Суҳайлий: Танҳо Сени

туфон(Ўзбекистон Қаҳрамони Халқ шоири, Абдулла Орипов ғазалига мухаммас)

Айлагум Парвардигорим, дилларимда жо Сени,
Туну кун ёдга олурман, айлаб илтижо Сени!
Гоҳ замон зайли биланми, тарк этибман ё Сени,
Кимнидир танҳо дедим, мен топгунимча то Сени,
Во ажаб, дунёни топдим, англагач, танҳо Сени!

Сенга мен айлаб тавозеъ, тавба қилсам ҳар замон,
Ўтмагай ёд айлмоқдин бесамар ҳеч л а ҳ з а  о н !
Чун Ўзинг қалбимдадурсан, ҳам Ўзинг дилда ниҳон,
Аслида ёлғиз Ў з и н г д а жо экан борлиқ жаҳон,
Ҳеч биров топмас ўзин. топмаса  и л л о  С е н и !

Балки нодон кимсаларда бор эрурким камчилик,
Дангаса, ялқов дилида доимо б е ғ а м ч и л и к .
Кошки бўлсайди абадким шодлигу хуррамчилик,
Минг таассуфки, башарга хос экан алдамчилик,..
Ўртага номинг қўйиб, гоҳ алдагай хатто Сени!

Дейдилар, амрингсиз асло кирмагай этга тикан,
Барча Оллоҳим дегайким, Сени билмас бормикан?!
Сен Ўзинг осмон фалакда, Арши Аълодур макон,
Ким С е н и безовта қилгай, токи дарди йўқ экан,
Аҳли ушшоқ в о л а айлаб куйлагай аммо, Сени!

Барча мўмин кимсаларга беқиёс ҳимматларинг,
Бу башар қалбида тенгсиз обрў, ҳурматларинг!
Ризқу рўзу ҳам насиба бизга ноз-неъматларинг,
Қорли тоғларга туташдир боғларинг, жаннатларинг,
Эслатур ҳар бир қадамда ҳар гўзал маъво Сени!

Хоҳласанг Сен жон берурсан зарра чўпга, қилга ҳам.
Сен баробарсан ҳамиша барча миллат, тилга ҳам!
Чунки номинг жо эрурким ҳар юракка, дилга ҳам,
Беписанд боққай ва лекин мўр-малаҳлар филга ҳам,
Кўрса ҳамки  к ў р м а г а й  деб, ўйлагайлар ё Сени!

Сен Буюк Ҳожа эрурсан кенг бу олам устидан,
Барча муслим аҳлига сен энг азизсан дўстидан!
Гар Суҳайлий кофир ўлғай Сени севмас қасдидан,
Бу кўнгил нозик экан, синса рақиблар дастидан,
Қалб уйин меъмори Сенсан, топди Абдулло Сени!
………………………………….

С У Ҳ А Й Л И Й
(Қоражон ҚОДИРОВ)
А н д и ж о н

www.munosabat.org

 

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn