Паулус Уутси: Юрак қўшиғи

paulus_utsi_skriver_160pxПаулус Уутси хақида қисқача маълумот:

Самер шоири Паулус Уутси 1918 йилда Швециянинг шимолий қисмида жойлашган Сапми қишлоғида туғилган.Унинг ота-онаси деҳқончилик ва буғичилик билан шуғулланган.Қиш фаслида улар буғиларини ҳайдаб Швеция ва Финландия чегараси яқинида жойлашган Гаресаввонга кўчиб келиб яшашган.Паулус оилада ёлғиз фарзанд эди.Паулус болалигидан табиатга, атрофдаги жониворларга меҳр қўйиб улғайган. У ёш бўлишига қарамай, буғи боқишни ўрганиб олади ва ота- онасига яқиндан ёрдам бера бошлайди.Паулус болалигидан касалманд бўлгани боис,чўпонлик қилишни узоқ давом эттира олмайди.У миллатдоши Дуоджи ёрдамида самер халқи анъаналарини ва маданиятини яқиндан ўрганади.

Шоирнинг кўпгина шеърларида самер халқи ҳаёти акс этган.

Паулуслар оиласи кейинчалик Швециянинг Лулиё шаҳрига кўчиб келишади. Бу ерда у самер халқини ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш ишларини бошлаб юборади. Унинг саъй- ҳаракатлари билан бу муаммо ўз ечимини топади.Паулуснинг ёзган асарлари диққат марказида самер халқига бўлган муҳаббат асосий ўрин тутади. У ўз халқи йиғласа йиғлайди, шодланса бирга қувонади.Паулус Уутси 1975 йили, 56 ёшида бу олам билан хайрлашади.Аммо у яратиб қолдирган асарлар ҳамон севиб ўқилади.

Қуйида Паулус Уутси шеърларидан айрим таржималарни тақдим этамиз.

Шеърларни швед тилидан Саодат Пўлканова таржима қилган.

 

Қор

Туғилдинг сен булут ичида
Шамол сени ерга тушурди.
Оқ кўрпасан замин устида
Оппоқ қор, гўзал қор.

Келадирсан аёзни бошлаб,
Ўйноқилаб беҳад беҳудуд,
Қувончларни кузатган каби
Оппоқ қор, гўзал қор.

Отанг сени – ёвқур шамолдир,
Суртар хушҳол сени заминга,
Қуёш – онанг, кўтариб олар,
Оппоқ қор, гўзал қор.

***

 

Чанғида

 

Қаҳратон қиш,
Қаттиқ яхмалак
Чанғи таяр олдинга қараб,
Йўлни белгилайди вазминлик билан.

Ўткир тишли чанғи устида,
Боғлангандир бир жуфт пoйабзал.

Юзларингдан томчилайди сув,
Олов ёнар чайлада ҳамон,
Яхши туш-чи , берар орзулар.

***

 

Ҳимоясиз қирғоқ

 

Ҳеч нарсани тушунмадим,
Кўнглим эса ғаш.
Кўраяпсизлар эҳтимол.

Барча қишлоқ бузилди бунда,
Бегоналар топтади э воҳ,
Чегарага улар муҳтож эмасди.

Мен турибман қирғоқ бўйида,
Қирғоқдирки узундан узун,
Кўраяпман сизни тахминан.

Кўҳна соҳиллари унча кўп эмас
Бегоналар талаб қилишар биздан,
Бироқ чегарага муҳтож эмаслар.

Менинг халқим бугун чайқалар,
Безовта бир денгиз сингари,
Кўраяпсизлар бизни эҳтимол.

Муҳтожмиз адолатли ҳимояга биз,
Улар эса олдимизга қўйишар талаб,
Улар чегарага муҳтож эмаслар.

Аждодларим кўрар, мен курашаётган авлод,
Кўраяпсизлар бизни эҳтимол,
Чидаяпмиз ҳақоратларга.

Бегоналар эгмоқ исташар бизни,
Улар чегарага муҳтож эмаслар,
Улар чегарага муҳтож эмаслар.

 

www.pulkan.org

 

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn