Устоз Аҳмад Аъзам билан ёзишмалар

ahmad azamКеча, 4 – январь куни  буюк ёзувчи ва беназир инсон Аҳмад Аъзам 65 ёшда бу ёруғ оламни тарк этдилар. Аҳмад ака билан Facebok ижтимоий тармоғи орқали яқиндан танишган ва ижодий мулоқотда бўлган эдик. Турли мавзуларда, хусусан, адабиёт ҳақидаги суҳбатларимиз, ўзаро ёзишмалар каминада жуда катта таассурот қолдирган, ҳаётга ва адабиётга нисбатан тааввурларим ўзгаришига катта ёрдам берган эди. Гарчанд шахсий ёзишмалар бўлсада,  жамоатчиликка  ҳам дахлдор  эканлиги боис, уларни ўқувчилар ҳукмига ҳавола этишни лозим деб топдим. Буюк ўзбек ёзувчисининг ички кечинмалари, дарду армонлари ва адабий ўйлари сизни ҳам бефарқ қолдирмайди, деган умиддаман.

Юсуф Расул, ”Муносабат” интернет журнали муҳаррири. Швеция.

Ahmad A’zam <akhmad.azam@gmail.com>
Yusufjon Rasulov <yusufr71@yahoo.se>

****

30.11.2012 13:59
Аҳмад Аъзам
Юсуф, ассалому алайкум! Яхшимисиз?

30.11.2012 13:59
Yusuf Rasul
Vaslaykum assalom!

30.11.2012 13:59
Аҳмад Аъзам
Ноутбукка қўлим ўрганмаган, хато билан ёзяпман.
Ҳарфи яхши кўринмайди.

30.11.2012 14:00
Yusuf Rasul
Rahmat, yaxshi uuribmiz
Men ham IP telefondan yozayapman
Xatolari kop

30.11.2012 14:01
Аҳмад Аъзам
Ўзим, шунчаки кирувдим. Қарасам, бор экансиз.

30.11.2012 14:03
Аҳмад Аъзам
Раҳмат, нашрлар учун!
Ўқишяптими? Мен у ёғини кавлаб кўришни билмайман.

30.11.2012 14:04
Yusuf Rasul
Ha, juda kop kishilar oqiyapti.

30.11.2012 14:04
Аҳмад Аъзам
Сайтимга шарҳлар келиши ҳам тўхтатиб қўйилган, нима қиласиз ҳар хил нарсаларни ўқиб деб.

30.11.2012 14:05
Yusuf Rasul
Men ham qayta qayta oqiyapman

30.11.2012 14:05
Аҳмад Аъзам
Ҳа, энг муҳими шу!
Скайпда боғланиб турсак яхши бўларди. Ўзим запрос юборишни билмайман.

30.11.2012 14:07
Yusuf Rasul
Yaxshi bolardi

30.11.2012 14:08
Аҳмад Аъзам
Нима бўлганда ҳам, қаерда яшамасин, бир-бири билан келишсин-келишмасин, адабиёт аҳли замон муҳитида бирбутун.

30.11.2012 14:09
Yusuf Rasul
Meni Skype adresim: yusuf_rasul

30.11.2012 14:09
Аҳмад Аъзам
Муамолар эса у ёқда ҳам, бу ёқда ҳам етарли.

30.11.2012 14:09
Yusuf Rasul
Ha albatta

30.11.2012 14:10
Аҳмад Аъзам
Бизда энг катта йўқотиш, истеъдодларни айтмаганда, адабий тиднинг инқирози.
Мезонлар йўқ, цензура эмас, нимадир, виждон ё масъулият назорати керакми?
Бирдан бошвоғи олиниб, бошқа бошвоққа ўтказилган ҳолат.
Олди-қочди энди адабиётда қонуний ўрнини талаб қиляпти. Сон жиҳатидан устун-да.
ШУНАҚА ГАПЛАР.
Ўйнашни ўйнатиб-ўйнатиб, бола орттириб олиб. энди хотинингман,  ЧУНКИ БОЛАНИНГ ОНАСИМАН, дегандек.
Майли, Юсуфжон, телефон орқали ёзишиш қийин. Омон бўлинг!

30.11.2012 14:23
Yusuf Rasul
Uzr bir ish bilan chalgib qoldim
Zarur edi

30.11.2012 14:24
Аҳмад Аъзам
Ҳозир онангиз билан тушган расмингизни кўрдим, бу орада.

30.11.2012 14:24
Yusuf Rasul
Mayli Ahmad aka, skypeda gaplashamiz

30.11.2012 14:25
Аҳмад Аъзам
бўпти!
den 13 december 2012

13.12.2012 14:20
Аҳмад Аъзам
Юсуф, ассалому алайкум! Бугун Сизга бир парча хат ёзсам, бир расмнинг тагидан чиқиб турибди. Ҳам бир туркум юборган эдим, бу ҳам бошқа ёққа кетиб қолмадимикан ё Сизга етиб бордими?

den 13 december 2012

13.12.2012 17:28
Yusuf Rasul
Ваалайкум ассалом Аҳмад ака! Хатингиз келмади. Мени э почтамга юборганмидингиз?

13.12.2012 17:50
Аҳмад Аъзам
Йўқ, фейсбукдаги эски хатингиздаги ”бистро ответит” босиб юбораверган эдим.
den 14 december 2012

14.12.2012 19:30
Аҳмад Аъзам
Юсуф, салом! Бу чатдаги ёзишмани фақат икки ёзган томон ўқийдими ёжория бўлиб кетадими?

14.12.2012 19:38
Аҳмад Аъзам
Агар фақат икки киши ўртасидаги бўлса, сизга бир гап айтмоқчи эдим.
den 15 december 2012

15.12.2012 08:47
Yusuf Rasul
Ahmad aka, yaxshisi meni emailimga yozing, yusufr71@yahoo.se Bu yerda ko’pcholik o’qiydi. Hurmat bilan YR
den 20 december 2012

20.12.2012 19:28
Аҳмад Аъзам
Ассалому алайкум! Сайтимга бир кўз ташласангиз, ”Бечорагиналар” деган бир нарса қўйган эдим. Ё уни имейлингизни юборайми. БУНДА ЯХШИГИНА СУРАТИ ҲАМ БОР ЭДИ.
Мен тил экспрессивли борасида тажрибалар қилиб кўряпман.

20.12.2012 19:30
Yusuf Rasul
Ваалайкум ассалом! Хозир кураман.
den 27 december 2012

27.12.2012 16:20
Yusuf Rasul
Аҳмад ака, ҳикоядаги тимсоллар менга нималарнидир эслатди. Катта раҳмат!
den 28 december 2012

28.12.2012 17:25
Аҳмад Аъзам
Янги йил эзгу ниятларингиз амали бўлсин!
Олинг – олдирманг!

28.12.2012 17:27
Yusuf Rasul
Раҳмат Аҳмад ака, сизга ҳам янги йил янги ижодий ютуқлар келтирсин. Биз мухлисларингиз улардан маънавий қувват олиб, руҳимиз яйраб юрайлик!

28.12.2012 17:28
Аҳмад Аъзам
Ташаккур!
Икки йилдан бери ғажиб, тишим ўтмаётган бир нарсани тугатдим. Яқинда, устидан бир қараб чиққанимдан кейин юбораман. Яхши-да ёзсанг, ёзганинг ўқилса. Сиздан кўп миннатдорман.

28.12.2012 17:32
Yusuf Rasul
Табриклайман. Сизни ҳар бир ёзганларингиз янгилик. Айниқса, кейинги ҳикоялар жуда оригинал чиқибди.
Улардан илҳом олиб мен ҳам бир икки нарса ёзгандим.
Ҳикояга ўхшамади шекилли, ҳеч ким фикр билдирмади.

28.12.2012 17:33
Аҳмад Аъзам
Қоралама икки йилдан бери уч юз бетга борибди.Ёзишнинг азоби ҳам, завқи ҳам шу бўлса керак, худога шукр1

28.12.2012 17:35
Yusuf Rasul
Ҳа, ижод қилган пайти инсон яшагандай бўлади. Бошқа вақтлар умрда мазмун йўқдек.

28.12.2012 17:35
Аҳмад Аъзам
Ишларингизга омад! Соғ-омон бўлинг! Биласизми, энг катта бахт, реал, кўз билан кўриб. қўл билан ушласа бўладиган бахт – фарзаандларнинг оқибати. Шу бахтдаан айирмасин ҳаммамизни!

28.12.2012 17:39
Yusuf Rasul
Раҳмат, айтганингиз келсин илоҳим!

28.12.2012 17:39
Аҳмад Аъзам
Соғ бўлинг!
den 3 januari 2013

03.01.2013 17:34
Аҳмад Аъзам
Ассалому алайкум! Саломатмисиз? Мен юборган нарса етиб бордими?

03.01.2013 17:35
Yusuf Rasul
Ваалайкум ассалом!
Ҳа олдим. Ўқиб чиқдим. Жуда яхши.
Почтангизга хат ёзгандим.

03.01.2013 17:41
Аҳмад Аъзам
Жмайлгами? Ҳали очганим йўқ. Раҳмат!
Дарров ўқибсиз.

03.01.2013 17:42
Yusuf Rasul
Ҳа, қисқача таассуротлар. Лекин бафуржа ўтириб, жуда кўп ёзиш мумкин эди. Бунга албатта вақт топаман.

03.01.2013 17:43
Аҳмад Аъзам
Бугун нимагадир интернет ишкал қиляпти.

03.01.2013 17:43
Yusuf Rasul
Бир ўтиришда ўқиб чиқдим.

03.01.2013 17:43
Аҳмад Аъзам
Менга ҳам ўзи шу керак, бир ўтиришда ўқитиш.

03.01.2013 17:44
Yusuf Rasul
Яна қайта ўқийман. Ўқиган сари ўқингиз келади.

03.01.2013 17:44
Аҳмад Аъзам
Фикрингизни – четда туриб қараган одамнинг фикрини жуда қадрлайман!

03.01.2013 17:45
Yusuf Rasul
Ўқувчини заминдан узиб, қандайдир им- илиқ руҳий дунёга олиб кетади.

03.01.2013 17:45
Аҳмад Аъзам
Узр, ўзингизда эмассиз-у яшаш жойингизни айтяпман.

03.01.2013 17:46
Yusuf Rasul
Ҳа, бу ерда ватандаги ҳамма нарса ўзгача кўринади.

03.01.2013 17:51
Аҳмад Аъзам
Бу ерда ҳам бошқача кўринади-да.
Юсуфжон. узр, яна интернет ўчиб, бошқаттан ёнди.

03.01.2013 17:52
Yusuf Rasul
Тўғри, лекин бу ердан туриб муқояса қилиш имконияти бор.

03.01.2013 17:54
Аҳмад Аъзам
Бизда ҳам фақат ичкарини кўрсатади. Бизда яхшилаб ўралган, парда.
Майли, Юсуфжон, омон бўлинг! Бу ноутбукнинг ҳарфлари чалкашиб кетяпти.
Қатор ҳам чалкашади.

03.01.2013 17:56
Yusuf Rasul
Хўп, майли, омон бўлинг!

03.01.2013 17:57
Аҳмад Аъзам
Клавиатурани қаттиқ босаманми, билмайман. Соғ-омон бўлинг!

03.01.2013 17:57
Yusuf Rasul
Бу вақтинча, ҳали ҳаммаси жойига тушиб кетади.
den 11 januari 2013

11.01.2013 18:34
Аҳмад Аъзам
Юсуфжон, ассалому алайкум! Яхшимисиз?
Битти-битта ҳикояларингизни ўқиб боряпман. Яхши!
Бемалол,эркин фикрлаш бор. Ҳадик йўқ.
Фарқимиз шунда ҳам бўлса керак.
Нотаниш дунёни чуқурроқ кўришга интилиш ўзимизнинг ҳам нотаниш жиҳатларимизни очишга олиб келади. Шуни кўрдим.
den 12 januari 2013

12.01.2013 13:43
Yusuf Rasul
Ассалому алайкум Аҳмад ака! Катта раҳмат! Сиздек таниқли мунаққид ва адибни ҳикояларимга билдирган фикрлари мен учун катта нарса. Ҳақиқатдан, ўзимизга нотаниш дунёни кашф этиш жараёнида ўзимизни кашф қиламиз. Ташқаридаги дунёдан ичкаридаги дунё қанчалик кенг ва мафтункор эканлиги бизга ижоддек илоҳий файз туфайли янада аён бўлади. Фақат ижодкорларгина бизга бу бахтни раво кўра оладилар. Сизга чексин ҳурмат билан ЮР.
den 20 februari 2013

20.02.2013 04:19
Аҳмад Аъзам
Ассаломуалайкум! Вебсайт адреси икита эди, пулини тўлаш ўғлимнинг эсидан чиқиб, фақат биттаси қолибди экан. Яқинда тўғрилайди. Адашмасам. ahmadazam.cоm ишлаятпти деди.
Икки адрес эди. Иккаласини ҳам сотиб олган экан, эсидан чиқиб биттасига пул тўлашнинг вақти ўтиб кетибди.

20.02.2013 04:25
Yusuf Rasul
Ваалайкум ассалом!
Ха, иккинчиси ишлаяпти экан.
Анча хавотир олдим нима булди экан, деб
Худога шукр! Майли омон булинг.
Хар эхтимолга карши барча асарларингизни кучириб куйгандим.
Сайтда борини…

20.02.2013 04:35
Аҳмад Аъзам
Сизнинг ҳам бошингиз тошдан бўлсин! Ўғлим билан шу маънода ”тупой бўл”деб хайрлашаман. Тош тупой-ку, ҳамма нарсага чидайди.

20.02.2013 04:39
Yusuf Rasul
Ха, бу хаётда тош булсангиз бардош берасиз, кесакларни эзғилаб ташлашади.

20.02.2013 04:42
Аҳмад Аъзам
Интернет икки марта ишламай қолди. Сими яхши тегмай қоляпти шекилли.
Доим саломат бўлинг! Ўша ёқларда ҳам олинг-у олдирманг!

20.02.2013 04:49
Yusuf Rasul
Рахмат! Сиз хам оилангиз ва мухлислар бахтига хамиша соғ- саломат бўлинг!
den 19 mars 2013

19.03.2013 17:38
Аҳмад Аъзам
Ассалому алайкум! Наврўз айёмингиз қутлуғ бўлсин! Янги кундан бошлаб кўнглингиздан баҳор аримасин!

19.03.2013 20:18
Yusuf Rasul
Ваалайкум ассалом Аҳмад ака! Табрик учун катта раҳмат! Янги кун сизга ҳам янгидан янги ижодий ютуқлар, оилавий бахт, соғлик саломатлик келтирсин! (Одатдаги, содда табрик бўлиб кетди. Лекин самимий ва содда бўлса ҳам шуниси маъқул кўринди). Ҳурмат билан ЮР.
den 9 april 2013

09.04.2013 18:16
Аҳмад Аъзам
Юсуф. Қўйган нарсаларингизни қарийб ҳаммасини кузатиб боряпман. Ёққанидан лайкни босиш эсимдан чиқади. Биласизми, биздаги фидойилардан нима билан фарқланасиз – фидойилигингиз билан. Бизда ҳам фидойи матбуот ходимлари кўп эмас, лекин бор. Аммо улар рўзғор , оила тебртишга ўралалашиб қолганлар.

09.04.2013 18:17
Аҳмад Аъзам
Менга холислигингиз ёқади.
Баъзан мухолифатдагиларни жин чалганми деган шубҳага бораман. Рост гап! Шу талотўм фикрлар ичида тўғрисини тўғри ахтараяпсиз. Омон бўлинг!

09.04.2013 20:44
Yusuf Rasul
Раҳмат Аҳмад ака! Имкониятим борича ҳаракат қилаяпман. Бусиз ҳам ташвишларим ошиб- тошиб ётибди. Юрак амри билан қилаяпман бу ишларни. Мухолифатчиман деган бир икки чаласаводга раҳмим келади. Уларнинг кўпчилиги халқ учун ватанда бир чўпни бир ерга олиб қўймаган кишилар. Савод ғовлаб кетган. Оёқ йўқ, турган замини бўш, ғорат. Фақат оғзи билан юради. Шу боис уларга кўпда аҳамият бермай қўйганман. Лекин ўтган йиллар давомида улар билан кўп ишладим. Суҳбатлар уюштирдим. Мақолалар ёздим. Қарасам ҳаммаси беҳуда нарсалар экан. Бир – бирига туҳмат қилиш, ҳақоратлаш, ёлғончилик, маънавиятсизлик. Қисқаси ҳаммаси жонимга тегиб кетди. Шу боис улардан узоқлашдим. Адабиёт миллати, дини, ирқи, сиёсий ҳадафидан қатъий назар барча инсонларни яқинлаштирар экан. Шу йўлда меҳнат қилсам кам бўлмайман деган хулосага келдим. Мана орадан кўп вақт ўтмай сиздек ажойиб ёзувчи ва мунаққид назарига тушдим. Демак, ҳаракат қилган, интилганга толе ёр экан. Ҳеч нарса изсиз кетмас экан. Самимий фикрларингиз ва эътиборингиз учун яна бир марта раҳмат!
den 27 april 2013

27.04.2013 18:40
Аҳмад Аъзам
Ассалому алайкум! Юсуф, яхшимисиз? Ҳикоянгизни ўқиб бошладим-да, йўқ. буни каллам тиниқ, хаёлим сал бўш пайтда алоҳида ўтириб ўқийман, деб тўхтатдим. Бир нарсага банд бўлсам. бадиий асар калламга кирмайди. Ўқисам устидан юзалаб ўтиб кетавераман. Тил муаммолари бошқа нарсани ўйлашга. ўқишга қўймаяпти. Тўртинчи мақолани ёзяпман. Кеча кутилмаганда ”Ҳуррият” саволларини ўқиб қўяй деб, майли биринчи саволига жавобни икки жумла бошлаб қўяман деб. кечгача қадалиб ўтирибман. Тугатиб бугун ФБга қўйиб юбордим. Энди шалвираб толиқиб ўтирибман. Ҳикоянгизни ўқиб, фикрларимни худо хоҳласа ёзиб юбораман. Бошда ўқиганимдан дард чуқур бошланди. Сокин, осойишта, лекин ичдан емирадиган оғриқ. Шунинг учун алоҳида бафуржа ўқийман деб қўйдим. Омон бўлинг ва ёзинг! Ёзиш дардни тубдан маҳв қилади.

27.04.2013 18:48
Yusuf Rasul
Аҳмад ака, катта раҳмат. Мен у ҳикояни қайта ўқиб тузатдим. Яна ўқисам камчиликлари кўп экан. Саҳифамда эълон қилиб анча шошилганимни билдим. Ёзувчилар нега бир ҳикояни йиллаб эълон қилмасдан, ишлов беришлари сабабини тушунгандекман. Агар вақтингиз бўлса мени сайтимдаги вариантини ўқисангиз яхши бўларди. Агар истасангиз, мен олдин ёзганларимни ҳам бир китоб қилиб, қайта кўздан кечириб, сизга йўллайман. Ўқиб, бир оғиз бўлса ҳам фикр билдирсангиз тарихий иш бўларди. Ҳеч бўлмаса Тожикистонда нашр этишни ўйлаб юрибман. Илтимос, кўнглингизга олманг… Сизни ижодингизни севганим ва ўзингизни ҳурмат қилганим учун ҳаддим сиғиб, шу арзимас нарсалар деб вақтингизни олиб ўтирибман.

27.04.2013 18:52
Аҳмад Аъзам
Йўқ. Юсуфжон, аксинча, хурсанд бўламан. Юбораверинг. Оллоҳ қувват бериб турса бўлди.
Сайтингизни ҳам очиб, ҳикоянгизни кўрган эдим. Яхши айтдингиз – шуни ўқийман.

27.04.2013 18:56
Yusuf Rasul
Хўп, албатта э почтангизга юбораман. Эътиборингиз ва меҳрибонлигингиз учун катта раҳмат!

27.04.2013 18:57
Аҳмад Аъзам
Соғ бўлинг!

27.04.2013
Yusuf Rasul
Сизга ҳам мустаҳкам соғлик- саломатлик тилайман !Дўстларингиз ва яқинларингиз бахтига ҳамиша соғ бўлинг! Ҳозирча хайр!

2jan 2013

Юсуф, ассалому алайкум! Янги йилингиз фақат яхши кунлардан таркиб топсин! Мен икки йил қийналган нарсамни ниҳоят тугатдим, бир амаллаб. Энди уни ўқитгим келяпти, бу ҳам худбинлигимдан албатта, лекин менга бугунги кунда айниқса холис фикр жуда керак. Бир ўқиб кўрсангиз: нима нарса чиқди экан?

 

2 jan 2013

Ассаллому алайкум Аҳмад ака! Янги йил сизга ҳам кўплаб ижодий ютуқлар келтирсин! Имкониятингиздан ҳам кўпроқ эзгу ишлар қилишингизга Тангри мададкор бўлсин илоҳим.

Аввало янги асарингиз билан табриклайман. Лозим топиб фикр сўраганингиз учун катта раҳмат! Бу асарни қаердан топиб ўқиса бўлади?
Сайтингизга қўймаган экансиз. Хатга ҳам илова қилинмаган. Балки илова қилишни унутган бўлсангиз керак, деб ўйладим. Қайта аттач қилиб (файлга бириктириб)  юборсангиз албатта ўқиб чиқардим.

Кечадан буён сизни ”ҳикоя бўлмайдиган воқеалар” туркумидаги ҳикояларингизни ўқиб ётибман. Айниқса, банкдаги мижозларга эътиборсизлик, нотариуслардаги қоғозбозликларни ўқиб, халқимизга жуда ачиниб кетдим. Шунақаси ҳам бўладими?

Европада аҳвол умуман бошқача. Бу ерда аҳм қоғозбозлик бор, лекин у даражада эмас. Масалан, ўз шахсий мошинангизни бошқа бировга ҳайдаб юриши учун ҳеч қандай ишончнома керак эмас. Ўзингиз ишониб берсангиз бўлди, ҳеч кимнинг иши йўқ. Полис тўхтатса ҳам мошин ҳайдаб юрган кишининг ҳайдовчилик гувоҳномасини текширади,  мошина бошқа кишиники бўлса ҳам иши йўқ. Муҳими, эгаси ишонч билдирса бўлди.

Мошина эгаси гувоҳномаси йўқ одамга мошинасини бериб юборса катта жаримага тортилади. Чунки, гувоҳномаси йўқ одам йўловчилар ва йўл ҳаракати учун катта хавф туғдириши мумкин.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бу ерда катта муаммо. Худди бир институтни битиргандек гап. ”Права” олсангиз ҳамма ишларингиз юришиб кетади. Ишга киришингиз осон бўлади.  Швецияда Европа Иттифоқи мамлакатларининг ҳайдовчилик гувоҳномасини қабул қилишади. Бошқа мамлакатлардан келганлар қайта имтиҳон топширишлари керак. Айниқса, собиқ иттифоқдагилар. Сабаби у мамлакатларда порахўрликлар, таниш билишчиликлар билан гувоҳнома олиш осон деб ҳисоблашади. Мени Ўзбекистондан олган ҳайдовчилик гувоҳномам бу ерда ўтмагани учун олти марта назарий имтиҳонга бориб, ниҳоят бир йил деганда сабил қолгур гувоҳномани қўлга киритдим. Бу ерда ўн йиллаб ҳаракат қилиб, ”права” ололмай юрган кишилар ҳам бор. Юз марта борганлар ҳам бор. Билмаса ўтолмайди. Таниш билишчилик, порахўрлик йўқ.

Бу ерда барча давлат идораларига олдиндан вақт белгилаб кейин бориш мумкин. Бўлмаса қабул қилишмайди. Ёки, навбат олиб, кейин кириладиган банк, меҳнат биржаси, солиқ идораси ва бошқа ташкилотлар ҳам бор. Мижозлар учун кутиш заллари муҳайё қилинган. Кутиш жойларида албатта болалар учун алоҳида ўйинчоқлар ҳозирланган. Албатта чой, кофе истагингизга кўра тайёр туради.

Исталган давлат муассасасига олдиндан вақт олиб борсангиз катта бошлиғидан тортиб оддий ходимигача олдингизга югуриб чиқади. Ким бошлиқ, ким оддий ходим билиб бўлмайди. Мижозларга хизмат кўрсатиш юксак даражада.

Ўзбекистонда ҳам ”Ипак йўли”га ўхшаш янги замонавий банкларнинг пайдо бўлгани, албатта, эскича иш юритишга ўрганиб қолган  банклар фаолиятига таъсир қилади. Ўртада рақобат бор. Бунинг учун яна озроқ вақт керак шекилли.

Хуллас, шунақа гаплар Аҳмад ака! Бу каби ҳаётий ҳикоялар албатта одамларимиз дунёқараши ва турмуш тарзини яхши томонга ўзгаришига ёрдам беради. Фақат интернетда эмас, оммабоп нашрларда, телевидение ва радиода ҳам бу мавзулар кўпроқ кўтарилса қанийди.

Ҳурмат билан ашаддий мухлисингиз ЮР

 

2 jan 2013

Раҳмат, Юсуфжон! Қаричилик, ҳаяжон ва яна шунга ўхшаган гаплар… ”Прикрепит файл”ни босиш эсдан чиқибди.Узр!
3 jan 2013

Ассалому алайкум Аҳмад ака!

Сизнинг бу қиссангиз  ҳозирги адабиётимизда бир янгилик ўлароқ қабул қилинишига ишонаман.
”Қуроқ” ўқувчиларни болаликнинг беғубор, жайдари ва ўксук дунёсига олиб борадиган кичик бир руҳият парчасидек .
Инсон қалбининг болалик мисолида ўзлигига талпинишидек ёқимли таассурот қолдирадиган ажойиб қисса…

Инсоннинг ўз ичида ёлғизлиги, ички зиддиятлари,  руҳан ва маънан улғайгач, ўзи туғилиб ўсган ватанига ўзини бегонадек ҳис қилиши, муҳитга бегоналик ёки бегонасираш, бунинг таассуфлари қоришиб  кетади асарда.

Болаликка тазурру, деб ўйладим. Инсон кексайганда боладек беғубор бўлиб қолиши мумкинлиги яна ёдимга тушди. Болалик ва кексалик бир- бирига яқиндек. Фақат ўртада босиб ўтилган умр бор. Шу нарса уларни бир биридан айириб туради.

Луғатимизда ишлатилмайдиган янги сўзларнинг тамсил қилиниши, фикрлар, жумлалар, турли мақол ва ибораларнинг қўлланилиши асарнинг яна бир эътиборли жиҳати.

Қисса ҳақида, ундаги рамзлар, турли тимсолар ҳақида жуда кўп ёзиш мумкин.

Мавриди келса албатта ёзилади.

Ҳурмат билан ЮР

 

Ahmad A’zam
3jan 2013

Яна бир бор ташаккур! Ноутбук нимагадир жмайл почтамни очмайди. Компьютерга ўтишим керак, унда ҳамма манзиллар ”опера”да терилган. Мен бир нарса ёзсам, бир-икки ўзим қадрлайдиган одамга ўқитиб олмасам, иккиланишдан қутулмайман. Нима чиқди экан деб. Албатта, бунинг тагида худбинлик ҳам бор: одам нима қилиб қўйганини ўзи англайди-ку бари бир. Кейин қанақа фикрни кутишда ҳам шу худбинлик. Хуллас, вақтингизни аямай ўқиб чиққанингиз, билдирган илиқ фикрларингиз менга катта мадад, очиқ гап. Янги йилингиз ҳамма муаммоларингиз ҳал бўладиган йил бўлсин!

2013/5/2

Ассалому алайкум Аҳмад ака!
Сизга ваъда қилинган ҳикояларни юбораяпман. Бир бошловчи ҳаваскор машқларига ўхшайди. Менимча Еввропа ҳаёти ўзимизники билан муқояса қилингани боис сал янгилик сифатида қабул қилса бўлар. Хўжандда китоб сифатида буларни чиқармоқчи эдим. Сиз қисқача бўлса ҳам ўз фикрларингизни ёзиб берсангиз, бу мени янада яхшироқ ижод қилишимга жуда катта маънавий- руҳий ёрдам бўларди.

Ҳурмат билан ЮР

11 maj 2013 19:33
Re: Hikoyalar

Мен хаёлимни алғов-далғов қилиб юборган бу воқеа ҳақида ҳеч кимга юрак очиб гапирмаган эдим. Бироқ начора, қалбимни бўшатишим керак. Эҳтимол, шунда бироз енгилроқ бўлар. /Мен, масалан. мазкур абзацни бундай ёзган бўлар эдим: ”Хаёлимни алғов-далғов қилиб юборган (ёки ”қилган”) бу воқеа ҳақида ҳеч кимга юрак очмаган эдим. Бироқ начора… (яна юрак – ”қалб” келяпти ва ўта чиройлилик қиляпти) енгил тортмасам ҳам бўлмайди” (меники ҳам яхши вариант эмас. чунки айнан сиздек ҳис қилолмайман).
Мен қўшни уйда яшовчи бу қизга ҳамиша ҳайратланиб қарардим. Бугун ҳам шундай кайфиятдаман. Ўша пайтлари (қачон?) хушрўй, латиф ва бениҳоят гўзал бўлган бу қизнинг шўх-шаддот ҳолатда юриши (”ўша пайтлари”ни менингча, шу ерга олиш керак)ўзига ярашиб турарди. Кейинчалик унинг ҳаётида қандайдир воқеа содир бўлдими, (”бўлди шекилли” дейилса-чи?) маҳзунлашиб қолди.Бу маъюс (”маҳзунлашиб” дедингиз, ”маъюс” энди керак эмасдек.)қизнинг исми Гулруй эди. Гулруйдан юрак ютиб, нега ғамгинлашиб (”маъюслашиб” ”ғамгинлашиб”дан фарқланади, лекин кетма-кет келса…)қолганини сўрадиму… Ҳаммаси шундан кейин (”кейин” к-к эмас) бошланди.
Юсуф, ҳазор узр, матнингизга қалам тегизиб, ўргатмоқчи бўлганимга! Бу гапларим тўғриси шу бўлади дегани эмас. Бир ўз матнингизни ўзингиз таҳрир қилиб кўрасизми деган таклифда. Э.Аъзам, М.М. Дўст. Х,Султонга ўхшаган атиги тўрт-бештамиз раҳматли Ваҳоб Рўзиматов чиғириғидан ўтиб, ўзимиз ҳам чиғириқчи бўлиб қолганмиз. Кейинги авлодларда таҳрир ўргатадиган устоз бўлмади ҳисоби. Битта Маҳмуд Саъдий бор – ёлғиз отнинг чанги чиқмаяпти. Касм бўлиб қолди, ”Қуроқ”ни икки йил ёздим, қораламалар учюз бетга бориб қолди. Нимага айтяпман – ёзиш жуда майда иш, одамнинг тинкасини қуритиб юборади, лекин на илож. Сизни ўзимга яқин олиб айтяпман. ҳар гал сизни ўқиганимда воқеа. сюжет ,тасвирларидан жудп таъсирланиб, тилига ўзининг таҳрири кераклигини айтсам, кўнглига келармикин, деб иккиланиб юрган эдим.
Китобни чиқаравериш керак. Чунки унинг таҳририга яна қайтсангиз, зада бўлиб кетасиз. Ҳозир бизда атоқли-атоқли ёзувчиларнинг тили бундан-да таҳрирталаб. Энди ёзадиганларингиз устида ишланг. Таҳрир техникасини биласиз – жумлангизга ўзингиз қулоқ соласиз, оҳангини туясиз, шунда ғализлк ўзингизга сезилади, ё қайта ёзасиз. ё сўзни ўзгартирасиз. Айниқса биринчи асарнинг биринчи жумласини. Биринчи жумла қолган ҳамма жумлаларни етаклайди. Қайта-қайта ёзиб. ичингизда ўқинг ўз жумлангизни – оҳанг келади шунда! Яхши мусиқий композициянинг боши шу.
Қаранг, бари бир. ақл ўргатишга ўтиб кетяпман. Сиз катталигиданҳали тортинадиган катта адибсиз, қоғоз устида ўтирганда ана шу кераксиз истиҳола керак эмас. Ўзим биламан, мендан зўри йўқ. ғурурга бемалол эрк беринг, ўзингиз билан ўзингиз-ку, шу туйғу ҳам ёзишга бир ишонч руҳини беради. Ишонч айни шу жумлани равон қилади.
Юсуфжон, тил ҳақида тўртинчи мақола устида ўтирибман. зада ҳам бўлиб қолдим, лекин тугатишим ҳам керак. шуни тугатмасам, на бирон нарса ёзаман, на ўқийман. Лекин бунинг ҳам охири кўринмаяпти. Ёўган нарсаларимдан бу муҳимроқ-ку. деб ўзимга таскин бераман. гапларим узуқ-юлуқ, беандиша, ижодини ўзим хурмат қиладиган укамнинг кўнглини оғритиб қўйишни ўйламай кўнглимдагини ёзяпман. Сизни, оилангизни Оллоҳнинг паноҳига топшириб. соғлиқ-омонлик тилаб қоламан.

2013/5/12 Yusufjon Rasulov <yusufr71@yahoo.se>

Аҳмад ака, катта раҳмат, жуда кўп йилларга етадиган яхши сабоқлар булар.
Узр, сизни вақтингизни олдим. Ўзим ҳам хижолат бўлиб юргандим.
Ҳурмат билан ЮР

 

12 maj 2013 19:18
Hikoyalar

Cабоқ бермадим, бошимдан ўтган, ўтаётган ёзув кўргуликларини айтдим, холос. Сиз ҳам бундан-да оғирроқ кўргуликларнии кўрдингиз, кўряпсиз, уларнинг руҳий ҳосиласини қоғозга ўтказяпсиз – бу ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Четга чиқиб кетиб ё боргандан кейин илгари ўзини ёзувчи ҳисоблайдиганлар ёки ёзувчи-ёзғирувчи бўлиб олганларни ўзингиз ҳам биласиз. Улардан фарқли ўлароқ Сиз ноёблигингизни айни ёзувчиликда жамлаб олдингиз. Шундай одамга мен ақл ўргатсам, унинг ўзимда камлиги бўлади. Мен машаққатни ўртоқлашдим эшитадиган ҳамдард одам билан..

13maj 2013

Аҳмад ака, узр, сафарда бўлганим учун хатингизга вақтида жавоб ёза олмадим.
Сизни ёзганларингиз, тажрибангиз, куюнчаклигингиз мени ҳамиша нимадир ўрганишга ундайди. Улардан ўзимга керакли сабоқ оламан. Мен шу маънода фикр билдирган эдим.
Сизни чин дилдан ҳурмат қиламан, ижодингизни севиб ўқийман ва қадрлайман. Ўзимга ғойибдан бир устоз, муаллим топганимдан фахрланиб юраман.
Ҳамиша соғ- омон бўлинг!
Ҳурмат билан ЮР.

 

****

 

Шундай қилиб,  Аҳмад Аъзам билан ўзаро ёзишмаларимиз ниҳоясига етди. Бу устозга йўлланган сўнгги мактубим эди.

Илоҳим охиратингиз обод бўлсин!

Сизни хотирангиз олдида ҳамиша бош эгаман!

5 январь,  2014 йил, Швеция.

 

www.munosabat.org

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn