ЗАМОНАВИЙ МАУГЛИ

imagesИнсон олами

Бундан кўп йиллар бурун “Труд” газетасида босилган бир хабарда Африка чангалзорларида бабуин маймунлари билан яшаган замонавий Маугли – беш яшар ўғил бола ҳақида маълумот берилган эди. Хабарда бола дарахтларга чаққон чирмашиб чиқа олган. Уни инсонлар оламига кўниктириш борасидаги ҳамма уринишлар беҳуда кетган. Бола одамлар орасида ҳам чангалзордаги ҳаёт тарзини давом эттирган, ўзини ёввойи ҳайвонлардек тажовукорона тутган, фақат хом гўшт еган, кийинтирилган устбошларини йиртиб ташлаган, эмаклаш одатини тарк этмаган, инсон нутқини ўзлаштира олмаган.
Газета илм-аҳилларининг муулоҳазарини билишга қизиқаётганларни ҳисобга олиб, одамсимон маймунларнинг феъл-атворини ўрганиш бўйича йирик мутахассис, профессор Леонид Александрович Фирсов билан бўлган суҳатни чоп этган эди.

-Леонид Александирович, газета хабари хусусида сиз қандай фикрдасиз?

-Ҳамкасбингиз хабарида келтирилганларга ўхшаш фактлар фанга маълум. Бундай маълумотлар кўп тарқалган. Эътироф қилишим керакки, булар орасида уйдирмалар ҳам талайгина. Шунингдек, олимлар томонидан ёзилган жиддий илмий таъқиқодлар ҳам мавжуд. Тарзан ва Мауглининг жаҳонга машҳур саргузаштлари, гарчи булар муаллиф ижодий хаёлининг маҳсули бўлса-да, ҳарқалай чинаккам тарихий асосга эгадир.

-Илмий тадқиқотлар деганда нималарни кўзда тутаяпсиз?

-Менинг эски қадрдоним, олижаноб инсон, эндиликда марҳум профессор Михаил Федерович Неструха мухбир газетхонларга айтиб берганга ўхшаш воқеа ҳақида бир вақтлар ёзган эди. Бу воқеа ҳам Африкада содир бўлган. Гамадрил маймунлар тўдасидан бир ўғил бола тапилган. Уни одамлар орасига қайтаришган. “Труд”газетаси хабар берган боладан ўлароқ, Неструха тасвирлаган бола сўзлашишни билган. У ҳатто туяқуш тухумини олмоқчи бўлганида, бу “қуш” унинг боплаб таъзирини берганини гапирган, туяқуш тепкисидан танасида қолган чандиқларни кўрсатган.

Профессор Неструха масъулиятни ҳис қилувчи жиддий олим эди. У ҳеч қачон шубҳали, даргумон маълумотлар асири бўлган эмас.Унинг илмий ишлари жаҳон миқёсида эътироф этилган. Унга мен буткул ошонаман.

Ҳинд руҳонийси Сингҳ ва америкалик руҳшунос олим Зинн биргаликда ёзган китобда бундан ҳам ғаройиброқ воқеа тасвирланган. Ўз даврида катта шов-шувга сабаб бўлган бу асарда кимлардандир эшитган гаплар эмас, баки муаллифларнинг ўз кузатувлари баён этилган. Воқеа Ҳиндистонда юз берган. Деҳқонлар бўрилар уясидан икки қизалоқни топиб олишган.

Тадқиқодчиларнинг ёзишича, қизалоқлардан бири тахминан уч ёшда, иккинчиси эса беш ёшда бўлган.
Бўри уясидан чиқариб олиш чоғида қизалоқлар ўзларини ёввойи ҳайвонлардек тажаввузкорона тутганлар – таҳдидона чинқиришган, қутқарувчиларни жон-жаҳдлари билан тишлаганлар, тимдалаганлар… Шунга қарамасдан қизалоқлар одамлар орасига қайтарилган. Улардан бирига Амала, иккинчисига Томала деган исм қўйилган. Кўп ўтмай Амала буйрак хасталигидан вафот этган. Томала эса 17 йил яшаган. У бутун умри давомида шифокорлар ва тадқиқотчилар кузатувида бўлган. Олимларнинг Томалани инсонга айлантириш, унга одамга хос кўникмаларни ўргатиш борасидаги жамики уринишлар беҳуда кетган. Томала маиший турмушга ва гигиена қоидаларига оид энг оддий кўникмаларнигина эгаллай олган, ҳатто юзга яқин сўзни ҳам билган. Лекин у нутқдан муомала сифатида фойдалана олган эмас. Олимлар Томалага оддий кўникмаларни ром қилиш йўли билангина ўргата олдилар. Бу усул билан маймнларни, тўти қушларни ҳам муайян кўникмаларга ўргатиш мумкин…
Лекин Томала инсон учун табиий ва ўз-ўзидан тушунарли бўлган жамики нарсани идрок этишга ноқобил эди. У қоматини ростлаб юришга сира одатлана олмади, бундай қилишга уринганда, дарров яна эмаклаш пайида бўлар, кўпинча бу ҳол у бирор нарсадан ҳадискираганда юз берар эди. Олимлар ундаги тажоввузкорликни ҳаминқадар камайтиришга муваффақ бўлолдилар. Томала бўри боласига хос хислатлардан қутула олмади. У тунда кезишни ёқтирар, хом гўшт еяр, кечалари бўридек ғамгин увуллар эди.

Ҳозирги замон фани бундай феъл-атворни илмий изоҳлашга батамом қодирдир. Кўп йиллик тадқиқодчиликдан ишонч ҳосил қилинишича, ҳар бир тирик мавжудот учун унинг зеҳнида сақланажак генетик ирсий дастур билан бирга ана шу ирсий дастур унсурларини ривож топтирадиган ва уларнинг зеҳнда мустаҳкам ўрнашиб қолишига хизмат қиладиган амалиёт, тажриба ҳам жуда зурурдир. Шуниси ҳам борки, мана шу дастурий унсурларнинг ҳар бири учун муайян ҳаёт босқичи белгиланган. Башарти, зеҳнда ирсий йўл билан жойлашган у ёки бу кўникма ўз вақтида тараққий топмаса, бу ҳолда ўпирилиш юз беради яъни фурсат бой берилади. Агар бола ўз ҳаётининг муайян даврида инсон нутқини эшитмаса, уни тушуна бормаса, ўзи ҳам нутқ товушларини талаффуз этмаса, у ё гунг бўлиб қолади, ёки унинг нутқи қийинчилик билан кеч тараққий топади, бу нутқ ҳеч қачон мукаммал бўлмайди. Ёшликда ҳайвонлардан қабул қилинган кўникмалар эса бола зеҳнида чуқур ўрнашиб қолади, уларни тарк этиш амри-маҳолдир. Эҳтимол, улардан қутулиш мутлақо мумкин эмасдир.

Худога шукрлар бўлсинки, бундай ҳоллар жуда камдан-кам учрайди. Бу мавзуга доир теран илмий тадқиқотларнинг кўп эмаслиги ҳам шу билан изоҳланади. Мен профессор Неструханинг тадқиқотини, шунингдек, Синҳ ва Зинн китобини тан оламан, уларни ишонарли далилларга бой жиддий асарлар деб ҳисоблайман. Лекин маймунлар феъл-атвори ҳақида тасаввур берувчи бошқа қитзиқарли кузатувлар ҳам мавжуддир. Мен Стелла Грюилнинг шимпанзелар ҳаёти тўғрисидаги китобининг русча таржимасига муҳаррирлик қилганман. Стелла Грюил Габондаги обрўли, эътиборли одамлардан бирининг қизи бўлган. У ўзини машҳур табиатшунос аёл Жей Гуделнинг издоши ҳисоблаган. Стелла Грюил бутун умрини шимпанзе маймунларини тутқунликдан халос қилишга бағишлаган. У отасининг куўмагида Габон ва Сенегалда одамлар томонидан уйда тутқунликда сақланаётган шимпанзеларни давлат ихтиёрига топширишга Фармон чиқартиришга эришган. Қутқарилган шимпанзелар алоҳида парваришхонада боқилган. Бу ерда Стелла Грюил маймунларни алоҳида-алоҳида тўдаларга ажратиш билан шуғулланган (шимпанзелар ёввойи табиатда тўдаланиб яшайдилар, бундай тўдаларни уларнинг ўзлари ташкил этадилар). Тўдалар тузилгач, Стелла Гоюил шимпанзеларни табиат қучоғига – чангалзорларга қўйиб юборган.

Натижа ёмон бўлган. Маълум даражада “одамлашган” маймунлар эркин шароитда ночор аҳволда қолганлар. Ўз вақтида табиий кўникмаларни эгаллай ва уларни зеҳнида ўрнаштира олмаган собиқ тутқун маймунлар ёввойи шериклари бажараётган амалларни ўзлаштириш уддасидан чиқмаганлар. Бунинг устига ёввойи шимпанзелар уларни чиқиштирмаган. Хуллас, “одамлашган” маймунларни тезда яна тутқунликка – ўз эгаларига қайтаришдан бошқа чора қолмаган. “Зеҳн – ҳукмдоримиздир!” деб бекорга айтилмаган. Мен бунга қўшимча тарзда: “Қисматимиз ҳамдир!” демоқчиман.

-Сўз мутлақо нодир, фавқулодда ҳодисалар ҳақида кетаётганда зеҳн ҳукми, қисмат тўғрисида гапириш лозиммикин?

-Лозим бўлганда қандоқ? Дарҳақиқат, гўдакларнинг ҳайвонларнинг орасига тушиб қолиши фавқулодда ҳодисадир. Аммо инсонлар жамиятида, болалар тарбиясида биз зарур изчиллик билан иш тутаяпмизми, баъзан масъулиятни унутиб қўймаяпмизми, бунинг учун жамият таъзирига дучор бўлмасмиканмиз? Менимча, ҳозирги замонимизда жамиятга катта зиён келтириши мумкин бўлган жараён кучаймоқда. Бу жараённи мен меҳнат кўникмаларининг емирилиши, меҳнат тарбиясининг етишмаслиги деб номлаган бўлардим. Бу жараён меҳнатга бўлган меҳрни барбод айлайди. Сўнгги ўн йил мабойнида Россияда бу жараён анча авж олиб кетди. Унга ҳамма жойда – оилаларда ҳам, мактабларда ҳам, болалар муассасаларида ҳам тўқнаш келиш мумкин. Агар меҳнат соҳасидаги мана шу аянчли аҳволга вақтида барҳам берилмаса, у ҳолда ҳозирги болаларнинг кўпчилиги йиллар ўтиши билан меҳнатдан жирканадиган ёхуд унга бўйин ёр бермайдиган, умуман меҳнатга яроқсиз бўлиб қолиши турган гап. Бу этеология илмига етарли баҳо бермасликнинг бир кўринишидир. Бу фан бизда ҳамон қадрланмай келинаяпти.

Суҳбатмизда тилга олинган барча ҳодисалардан, гарчи улар фавқулодда йўсиндаги ҳодисалар бўла-да, тарбиявий соҳада содир бўлган “бузилиш” оқибатларини яққол пайқаш мумкин. Башарти, инсон зеҳнига табиат томонидан ўрнаштирилган меҳнат рағбати вақтида тараққий топмаса, у ҳолда инсон учун ўзини ўзи таъминлаш воситаси бўлмиш меҳнат майли рўёбга чиқмаган иқтидор ҳолатида қолаверади. Поезд юриб кетгач, уни қувиб етиб бўлмайди. Менинг назаримда, мана шу поезд аста-секин тезлигини ошириб жўнаётган кўринади.

Абулфайз БАРОТОВ тайёрлади.

www.munosabat.org

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn