Аллома Нажмиддин Комилдан дурдоналар

Зариф Султон

90-йилларда раҳматли Нажмиддин Комил яқин шогирдларидан бири орқали бир неча саҳифадан иборат шеърий тизмалар бериб юборган эканлар. “Фикрингизни билдирарсиз”, деб қўлимга тутқизилган варақларни олиб, уйга келгач, (у пайтлар компутр ҳали унчалик оммалашмагани учун) ёзув машинкасида терилган саҳифаларни кўздан кечира бошладим. Асосан рубоийлардан иборат форс тилида битилган шеърларнинг уст қисмида “Нажмиддин Комил” ёзуви бўлмаганида, рости, бу сатрлар муаллифи раҳматли домла эканини асло билмас эдим. Рубоийлар ўтмишдаги буюк шоирларга назира (татаббуъ) тарзида ёзилган экан… Ўшанда ҳали бу тизмаларни ўқиб тугатмай туриб менда уларни ўзбек туркчасига ўгириш фикри пайдо бўлган эди.

Шундан сўнг бир неча марта устоз билан учрашиб, адабиёт, илм-ирфон, дин ва тасаввуф ҳақида суҳбатлашган бўлсак-да, шеър ҳақида, хусусан, у киши ижод қилган назмий асарлар ҳақида гаплашишга фурсат бўлмади…
Мана, бугун кеч бўлса ҳам имкон қадар аслига содиқ қоларак қилинган таржималарни Сиз, азиз ўқувчилар эътиборингизга ҳавола этаяпман. Сўз охирида барча дўстлардан устознинг ҳақларига Яратгандан раҳмат ва мағфират истаб дуо қилиб қўйишингизни сўраб қоламан.

ххх

Мен бир ҳечман йўл тўзидек, умри талош,
Кимсасиз ҳам чорасизман, кўзимда ёш.
Маломатдан тикилгандир эгнимда тўн,
Ору номус деганлари қолди юпун.

Қўл-оёғим бутун, аммо хаста ҳолим,
Илм олдим, аммо бўлолмадим олим.
Хўп югурдим тўрт томонга, ҳосил қани?
Дил орзуга етолмади, Комил қани?

Ҳеч кимга наф йўқдир касбу камолимдан,
Аччиқ мева унди фақат ниҳолимдан.
Кўз тутганим бори дўсту ёронларим,
Ишонганим тоғлар, еру осмонларим

Тарк этдилар бир-бир тарқаб ўнгу сўлга,
Қолдирибон мен ғарибни аро йўлда.
Ким бор энди қўллаяжак, қани жоним?
Қаён кетди пирим, чечан у султоним.

Сен, эй қуёш, бир бор келиб кулбам ёрит,
Кўзим қувнат, мени бу ғамлардан орит.
Ол руҳимни осмон айла, эй Руҳбоним,
Раҳмоний нурингга бела бул гадони!..

Асли:

Ночизам, ноқобилам, гарди раҳам,
Бекасам, бечораам, чашми тарам.
Ҷома дар тан аз маломат дӯхтам,
Ору номус пушти по андохтам.

Пойу даст дорам вале солим наям,
Илм омухтам вале олим наям.
Дар даву ғеҷам вале ҳосил куҷост?
Коми дил ноёфта, Комил куҷост?

Нохушу зоид ҳунарҳо доштам,
Меваи талх дод ниҳоле коштам.
Дӯстон буданд – умеди ман буданд,
Нури дида, дилсафеди ман буданд.

Рӯй гардонданд ҳама якборагӣ,
Монда манро дар раҳи бечорагӣ.
Дастгирам, раҳбарам, ҷонам куҷо?
Ҳодию пири сухандонам куҷо?

Офтоб, охир даро бар кулбаам,
Як даме пурнур кун ду дидаам.
Руҳбахшо, руҳи яздонӣ бубахш,
Файзёб кун, нури Раҳмонӣ бубахш!..

ххх

Бу оламда не камим бор?
Адоғи йўқ бир ғамим бор.
Агар бир лаҳза шодлансам,
Дағи юз бор аламим бор.

Туним маҳзун кунимдан ҳам,
Тонгла оқшом ситамим бор.
Агар бор давлатим шудир,
Нечун бу кўзда намим бор?

Асли:

Дар олам ман чӣ кам дорам?
Ки аз ҳад бе ғам дорам.
Агар як лахза шод бошам
Дар эваз сад алам дорам.

Шабам маҳзун аз рӯзам,
Саҳар то шом ситам дорам,
Агар дорам ҳамин сарват,
Чаро дар дида нам дорам?

ххх

Бир қатраман, ичимда минг тўфоним бор,
Бир зарраману унда ниҳон жаҳоним бор.
Жаннат нуридан бошда қуёшим порлоқ,
Руҳул Қудсдан қалбимда иймоним бор.

Асли:

Як қатра ману ҳазор тӯфон дорам,
Як зарра ману ҷаҳон пинҳон дорам.
Аз нури биҳишт ба сарам хуршеде,
В-аз руҳи қудс ба дил имон дорам.

ххх

Кўздин ёширин аммо аён Сенсан, Сен,
Ғайб пардасида дағи ниҳон Сенсан, Сен.
Кўз нурию кўнгилда равон Сенсан, Сен,
Ҳам жумла жаҳон жисмида жон Сенсан, Сен.

Асли:

Бе ному нишон аён туи, ту,
Дар пардаи ғайб ниҳон туи, ту.
Дар дидау дил равон туи, ту,
Ҳам ҷони ҷумла ҷаҳон туи, ту.

ххх

Афсуски бу умр баҳори кечди,
Ёшликнинг азми ҳам қарори кечди.
Ҳар ким ўзи билан ўзи овора,
Ҳаётнинг ҳам йўғи, ҳам бори кечди.

Асли:

Афсус, ки баҳори зиндагонӣ бигзашт,
Саргармии айёми ҷавонӣ бигзашт.
Касро ба ману маро ба кас коре не,
Худ зинда ману зиндагонӣ бигзашт.

ххх

Дедим, илм олдим, оқил-доно бўлдим,
Соҳибдиллар суҳбатига ошно бўлдим.
Эвоҳ, ишнинг адоғида тупроқ каби
Жоҳилларнинг оёғида адо бўлдим.

Асли:

Гуфтам, ки фунун омухтаму оқил шудам,
Ҳамсӯҳбати ҳар соҳибдилу фозил шудам.
Эй, войи мане, чӣ буд, ки дар охири кор
Хоки раҳи ҳар ноқобилу ҷоҳил шудам.

www.munosabat.org

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn