Гулчеҳра Нур: ”Йиғларман”

gulchehra-opa-203x3001994 йилда ёзилган шеърлар

СИЗГА ҚОЛСА, ЮТИБ МУНГЛАРИМ,
ОВОЗИМНИ ҚУВНОҚ КЎРСАТАЙ…
… БУ САРҒАЙГАН КУЗАК КУНЛАРИН
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БАҲОР ДЕБ АТАЙ?!

х х х
х

Баҳор. Қуёш. Ҳайбатли тоғлар…
Ўнг-у сўлда ястанган харсанг…
Сен соғинган ғуж қизғалдоқлар…
Энтикиш-ла қошига борсанг,
Майсаларни билиб патгилам,
Майса руҳинг отсанг устига,
Шеър ўқиса баҳор шавқ билан
Баҳормижоз сендай дўстига,
Майса узра чалқанча ётиб,
Кўзларингни юмсанг бир зумга,
Ҳаво латиф, сукунат латиф…
Бир латиф қўл тегса юзингга…,
Кўз очмаёқ англасанг: сенга
Меҳр тутиб турар қуёшинг…,
Эллик ёшли хорғин уйингга
Олиб қайтсанг ўн саккиз ёшинг…

18. 05. 1994.

х х х
х

(«Сиз… Сен… У…» туркумидан)

Сизга қолса, ютиб мунгларим,
Овозимни қувноқ кўрсатай…
Бу сарғайган кузак кунларин
Қандай қилиб баҳор деб атай?!

Битта-битта қилдилар қувғин,
Бўм-бўш қолди бургут инлари…
Тунд булутлар самода турғун,
Эсаётир изғиринлари…

29. 10. 1994.

 

www.munosabat.org

 

 

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn