Фарзанд муборак!

yetmishvoyСўзимиз бошида муҳтарам домла – Ахмад ҳожи Хоразмийни янги – 9-чи фарзанди билан қутлаймиз! Илоҳим умри ва бахти билан берган бўлсин.

2013 йил 5-декабрида, Буюк Британияда истиқомат қилаётган юртдошимиз Хоразмийлар ўғил фарзанд кўришди.(сурат-1). Исмини эса Расулуллоҳ (САВ)нинг: “Исмимни фарзандларингизга қўйинглар”, деган ўгити асосида ва узоқ бобокалони бўлмиш, буюк энциклопедик олим, Муҳаммад ал-Хоразмий шарафига “Муҳаммад” деб қўйишди.

Ахмад ҳожи Хоразмий тўққиз фарзанднинг отаси ва қатор набираларнинг севимли бобоси ҳамдир. (сурат-5).
Аллоҳ унга солиҳ фарзандлар берди. Биринчи фарзанди – Нигора (сурат-4), педагогика ва психология мутахасислиги бўйича Университетни битирди. Адасининг таъсирида “Шодликка айланган мусибат” каби сатирик асарлар ёзиб, эл оғзига тушди. Ҳозирда Мари (Туркманистон) шаҳрида болалар боғчасига мудирлик қилиш билан бирга бир неча фарзандлар ва набиралар тарбияси билан ҳам машғул.

Катта ўғли Ойбек (сурат-3) отаси изидан бориб агрохимия ва тупроқшунослик мутахасислигини танлади. Тошкент Давлат Аграр Университетини имтиёзли (қизил) диплом билан тугатди. Талабалик давридаёқ отасининг устозлигида илмий-тадқиқот ишларида иштирок қилиб, ўнга яқин илмий ва услубий мақолалар эълон қилиб, мамлакат талабалари (ёш олимлари) орасида биринчи ўринни эгаллади.

xorazmiy oilasi bilanЎртанчи ўғли Улуғбек, ҳозирда инженерлик мутахасислиги бўйича Буюк Британиядаги Стокпорт коллежининг аълочи талабаси. Англиядаги мактабда ўқиганида математика бўйича синфида биринчи, шахмат бўйича эса мактаб чемпиони сифатида оғизга тушганди.

Хоразмда яшаган вақтларида мактаб ўқувчилари олимпиадасида каратэ бўйича мамлакат чемпиони бўлиб, олтин медал олган (2009 йил). Шу билан бирга “Спортнинг шарофати”, “Юмшоқ тапратикон”, каби саргузашт ва сатирик ҳикоялар ёзиб муштарийлар олқишига сазовор бўлган.

Қизлари – Нафиса, Нафосат, Назокатлар (сурат-2), аъло ўқиганлари учун ҳар йили мактаб фахрий ёрлиқларини олишмоқда.

Ўрни келганида Муҳаммаджоннинг онаси, Ахмад ҳожи Хоразмийнинг рафиқаси – Гулистон Хоразмий ҳақида айтмасликнинг иложи йўқ. У аввал профессор А.Хоразмийнинг талабаси, кейин эса аспиранти сифатида агрохимия соҳаси бўйича йигирмага яқин илмий ва услубий мақолалар, йигирма тўрт босма табоқ ҳажмли катта монография ва ихтиролар муаллифидир.

xorazmiy ogillari bilanУниверситетни битирганидан кейин икки йил ичида диссертация ёзиб, кафедрада ҳимоя ҳам қилиб, Хоразмда рекорд ўрнатган, Гулистон Хоразмий ҳақида газеталарда ”Олиманинг илк қадами” каби мақолалар ҳам чоп қилинган эди.

Шу билан бирга, устози А.Хоразмий таъсирида “Содда туркман” номли сатирик ҳикоялар ҳам ижод қилиб туради.

А.Хоразмийга ”Ўғилчани қандай эркалайсиз ва яна қандай ниятларингиз бор?” деб мурожат қилдик.

”Ўғилчани Муҳаммаджон деб чақираяпмиз. Ёшимиз етмишга яқинлашганда туғилгани учун уни “Етмишбой”, деб эркалаймиз. Режалар эса катта. Аллоҳ “Саксанбой”нида берса қаҳрамон ота бўлар эканман. Худо шу кунларга етказса, Аллоҳдан “Тўқсанбой”нида сўраймиз. Аллоҳнинг даргоҳи кенг, Етмишбой ва Саксанбойни берган Аллоҳ, Тўқсанбойнида берар насиб бўлса”, дейди Ахмад ҳожи Хоразмий.

nigora xorazmiyОлим ва ижодкорлар оиласи бўлмиш Хоразмийларга сиҳат-саломатлик, солиҳ фарзандлар тарбияси учун узоқ умр ва куч-қувват тилаймиз.

Аннақули Нурмаммедов,
ёзувчи ва дипломат, адабиёт соҳасида
Ҳалқаро Махтимқули мукофати лауреати.
Оксфорд, Буюк Британия.

Юсуф Расул,
шоир ва журналист, “Муносабат” интернет журнали муҳаррири.
Швеция

xorazmiy 1www.munosabat.org

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn