҳума барик аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад, кама барокта аъла Ибраҳима ва аъла оли Иброҳим. Иннака ҳамидун мажийд.(Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим Муҳаммад алейхиссалом ва Муҳаммад алейҳиссалом оиласини, Иброҳим алейҳиссалом ва Иброхим алейхиссалом оиласини раҳмат қилганингдай раҳмат қилгин. Шубҳасиз сен мақтовга лойиқ улуғсан. Аллоҳим Муҳаммад алейхиссалом ва Муҳаммад алейҳиссалом оиласини, Иброҳим алейҳиссалом ва Иброхим алейхиссалом оиласини муборак қилганингдай муборак қилгин. Шубҳасиз сен мақтовга лойиқ улуғсан
Аттаҳиёт. Бисмиллоҳир раҳмонир роҳийм. Аттаҳиёту лилаҳи вассалавату ваттайибат. Ассалому аллейка айюҳаннабию ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу. Ассалому аллейка ва ала ибодиллаҳис солиҳин. Ашҳаду ан ла илоҳа илоллоҳу ва ашҳаду анна Мухаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. (Меҳрибон ва рахмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Ҳар тан ибодати, ҳар тил ибодати, ҳар мол ибодати Аллоҳга махсусдир. Бизга жами офатлардан саломатлик, Аллоҳнинг рахмати ва баракати (бўлсин). Жами саломатлик бизга ва Аллоҳнинг солиҳ қулларига насиб этсин. Гувохлик бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва гувохлик бераман Мухаммад Аллоҳнинг қули ва расулидир).
Қунут дуоси Бисмиллаҳир рахмонир рохийм. Аллоҳума инна настайинука ва настағфирука ва настаҳдика ва нуъмину бика ва натубу илайка, ва натаваккалу алайка ва нусний алайкал хойр куллаҳу нашкурука ва ла накфурука ва нахлау ва натруку ман яфжурука. Аллоҳумма ийяка наъбуду ва лака нусолли ва насжиду ва илайка насъа ва нахфиду. Наржу роҳматака ва нахша азобака, Инна азобака билкуффори мулхик. (Мехрибон ва рахмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим, сендан ёрдам сўраймиз ва сенга истихфор айтамиз, ва сенга иймон келтирамиз ва таваккал қиламиз. Сени мақтаб ҳамду сано айтамиз, ҳар қандай эзгулик сенгагинадир. Сенга шукр қиламиз сенга кофирлик куфрона неъмат ҳам қилмасмиз. Сенга қаршилик ва хилофлик қилган кишини тарк этамиз. Аллоҳим сенгагина сиғинамиз, сен учун намоз ўқиймиз ва сенга сажда қиламиз. Сенга шошиламиз ва сенга итоат қиламиз. Раҳматингдан умид қиламиз ва азобингдан қўрқамиз. Албатта сенинг азобинг кофирлар устига тушажак).
Намозлардан кейин ўқиладиган дуо. Аллоҳума аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик. (Аллоҳим сенга зикр қилишда, сенга шукр қилишда ва сенга гўзал ибодатда бўлишда менга ёрдам бер).
Оят ул-курси. (Бакара сураси 255-оят) Аузибиллоҳи минаш-шайтонир-рожийм. Бисмиллаҳир роҳмонир роҳийим. Аллоҳу ла иллаҳа илла ҳувал хайул қайум. Ло таъхузуху синатун ва ла навм. Лаху ма фис самавати ва ма фил ардз. Ман заллази йашфаху индаху илла бизних. Йаъламу ма байна айдиҳим ва ма халфахум ва ла йухитуна бишайим мин илмихи илла бима шаъа. Васиа курсиййухус-самавати вал ардз. Ва ла йаъудуху хифзихума ва ҳувал аллийул аъзим. (Меҳрибон ва рахмдил Аллоҳ номи билан (бошлайман). Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. У тирик ва кузатувчидир. Уни на мудроқ босади ва на уйқу олади. Коинотдаги ва ердаги барча нарсалар уникидир. Ундан берухсат Ким ҳам шафоат қила олади. У (Аллоҳ) улар ихтиёридаги ва ихтиёридан ташқари бўлган ҳамма нарсаларни ҳам билади. Улар унинг илмидан фақат (Аллоҳ) истаган жойлардагина хабардордирлар. Унинг ўтирган курсиси(арши)си еру- осмонларни қамраб олади. Уларни сақлаш унга оғирлик қилмайди, у юксак ва буюк зотдир). Бу оят Қуръоннинг қўрғони деб еътироф этилган.

Фотиха сураси. Аузибиллохиминаш-шайтонир-рожийим. Бисмиллаҳир роҳмонир роҳийм. 1.Алҳамду лиллоҳи раббил аъламин. 2.Ар-роҳмонир роҳийм. 3.Малики явмиддин.4.Ийяка наъбуду ва ийяка настаин. 5. Иҳидинас-сиротил мустақийим, 6.Сироталлозина анъамта алайҳим ғойрил мағзуби алайҳим валаззалийин. (Қувилган ланати Шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман. Меҳрибон ва рахмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). 1. Барча оламлар робби(эга)си Аллоҳга мақтовлар (бўлсин). 2. У меҳрибон ва рахмдил, 3. Қиёмат кунининг подшоҳи. 4. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз, 5. Бизни тўғри йўлга бошлагин, 6. Ызинг неъмат берганлар(анбиё, авлиё, солиҳлар)нинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганлар (яҳудийлар)нинг ва адашган (насроний)ларникига эмас). Қуръон шу сура билан очилади, шу боис уни Қуръоннинг онаси ҳам дейилади ва у кўплаган дардларга шифо ҳам дейилган.

Ихлос сураси. Аузибиллохи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир раҳмонир роҳийм. 1.Қул ҳуволлаху аҳад.2. Аллоҳус самад.3.лам ялид ва лам юулад.4. ва лам якунлаху куфуван аҳад (1.У(Аллоҳ) ягонадир деб айт 2.Аллоҳ суралгувчи (барча хожатлар ундан суралади)дир 3. Туғмаган ва туғилмаган 4. Ва унга хеч ким тенг бўлмаган). Бу буюк суралардан бўлиб у Қуръоннинг учдан бирига (ёки уни уч марта ўқиш ҳатми Қуръонга) тенгдир дейилган.

Ёсийин сурасидан Аузибиллоҳи минаш-шайтонир-рожийим. Бисмиллаҳи роҳмонир роҳийм 1.Ёсийин.2.вал Қуръонил ҳакийм.3.Иннака ламинал мурсалина. 4.Ала сиротим мустақийми.5.Танзийлал азизийир роҳийим 6.Литунзира қавмам ма унзира абаа уҳум фаҳум ғофилун.11.Иннама тунзиру манит табаъаз зикра ва ҳошийараҳмана билғайиб фабатширху бимахфиратив ва ажрин карийим.21.Иттабиу малла насъалукум ажрав вахум мухмадун .32 ва ин куллу ламма жамийун ладайна муҳзорун .34.Въжаланаа фийха жаннатим мин нахилив ва аънабив ва фажжанаа фийха минал уйюун. 51.Ва нуфиху фиссури фаизаохум минал аждасин илаа роббихум янсилуун. 70.Лийунзира ман каана хаййав ва наҳиққал қовлул алал кафирийин. 81. Аваласаллазий холақас-сомавати вал арзо биқодрин ала ай яҳлуқа мислахум балаа ва хувал холлақул алийим. 82.Иннама амруху изаа арода шай ан ай йақйлалоху кун файкун. 83.Фасубҳоналлазий бийадихим малакуту кулли шайин ва илайхи туржаун . (1. Аллоҳнинг ўзигагина аён унтнг маъноси (эй инсон). 2. Ҳикматларга тўла бўлган Қуръон билан қасам. 3.Албатта сиз (Муҳаммад) пайғамбарлардансиз. 4.Тўғри ҳақ йулидасиз. 5.(У йул) Қодир ва раҳимдил (Аллоҳ) тамонидан юборилган. 6.Сиз боболари қурқитилмаган қавмларни қурқитиш учун пайғамбар қилиб юуборилдингиз,улар ғофил эдилар. 11.Сиз кимки Қуръонга эргашса Аллоҳни кўрмаёқ қўрқса албатта шуларни қўрқитасиз. Уларга гуноҳларининг кечирилиши ҳақида ва яхши савоблар ҳақида ҳушҳабар беринг. 21.Сизлардан тўғри йылни кўрсатгани учун мукофат сўрамайдиган манашу (Расул) ларга эргашинглар улар туғри йулдадирлар. 32.Албатта барча (ҳақлар). Қиёматида бизнинг олдимизда (ҳисоб китоб учун) хозир бўладилар. 34. Ерда хурма, узум боғларини яратдик, булоқ (дарё)лар оқизиб қуйдик. 51. Ва (қиёмат куни) сур чалинади, шунда барча инсонлар қабрларидан туриб парвардигор томонга шошиладилар. 70. Тирикларни қўрқитиш учун ва азоб калимаси кофирларга ҳақ бўлиши учундир (бу Қуръон).81. Осмонлар-у ерни яратган зот (яна) инсонларга ўхшаш нарсани яратишга қодир ямасми? Албатта қодир, у яратувчи ва билгувчи зотдир. 82. Худо нимани ҳоҳласа ва «бўл» деса шунинг ўзи кифоя, ўша нарса бўлади, 83. Барча нарсанинг ихтиёри ўзида бўлган зот пок ва улуғдир, барча у зотга қайтиб боради), Пайғамбаримиз бу сурани Қуръоннинг қалбидир у ҳар бир умматининг қалбида бўлишини истардим деганлар.

Таборак сурасидан Аузибиллоҳи минаш шайтонир рожийм бисмиллаҳи роҳмонир роҳийм. 1.Таборакаллазий биядиҳил мулку ва ҳува аъалаа кулли шайин қодийр. 2.Аллази холақал мавта ва ҳаята лияблувакум айюкум аҳсана амалан, ва ҳувал азизул ғафур. 6.Ва лиллазийна кафаруу бироббихим азабу жаҳаннама ва беъсал масийр. 11.Фатарафу бизамбихим фасуҳқон лиасҳабис-саъийр. 12.Инналлазийна яхшавна роббаҳум билғойби лахум мағфиратун ва ажрун кабийр. 13.Ва асирру қоавлақум авижҳару биҳи иннаҳу алиймун би затис-судур. 15.Ҳуваллазий жаъала лакамул арза залулан фамшуу фин манакабиха ва куллу мирризқиху ва алайхиннушр. 23. Қулҳуваллазий аншаъкум ва жаъалалкумус самъа вал абсора вал афида қолийлам маа ташкурун.24. Қулҳуваллазий заръакум фил арзи ва илайхи тухшарун. 29. Қул ҳувар-роҳману ааманнаа биҳи ва алайхи тавакалнаа фасаталамуна ман ҳува фи залалим мубайин. 30. Қул аройтум ин асҳаба маакум ғоврон фаман яътийкум бимааим маъийн. (1. Қўлида мулк бўлган зот (Аллоҳ) улуғ, муқаддас бўлди, у барча нарсага қодирдир. 2. У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратгандир. У барчадан ғолибдир ва гуноҳлардан кечувчидир. 6. Ўз роббиларига куфр келтирганлар учун жаҳаннам азоби бордир ва у қандай ҳам ёмон қайтадирган жойи. 11. Бас улар ўз гуноҳларини эътироф этадилар, йўқолсин дўзахийлар. 12. Албатта ўз Парвардигорларидан ғойибдан (қўрқмасди) қўрқадиганлар учун гуноҳларини кечиш ва улкан савобоблар бордир, албатта у (Аллоҳ) кўнглингиздагини билгувчи зотдир. 15. У сизларга ерни бўйсундириб қўйган зотдир. Бас, унинг турли жойларида юринг ва (Аллоҳнинг) ризқидан энг ва қабрдан чиқиб бориш ҳам (фақат) унинг ҳузурига бўлади. 23. Айт (Эй Муҳаммад) у (Аллоҳ) сизларни йўқдан бор қилган ва сизларга эшитиш, кўриш мўжизалари ва ақлни берган зотдир, жуда ҳам оз шукр қиласизлар-а ?! 24. Айт (Эй Муҳаммад) у (Аллоҳ) сизларни ер юзида яратиб кўпайтирган зотдир. Ва унинг хузурига (қиёматда) тўпланасизлар. 29. Айт (Эй Муҳаммад) у (Аллоҳ) Раҳмондир биз унга иймон келтирдик ва унга таваккал қилдик. 30. Айт (эй Муҳаммад) агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким осонгина топиладиган сувни келтиради). Бу сура ҳам Қуръондаги улуғ суралардан ҳисобланади. Чунки расулуллоҳ «Қуръонда ўзи 30 оятдан иборат бир сура борки, уни билган умматларим учун жаннат эшиги очиқдир» деганлар.

Аълаа сурасидан. Аузибиллаҳи минаш-шайтони рожийм.Бисмиллаҳир роҳмонир роҳийм. 1.Саббихис-сма роббикал аълаа.2. Аллази холақа ва савва. 3. Валлази қоддара фа ҳада. 14. Қод афлаҳа манн тазакка. 15. Ва закара исми Роббиҳи фа солли. 19. Суҳуфи Иброҳима ва Муса. (1. Поклаб ёд эт ҳаммадан олий қадар бўлган роббинг исмини. 2. У барча нарсаларни яратган ва яхшилаб мутаносиб қилган зотдир. 3. У барча нарсаларни ўлчов билан қилган ва хидоятга бошлаган зот. 14. Такидки ким (гуноҳ ишлардан) пок бўлса ютуқ ўшаники. 15. Ва роббисининг исмини зикр қилса ва намоз ўқиса ютуқ ўшаники. 19. Юқоридаги гаплар Иброҳим ва Муса саҳифаларида ҳам бор). Пайғамбаримиз бу сура ўз ичига кўплаган илмларни ва яхшиликларни олгани учун яхши кўриб витр намозининг биринчи ракатида шу сурани ўқир эканлар.

Шамс сурасидан. 1-Ваш-шамси ва зуҳаҳа. 2-Вал қамари иза талаҳа 8-Фа алҳамаҳа фужуроҳа ва тақваҳаа. 9-Қад афлаҳа манн заккаҳа.10-Ва қод хоба манн дассахаа. (1- Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам. 2- Ортидан келадиган ой билан қасам. 8- Бас (Аллоҳ) илҳом билан билдирди у (нафсга) хужур (ёмонлик) ва тақво (яхшилик)ни. 9- Батаҳқиқ ким (нафсини) нуқсонли қилган бўлса ноумид бўлади. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи»да Пайғамбаримиз бомдод намозининг фарзида алъа ва шамс сураларини ўқишга тавсия қилганлари ҳақида ривоятлар келтирилган.

Алақ сурасидан. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Иқроъ! Би-исми роббокаллази холақ. 2. Холақал инсана мин алак. 3.Иқроъ ва роббукал акрам. 4. Аллази аллама бил қолами. 5. Аллама инсана малам ялам.8. Инна ила роббикал ружъа.19. Кал-лаа! Лаа тутеху васжуда вақтариб. (1. Яратган роббинг номи билан ўқи. 2. Аллоҳ инсонни алақ (лаҳта қон)дан яратди. 3. карамлиларнинг карамлиси бўлган роббинг (Фазли) ила ўқи. 4. Ўшал роббинг қалам билан сенга илм берди. 5. У инсонга билмаган нарсани ўргатди. 8. Албатта бошқача эмас, барибир роббинг ҳузурига қайтасан. 19. Йўқ! Сен у туғёнга кетганга итоат этма Аллоҳга сажда қил ва унга қин бўл). Бу сура Қуръондаги энг аввал тушган сура эканлиги учун хам диккатлидар.

Моида сураси 3-оятидан. …Ал йавма акмалту лакум дийнакум ва атмамту алейкум неъмати ва разиту лакум ал Ислама дийна. …( Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) исломни дин қилиб танладим.) Бу энг охирги нозил қилинган оят бўлиб унда ислом Аллоҳ томонидан комил дин қилиб берилганлиги кўрсатилгани учун ҳам этиборлидир.

Тийн сурасидан. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Ват-тийни ваз-зайтуни. 2.Ва тури сийнийн. 3.Ва ҳазал баладил амин. 6. Иллайзийна амануу ва амилус солихати фалаҳум ажрун ғойру мамнун. (1- Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам. 2- Ва Тури Сино билан қасам. 3- Ва мана бу эминлик юрти (Маккаи мукаррама) билан қасам. 6- Магарам иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз ва узлуксиз ажрлар бордир). Бу қисқа сураларда бўлсада кўп манога эга бўлганлиги боис Пайғамбаримиз сафардаги намозларининг бир ракатига шу сурани зам қилар эканлар.

Мўминлар сураси 29-оят. Ва қулл Робби анзилни мунзалан муборакан ва анта хайрул мунзилийна. («Роббим, ўзингнинг энг яхши манзилингдан менга ўзинг муборак этган жой ато қилгин» деб айт. Ҳадисларда ривоят қилишларича Пайғамбаримиз биронта хонадонга борганда шу оятни ўқир эканлар.

Залзала сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1. Иза зулзилатил арзу зилзалахаа. 2. Ва ахрожатил арзу асқолаҳа.4. Явмизни тухаддису ахборахаа.7. Фа ман яъмал мисқола зарратин хойрон ярох.8. Фа ман яъмал мисқола зарратин шаррон ярох. (1. Вақтики ер қаттиқ силкиниб зилзила бўлса. 2. Ва ер ўз ичидаги ўликлар, конлар ва кўмилган нарсаларни отиб чиқарса. 4. Ўша кунда ер ўз хабарини айтади. 7. Кимки бу дунёда зарра мисқол оғирлигида яхшилик қилса ҳам (мукофотини) кўради. 8. Кимки бу дунёда зарра мисқол оғирлигида ёмонлик қилса ҳам (жазосини) кўради). Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда бу сура Қуръоннинг ярмига тенг келади дейилган.

Наба сураси. 1-Амма йатасаалуун. 2-Анин наба ил-азийм. 4-Каллаа саъяламун. 17-Инна йавмал фасли кана мийқотан. 18-Явма юнфаху фис-сури фататуна аффажан. 31-Инна лиммуттақийна мафазан. 36-Жазааъан мироббика аътоан ҳисабан.( 1- Нима ҳақида сўрашади? 2- Улкан, муҳим хабар ҳақида (сўрашади). 4- Йўқ ундоқ эмас, улар тезда биладилар. 17- Албатта ажрим куни вақти белгиланади. 18- У кунда дут- карнай муфланади ва сизлар тўп-тўп бўлиб келасизлар. 31- Албатта тақводорларга ютуқлар бордир. 36- (бу неъматлар) парвардигорингиздан мукофот, совға (бу дунёда қилган амалларингиз) ҳисобидандир. Тасаввуфга оид манбаларда сўфийлар (Тариқат муридлари) аср намозидан кейин шу сурани тиловат қилиши улар камолоти учун фойдали эканлиги қайд қилинган.

Такасур сурасидан. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Ал ҳакимут такасуру. 2.Хатта зуртумул мақобир. 3.Калла савфа таъламуна. 4.Сумма каллаа савфа таъламун. 6.Ла таравуннал жаҳийма. 8.Сумма ла тусъалунна явмизин анин наъийм. (1. Кимнингш моли кўп деб (мақтаниш) сизни (Аллоҳнинг тоати, ибодатидан) тўсди. 2. Ҳатто (вафот этиб) қабрларингизни зиёрат қилгунингизча (кўмилгунча). 3. Йўқ! (бу йўлдан қайтинглар, бахт молу- дунё мансабда эмас) сиз буни тезда биласизлар. 4. Сўнгра ҳақиқатни тезда (оқибат нима бўлишини) биласизлар. 6. Албатта жаҳаннамни кўрасизлар (эй бойлиги Аллоҳни унутдирганлар). 8. Сўнгра ўша куни берилган неъматлардан сўраласизлар. Ҳадисларда бу сура минг оятга тенг эканлиги ривоят қилинган.

Аср сурасидан. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм.Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Вал асри. 2.Иннал инсана ла фии ҳусрин. 3.Иллалазийна амануу ва амилус-солиҳати ва тавасов биссобр. (1. Замон билан қасам. 2. Албатта инсон ҳусрондадир (мағлубият, икки дунё бадбахтлигидадир). 3. Магарам иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир- бирларини ҳақ йўлига чақирганлар ва бир- бирларини сабрга чақирганлар (ундоқ эмаслар). Бу сура Қуръоннинг мўжизакорлигига дадил эканлиги учун ҳам Имом Шофий р.а. «агар шу сурадан бошқа сура тушмаганида ҳам унингш ўзи одамларга кифоя қиларди» деганлар.

Фил сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм.Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Алам таро кайфа фаъала роббука би асҳабил фил. 2.Алам яжъал кайдахум фии тазлил. 3.Ва арсала алайхим тойран абабийла. 4.Тармийҳим би ҳижоратим мин сижжийл. 5.Фа жаъалаҳум ка аъсфим маъкул. (1. Сенинг роббинг фил соҳибларини нима қилганини билмадингми? Албатта яхши биласан. 2. Уларнинг макру ҳийласини зоя кетказмадими? 3. Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими. 4.Қушлар уларга (фил соҳибларига) лойдан пиширилган тошларни отардилар. 5. Бас уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб (титиб) юборди). Бу сурада катта тарихий ҳодиса баён қилингани боис у Қуръондаги эътиборли суралардан ҳисобланади.

Қурайиш сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Ли ийлафи қурайшин. 2.Ийлафиҳим реҳлаташштааи вас-сойф. 3.Фал яъбудуу робба ҳазал байти. 4.Аллази атъмаҳум мин жууъин ва аманаҳум мин хавф. (1. Қурайишнинг лозим тутиши қандай яхши. 2. Уларнинг қиш ва ёз фаслларини ўзларига лозим топганлари қандай яхши. 3. Бас, манна шу байтнинг (Каъбанинг) роббисига ибодат қилсинлар. 4. Уларни очликдан тўйдирган ва ҳавфдан омон қилган (роббиларига ибодат қилсинлар). Аллоҳнинг охирги Пайғамбари Қурайиш қабиласидан бўлганлиги ва охирги китоби шу (Қурайиш) лағжада нозил бўлгани боис бу Қуръондаги эътиборли суралардан ҳисобланади.

Жума сурасидан. 1-Иусаббиҳу лиллоҳи ма фис-самавати ва ма фил арзи маликил қуддусил азизи ал-Ҳакийм. 7-Ва ла йатаманов наҳу абда бима қаддамат айдийҳум валлоҳу алийму биз-залимина. 9-Йа айуҳаллазина аману иза нудийа лиссалавати мин явмил Жума фасав ила зикри Аллаҳи ва зарул байха заликум ҳайрун ин кун тум таъламуна. 10-Фа иза кузиятус-салавати фанташиру фи ал-арзи вабтағу мин фаслил-лаҳи вазкуру Аллоҳа касийран. Ла аллакум тухлифуна. (1- Осмонлардаги ва ердаги барча нарса (ёлғиз) Подшох нок, қудрат ва ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳга тасбеҳ айтур. 7-Улар қўллари (ўзлари) қилиб қўйган ишлари сабабли ҳеч қачон (ўлимни) орзу қила олмаслар. Аллоҳ золим кимсаларни билгувчидир. 9- Эй мўминлар, қачон жума кунидаги намозга чорланса дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди- сотдини тарк қилинглар. Агар биладиган бўлсангизлар манна шу ўзларингиз учун яхшироқдир. 10- Энди қачон намоз адо қилингач ерга тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу- марҳаматидан (ризқ) истайверинглар. Аллоҳни кўп зикр қилингларким шояд нажот топарсизлар.
Ғошия сураси. 1-Ҳал атака ҳадисул \ошия . 21-Фа заккир иннама анта музаккир. 22-Ласта алейхум бимусайтир. 26-Сумма инна алайна ҳисабаҳум. (1- Батаҳқиқ сенга ғошия-қиёмат куни хабари келди. 21- Бас, эслатгин сен эслатгучидирсан.. 22-Сен уларнинг устидан мажбур қилиб ҳукмингни ўтказувчи эмассан. 26. Сўнгра албатта уларнинг ҳисоб-китоби ҳам бизда бўлади. Ҳадисларда қайд қилинишича Расулуллоҳ ийд (ҳайит) намозларида Аълаа ва Ғошия сураларини, Жума намозларида эса Жума ва Ғошия сураларини ўқир эканлар. Шу боис бу сураларни пешин (Зухар) намозининг фарзида ўқиш фойдалидир.

Кавсар сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм.Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Иннаа аътойникал кавсар. 2.Фа соли лироббика ванҳар. 3.Инна шаниъака ҳувал абтар. (1. Биз сенга кавсарни бердик. 2. Бас Роббингга холис намоз ўқи ва жонлик сўй. 3. Албатта сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесик). Бу сура Пайғамбаримизнинг ҳолис ўзларига аталгани учун ҳам диққатли ҳисобланади.

Кофирун сурсаси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм.Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Қул яа айюҳал кафирун. 2.Лаа аъбуду маа таъбудуун 3.Ва лаа антум аабидуна маа аъбуд. 4.Ва лаа аабидум маа абаттум.5. Ва лаа антум аабидуна маа аъбуду. 6.Лакум дийникум ва лия дийн. (1. (Эй Муҳаммад) айт, эй кофирлар. 2. Мен сизлар ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмайман (деб). 3. Ва сизлар ҳам ибодат қилгувчи эмассиз мен ибодат қиладиган ( Илоҳ)га. 4. Ва мен ибодат қилгувчи эмасман сиз ибодат қилган нарсага. 5. Ва сиз ҳам ибодат қилгувчи эмассиз, мен ибодат қилган (Илоҳ)га. 6. Сизнинг ўз динингиз бор, менинг ҳам ўз диним бор). Имом Табароний қилган ривоятда бу сура Қуръоннинг тўртдан бирига тенг келади дейилган ва Пайғамбаримиз бомдод намозининг икки ракат суннатида Кафрун ва Ихлос сурасини ўқиганликлари қайд қилинган.

Фатх сураси 10-оят. Инналазийна йубайувник иннама йубайувна Аллоҳи йедуллоҳи фаука айдиҳум фаманнакаса ва иннама йанқусу ала нафси ва ман ауфа бима ъаҳада алейҳу Аллоҳ фасайуҳтиҳау ажрун азиймун. (Албатта сенга байъат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг ўзига байъат қилмоқдалар. Аллоҳнинг қули уларнинг қўли устидадир. Ким (байъатни) бузса, ўзига қарши бузади холос ва ким Аллоҳга қилган аҳдига вафо қилса, унга тезда улкан ажр берилур. Бу оят тасаввуф аҳли учун хужжат эканлиги боис у эътиборли оят ҳисобланади. Уни тариқат ибодатларидан кейин тиловат қилиш сўфий камолати учун фойдали ҳисобланади.

Наср сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм.Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Иза жааъа насруллоҳи вал фатҳу. 2.Ва роайтаннаса ядхулуна фии дийниллоҳи афважан. 3.Фа сабби би ҳамди роббика вастағфирху иннаҳу канна тавваба. (1. Вақтики сенга эй Муҳаммад Аллоҳнинг нусрати ва фатх келса. 2. Ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп булиб кираётганини кўрсанг. 3. Роббингнинг (барча нуқсонлардан) поклаб ёд эт, шукр қил ва истихфор айт (гуноҳингни кечишини сўра) албатта у тавбаларни кўплаб қабул қилгувчидир). Имом Насаий ривоятларида бу сура Қуръоннинг тўртдан бирига тенглиги ҳақида хабар келтирилган.

Ториқ сурасидан. 1-Вас-самааи вот-ториқи. 2-Ва ма адрока маат тариқу. 3-Ан-нажмиус соқибу. 13-Иннаҳа лақавлан фаслун. 14-Ва ма ҳува бил ҳазил. (1- Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам. 2- Ториқ қандоқ нарса эканини сенга ким билдиради? 3- У нур сочиб турувчи юлдуздир. 13- Албатта у (Қуръон) ҳақни ботилдан ажратувчи сўздир. 14- Ва у ҳазил эмас.)
Буруж сурасидан. 1.-Вас-самааи затил буржи. 2-Вал явмил мавъуди. 3-Ва шаҳидив ва машҳуд. 21-Бал ҳува Қуръонум мажийд. 22-Фий лавхин махфуз. (1- Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам. 2- Ва ваъда қилинган (Қиёмат) куни билан қасам. 3- Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берганлар билан қасам. 21- Балки бу Қуръон мажиддир. 22- Лавҳи Мағфуздадир.) Ҳадисларда ривоят қилинишича Расулуллоҳ хуфтон (Ишъа) намозининг фарзида Ториқ ва Буруж сураларини ўқир эканлар.

Фала= сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Қул аъуузу бироббил фала=. 2.Мин шарри маа хола=. 3.Ва мин шарри ғосиқин иза вақаб. 4.Ва мин шаррин наффасати фил уқади. 5.Ва мин шарри ҳасидин иза ҳасад. (1. Тонг (субҳ) роббиси паноҳига қочаман. 2. (Аллоҳ) яратган нарсаларнинг ёмонлигидан. 3. Ва зулматли тун (ёмонлиги)дан вақтики унинг қоронғулиги барча нарсани қопласа (паноҳ сўрайман). 4. Ва тугунларга дам солувчи (сеҳргарлар ёмонлиги)дан паноҳ сўрайман. 5. Ва ҳасадчининг (ёмонлигидан паноҳ сўрайман) вақтики ҳасад қилса). Сехргар, ҳасадгўй ва ёмонлардан мухофаза қилиши учун ҳам бу эътиборли суралардан ҳисобланади.

Нос сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм.Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Қул аъуузу биробиннаси. 2.Маликин-наси. 3.Илаҳин-наси. 4.Мин шарил васвасил хан-наси. 5.Аллази ювасвису фи судурун-наси. 6.Минал жиннати ван-нас. (1. Одамлар роббиси паноҳига қочаман деб айтгин. 2. Одамлар малики (Эгаси) паноҳига қочаман. 3. Одамлар ибодат қиладиган зот паноҳига қочаман. 4. Беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман). 5. У (васвасачи) одамлар қалби дилига васваса солади. 6. (Ўша васвасачи) жинлардан ва одамлардан бўлади). Инс ва жинс зарарларидан мухофаза учун фойдали бўлганлиги учун бу сура истеъмолда кўп ишлатилади. Расулуллоҳ хуфтондан кейин (ётишидан олдин) Фалақ ва Нос сураларини ўқиб ўзига дам солар эканлар шу боис бу суралар Хуфтоннинг икки ракат суннатида ўқилса фойдали ҳисобланади.

Вас-саффот сурасидан. 180.Субҳана роббика роббил иъззати амма ясифун. 181.Ва саламун аълал мурсалин. 182.Вал ҳамду лиллаҳи роббил аъламин. (180.Қудрат егаси бўлмиш парвардигорингиз уларнинг сифатларидан (яъни хар қандай айбу-нуқсонларидан) покдир. 181.(Барча) Пайғамбарларга Аллоҳ тамонидан салом бўлғай . 182.Ҳамду сано барча оламларнинг парвардигори- Аллоҳ учундир). Қуръони карим оятларини ўқиб дуо қилишдан олдин бу суралар албатта ўқилади.

Таровиҳ намозида ўқиладиган асосий тасбех. Субхона зил мулки вал малакут. Субҳана зил ъиззати вал ъазамати вал қудрати вал кибрийаи вал жабьарут. Субҳанал маликил ҳаййил лази ла йамут. Суббуҳан қуддусун роббуна ва роббул малаикати варруҳ. Ла иллалоҳу настағфируллоҳ. Наъсалукал жанната ва наъзубика минан нар.

Дуо ҳақида

Дуо – рабчадан илтижо деган маънони билдириб Аллоҳдан ўзи ёки бошқалар учун тилак тилашдир. Аллоҳ Қуръони каримда: «Менга дуо қилинглар- сизлар учун ижобат қиламан» деб марҳамат қилган. Дуо қилишнинг ҳам ўз одоблари бор: Арафа куни, рамозон ойи, Жума куни, саҳар чоғи дуо учун шарафли вақтлар ҳисобланади. Аллоҳ йўлидаги жиҳод пайтида, фарз намозларидан кейин, ёмғир ёғаётган пайтида, банданинг ўз Роббисига энг яқин бўлган пайти бўлмиш сажда қилган холати дуо учун шарафли ҳолатлар ҳисобланади. Дуо қалбан ва жисмонан пок ҳолатда, қиблага юзланиб, қўлларини очиб(кўтариб) сода тил ва чин кўнгилдан қилиниши керак. Дуонинг кучи аввало Аллоҳга, қолаверса дуо қилувчи (дуохон)нинг камолатига боғлиқ бўлади. Фаридиддин Атторнинг тазкират-ул Авлиё, Абдураҳмон Жомийнинг Нафоат-ул унс, Алишер Навоийнинг Насоим- ул мухаббат ва шунга ўхшаган кўплаган китобларда улуғ шайхларнинг, камолатга етган Азаимхонларнинг дуолари ижобат бўлиши ҳақида ёзилган.
Дуохон (дуоси самара берадиган) бўлиш учун шариат талабларига қатий риоя қиладиган, Қуръони карим, ҳадиси шариф каби мўтабар китоблардан хабардор, эътиқоди кучли одам бўлиб камолга етгунча устоз раҳбарлиги ва назоратда чиллада ўтирган бўлиши керак. Илми тақсир китобида баён қилинишича маълум бир фаришталар Қуръоннинг тегишли сура-ю, оятларига, пастда тилга олинадиган айрим дуоларга беркитилган бўлиб уларни мақомига етказиб ўқиш билан дуохон улардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиши мумкин бўлар экан. Дуо қилиш (ёзиш)да Қуръон сураю оятларидан, қолаверса тариқат пирлари, азиз авлиёлар, камолатга етган дуохонлар ижод қилган Дуои бузрук, Чил коф, Қахри кулл, Кимёйи саодат каби дуолардан фойдаланилади.
Дуои бузруг. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума заккирни мо насайту ва аллимни мо жаҳилту варзуқнил илма вал ҳикмата, ё азийим, ё ҳакийим бираҳматика ё арҳамар роҳимин. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим сени зикр қилганда ниманики унутган бўлсам, бирор нарсани билмасдан кетган бўлсам кечиргин. Мени илм ва ҳикмат билан ризқлантиргин эй буюк Ҳаким. Мени ўз раҳматинга дохил қилгин эй рахм қилгувчиларнинг раҳмлиси). Улуғлар бу дуони бомдоддан олдин кўп марта ўқиб юрса илми ладдуний берилишини ривоят қилганлар.
Кимёий саодатининг 2-калимаси. Бисмиллоҳир рохманир роҳийм. Аллоҳума антал-ҳолиқу ва анал-мамлуку, фаман яъдулмалука иллал ҳолиқу, ё Раббий. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Сен яратгувчисан, сенинг қулингман. Бас кимки сенга ибодат қилади, магар яратгувчига ибодат қилади). Бу дуони 21 кун давомида хуфтон намозидан сўнг 41 марта ўқилса ғайиб илмидан насиба олинишини айтганлар Боязит Бастоми р.а.
Чил коф (Қирқ қоф) дуоси. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Кафока роббука кам якфийка вокифатан кафкофаҳо какаминин кона мин калико такарру карран какаррил карри фи кабадин таҳкий мушакшакатан калуклукин лакако кафо мо би кафокал коффу карайбатан ё кафкабон кона яхки кавкабал фалако. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи Билан (бошлайман). Кифоя қилади роббинга қанчалик ишонсанг ва унинг ўзи воқиф бўладики, сен нимани ҳосил қилмоқчи, яъни тутмоқчи бўлаётганингни, агар чарчоқ ёки тушкунлик бўлса чидаб такрор такрор қиласан. Сўзлайсан шак шубҳали ёки хавотирли бўлган сенга нимаики кифоя қилади. Сенга ўзи коф гумонларинга кифоя қиладит. Фалакдаги юлдузлар сен ҳақингда айтади). Абдулқодир Гилоний р.а. томонидан ижод қилинган бу чил коф дуоси 40 марта ўқилиб дам солинса бемор шифо топиши қайд қилинган.
Қаҳри кулл (Ҳар нарсадан ғолиб) дуоси. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума ё зал аршил карим, вал маликил қадим, вал атоил азим ё қаҳри кулл. Ё мурсалар риёҳи ва ҳолиқал асҳоби ва ё боисил арвоҳи ё қаҳри кулл. Ва ё залж ди-вассамои ё қаҳри кулл. Ё Аллоҳу, ё Аллоҳу, ё Аллоҳу, ё қаҳри кулл. Ё раҳмону ё қаҳри кулл. Ё Раҳийму ё аҳаду ё қаҳри кулл. Ё витри ё фарди ё зал жалоли вал икром ё қаҳри кулл. Залимин ва ҳолидин ва нотиқин ва оҳитин ё қаҳри кулл. Офатин ва вабоин ва балоин ё қаҳри кулл. Ва жамиъи масбубатин ва зилзилатин ё қаҳри кулл. Фитнатин ва кули иллатин ва меҳнатин ва ё қаҳри кулл.Ва балийятин ё суббуҳун ё қуддусун раббул малоикати бираҳматика ё арҳамар роҳимин. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим ўзинг икром ва эҳсон қилгувчи арш сохибисан, ва ҳақиқатан ҳам аввалдан бор ва ҳеч йўқ бўлмас подшоҳ, буюклик унга берилгандир, эй ҳар нарсадан ғолиб. Эй юборилган шамолларнинг яратгувчиси ва тонгни пайдо қилгувчи, рухларнинг сабабчиси. Эй хар нарсадан ғолиб. Ва осмондаги нарсалар эгаси эй ҳар нарсадан ғолиб. Эй Аллоҳ, эй ё Аллоҳ, эй Аллоҳ, эй ҳар анрсадан ғолиб. Эй меҳрибон эй ҳар нарсадан ғолиб. Эй рахмли якка ягона зот эй ҳар нарсадан ғолиб. Эй тоқ зот, буюклик ва фазли карам соҳиби эй ҳар нарсадан ғолиб. Эй золимларга ўзинг ғолиб ва ўзинг шак шубҳадан ҳолидирсан ва ўзинг нутқ бергувчи нотиқдирсан ва ҳаёт бергувчи эй ҳар нарсадан ғолиб. Жами мусбатлар ваз из-зилаларни даф қилгувчи эй ҳар нарсадан ғолиб. Жами фитналарни, иллатларни ва меҳнатларни даф қилгувчи эй ҳар нарсадан ғолиб. Ва ғамҳўр суббух, қуддус, малоиқларнинг Парвардигори, рахмат қилгувчи рахмли). Ушбу дуони 41 марта ўқиса балоларнинг даф бўлишига фойдаси тегиши ҳақида манбаларда баён қилинган.
Ийсо алейҳиссалом тамонидан ижод қилган дуо. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума инни анталлоҳ, ла илоҳа илла антал ҳаййул қайум ат-тоҳир ал муттаҳир нурус-самавоти вал арз. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим, сен ягона Аллоҳсан, ўзингдан ўзга илоҳ йўқ албатта сен ҳаёт ва қоимсан. Сен барча нуқсонлардан поксан ва ер ва осмонларнинг нурисан). Ийсо а.с. ушбу дуо ёрдамида мўжизалар кўрсатар экан.

Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума инни асалука минал хойри куллихи ва аълимту минху ва мо ла аъламу аъузибика минашшари куллихи мо аълимту минху ва мо ло аъламу. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим, мен сендан ўзим биладиган ва ўзим билмайдиган ҳамма яхшиликларни сўрайман. Ва ўзим биладиган ва ўзим билмайдиган ҳамма ёмонликлардан паноҳ тилайман).

Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳуммах-фирли вали валидойя вал устозия, вал жамии муслимина вал муслимот алаҳёю минҳум вал амвот.
(Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим менинг хаёт бўлган ва вафот қилган ота-онамнинг, устозларимнинг. Жамии мўмин мусулмонларнинг гуноҳларини махфират қилгайсан).

Ба=ара сураси, 201 оят. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Ва мин ҳум ман яқулу. Роббина атино фид-дунё ҳасанатов ва фил охирати ҳасанатов ва кино азобан нор. (Эй парвардигоримиз бизларга дунёда ва охиратда яхши неъматларни бергил ва бизларни дўзах азобидан сақлагил).

Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Ло илаҳа иллоллаҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аъла кулли шайиъин қодир. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, у яккадир ва ҳеч қандай шериги йўқдир мулк уникидир, ҳамд уникидир. Ҳамма хайрли ишлар унинг қудрати билан бўлади, у барча нарсага қодирдир).

Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума антассаламу ва минкассаламу таборакта йа залжалали вал икром. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи Билан (бошлайман). Аллоҳим сен саломсан, ҳар бир балолардан сақлагувчисан, эй катталик ва рахмат эгаси).

Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Ва ла ҳавла ла қуввата илла биллаҳил аллийул аъзийм. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи Билан (бошлайман). Фақат мутлоқ куч-қувват ва қудратли буюк Аллоҳ таолодир).

Анъом сураси, 115-оят. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Ва таммат калимату роббука сидқан ва ъдло ла мубаддила ли калиматихи ва ҳувас-самийул аълийм. (Адолат ва ростлик мақомида Роббингнинг сўзи мукаммал бўлди, унинг калими (оят)ларини ўзгартирувчи йўқдир, у эшитгувчи ва билгувчи зотдир). Бу дуони 7 марта ўқиб кафтларига солиб юзига ва гавдасига сурса ёмон (рахбар)лар зиён қила олмаслиги манбаларда қайд қилинган.

Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Азҳаб ил –баъс рабб ун-нос вашфи, анташ-шофий ло шифо илло шифоука,шифо ло йўғодур суқман!
(Эй инсонлар парвардигори, дардини кетказиб шифо ато этгил, сен шифо этгувчисан. Сенинг шифоингдан бўлак шифо йўқ, сен берган шифо ҳеч бир дардни қолдирмағай). Қуръон оятлари ва чил коф каби дуоларни ўқиб дам солиб у (бемор)ни ўнг қўл билан силаб туриб ушбу дуони ўқиса фойда қилиши қайд қилинган.

Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума инний аузибика минал-хубси вал-хабоиси. (Аллоҳим ифлослик нопок қилмишлардан сендан паноҳ тилайман). Ҳожатхонага кираётганда Ушбу дуони ўқиш фойдали эканлиги таъкидланган.

Рўза тутишдаги ният дуоси. Бисмиллоҳир рохмонир роҳийм. Наввайту ан-асума (рамазана) ибодата тариқата минал фажри илал мағриби ҳолисан лиллаҳи таъала, аллоҳу акбар. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи Билан (бошлайман). Аллоҳ таоло учун тариқатим ибодати (Рамозон) рўзасини субҳдан кун ботгунча тутмоқликни холисона ният қилдим).

Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума лака сумту ва бика аманту ва илайка таваккалту ва ала ризқика афтарту фағфирлий ма қоддамту ва ма оххарту бироҳматика йа арҳамар рохимин Аллоҳу Акбар. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Эй бор Худоё, ушбу рўзани фақат сенинг учун тутдим ва сенга иймон келтирдим, ва сенга таваккал қилдим ва сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги кейинги гуноҳларимни махфират қилғил).

Хилватда-меҳнат,
меҳнатдан-шухрат,
шухратга-ҳасад,
ҳасаддан-офат.
(Нақшбандия сўфилари ўгитидан)

Тасаввуф ва тариқат ҳақида

Ислом дини, тасаввуф илми, тариқат пирлари, умуман каромат сохибларига бўлган қизиқишим ва эътиқодим ҳали 4-5 ёшларимдаёқ раҳматлик устозим Абдулла қори тасирида шакллана бошлади. Чунки у қачон Қуръони карим оятларидан тиловат қилмасин унинг савоби самарасидан азиз авлиёлар рухи покларига хам бахшида қилар эдилар. Менга ҳар доим азиз авлиёлар ҳаққига дуо қилишни, имкон бўлгудай бўлса уларни (қабрларини ёки қадамжоларини) зиёрат қилишни тайинлар эдилар. 1997 йили хожилик шарафига муяссар бўлишим, 1999 йилда Нақшбандия тариқати муриди сифатида унинг ибодатларини бажаришга киришишим, айниқса тасаввуф сохасидаги йирик олим профессор Ориф Усмон билан ижодий ҳамкорлигим Беруний, А.Жомий, А.Навоий, В.Жуковский, Бертелс, Трименгем, Рустамов, Н.Комилов, С.Бухорий, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, В.Бартолд, Г.Фугаченкова, М.Жўшанд, А.Ахмедов, А.Атагарриев каби олимларнинг тасаввуф борасидаги ишларини янада чуқурроқ ўрганишимга сабаб бўлди.
Буларнинг натижаси улароқ Шайх Юсуф Ҳамадоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби улуғ авлиёлар тўғрисидаги тадқиқотларим натижаларининг мамлакат илмий журналларида эълон қилиниши, тасаввуф ва тариқат соҳаси олимлари билан суҳбат, баҳс ва мунозараларимизнинг Ўзбекистон телевидениясида (1999 йил, 15-апрел «Жавоҳирлар ҳазинасидан» кўрсатуви ва бошқалар) ҳам намойиш этилиб турилиши илмнинг бу сохасига янада чуқурроқ киришимга сабаб бўлди.
Тасаввуф. Тасаввуф ёки сўфийлик ваҳдат ва тавҳид илми бўлиб бир Аллоҳни севш (ваҳдат) ва унга етишиш учун покланиш (тавҳид) ҳақидаги таълимот бўлиб, моҳиятан илму-ижод аҳлига яқиндир.
Сўфий сўзи араб тилидаги «сўф» сўзидан ясалган ва унинг луғавий маъноси жун ва жундан тўқилган мато бўлиб уни кийиб юрадиган камтар ва каромат соҳиби бўлган одамларни сўфийлар дейилган. Ўз навбатида сўфий сўзидан тасаввуф сўзи ясалган.
Биринчи сўфий Шис алейҳиссалом ҳисобланади. Муҳаммад алейҳиссалом, тўрт чориёр, Солмони Форсий, жаъфари Содиқларда ҳам сўфийлик ҳислати кучли бўлган. Сўфийлар аҳлу Аллоҳ, авлиё, аҳли ботин, вали, арбоби тариқат, фақр, дарвеш деб номлаганлар. Улар ақлу фаросатли шариат ва ибодатда бардавом бўлган каромат эгаларидир. Сўфийларнинг комиллик даражаси улар кароматларининг кучи билан ўлчанади. Айрим сўфийлар ўзларининг кароматлилигини ўзлари сезмайдилар.
Сўфийлар ориф, зоҳид, ринд, фақир, файласуф сўфийларига бўлинадилар. Улар фоний дунё муаммоларидан устун турадиган комил инсонлар бўлиб сўфий учун икки (фоний ва боқий) дунё лаззатларидан тамаъ бўлмай иши Аллоҳга ошиқлик ва мақсади унга етишишдир.
Сўфийларга қўйиладиган асосий талаб нафс лаззатидан ва дунё молидан кечиш (фақирликд)дир. Бадавлат (Ҳожа Аҳрор Валидек) ва ҳукмдор (Мавароуннаҳр подшоси Ҳалил отадай) сўфийлар ҳам бўлган. Лекин улар фақирона (барчаси Аллоҳни деб) яшаганлар ва шу билан тариқат талабига жавоб берганлар.
Тасаввуф таълимоти бўйича Аллоҳ (ҳақиқат) га –яъни руҳий камолат (комиллик) га етишиш босқичма-босқич (4 босқичда) амалга ошади. Дастлабки босқич шариат бўлиб, бунда тасаввуф аҳли шариатнинг барча талабларига бўйсиниши ва унга амал қилиши керак. Шундан кейингина тариқат босқичига ўтиши мумкин.
Шариат билан тариқат бир-бирига боғлиқ бўлсада улар ўз таълимоти ва мақсади жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладилар. Шариат мусулмонликни камолатга етказади, унинг мақсади икки дунё роҳати.Тариқат эса руҳни камолатга етказади мақсади Аллоҳга етиш, унинг дийдори.
Шариат пешволари тариқат йўлларитнинг айримлари (риёзат чекиш чиллага ўтириш, зикр тушиш, каромат кўрсатиш)Пайғамбаримиз суннатига ғилоф деб битъад ҳисоблаганлар. Уларга фано, тавҳид, ишқ каби ғоялар ва улар натижасидаги сўфийлар таонидан «Анал хақ» «Шарафланганман» «Ёрсиз ҳам бодасиз Маккага бормоқ не керак» каби сўзлар куфр бўлиб туюлган. Натижада Мансур Ҳаллож, Яхъё Сухарвардий, Насимий, Машрабга ўхшаш сўфийлар қатл қилинган. А.Ансорий, Ф.Аттор, Ибн Арабий, Ж.Румий каби сўфийлар шоҳ ва ҳокимлар тазийқи остида яшаганлар. Шунинг учун ҳам имом Мухаммад Ғоззолий илми калом (Қурон илми) билан илми ваҳдат (тасаввуф илми)ни, шариат билан тариқатни қўшиш фикрини кўтарган, лекин унинг бу ғояси амалга ошмаган.
Тасаввуф аҳлининг аксари дин ва шариатнинг улуғ намаёндалари бўлишган; Фалсафа ва илми Каломнинг уламоси имом Абдуҳомид Ғаззолий, ҳадис илмининг уламолари-Боязид Бистомий, Юсуф Ҳамадоний, Нажмиддин Кубро, Бахоуддин Нақшбандлар ул зозирий илмларидан қониқмай ботиний илм-тасаввуфга юзланганлар.
Тасаввуф фалсафасига кўра инсон қарама-қарши икки асос-модда (тана) ва рухдан иборат. Инсондаги моддийликнинг ривожланиши ҳайвонийликни, рухнинг ривожланиши эса иолҳийликни ривожлантиради. Рух ривожланиб тараққий этган сари у мода (тана)га сиғмай кароматлар кўрсата бошлайди.
Тариқат. Тариқат- рухий камолот орқали Ҳақга етиш йўли бўлиб бу йўл шариатдан бошланади ва «шариат- тариқат- марифат- ҳақиқат» схемада амалга ошади. Тариқатда мақом ва хол бор. Мақом- камолот босқичлар бўлиб қуйидаги 9 манзилдан иборат:
1. Тавба – Аллоҳга етишиш йўлига ғов бўладиган жамики ёмон нарсалардан қочиб яхшиликларга юзланиш.
2. Варъа – сақланиш (пархез) бўлиб унинг асосан 3 хил (тил, кўз, қалб) кўриниши бор. Ёмон сўзларни гапирмаслик, нолойиқ нарсаларга қарамаслик ёмон нарсаларни ўйламаслик. Агар бехосдан ёмон сўзларни гапириб, нолойиқ нарсага қараб ёки ёмон нарсани ўйлаб қолса «Астоғфируллоҳ» деб тавба қилиш.
3. Зухуд – пархезнинг давоми бўлиб харомдан хазар қилишдир.
4. Фақирлик – Аллоҳ олдида талабгорлик ва ожизлик бўлиб барча давлат ва мулки Аллоҳники деб билиш.
5. Сабр – тоқат, чидам бўлиб унинг ёрдамида мурид (сўфий)нинг душмани билган нафс жиловланади.
6. Хавф – қалбнинг ишончдан чиқишидан нафс макридан қўрқиб хавфсираши.
7. Ражо – умидворлик. Яъни хавфдан қутулиб Аллоҳ васлига етишишга ишонч билан умид қилиш.
8. Таваккал – барча ишларни Аллоҳдан деб билиб унга суяниш.
9. Ризо – муриднинг ўз ризоси (нафси)дан чиқиб ҳақ ризосига кириши. Юқоридаги мақомлардан бирма бир ўтиш давомида Рух ўзгариб хол мартабасига етади. Ҳол-илоҳий раҳмат ва барокатнинг нузули бўлиб ўзига хос қисқа муддатли кайфийат ва чароғанлик лаззати шаклида намаён бўлади ва бир лаҳзада пайдо бўлиб яна ғойиб бўлиши мумкин.
Жазба –Илоҳсеварлик майли бўлиб у қанча кучли бўлса қалб кузи шунчалик тез очилади ва ҳолга киради. Ҳолнинг қуйидаги 7 босқичи мавжуд:
1. Қурб – яқинлик, Аллоҳга яқинлашганини ҳис қилиш.
2. Муҳаббат – ҳақни севиш жараёнида қалбда кучли туғённинг кўтарилиб Аллоҳга талпинишидир.
3. Шавқ – муҳаббатнинг зўрайиши.
4. Унс – Аллоҳнинг меҳрига кўникиш.
5. Мужоҳида – нафсни енгишга қатъий интилиб маънавият учун жиҳод қилиш .шундай руҳий изтиробдан кейин солиқ ҳа= жамолини.
6. Мушоҳада – кўриш босқичида идок қила бошлайди.
7. Мукошифа – тариқатнинг ҳосиласи ва бевосита давоми бўлиб, ботиний илм дейилади. Илоҳий маърифат қуйидаги 4 нарсани идрок қилиш билан эгалланади.
1. Ҳар нарсани курганда Аллоҳнинг асари деб билиш
2. Ҳар бир асарнинг курганда Аллоҳнинг қайси сифатилигини англаш
3. Ҳақ мақсадини сифат тажаллисида таниш
4. Илоҳий илм суратини тавқид ва фанода деб билиш

Илоҳий илмнинг қуйидаги 3 та босқичи мавжуд.
1. Илмул яқин – билим (сўз) орқали ишониш (олов иссиқ деди, унга ишондим)
2. Айнул яқин – тажриба қилиб кўриб (оловда бирон нарсани куйдириб кўриб) ишониш.
3. Хаққул яқин – ҳақиқий ишонич. Оловнинг иссиқлигини ўзинг ёниб билиш.
Бу илми фоний бўлиб. Илоҳий оламга қўшилиб кетиш, яъни ҳақиқат босқичига киришдир.
Кейинги қилинадиган эътиқод ва саъий харакатлар Аллоҳга янада яқинлаша бориб Унга бирлашиш (тавҳид) ва Унга сингиб йуқолиб (фано) кетиш учун бўлади
Аллоҳсевар банданинг қалби доимо ўз Роббисига етишишига интилади. Анашу талаб тасаввуф (тариқат) орқали қондирилади. Тариқат йўлига кириш кишида ўзига хос бир ҳимматнинг пайдо бўлиши билан бошланади ва у ўзига устоз (шайх ёки дастур) ахтара бошлайди.
Тариқатда хеч кимга шогирд тушмай (қўл бермай) ўз илми билан, китоблар ўқиш орқали катта шайх даражасига етган (имом /аззоли) лар хам бўлган. Оми сўфийлар оз илм ва кўп ибодат билан эришган нарса (Ҳақиқат) га, олим сўфийлар кўп илм ва оз ибодат билан эришадилар (Шайх Рифъоий).
Тариқатнинг мақсади комил инсон тарбиялашга қаратилган. Исломда комил инсоннинг ердаги тимсоли Муҳаммад алейҳиссалом бўлиб унда жисмонийлик билан руҳийлик, набийлик билан сўфийлик мужассамланган. Исломдаги қолган барча авлиёларнинг камолати унга нисбатандир. Комилликнинг комил, акмал, фозил афзал каби даражалари мавжуд. Хар бир пок аҳлоқли Аллоҳсевар шахс комилликка интилиши ва бу йўлда ўз эътиқоди ва саъий ҳаракатига яраша насиба олиши мумкин.
Ислом тасаввуфи тарақиёти даври (V11-XX1 асрлар) да ўнлаб тариқат пирлари пайдо бўлиб ўз тариқатларини тарғиб этганлар. Бу тариқатларининг барчаси мақсади (Аллоҳга етишиш) ва вазифаси (комил инсон тарбияси) жихатидан бир хил бўлсада, услуб ва одоблари бўйича бир-биридан фарқ қилганлар.
Нақшбандия тариқати нафақат марказий Осиёда ва шунингдек бутун Ислом оламида машхур тариқатларидан бири хисобланади ва ўз тарихи давомида бир неча номлар билан аталган: Бу тариқат Боязид Бистомига қадар Сиддиқия номи билан аталган.Бистомийдан ғиждувонийгача Тайфурия номи билан аталган. Ғиждувонийдан Баҳоуддин Нақшбандгача Хожагония номи билан аталган. Баҳоуддин Нақшбанддан Убайдуллох Ахроргача Нақшбандия номи билан аталган. Убайдуллох Ахрордан имом Раббоний (Аҳмад Фаррух Сархандий) гача Нақшбандия-Ахрория номи билан аталган .Имом Раббонийдан Шамсиддин Масхаргача Нақишбандия-Мужаддадия номи билан аталган. Шамсиддин Масхардан мавлоно ҳолидгача Нақишбандия -Масхария номи билан аталган. Мавлоно Ҳолид даврида Нақишбандия-ҳолидия номи билан аталган. Кейин еса Нақишбандия номининг ўзи собит бўлиб қолган.
Нақишбандия тариқатининг асосий шиори «Дил ба ёру, даст ба кор» (Дилингёр (Аллоҳда)да, қўлинг ишда бўлсин)бўлиб бу шиор ҳазрати Абдулҳоли= Ғиждувоний тамонидан айтилган. Бу тариқатнинг 11 та қоидаси (одоби) бўлиб биринчи тўрттаси ҳазрати Юсуф Ҳамадоний тамонидан, иккинчи тўрттаси ҳазрати Абдулҳолиқ Ғиждувоний тамонидан ва оҳирги учтаси Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари тамонидан жорий қилинган.
Тариқат ибодати. Нақишбандия тариқатида бомдод намозидан кейин иҳлос билан қиблага юзланган ҳолда: «Тариқатим ибодатини бажо келтиришга ният қилдим, Аллоҳу акбар» деб ният қилинади ва каъдада ўтириб кўзлар юмилган ҳолда «Аллоҳим, гуноҳкор ва ожиз бандангман, тавбаларимни қабул қилгин» деб 25 марта истиғфор (Астоғфируллоҳил азиийм) айтилади. Бир марта «Фотиҳа», 3 марта «Ихлос» сураси ўқилиб савоби самараси Муҳаммад алейҳиссалом ва барча Пайғамбарлар, азиз авлиёлар тариқатимиз пирлари руҳи покларига баҳшида қилиниб, улар руҳи покларининг дуоларимизга шафоатчи бўлишлигини Аллоҳдан сўралади.
Кейин шайх Аҳмад Яссавий ҳазратлари жорий қилган Калимаи шариат (тойиба), Калимаи тариқат, Калимаи маърифат ва Калимаи Ҳақиқатлар ўқилади. Ундан кейин Нақшбандия тариқатининг 11 та одоби маъносига етган ҳолда айтилади:
1. Ҳуш дар дам – Камида 3 марта нафас олаётганда «Аллоҳ» деб, нафас чиқараётганда «акбар» дейилади.
2. Назар бар қадам – Назар оёқ учига қаратилиб налоиқ жойларга тушишдан ва кеккайишдан сақланиш.
3. Сафар дар Ватан – Башарий (салбий) сифатлардан.малакий (ижобий) сифатларга ўтиш.
4. Ҳилват дар анжуман – Зоҳиран анжуман, ботинан (ҳилватда) ҳақ билан бўлиш.
5. Ёдкард – Нафас олмай ўнгдан чапга тамон юрагинг устига қараб «Лоиллоҳо иллаллаҳу» деб, чапдан ўнга қараб «Муҳаммадин Расулулоҳ» дейилади.Бу жараён камида 3 марта такрорланади.
6. Бозгашт – шундан кейин бозгашт калимаси (Илоҳи анта мақсуди ва ризоки матлуби) дилидан ўтказилаётиб, чуқур нафас олаётганда 3 марта «Аллоҳ» ва чиқараётганда «Акбар» дейилади.
7. Нигохдошт – Ибодат жараёнида хотирани жам қилиш.
8. Ёддошт – Аллоҳни ёдда тутиш.
9. Ву=уфи замони – Ҳаёт дақиқаларининг нимага (яҳшиликгами, бекорчиликгами, ёмонликгами) сарфланаётганининг ҳисобини қилиб, тўғирлаб бориш.
10. Вуқуфи қалбий – ҳар доим ҳуфия зикр ҳолатда бўлиш.
11. Вуқуфи ададий – зикр жараёнида ададга риоя қилиш.
Юрак зикрига жўр бўлиш. Аллоҳ зикрини юрак (ритми) билан тенг тезликда қилиш. Бунинг учун ўнг қўлининг бош бармоғи билан чап қўл бош бармоқ тагидаги томир (вена) ни ушлаб юрагингнинг ҳар бир уришига «Аллоҳ» деб жўр бўлиш.
Шуни унутмаслик керакки, ҳар бир тирик мавжудотнинг юраги «Аллоҳ» деб уради (ишлайди). Юрак «Аллоҳ» дейишдан (урушдан) тўҳтар екан, ҳаёт тўхтайди. Шундан кейин «Тариқатим одоби борасидаги ожизона ибодатларимни даргоҳингда қабул қилгин» деб дуо қилинади.
Булардан кейин зикр машғулоти бошланади: 100 мартадан тавба (Астағфируллоҳил азийм), Ло иллоҳо иллаллаҳу, Аллоҳ, Саловати шариф (Аллоҳумма соли аъло сайидина Муҳаммадин ва аъло Оли сайидина Муҳаммад), Ихлос сураси ўқилиб қилинган зикрнинг савоби самараси тариқатимиз пири муршидлари, пиру-устоз, ота-она ва барча авлод аждодлар рухи покларига бахшида қилинади.
Шундан кейин робитаи муршид машғулоти қуйидагича бажарилади: кўз юмилган ҳолда пастдан Муҳаммад алейҳиссаломгача бўлган барча пиру муршидларнинг ҳар бирининг шакли-шамоилини кўз олдингизга келтириб номлари тилга олинади. Бу жараёнда улардан қалбингизга ажиб бир файз ўтаётганини сеза бошлайсиз ва рухингиз чароғонлаша бошлайди. Шундан кейин Аллоҳнинг 99 номини, ҳар биттасини маъносига етган ҳолда зикр қилинади (буни қанча кўп такрорласа шунча яхши) ва бу жараёнда ҳамма ер Аллоҳ рухига тўлиб кетаётганини, Аллоҳнинг сенга, сенинг эса унга яқинлашаётганингни ҳис қила бошлайсан. Шунда «мен гуноҳкор ва ожиз қулингни махфират айлаб, суйган солиҳларинг қаторига қабул этгил» деб дуо қиласиз.
Шундан кейинги Робитаи мавт машғулотида умрингнинг сўнги нафасларини кўз олдингга келтириб Азроил алейҳиссаломни мушоҳада қилгач калимаи шаходатни ўқийсиз ва «Аллоҳ» зикрини айтаётиб омонатни топширасиз ва тубсиз қоронғуликни ҳис қиласиз. Қабрда Мункар ва Нахрнинг саволларига жавоб бергач қабрнинг жаннат тимсолини олади ва ўзингизга маъқул бўлган кишилар билан қиёматгача бирга бўлаётганингизни тасаввур қиласиз ва шундай ҳолат насиб этишини сўраб дуо қиласиз.
Шундан кейин Фатх сурасининг 10- ояти тиловат қилиниб унинг савоби самараси Муҳаммад алейҳиссалом ва барча пайғамбарлар, барча азиз- авлиёлар ва тариқатимизнинг барча пиру муршидлари рухи покларига бахшида қилинади ва «Аллоҳим тариқати бўйича қилаётган ожизона ибодатларимни даргоҳингда қабул этгайсан. Шул тариқада марифат ва ҳақиқат даражаларига тезроқ етишни муяссар этгин. Сенга қилаётган илтижоларга тариқатим пирлари рухи покларининг шафоатчи бўлишини муяссар айлагин. Омин Аллоҳу Акбар» деб дуо қилиб якунланади.
Ҳатми Ҳожагон ҳақида. Нақшбандия тариқати солиҳларнинг тўпланиб адо этадиган зикрларининг номи «Ҳатми Ҳожагон» дейилади ва унда фақат нақшбандийларгина иштирок қиладилар. Ундаги иштирокчилар сони 10 дан ортиқ бўлса- Ҳатми кабир, 10 дан кам бўлса- Ҳатми сағир дейилади ва улар зикрида озроқ фарқ бор.
Нақшбандия тариқатига мансуб солиқ (мурид)лар қулай ва бўш жойга ҳалқа шаклида тиз чўкиб ўтирадилар. Тариқатда тажрибали ва обрўли солиқ ҳатмни бошқаради. 100 та кичик, 10 та каттароқ тошларни келтириб 10 та каттароғини ҳалқа бошини олдига қўйиб, кичик тошларни иштирокчиларга бўлиб беради.
Аввал ҳалқабоши (бошқарувчи) «астағфуруллоҳ, астағфуруллоҳа азийм ал Карим, роббим аршил азийм ва ажибу илоҳи» дейди. Кейин «Фотиҳа» сураси ўқилади. Ҳалқабоши ва унинг ўнг томонида ўтирган 6 киши 7 марта «Фотиҳа» сурасини ўқийдилар. Жамоадаги кишилар қўлларидаги тошлар ададича «Саловат» айтадилар. Шундан кейин 79 марта «Алам шароҳ лака» сураси ўқилади.
Кейин ҳалқабоши 10 марта «Ихлос» сурасини ўқийди, қолганлар бу сурани 1001 марта етказадилар. Яна 100 марта саловати Шариф айтилади. Шундан кейин бошқарувчи Нақшбандия тариқати шайхлари (пирлари) силсиласидаги шайхлар номларини пастдан юқорига бирин-кетин айтиб чиқади. Бошқалар ҳар бир шайх номи айтилганда унга дуо қиладилар. Жамоат 10 кишидан оз бўлса ҳатми са\ир қилинади. Унда «Истиғфор», «Фотиҳа» ва «Саловати шариф»дан кейин ҳалқабоши 5 марта «Ё боқий! Антал Боқий!»ни айтади.жамоат аъзолари уни 500 марта такрорлайдилар, қолгани юқори (ҳатми кабир) дагидай давом қилади.
Ҳатми Ҳожагонни ҳар куни Аср намозидан кейин қилиш одобдандир. Ҳеч бўлмаганда хафтада бир-икки марта қилиш лозим
Шу билан бирга Нақшбандия тариқатининг қўйидаги асосий ибодатларини ҳам бажариш лозим:
Нафл (тариқат) намозлари; Қуёш чиққандан кейин ярим соатлар ўтгандан кейин икки ракат Ишрок намози соат 10-12 лар орасида 4-8 ракат Зухо (Чошгох) намози, шом намозидан кейин 6 ракат Абвобин намози, Хуфтон намозидан кейин 4 ракат нафл намози ўқилади. Ярим кечадан кейин 8-12 ракат Таҳажжух намози (охирида 10 марта «Фотиха» сураси билан) ўқилади.
Шу билан бирга бомдод намозида (охирида) «Ёсийин» пешинда «Мулк» асрда «Наъба» сураларини ўқиш солиқ камолати учун фойдали ҳисобланади. Бундан ташқари аввалги ўқилмай қолган (қазо) намозларини ҳам ўқиб бориш керак.
Нафл (тариқат) рўзалари; Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутилади. Шунингдек бошқа нафл рўзаларини ҳам тутиш тавсия қилинади.
Булардан ташқари тавба қилганда банда ҳақлари кечирилмайди, шунинг учун уни (ҳаққини) эгасига бериб розилашмоқ керак Тариқат муриди гунох ва ғийбат ишларга аралашмаслиги керак. Тасоддифан бирон енгилроқ гуноҳни қилиб қўйсангиз дарҳол «Астағфируллоҳ» деб тавба қиласиз. Агар оғирроқ гуно қилиб қўйсангиз Аллоҳдан гунохингизди кечиришини сўраб икки ракат «Истиғфор» намозини ўқийсиз.
Биз юқорида тасниф қилган тариқат усули одоби ва ибодатлари Нақшбандия тариқати ҳолидия тармоғига тегишли. Шуни эсда тутиш керакки мазкур авродлар (одоблар ва уларнинг бажарилиши) бир шайхдан бошқасида бироз фарқ қилиши бор.
Бир қараганда бу ибодатлар машаққатли ва узоқ давом этадигандай кўринади. Лекин уларни бажариш (Ҳатми Ҳожагондан ташқари) 2-2,5 соатдан ошмайди. Ибодатларни бажариш жараёнида кундан-кунга руҳингизнинг камолатга қараб ўзгариб боришини ўзингиз яққол сезасиз.
Шуни унутмаслик керакки бул тариқат ибодатларидан келадиган самара эътиқодга, ибодатларни ўз вақтида, иложи борича бекаму-кўст ва сидқидилдан бажарилишига боғлиқ бўлади.
Тариқат муриди бўлишликка байъат қилганингиздан кейин аҳдингизга содиқ бўлинг. Ваҳоланки Қуръони каримнинг Фатх сураси 10-оятида Аллоҳ «Дарҳақиқат сенга байъат қилганлар ҳақиқатдан Аллоҳга байъат қилурлар. Аллоҳнинг «Қўли» (қуввати ва ёрдами) уларнинг қўли устидадир. Энди кимки (бу қасамиёдини) бузса, бас у фақат ўз зиёнтга бузур. Ва кимки Аллоҳ билан тузган аҳдига вафо қилса у ҳолда (Аллоҳ) унга улуғ ажр, мукофат ато этур» деб марҳамат қилган.
Аллоҳга етишиш борасидаги сайъи-ҳаратларимизга тариқатимиз пири муршидларнинг руҳи поклари тилакдош (шафоатчи) бўлиб Парвардигорнинг ўзи оқ йўл берсин. Омин, Алоҳу Акбар!.

Яратилиш ҳақида

Қуръони каримнинг Фурқон сураси 59-оятида «У осмонлар ва ерни ҳамда улар орасидаги барча нарсаларни олти кунда яратиб сўнгра ўз аршига ўрнашган зотдир» деб марҳамат қилинган. Парвардигори олам биринчи кун само ва ерни яратди, бу пайтда қоронғилик эди. Қейин ёруғликни яратди, ёруғликни кундуз, қоронғиликни кеча деб номлади. Иккинчи кун осмонни яратди. Учунчи кун сувликларни, қуруқликларни яратиб ўсимликларни кўкартирди. Тўртинчи кун қуёш, ой ва юлдузларни яратди. Бешинчи кун сув ҳайвонлари ва қушларни яратди. Олтинчи кун қуруқлик ҳайвонлари ва одамни яратди ва одамни барча маҳлуқот устидан ҳоким қилди. Еттинчи кунни Худо муборак ва муқаддас билиб айирди, чунки яратилиш тугаган эди.
Олтинчи куни Аллоҳ Жаброилга Одам ясаш учун тупроқ олиб келишни буюрди. Ер эса мендан тупроқ олмагил деб ялинди. Шундан кейин Жаброил, Микойил, Исрофиллар ҳам ердан унинг ялингани туфайли тупроқ ололмадилар. Азроил эса ернинг ялинишини писанд қилмай хозирги Каъба турган жойдан ернинг устидан тупроқ олиб борди шунинг учун ҳам Аллоҳ одамларнинг жонини олишни Азроилга топширган. Парвардигор Азроил олиб келган тупроқ (буюклик ва камтарлик рамзи)га сув (поклик рамзи)ни қўшиб лой қилган ва ундан одам суратини ясаб 39 кун Мака билан Тоифнинг орасида қўйган. Бу вақтда у шамол (иккиюзламачилик, ёлғончилик тимсоли) ва иссиқлик (манманлик, ғазаб рамзи) таъсирида қуриган ва ҳолиқ унга 40- кунда, Жума куни жон (руҳ) ато этган. Одам олим (билгувчи), фаришталар обид (ибодат қилгувчи) бўлдилар. Аллоҳ обидни олимга хизмат қилишини тайинлади. Одамга барча (Азозилдан бошқа) фаришталар сажда қилгандан кейин уни жума куни жаннат (боғ)га киритиб тегишли дарахт мевасидан емасликни буюрган.
Одам қаттиқ уйқуга кетганда унинг чап қовурғасидан Ҳовва онани яратди ва улар жума куни никоҳландилар. Одам ва Ҳовва жаннат (боғ)да яшар эдилар. Ҳовва бир кун шайтоннинг илон орқали алдови билан ман қилинган дарахт мевасидан еди ва Одамга ҳам едирди ва гуноҳкор бўлдилар. Натижада авратлари очилиб ахлат чиқарадиган бўлишди ва жаннатдан қувилдилар. Буларнинг бу қилган ишлари учун Ҳовва она ва барча аёлларга ҳар туғганда ўлимга тенг оғриқ (тўлғоқ) берди, Одам ота ва барча эркаклар хотинининг гапига киргани учун умри бўйи меҳнат билан ризқ топадиган бўлди.
Жаннатдан қувилган Одам Сарандип тоғига, Ҳовва Жуди тоғига, Иблис (ноумид-шайтон) Адан тоғига, Илон-Исфахонга, Товус ҳиндистонга, буғдой Шомга тушдилар. Одам ва Ҳовва 300 йил бир-бирини ахтариб Маккадаги Арофат тоғида учрашдилар. Арофат тоғидаги Рахмат чўққисида Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилди ва улар Муздалифага бориб эр-хотин бўлдилар.
Биринчи (эгизак) фарзандлари Қобил ва Иқлимо туғилдилар. Иккичи фарзандлари Ҳобил ва Абудо туғилдилар. Қобил-деҳқон, Ҳобил-чорвадор бўлди. Уларнинг отаси Қобил билан туғтлган қиз (Иқлимо)ни Ҳобилга, Ҳобил билан туғилган қиз (Абудо)ни Қобилга никоҳлаб берди.
Қобил билан туғилган қиз чиройлироқ бўлганлиги боис Қобил «ҳар ким ўз синглиси (эгизаги)ни ўзи олсин» деб жанжал қилади. Одам ота «Кимнинг Аллоҳ йўлидаги қурбонлиги қабул қилинса Иқлимо ўшанга берилади» деб эълон қилади. Қурбонлик учун Қобил ўз деҳқончилик маҳсулотидан сифатсизини қўяди, Ҳобил эса ўз чорвасидан сифатлисини қўяди. Худо Ҳобилнинг қурбонлигини қабул қилади (Чақмоқ чақиб ёндириб кетади). Унга ҳасад қилган Қобил Ҳобилни тош билан уриб ўлдириб қўяди. Уни ерга кўмишни эса қарғадан ўрганади.
Нух а.с. даврида қавмининг кўпчилиги иймон келтирмай кофир бўлди ва улар дуоибатга учраб буюк тўфонда ҳалок бўлдилар. Нух а.с. ва унинг хотинлари, 3 ўғли ва келинлари тўфонда тирик қолиб ўғли Хомни Хиндистон ва Африка тамонга, Сомни Эрон ва Арабистон тамонга, Ёфасни шимол томонга ер юзида инсониятни тарқатиш учун юборди. Ёфас айрим манбаларда Пайғамбар деб зикр қилинган ва у Тавротда Иофет деб номланган. Волга ва Урал дарёси бўйларида 250 йил яшади ва Турк, Ҳазар, Сақлаб, Рус, Минг, Чин, Қамари, Тарих номли ўғиллар кўрди. Отасининг ўрнига ката ўғли Турк (айрим манбаларда уни пайғамбар ҳам дейилган) ўтирди ва Иссиқкўл атрофларида ҳукмронлик қилди.
Нух а.с.дан Аланчахонгача барча мусулмон бўлган, лекин унинг даврида одамлар диндан чиқиб кофирлашган. Аланчахоннинг икки эгизак ўғли (Татар ва Мўғил) бўлиб отаси давлатни иккаласига бўлиб берган. Мўғўлнинг катта ўғли Қорахондан бир ўғил туғилган ва 3 кунгача онасини эммаган. Ҳар кеча онасининг тушига кириб «Мусулмон бўлмагунингча сутингни ичмасман» дер экан. Онаси чидай олмай 3-куни яширинча иймон келтириб мусулмон бўлган ва бола уни эма бошлаган.
Бола гўдаклигидаёқ «Аллоҳ, Аллоҳ» деб тинмай такрорлар экан ва 1 ёшига кирганда шеърий усулда менинг отим Ўғиз (маъноси осмон ва замин дегани) деб эълон қилган. 18 ёшига кирганда иймондаги келишмовчилиги сабаб отаси билан жанг қилган ва унинг тахтига ўтирган.
Ўғизхон яккахудоликка асосланган янги динга асос солган ва ҳалқни унга даъват қилган, мусулмон бўлмаганларни қириб ташлаган. Айрим манбаларда уни Туркийларнинг пайғамбари деб зикр қилинган. Евро-Азиянинг жуда кўп ҳудудларини забт этиб, уларни бирлаштириб 116 йил ҳукмронлик қилган. Бу ҳудуддаги Уйғур, Қолоч, Қорлуқ, Қиниқли, Қипчоқ уруғларини бирлаштириб туркийларга асос солган ва бу ҳалқ Ўғиз ҳалқи деб ҳам номланган.
Ўғизхоннинг тузган буюк тизмли-низомли давлатлари кўп минг йиллар ҳукм сурган. Унинг тузиб берган алифбоси ҳам кўпминг йиллар амал қилган. Унинг айтган ибратли сузларидан айримлари бизга етиб келган:
– Ернинг устида мехнат қилсан унинг бағрида рохат топарсан. –Тупроқни севмаган-ватанни севмас. Зар олма-ер ол. Сув отадир-ер она. Тупроқ танангдир-осмон рухинг. Юракда нима бўлса тил шуни айтади. Юракдан чиққан сўз кучли бўлади. Тил бўлмаса эл (миллат) бўлмас. Фарзандинга тил(ўсз)ни маъноси билан ўргат. Билмак 3 босқичдан иборат: Савод, Билим, Илм. Ыгизғон буйруғига кўра барча Ығуз ҳалқи 5 га бўлинган:
1.-Ақллилар, 2.-Билимлилар. 3.-Ҳисобчилар, 4.-Ботирлар. 5.- Содда билимсизлар. Булардан ҳар биттаси ўзларига лойиқ ишга қўйилганлар.
Туркман – Турк (асил) имон (нур) маъносири билдиради. Тангри бу миллатга икки ҳосият – руҳибаландлик ва қайтувсизлик берган. Бу ҳалқ ва унинг кўпгина удумлари Нух а.с. ва унинг набираларидан бошлаган.
Нух а.с. га тушган илоҳий сахифаларнинг мазмуни «Аҳлоқ тозалиги» дан иборат бўлиб унда қуйидаги сузлар ҳам келтирилган: «Йигитларга-номус аёлларга-уят керак» Нух а.с. аёлларга узун ва кенг кўйлак кийишни, боши (сочи)га рўмол боғлашни буюрган, лекин юзини очиб қўйган. Бу тўғрида Х-аср тарихчиси Ибн Ғаблан «Туркманлар қўшни ҳалқлар каби аёлларининг юзларини бекиттирмайдилар (паранжи тутмайдилар)» деб ёзган. Шунингдек аёлларга номаҳрам эркаклар олдида оғзини ёпишни (ёшмоқ), улар қараганда енги билан кўзини беркитишни, нолойиқ сўзлар эшитганда енгини (ёки рўмолони) тишлашни буюрди.
Нух а.с. қуйидаги одоб-қоидаларни ҳам жорий қилган:
– Каттани ҳурмат қилиш,-кичикни эркалаш, – ота-онанинг хабарини олиш,-ихчам ва тоза кийиниш, – уйингда ҳалол меҳнатинг билан топган нарсани сақлаш, – уйнингш безаги –унинг тозалиги ва саришталиги, -уйингни , оила аъзоларингни ва қўшниларингни ҳимоя қилиш, -руҳибаландлик, -аёллар безагини бўйнига, бошига, қулоғига ва кўкрагига тақиш.
Ўғизхоннинг 6 та ўғилларидан булган 24 та набирасидан туркман миллатининг 24 тоифаси бошланади. Шу боис Туркман миллатининг насл бошиси Ығизхон ҳисобланади: Бу тоифаларнинг тузилиши ва маъноси қуйидагича:

Ўнг қўл (бузук) қавмлари.

Ўғизхоннинг 1-ўғли Кунхондан:
1. Гайа – буюк, маҳкам.
2. Байат – давлатли, ва неъматли.
3. Оқ уйли – ҳамма ерда юриб,келишиб ва ярашиб юрадиганлар.
4. Қора уйли – қора уйда яшайдиганлар. Буларнинг тамғаси турлича бўлсада рамзи қуши оқ лочин. Суяги ўнг гари, ёғирни

2-ўғли Ойҳондан:
1. Йазир – куп вилоятли.
2. Дукер – йиғилишиб, бирлашиб.
3. Додурга – мулк тутувчи.
4. Йапарли – Тамғаси ҳар бириники ўзгача, лекин рамзи қуши бургут. Суяги- ошиқли ва ўмача.

3-ўғли Юлдузхондан:

1. Овшар – чаласун ва орзу ҳавасли.
2. Гирик – фармонга бўйсинувчи.
3. Бегадили – беглар азиз дегувчилар.
4. Гаркин – таом берувчи ва буйурувчи. Хар биттаси ўз тамғасига эга, лекин барчаси учун рамзи қуши-овчи қуш.

Чап қўл (уч ўқ) қавмлари.

Ўғизхоннинг 4-ўгли Кўк хондан:
1. Байиндир – ҳамиша бой ва неъматли.
2. Бечене – яхши борди-келди қиладиган.
3. Чўвдир – номусли, овозаси ўзоқларга тарқалган.
4. Черпи – душманга ҳужум қилувчи. Уларнинг ҳар биттаси ўз тамғасига ега. Барчаси учун рамзи қуши-шунқор. Суяги-чап гари, яғирни.

5-ўғли Тоғхондан:
1. Соли – ҳар ерда киличинг равон булсин.
2. Эймир – кўп уйли ва бой.
3. Алайунтли – гисраклари ала.
4. Урегир – хамиша яхшилик, фойда қилувчи. Хар қайсининг тамғаси ҳар хил, рамзий қуши – овчи қуш. Суяги ужа билан гапирга.

6-уғли Денгиз хон:
1. Игдир – катта ва ботир
2. Букдер – Ығузхоннинг барча уруғларига ҳурмат ва хизмат қилувчи
3. Йива – мартабаси юқори.
4. Қиниқ – ҳаммадан азиз. Ҳар қайсининг тамғаси хар хил. Барчасининг рамзий қуши – Чақир. Суяги – ошиқли ва сагри.

Туркман миллатининг асосини ташкил қилган 24 тоифа, 40 тира асрлар давомида ўзгариб турган. Янги тира, уруғ, аймоқлари пайдо бўлган, айримлари эса йўқолиб хам кетган. Хозирги пайтда туркманларнинг энг катта уруғлари: Тека, Йўмид, Арсори, Салир, Сариқ, Алили, Гарадашли, Чўвдир, Гўклан, Абдали, Емрвали, Язўр, Гаркан, Гайи, Додурга, Баят, Қора уйли, Игдир ва бошқалар ҳисобланади.
Тека уруғи асосан Ахал, Мурғоб хавзасида, Тежан воҳасида кўпроқ тарқалган. Ёвмут асосан Каспий бўйларида, Хива хонлиги ҳудудида тарқалганлар. Арсорилар Амударё водийларида, Сариқ, Гўклан, Човдирлар кўпроқ Хива хонлиги худудида тарқалганлар.
Таниқли тарихчи Ризо Нур томонидан XX – асрнинг бошларида ёзилган. «Умумий турк тарихи» китобида «Ўғузхон туркманларнинг миллий пайғамбаридир. Лекин Куронда келтирилган пайғамбарлар орасида унинг номи йўқ. У фақат «Торг» номи билан Иброний (кадимий Агап тилида ёзилган) китобларда ва Тавротда келтирилади» дейилган.
1889 йилда ғарбий-сибирда Урхон дарёси оқимида тарихий ёзувлар ёзилган тошлар топилган. 1893 йилга келиб бу тошлардаги ёзувлар туркманча эканлиги ва бу алифбе қадимий туркман алифбеси эканлиги олимлар томонидан анқланган. Бу алифбе 38 ҳарфдан иборат бўлган. Бу ёзувлар ичида шундай сузлар ҳам бўлган: «Ўғуз туркман беклари эштинг! Биз (туркман)ларни Ҳудо олмаса, ер ютмаса ҳеч ким йўқатиб билмас!» Минг йиллардан буён келаётган туркмандаги «Тошга ёзилган каби» деган мақоли шунга асосланган. «Туркман учун олий жазо ўлим эмас-номус (шармандалик)дир» деган мақол ҳам минг йилликлардан буён мавжуд.
Муҳаммад алейҳиссалом даврига яқин пайтда Боётда Гўркут ота (Селжукбойнинг бобоси) дунёга келди ва 295 йил умр кўрди. У кароматлари зохир бўлувчи авлиё ҳам эди. У биринчилардан бўлиб Исломни қабул қилди, Макка ва Мадинага бориб ҳаж зиёратини бажарди. Бу замонларда Амударё Ўғуз (ўкуз эмас!) дарёси деб номланган.
Марв ҳукмдори Махига Ҳазрати Али ибн Абу Толиб томонидан ёзилган ҳати сақланган ва унда «Буюк Аллоҳнинг ҳаққи учун адолат йули билан бораётганларга роҳатлик бўлар. Марвнинг марзбони Ўраз Маҳий узи менинг олдимга келди, мен бунга шод бўлдим» деган сўзлар битилган бўлган.
Ислом динидаги ғоялар шариатлар туркманларга маъқул бўлганлиги сабабли Мерв ҳукмдорлари шаҳар дарвозаларини арабларга очиб бердилар ва урушсиз (ўз истаклари билан) Исломни қабул қилдилар. Араблар таъсирида туркманларнинг шихлар, ҳўжалар, сайидлар, отинлар, махдумлар каби қатлам-(авлод)лари пайдо бўлган.
Минг йилликлар давомида туркманлар динини, тилини, кийими (айниқса аёллар кийими)ни, миллат тозалигини сақлаб келганлар. Шарқдан Хиндистон, ғарбдан Ўртаер денгизигача бўлган ҳудудда 70 дан кўпроқ давлат яратганлар ва XV11- асргача ҳукумронлик қилганлар.1918-1920 йилларда Хиванинг оҳирги (амалдаги) хони ҳам туркманнинг йўмид уруғидан Жунаидхон бўлган. XX1- аср бошларида дунёдаги туркманлар сони 22 млн дан кўпроқни ташкил этган.Ҳозирги туркман тили-Осман (турк) тили, Селжук тили, Ўғиз тилининг давоми бўлиб туркий тиллар туркимига киради.
Ўзбек номи (атамаси) 1312-1342 йилларда Олтин Ўрдада ҳонлик қилган Чингизхоннинг набираси султон Муҳаммад Узбекхоннинг номидан олинган.Узбек миллатининг келиб чиқиши (пайдо бўлиши) ҳақида тарихий манбаларда қуйидагилар ривоят қилинган.
Ўғузхоннинг қипчоқ уруғига мансуб бўлган Аланкува номли аёл эри ўлганидан кейин унинг ўрнига подшох бўлган.Унинг хонасига туйнигидан нур (ёруғлик) шаклида оқ юзли, бодом қовоқ қисиқ кузли бўлган бир одам келиб у билан қовушади ва Аланкува ҳомиладор бўлиб қолади.
718-милодий йилда бу «Нур-одам» дан 3 ўғил кўради. Кичик ўғли Буданжир мункак бўлиб унинг 5-авлоди Туманахон бўлган ва унинг эгизак ўғли (Қобул ва Қочувли) туғилади.Отаси Туманахон хонликни катта ўғли Қобул ва унинг авлодларига, амирлик (лашкарбошилик) ни эса кичик ўғли Қочувли ва унинг авлодига васият қилади. Шундай қилиб Туманахон Қобул авлоди бўлмиш Чингизхоннинг 4- бобоси бўлса, Қочувли авлоди бўлмиш Амир Темурнинг 9- бобосидир.
Ўзбекхон ҳудудидаги Оқ ўрда ва Шайбон улусида кўчиб йурган турк- монгол кўчманчи қабилаларининг бир қисми ўзларини эркин (бўйсинмайдиган) тутганликлари сабабли «Ўзбек» (ўзига ўзи бек) номи билан юритилабошланган. Даштиқипчоқдаги бу кўчманчи ўзбек қабилалари 1420 йилда Абўлҳайрҳон раҳбарлигида биринчи ўзбеклар давлатини ташкил қилганлар ва бу давлат 40 йил умр кўриб тарқалиб кетган.
Абулҳайрхоннинг набираси Муҳаммад Шайбонийхон даштқипчоқдаги «Ўзига ўзи бек» ўзбекларни қайтатдан бирлаштиради ва 1501 йилда Ўрта Осиёга бостириб кириб Мавароуннахрда ўрнашиб қоладилар ва 2-ўзбеклар давлатига асос солади. Тарихдан маълумки бу ҳудуд (Мавороуннахр)нинг Амударё ва Сирдарё воҳалари ва оралиғида қадимдан Саклар, Массагетлар, Тохарлар, Қонғалилар, Уззлар каби қабила (ҳалқлар) яшаганлар. Улар кейинчалик истиқомат қилиб турган воҳалар ва водий номлари билан – Хоразмийлар, Сўғдийлар, Фарғонийлар, Шошийлар ва бошқалар деб аталганлар. Қатор йирик тарихчи ва этнограф олимларнинг таъкидлашича Моварауннахр (хозирги ўзбекистон) Қарақалпоқ (орол бўйи), Туркман (Амударёнинг қуйи оқими), Тожик (Бухоро ва зарафшон водийси) ва қозоқ (Тошкент ва Чирчиқ водийси) каби туркий ҳалқлар ватани бўлган. Бугунга келиб хозирги ўзбекистон ҳудудида дашти қипчоқдан Шайбонийхон бошчилигида келган ҳақиқий ўзбеклар, Хоразмий, Сўғдий, Фарғоний, Шоший ва бошқалар деб аталмиш ўзбек бўлмаган турли миллатга мансуб маҳаллий аҳоли ва уларнинг чатишувидан юзага келган чала ўзбек (дурагай)ларнинг барчаси «Ўзбек» номи (миллати) билан яшамоқдалар.

Ҳар хил маълумотлар.

Эра – бошланиш, давр маъноларига эга. Геологик эра (Полеазой, Қайназой, Мезазой, …), космик эра-1961 йилдан, мусулмонлар эраси-V1-асрдан, Ҳоразм эраси-1-асрнинг ярмидан ва ҳоказо.
Милод – Туғилиш, янги маъноларга эга. Биздаги милод Ийсо а.с.нинг туғилган йилидан бошланади. Бу йил ҳисоби Пётр-1 фармонига биноан 1770 йил 1-январдан бошлаб жорий қилинган.
Астрология (мунажжимлик) – осмон ёритгич-ларининг ҳолатига қараб башорат қилиш ҳақидаги фан. Маълум бир йыл (полоса)ни эгаллаган юлдузлар туркуми-бурж (задиок) дейилади. Осмон айланаси (Эклиптика) ҳар бири 30 градусдан иборат бўлган 12 қисм (бурж)га бўлинади (300 х 12 = 3600) Ҳар бир астрологик эра 2160 йилдан иборат. Бизнинг ҳозир яшаётган «Қовга» (челак) астрологик эрамиз 1740-йилдан бошлаган ва (1740 +160) 3900-йилгача давом этади. Буюк франсуз астрологи (башоратчи-авлиё) Настродамуснинг башорат қилишича 2020 йилларда сунъий қуёш яратилади. 2030-йилларда барча касалликларга даво топилиб инсон 200 йил яшайдиган бўлади. 2035 йилдан инсониятнинг олтин даври блошланади.
Шамсий – қуёш йили ҳисоби 622 йилдан бошланган ва 365-366 кундан иборат. Бу тақвим Салжуқий ҳукмдор Маликшох ҳукумронлиги даврида (1072-1092) қабул қилинган. Феврал ойи ҳар 4 йилда бир марта 29 кун бўлиб келади ва бу йил кабиса (улуғ йил) деб аталади. Шамсий йил ҳисоби асосан дуёвий ишларда қўлланилади:

Ой номлари                                                    

 

Русча                                                                                                 

1.Март
2. Апрел
3. Май
4. Июнь
5. Июль
6. Август
7. Сентябр
8. Октябр
9. Ноябр
10. Декабр
11. Январ
12. Феврал

 

Арабча
Ҳамал
Савр
Жавзо
Саратон
Асад
Сунбула
Мезон
Ақраб
Қавс
Жадй
Давл
Хут

 

Ўзбекча
Қўй
Сигир
Эгизаклар
Қисқичбақа
Арслон
Бошоқ
Тарози
Чаён
Ёй
Тоғ эчкиси
Қавға
Балиқ

 

Бурж номлари

Русча

Овен

Телец
Близнецы
Рак
Лев
Дева
Весы
Скорпион
Стрелец
Козерог
Водолей
Рыба

 

Ўзбекча
Олов
Ер
Ҳаво
Сув
Олов
Ер
Ҳаво
Сув
Олов
Ер
Ҳаво
Сув

 
21 – Март
21 – Апрел
22 – Май
22 – Июнь
23 – Июль
23 – Август
23– Сентябр
23 – Октябр
22 – Ноябр
22 – Декабр
21 – Январ
20 – Феврал
Ўрта Осиё шароитида бахор ва куз ҳар бири тахминан 2 ойдан, ёз ва қиш фасли эса ҳар бири 4 ойдан давом этади. Ёз чилласи 25-июндан 6-августгача қиш чилласи 25-декабрдан 6-февралгача давом этади.
Ҳижрий-қамарий-йили ислом динида амал қилади. Бу йил ҳисоби милодий 622-йил 16-июлдан бошланган. Бунда 1 ой (ой кўринишидан иккинчи ой кўринишигача) 29,5 кундан, бир йил 354,3 кундан иборат. Ҳижрий-қамарий йилда ойлар ҳар йили 10,5 кунга кийинга (орқага) сурилиб бораверади. Яъни қамарий (ой) йилнинг ҳар 34-йили қуёш (шамсий) йилининг 33-йилига тўғри келади. Шунинг учун киши ёшини ҳисоблаганда ҳар 33 йилга 1 ёш қўшиб ҳисобланади.
Расулуллоҳ милодий йил бўйича 61 йилу, 2 ой яшаганлар. Бу даврдаги ҳижрий билан милодий йил орасидаги фарқ 1 йилу 10 ойни ташкил қилади. Демак Расулуллоҳ ҳижрий-қамарий йил бўйича 61 йил 2 ой +1 йил 10 ой тенг 62 йил 12 ой яъни 63 ёшга кириб вафот этганлар.

Ҳижрий-қамарий йил ойлари.

Ой

Арабча номи

1.
2.
3.
4.
5.
6.

Муҳаррам
Сафар
Рабиъ ул-аввал
Рабиъ ус-соний
Жумад ул-авло
Жумад ул-ухро
Ашур
Сафар
Мавлуд
Рабиъ ус-соний
Жумад ул-аввал
Жумад ул-соний
7.
8.
9.
10.
11.
12.

 

Туркча

 

Ражаб
Шаъбон
Рамазон
Шаввал
Зулқаъда
Зулҳижжа
Ражаб
Барот
Рўза
Ҳайит
Ора
Қурбон

Ҳижрий йилдан милодий йилни чиқариш учун ҳижрий йилни 0,97 га кўпайтириб, натижа 622 га қушилади: Имоми Аъзам 150 ҳижрий (150 x 0,97=145,5+622=767) ёки 767 милодий йилда вафот этганлар.
Исломда ҳафтанинг оҳири (дам олиш куни)-жума, яҳудийларда-шанба, насронийларда – якшанба ҳисобланади.
Мучал йили 21-мартдан бошланиб 12 ҳайвон (Сичқон, Сигир,Йўлбарс Қуён, Балиқ Илон, От, Қўй, Маймун, Товуқ , Ит, Тўнғиз) номи билан аталади ва уларнинг ҳар бири тегишли ҳислатга эга.

 

Диний ва дунёвий иборалар изоҳи.

Расули акрам – Иззатли пайғамбар. Нафл-Иҳтиёрий, қўшимча. Алейхиссалом – Унга Аллоҳнинг саломи бўлсин.
Саллоллоҳу алейҳи вассаллам – Аллоҳнинг унга саловат ва саломи бўлсин. Разийаллоҳу анху – Аллоҳ ундан рози бўлсин. Қаддасаллоҳу сирриху – Аллох унинг сирини муқаддас қилсин. Рахматуллоҳу алейх -унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Валлоҳу аълам-Аллоҳ билади. Маҳр -келинга бериладиган мулк.

Валлоҳу аъзам биссавоб – Аллоҳ тўғрисини билгувчироқдир. Мурсал (Мурсалин) – Китоб соҳиби бўлган пайғамбарлар. Хазрат – Жаноби олийлари. Тавхид – Яккаҳудолик ҳақидаги таълимот. Мустафо-Танланган. Субхоналлох-Аллоҳ ҳамма нуқсонлардан пок. Сура-Қуръони каримнинг сарлавҳали боблари. Оят-Илохий белги, мўъжиза. Мажусий-Будпараст, кўпҳудолик. Муртад-Диндан чиққан, бошқа динга кирган. Мунофиқ-Сотқин. Мусулмон (Муслим, мўмин)-Ислом динига, якка Ҳудога эътиқод қилувчи. Шаккоклик-Муқаддас нарсаларни масхаралаш. Куфр (Кофир)-Инкор этмоқ деган маънога эга бўлиб 3 турга бўлинади: Хақиқий кофир-Дилида ҳам тили билан ҳам онгли равишда ўзининг кофирлиги (иймонсизлиги)га иқрор бўлиш. Инодий кофир-Қайсарлик натижасида иймон келтирмаслик.Ҳукмий кофир-Иймон келтирган, лекин баъзан шариатга ғилоф ишларни, куфр сўзларни билиб билмасдан қилиб ёки гапириб қўйиши натижасида «Кофир» деб ҳукм қилинганлар. Афсаласофилин-Энг пастки (еттинчи) чуқирдаги дўзах. Чилёсин-Ёсин сурасини 40 марта ўқиш. Масих-Ҳристиан. Аврат-Инсон (эркак ва аёл) яшириши керак бўлган аъзолари. Тасаввуф-Исломдаги сўфийлик оқимининг диний-фалсафий талимоти. Унинг асосини инсоннинг Парвордигорга бўлган муносабати ташкил қилади. Ақида-Эътиқод қилиниши керак бўлган диний талаблар. Апостоллар-(Ҳавворийлар) Ийсо а.с. нинг 12 балиқчи шогирдлари. Фатво-Муфтий, Шайх ул-Ислом, Оятуллоҳ ва Уламонлар кенгаши тамонидан чиқариладиган ҳукм, изох. қарор бўлиб, мусулмонлар тамонидан бажарилиши мажбурий. Ҳажар ул-Асвад-Қора тош. Бу тош Каъбанинг эшигидан чап томондаги бурчакка жойлаштирилган. Муаллиқ тош-Қуддус шаҳридаги Саҳра масжиди ичидаги ердан 2 метр баландликда кўтарилиб турган тош бўлиб, мусулмонларга уни зиёрат қилиш буюрилмаган. Биби мушкулкушод- кишилар мушкулини осон қилади деб эътиқод қилинадиган аёл. Ҳазрат Бахоуддин Нақшбанднинг холаси. Биби сешанба- Бахоуддин Нақшбанднинг аммаси. Оила бахтининг химоячмиси сифатида эътиқод қиладилар. Ибодатхона- Диний ибодатлар ўтказиладиган жой. Исломда-масжид, яҳудийларда-синогоа, насронийларда-черков, собор, моностир, буддавийларда – ТЭРа.

Байт ул-Муқаддас-Қуддуси Шариф (Иерусалим). Бу ерда яхудийлар, насронийлар ва мусулмонлар ибодатхоналари мавжуд бўлганлиги боис ҳар учала дин учун ҳам муқаддас (Пайғамбарлар) шаҳри деб тан олинган. Таназзул- (Инқироз), тубанлашиш, орқага кетиш. Инсон-Тана, жон, руҳдан ташкил топган тафаккур сохиби бўлган мавжудод. Жон-Номоддий сезги бўлиб тана ва рухни боғлаб турувчи занжир. Рух-Ылмас, азалий ва абадий номоддий мавжудлик.

Ҳотам Тоий-Арабистоннинг Той қабаласи сайиди. Асли яхудий бўлиб ўта сахий бўлган, V-V1 асрларда яшаган. Қорун-Мусо а.с. давридаги Фиръавннинг бош вазири. Ниҳоятда бой ва зиқна бўлган, шу боис уни бойликлари билан ер ютган. Маънавият-Инсоннинг тегишли аҳлоқ меъёрлари асосида яшаш тарзидир. Маърифат-Эзгуликка асосланган таьлим-тарбия, сабоқ. Тавба-Хатосини англаб кечирим сўраш. У ёмонликнинг охири, яхшиликнинг боши ҳисобланади.

Бахт (Саодат)-Беармонлик, ҳаётдан мамнунлик. Бахт 2 бўлинади: Мутлоқ бахт-беармонлик ва нисбий бахт-ҳаётдан (нисбатан) мамнунлик. Инсон мутлоқ бахтиёр бўла олмайди. Билим-амалиётда текширилган, борлиқни билиш натижаси. Илм (Зохирий)-тадқиқотлар асосида эгалланади ва билим (билиш)нинг асоси ҳисобланади. Абсолют-мутлоқ абадий билиш. Виждон-диёнат, инсоф.

Аксиома- Исботга муҳтож бўлмаган ҳақиқат. Галактика-100 млрд дан ортиқ юлдуздан ташкил топган коинот. Метагалактика-кўп галактикалар мажмуаси. Диалектика-ҳаракат, ривожланиш. Идеологиа-Мафкура. Идеа-Фикр, ғоя. Ижод-Яратиш, бадий, илмий асар яратиш. Интуиция-мушоҳада қилиш, ғайри-таби (сўфиёна) билиш. Объектив-Ҳолис. Коммунизм –Утопик иктисодий(мўл-кўлчилик) ва ижтимоий («Ҳар кимдан қобилятига яраша, ҳар кимга –еҳтиёжига яраша» деган принцпга асосланган) тузум. Социализм-комунизмнинг қуйи босқичи бўлиб ишлаб чиқариш воситаларининг ижтимойи мулкчилигига асосланган. Капитализим «Ҳар кимдан-қобилатига яраша, ҳар кимга-меҳнатига яраша» деган принцпга асосланган ижтимоий тузум. Онг-Фикр, идрок. Реал-Ҳақиқий, мавжуд бўлган. Малака-Кўникма, иш, ҳаракат. Стихия-бошқариб бўлмайдиган табий-ижтимоий ҳодиса. Субстанциа-Борликнинг дастлабки асоси, моҳияти. Тезис-Биронта маъруза, ёки асарнинг лўнда маъноси. Осиё-1V- асрларда Ҳазорасп қалъасига асос солган Ос қабиласи номидан келиб чиққан. Ҳоразм вилояти, Боғот тумани, Деҳқонобод ҳўжалигининг жанубий қисми «Ос» деб аталади. Теология-Илоҳият фани. Цивилизация-Тароқкиёт. Фасоҳат-Чиройли аниқ ва ёқимли нутқ. Эволюция-Узлуксиз ривожланиб ўзгариши. Эстетика-Гўзаллик, нафосат ҳақидаги таълимот. Этика-Одоб, аҳлоқ меъёрлари ва қоидалари йиғиндиси. Энтография-Ҳалқларнинг келиб чиқиши ҳақидаги фан. Ҳаёт-Модда (материя)-нинг ҳаракат шакли. Ҳоқон-Буюк подшох император, туркий монахлар уивони. Шох-Шарқ ва эрондаги монахлар унвони. Султон-Ҳоқонга ўҳшаган. Амир-Саркарда, амр қилувчи, ҳукмдор. Xон-Чингизхон авлодларига мансуб унвон. Ҳоким-Ҳукмдорнинг жойлардаги ноиби. Монарх-Давлатнинг авлоддан-авлодга ўтувчи ягона ҳукмдори. Диктатор-Қонунни писанд қилмайдиган ҳокими мутлоқ. Президент-4-7 йилгача сайланадиган давлат бошлиғи. Князъ-Вилоят, ўлкаҳокими фаҳрий унвон. Канцлер-Қирол маҳкамасининг (давлатнинг) бошлиғи. Граф-Дворянлик унвони. Барон-Аслзодалар унвони. Лорд-Аслзодаларнинг олий дворянлик унвони. Барин-Ҳўжайин. Фюрер-Дохий. Фашизм-Ницше, Шпенглер таълимотидаги сиёсий оқим. Спикер-Парламент раиси. Ҳуросон-Амударёнинг ғарбий (Шарқий Эрон, шимолий-ғарбий Афғонистон Туркманистон) қисми. Мавароуннаҳр-Икки дарё оролиғи. Жунбуш-Қўзғалиш. Аллома-Буюк олим. Нахр-Дарё. Бахр-Денгиз. Уммон-Океан. Гумрох-Адашган. Гум-Йуқалган. Жуз-Бўлак, қисм. Карашма-Ишвали қараш. Ишва-Ноз қилиш. Ҳаким-Донишманд, табиб. Тош-8,5 км. Фарсанг-6 км. Чақирим-1 км. Мил-1852 м. Аршин, Газ-71 см. Бармоқ-2-2,5 см. Тирсак-45см. Дйюм-25,4 мм. Таноб-1700-5000 м 2. Сотиҳ-100 м 2 . Пуд-16 кг. Ботмон-120 кг. Саржин-2,16 1,08 к 2,33 м 2 . Барел-159 дм 3 . Мири-5 тийин. Танга-15-20 тийинга тенг бўлган кумуш пул. Сўлкавой-1 сўмлик танга. Червон-1947 йилгача муомулада бўлган 10 сўмлик пул. Дирхам-2,975 гр. Кирот-(кийрот)-0,236 гр. Мискол-4,25 гр. +адо=-400 гр. Соъ-3,88 гр. Бир ош қошиқ суюқлик-15 гр. Бир чой қошиқ суюқлик-5 гр. Бир мл сув-20 томчи. Миллион-16 (1 дан кейин 6 та нол). Миллиард-19. Триллион-112 . Квадриллион-115 . Квинтиллион-118 . Секстиллион-121 .Сетиллион-124 . Октиллион-127 . Нониллион-130 . Дециллион-133 .Ундициллион-136 .Нондициллион-139.

www.munosabat.org

 

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn