ЎЗЛИГИНИ ИЛМГА БАҒИШЛАГАН АЁЛ

10557374_1435790136710724_692867726226909843_nОРАМИЗДАГИ ОДАМЛАР…

Хаёт уммонида яшарканмиз баъзан йиллаб сизу биз билан бирга яқин ҳамсуҳбат бўлиб юрган инсонларнинг ички кечинмаларини ва ким аслида ким эканлигини билмаймиз. Орамизда шундай инсонлар борки, ўзи оддий, камтар ва яхши ҳамсуҳбат бўлганлари билан ўта илимга чанкоқ, дунё қараши кенг, ёшлар ҳавас қилса арзийдиган жиҳатлари билан алоҳида ажралиб турадилар. Бу хислатларни куришимиз учун аввало узимизда ҳам қалб кўзимиз ва нозик сезгимиз бўлиши керак. Биз бугундан бошлаб «Орамиздаги одамлар» гуруҳи орқали сизларга ана шундай инсонлар ҳақида баён қилмоқчимиз. Бугун сизларга таништирадиганимиз Самарқанд давлат университети доценти, филология фанлари доктори Боймирзаева Саодат Ўроқовна бўладилар.

***

Боймирзаева Саодат Ўроқовна
1974 йил 19 октябрда Кашкадарё вилояти Яккабог туманида туғилган. Туманидаги 65-сон ўрта мактабни олтин медаль билан тамомлаган. 1991 йилда Алишер Навоий номидаги Самарканд давлат университетининг ўзбек филологияси факультетига имтиёзли тарзда ўкишга қабул қилиниб, 1996 йилда мазкур даргохни имтиёзли диплом билан тамомлаган. 1996 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университетида маънавият ва маърифат бўлими услубчиси, «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиётини ўрганиш» маркази бошлиги, ўзбек филологияси факультетида маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатган. 2004 йилда «Ойбек прозасининг лингвостилистик тадқиқи» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилиб, 2006-2009 йилларда докторантурада «Матннинг коммуникатив-прагматик мазмунини шакллантирувчи категориялар» мавзуида докторлик диссертациясини якунлаган. Хозирги кунда Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедрасида ўқитувчиси.
Саодат Боймирзаева муаллифлигида 3 та монография, 5 та ўқув-услубий қўлланма, 2 та маърузалар матни ва 100 га яқин илмий мақолалар муаллифи бўлиб, шулардан айрим мақолалари Россия, Малайзия, Корея, Япония ва Озарбайжонда нашр этилган. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси совриндори бўлиб, Малайзиянинг МАРА технология университетида янги педагогик технологиялар бўйича малака оширган. Оилали, икки фарзанди бор. Саодат Боймирзаева хозирда замонавий тилшунослик фанини семантика прагматика когнитология матн тилшунослиги услубшунослик сохалари бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
Саодат Боймирзаева узининг «Адолат» газетасида 2014 йил 10 май куни чоп этилган «КАЛБ КЕЧИНМАЛАРИМ» номли эссесида шундай сатрлар бор: «Бирдан болалик хотираларим тасаввуримда жонланди: уруш вақтида Ўзбекистонга эвакуация қилинган оилалар қаторида менинг онажонимнинг оиласи хам бўлган. Онам болалик пайтларимда бирор нарсадан аразлаб, овқат емай қўйган вақтларим уруш йилларига тўғри келган (онам 1933 йилда туғилганлар) болалик йилларини, қимматчилик, айниқса, қақатчилик туфайли халқимиз кўрган қийинчиликларни, кўчаларда кунжара еб, шишиб, очликдан ўлган одамлар, отаси урушда халок бўлгач, бувимнинг 4 фарзандни едириб-ичириш йўлида кўрган қийинчиликларини, менга кам нон бердингиз дея хархаша қилиб, аразлаган Рузилман тоғамнинг хам нонини олиб, йиғлаб-йиғлаб, қолган уч фарзандига бўлиб берганлари, лекин онам бу нонни секин қолган укалари қўлидан хам олиб, аразчи тоғамга едирганларини, умуман, болалик тафаккурида қолган уруш билан боғлиқ қийинчиликлар хақида гапириб берардилар, мен оилада энг кичик фарзанд бўлганимданми, у киши болалик хотираларини кўпроқ менга гапириб берардилар. Балки шунинг учундир мен умуман аразламайман, фарзандларим хам аразламайдиган бола бўлиб улгайишган. Онам отамга турмушга чиқиб, шу ерда яшаб қолган, укалари, бувим эса юртларига қайтиб кетишган”

Биз, Самарқанд давлат университети доценти, филология фанлари доктори Боймирзаева Саодат Ўроқовнага оилавий бахт, илмий изланишларига мувоффақиятлар тилаб қоламиз.

(«Ўзлигини илмга бағишлаган аёл» номли очеркимизни кейинчалик хукмингизга хавола этамиз)

Рамазон АШУРОВ, журналист.

Суратда бир куннинг 23 соатини китоб ва илмий изланишлар билан ўтаказадиган аёл тасвирланган.

www.facebook.com

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn