ДАДА БЎЗҚУРТ: ТУҒЁН (1)

ХХХ

ТУРКНИ ТУРКДАН ЎЗГА ДЎСТУ МЕХРИБОНИ ЙЎҚДИР
ТУРКНИ ТУРКДАН ЎЗГА ЖОНУ ЖОНАЖОНИ ЙЎҚДИР
ТУРКНИ ТУРКДАН ЎЗГА ЙОВҚУР ҚАХРАМОНИ ЙЎҚДИР
ТУРКНИ ТУРКИСТОН АТАЛМИШ ДОСТОНИ БОРДИР
ТУРКНИ УСМОНЛИ ДЕГАН ЧЎНГ ПОСИБОНИ БОРДИР

ХХХ

ХАР ГАЛ БУ ХОМ КАЛЛАЛАР ДЕВОРГА УРУЛГАНДА
ЭНДИ АЛДАНМАСМАН ДЕБ ПУШАЙМОНЛАР ҚИЛГАНДА
ОРАДАН ЧОРАК АСР ЎТГАНЛИГИН БИЛГАНДА
ЯНА АЛДАНИБМАН ДЕБ ОҲ УРАДИ ЎЗБЕГИМ
БОШИН ЧАНГАЛЛАБ ЧУНОН ЎЙ СУРАДИ ЎЗБЕГИМ Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Акмал Набиев: Ортиқча

Ҳикоя

Кейинги пайтда Ортиқча тоғани ғалати туйғулар чулғаб олмоқда. Ортиқча тоға негадир ўзини дунёда ортиқча сеза бошлади; ҳеч кимга кераксиз, ортиқча одам…

Дарвоқе, асли исми Ортиқ бўлсада болалигидан эркалатиб “Ортиқча” деб чақиришади, сўнгги пайтда “ча” қўшимчаси қулоғига ғалати ёқимсиз эшитила бошлади, худди Ортиқча тоға дунёда ортиқчадек.

Ҳамма болалар сингари болалигида ота-онасидан кўп марта сўраган нега исмини бундай қўйганларини, тайинли жавоб бўлмаган, кейинчалик отаси қандайдир артистга ҳавас қилиб шундай исм қўйганини иддао қилди , Ортиқча ҳам шунга ишонди , аммо йиллар ўтгач отаси алдаганини тушунди , сабаби Ортиқча туғилганида ўша артист танилиб улгурмаган экан. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ижод ва Эътиқод

Адабиётшунос олим Қозоқбой ЙЎЛДОШЕВ билан суҳбат

– Қозоқбой ака, бу гал сизни адабиётшунос олим эмас, фикрчан бир зиёли сифатида суҳбатга тортмоқчимиз. Шамс Табризий Жалолиддин Румий қўлидан китобни юлқиб олиб ҳовузга улоқтиргани ёки Бобо Фараж Нажмиддин Куброга китоб ўқишни қатъиян ман этгани ҳақидаги ривоятлардан воқифсиз, албатта. Бу икки вазиятда ҳам, шубҳасиз, инсонни китобдан қайтаришга даъват йўқ. Зеро, у ҳолда Шамс Табризий ҳам, Бобо Фараж ҳам жоҳил кимсалар бўлиб қолар эди. Ваҳоланки, уларнинг ҳар иккиси ҳам наинки зоҳирий, ботиний илмга-да лиммо-лим валий зотлар бўлган. Улар ўша хатти-ҳаракати билан китоб ўқишни инкор этмаган, атиги фикрлаш муҳимроқ эканини уқтирган, холос. Фикр оламида яшаётган зиёли сифатида айтинг-чи, шахс камолоти ва жамият равнақида мустақил фикрлашнинг тутган ўрни ва аҳамияти, сизнингча, қандай? Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Инсонга муҳаббат

Абдурауф Фитрат

Мусулмонлар ўртасида ҳақиқий биродарлик қарор топганидан сўнг улар диний ҳукмларга биноан умумий биродарликни барпо қилиш учун ҳаракат қилишлари зарур бўлади. Гапимизнинг исботи учун қуйидаги ҳадислар кифоя қилади: «Раҳм қилгувчиларга Аллоҳ раҳм қилади. Замин аҳлига раҳм қилингки, токи Аллоҳ сизга раҳм қилсин».
«Бу дунёда одамларга азоб берган одамни Аллоҳ ҳам, албатга, азоблайди».
Шу тариқа ислом дини умумбашарий саодат йўлини тайин қилади. Мен аминманки, агар бутун дунёнинг донолари ҳаракат қилсалар ҳам бундан яхшироқ йўл топа олмайдилар. Ҳа, ислом дини инсониятнинг саодат йўли ва умумий биродарлик йўналишини мана шундай гўзал этиб тайинлаган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Кўринмас кишанлар

Хуршид Йўлдошев

Эркинлик бўлмаган шароитда яратилган аксарият асарлар истеъдоднинг эмас, қўрқув маҳсулидир. Унда муаллиф ниманидир ҳимоя қилмайди, аксинча, нимадандир ҳимояланишга уринади. Ана шундай муҳитни пайдо қилувчи энг муҳим сабаб цензурадир. Цензуранинг тури кўп: асар яратилгунгача бўлган цензура (бадиий кенгашларимиз буни қойиллатяпти, гарчи конституция тескарисини талаб қилса ҳам), асар яратилгандан кейинги цензура (муаллиф, муҳаррир ёки ташкилотчига “дакки” бериб қўйиш ва бошқа такрорламасликни “илтимос” қилиш), расмий цензура (ҳайриятки буниси бизда бекор қилинган), норасмий цензура (жамият ёки шахснинг ўз-ўзини цензуралаши), ташқи цензура (давлат ва жамият босими), ички цензура (оғзи куйган ёки оғзи куйганларни кўрганларнинг ўз-ўзини тийиши). Хуллас, цензуранинг тури кўп. Айримларини бирдан илғаб олиш қийин. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Уйдирилган дин ва Қуръондаги Дин (1)

Диннинг манбаи нима?

Дин ҳақидаги тортишувлар хоҳ ОАВда бўлсин, хоҳ халқ орасида бўлсин, узлуксиз янгиланиб туради. Бу тортишувларда ким ҳақ-ким ноҳақ, кимнинг далили тўғри ва кучли эканини қандай аниқлаш мумкин? Нима учун биттагина дин номидан икки-уч ва баъзан ундан-да кўпроқ ҳукмлар олға сурилади? Аллоҳ тарафидан индирилган дин билан инсонлар тарафидан уйдирилган дин ўзаро қандай фарқланади?

Қўлингиздаги китоб ушбу саволларга жавоб топиш ва бу мавзудаги ихтилофларга нуқта қўйиш учун ёзилгандир. Китобнинг биринчи тамал тоши ва жавоб топилиши шарт бўлган энг муҳим саволи – «Диннинг манбаи нима?» саволидир. Ушбу саволга бериладиган жавоб, қолган барча жавобларни ҳам белгилайди. Китоб саҳифаларида кўрилажаги каби, дин номидан ўртага ташланадиган фарқли фикрларнинг тамал манбаи, мана шу саволга бериладиган фарқли жавоблардир. «Диннинг манбаи нима?» саволига аниқ ва узил-кесил жавоб бермай туриб, диний тортишувларга киришиш ва ҳар бир саволга бирма-бир, динни англашдаги тамал услубни (методологияни) белгиламай туриб, жавоб беришга уриниш, ОАВдаги ва халқ орасидаги диний тортишувларда кўраётганимиз боши берк кўчанинг биринчи сабабидир. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

БИЗ НЕГА ШУНДАЙ?

Маҳмуд Йўлдошев

Инсон табиати, айниқса унинг тийнатига айланувчи бир хусусияти жуда ранг-баранг. Биз ўйлагандан минглаб рангинлиги билан ажралиб туради. У ўзини тинмай такомиллаб боришга қодир бўлгани билан, унинг табиатида инсон руҳининг энг оддий ва энг салбий хусусияти, ялқовлик ҳам узвий таркибидан жой олган. Айнан мана шу ялқовлик, кундалик кўникмалар доирасидан чиқа олмай қолиш, ҳар бир инсон учун ижтимоий ўлим билан баробар кучга айланиб қолиши мумкин. Ялқовлик чангалига тушган ҳар бир шахс тўрга тушган балиқдай ҳаёт гирдобида талпина – талпина ўзи тушган аҳволни ва унинг тўлиқ даҳшатини идрок қилмасдан, биринчи ўринда ижтимоий оламдан кейинчалик биологик жиҳатдан жон бериши турган гап. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Аллома Нажмиддин Комилдан дурдоналар

Зариф Султон

90-йилларда раҳматли Нажмиддин Комил яқин шогирдларидан бири орқали бир неча саҳифадан иборат шеърий тизмалар бериб юборган эканлар. “Фикрингизни билдирарсиз”, деб қўлимга тутқизилган варақларни олиб, уйга келгач, (у пайтлар компутр ҳали унчалик оммалашмагани учун) ёзув машинкасида терилган саҳифаларни кўздан кечира бошладим. Асосан рубоийлардан иборат форс тилида битилган шеърларнинг уст қисмида “Нажмиддин Комил” ёзуви бўлмаганида, рости, бу сатрлар муаллифи раҳматли домла эканини асло билмас эдим. Рубоийлар ўтмишдаги буюк шоирларга назира (татаббуъ) тарзида ёзилган экан… Ўшанда ҳали бу тизмаларни ўқиб тугатмай туриб менда уларни ўзбек туркчасига ўгириш фикри пайдо бўлган эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Суҳайлий лирикаси

СУҲАЙЛИЙ – (Қоражон Қодиров) 80 ёшда!

Адабиёт, айниқса, шеърият ижодкорни илоҳий дунё билан боғлаб туради. Шоир шеър ёзаётганда руҳи покланади, қалби тозаради, жисми эса қушдек енгил бўлиб қолади. Майда туйғулар асирига айланган бадбин одамлардан юқорига кўтарилади. Мен айтаманки: ”Асло шеър ёзаётган одамга халақит берманг, у ибодат қилаётган бўлади”.
Бугун саксон ёшлик тўйларини нишонлаётган шоир Суҳайлий шеъру ғазалларини ўқиган одам ибодат ҳиссини туяди. Домла Қуръони каримни шеърий йўлда ўзбекчага юксак маҳорат билан таржима қилган эдилар. Бу каби катта истеъдод, оғир меҳнат,  илм ва тафаккур  талаб этадиган ижодий ишга ҳамма ҳам журъат эта олмаса керак. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

“Бизларни … тушунишмайди…”

Бойсунқур

Бугун мутаффаккир шоир Рауф Парфининг туғилган куни. “Бир шоир ҳақида мақола ёзиш, унинг туғилган кунига эътибор бериш шартмикан, ўзи шундоқ ҳам бутун Ўзбекистонни шоир босиб кетган. Одам шоирлардан безиб кетди”, дерсиз. Ҳақ гап. Ўзбекистонда шеър ёзадиганлар кўпчиликни ташкил этади, қизиқ ҳолат. Таҳлил қилишга арзигулик мавзу. Нега Ўзбекистонда ушбу сўзбозлик санъатига қаттиқ қизиқишади?

1850 йилларда Фарғона водийсига сафар қилган академик Миддендорф ёзади:” Сартлар онггида эзгуликка рағбат сезилиб туради, шунингдек, уларнинг қалбида латиф поэтик нафосатни илғаб олиш мумкин. Мен уларда ҳам катта бир иллатлатлар йўқ демоқчи эмасман. Аммо бу камчиликлар уларнинг яхши сифатлари олдида кўринмай кетади.” Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Скептикликнинг аҳамияти ҳақида

Бертран РАССЕЛ

СЎЗБОШИ

Миллатчи, ирқчи, диний мутаассиблар ўз тарафдорларини инсонларнинг ақлига йўналган фикрлар орқали эмас, уларнинг ҳиссиётига қаратилган мантиқан саёз, етарлича асосланмаган шиорлар орқали кўпайтиришга уринади.  Инсоннинг муайян гуруҳ (миллат, дин, ирқ, партия)га мансублик туйғуси (инстинкти) уни мудом ақлини хиралаштириб, ёлғон ғояларга ишонишга ундайди. Душман қанчалик мудҳиш бўлса, гуруҳ шунчалар жипслашади. Шунинг учун ҳам раҳнамолар душман тарафнинг қанчалар ғаддорлиги ҳақида тинмай бонг уради. Муштарак жиҳатлар, умумий манфаатлар унутилиб, фарқли жиҳатларга урғу берила бошлайди. Одамлар ўз миллатдошлари, диндошлари ҳақидаги бор гапни ҳазм қила олмайди. Оқибатда эса миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби умуминсониятга хизмат қилувчи ғоялар ўрнини тоқатсизлик, мутаассиблик эгаллай боради. Хўш, бундай вазиятда йўлни йўқотмаслик, лўттибозларнинг алдовига учмаслик учун нима қилмоқ лозим? Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Абсурд театрининг келажаги борми?

15178204_ЭЖEН ИОНEСКО

1950 йиллар бошида Парижда яратилган ва саҳналаштирилган асарларга “Абсурд театри” номи берилди. Англиялик машҳур театр арбоби Мартин Эсслин шу атамани театршуносликка олиб кирди. Уни нега абсурд театри деб номлади? 1945 йилдан 1950 йилгача Жан Пол Сартр, Албер Камю, Жорж Батай сингари қаламкашлар абсурд ғояси ҳақида тортишув, мунозара бошлайдилар, асар ёзадилар. Урушдан кейин жамият онгидаги кескин ўзгаришлар тўлқини таъсирида абсурд ғояси театр ҳаётига ҳам кириб боради. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Дўстимга мактуб

%d1%8e%d1%81%d1%83%d1%84-%d1%80%d0%b0%d1%81%d1%83%d0%bbЮсуф Расул

Дўстим Ўткирбек!
Сизни мендан озроқ ранжиб ёзган фикрларингизни ўқиб, ўйланиб қолдим. ”Токи мен эсламасам бир йўқламайсиз ҳам….” деб ёзибсиз.

Ҳақиқатдан, олдин менга ёзган хатларингизни ўқиб кўрсам, аксариятида, ҳол – аҳвол сўраб ёзган мактубларингизга жавоб сифатида шунчаки арзимас фикрлар қолдирган эканман. Шу ҳам инсофдами? Ахир болалик кунларим бирга кечган синфдош дўстимга шундай муносабатда бўлиш уят эмасми?
Балки, ишларим кўпдир. Балки истамагандирман… Одатдаги кўнгил сўраш деб ўйлаган бўлсам бордир. Лекин бунинг учун сиз айбдор эмассиз-ку!

Эътибор бераяпсизми? Шу оддий дўстона муносабатларда ҳам албатта ёлғон аралашади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Кўзга айланган кўнгил

odil ikrom3Одил Икром

ИҚТИДОРЛИ ЎЗБЕК ШОИРИ НОДИРА АФОҚОВАГА, ТАВАЛЛУД АЙЁМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН, ҚУТЛОВ ЎРНИДА:

Қадрли Нодирахон!

Бир эронлик зиёли инсоннинг таъбири билан айтганда, Абу Абдуллоҳ Рўдакий вафот этгач, орадан минг йил ўтиб, тожик адабиётида Лойиқ Шерали туғилди… Бу хулоса – минг йилда бир шоир дунёга келади, деган ўринли ҳақиқатга гўзал ишора эди.

Ўзбек адабиётида ҳам обод руҳлари қарийб минг йилликка қадам қўяётган салафларимиздан сўнг бармоқ билан санарли чинакам шахсу ижодкорлар яралди ва ўша нодир иқтидорлар қаторида сизнинг ҳам борлигингизга, фақат, қувонишнинг ўзи камлик қилади.

Сиздаги энг нодир хислат – камтарлик. Зеро, шеърдаги ўзингизни эмас, ўзингиздаги шеърни севасиз. Инкорингиз, изҳорингиз, иқрорингизда ўзингиз яшайсиз. Бир буюк япон ёзувчиси айтгани каби “… иқрор бўлмасдан ўзингни намоён қилиш мумкин эмас”. “Кўзга айланган кўнгил” юртидаги ҳодисаларни ҳеч қандай муболағасиз, ортиқча ҳашамсиз, ўзингиз ва сўзингизга мафтун бўлмаган ҳолда, чиранмай, рўйи-рост айта олишингиз қурби – шеърхонни самимий суҳбатдошингизга айлантиради. Муҳиблар билан бу янглиғ қурбатга эришган орифназарлар жуда кам. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Дунёнинг чегараси

%d1%9e%d0%bb%d0%b6%d0%b0%d0%b1%d0%be%d0%b92Ўлжабой Қаршибой

(Ҳикоя)

Машина Тошкент — Термиз йўлида секин илдамлаб боради. Рулда Қутбилло, ёнида Мадиёр, орқа ўриндиқда эса камина. Шаҳардан чиқмаганимизга ҳам анча бўлган экан. Йўл манзаралари, кенг далалар, узоқдан кўриниб турган тоғлар, бекатдаги турфа одамларни кўриб, ажаб, қачонлардир дилда собит бўлган хаёллар кўнгилга келиб, анча енгил тортасиз. Йўлнинг ўзига хос кайфияти бор: қандайдир тазарруга эҳтиёж туғилади. Оқибат ҳақида ўйлай бошлайсиз. Билганига амал қилмайдиган биз “чаламулла”лар ҳаёт йўлимизни ҳам “илмийлаштириб”, имкон қадар мураккаб қилиб юборганмизки, бу тўрдан ўзимиз-да қайтиб чиқолмай қоламиз. Ҳар нарсани “ўйлаймиз”, эҳ-ҳе дунёнинг кенглигини қаранг, биродарлар.
Этнография илмий тадқиқот марказида ишлаётганимга бир саккиз йиллар бўлди-ёв. Икки йил аспирантурада, кейин имтиҳондаги аччиқ-тизиқ гаплардан сўнг келиб қолган жойимиз шу ер — илмий марказ… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

БИР ПАРИ ФАСЛ

orziqul-ergashОрзиқул Эргаш

Эссе

(Бетакрор шоиримиз Абдулла Ориф хотирасига бағишлайман)

Шабнам шовуллайди боғлар қўйнида,
Салқин туман ичра бўзарар тонглар,
Қуёшнинг эринчак ёғдуларида
Нафис ялтирайди барги хазонлар…

Бу мисраларни илк бор эшитганимда ҳали ўсмир ёшида эдим. Ўшанда мактаб ёпилган, ҳаммамиз пахтада эдик. Бизга кўз бўлиб юрган ориқ, рангпаргина адабиёт ўқитувчимиз бир куни тушлик пайтида даврамизга келиб қўшилди. У ёқ-бу ёқдан гаплашган бўлди-да, кейин «шеър эшитасизларми?» деб қолди. Чинданми ё кўнглига қарабми, «майли эшитамиз, соғинганмиз», дедик. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Бир сурат тарихи

Гўзал Рўзиева

Кеча расм албомларни кўраётиб, мана шу суратларни топиб олдим. Роппа-роса бир мучал ёшини яшашибди ўзиям. 2004 йилда Зоминда, ёш ижодкорларнинг VII-семинарида қатнашганимда тушган эканман. Уларни томоша қилаётиб, ўша кунларнинг ҳаяжонли хотиралари қалбимда уйғонди.

Кўкка ўрлаган тоғлар бағридан шаршара бўлиб оқиб тушувчи зилол сув тоғлар пойини зерзавқ сойга айланиб ювиб ўтар, бу каттагина сойни маҳаллий халқ Ўриклисой деб аташаркан. Атроф табиат шунчалар мафтункор ва унинг гўзаллигини кўзларимга шу қадар жойлаб олган эдимки, мана ўн икки йил ўтиб ҳам кеча кўргандекман, гўё. Аммо, бу жозибани ифодалаш учун ҳозир ҳам муносиб таъриф топа олмайман. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Фақатгина халқ яшар, фақатгина қолур халқ!

Ғаффор-Хотам3-225x300Ғаффор Ҳотам

Орипов ҳодисаси: кузатишлар, қайдлар, талқинлар

1.

Гоҳо шундай тўфонлар қўпади, шундай эврилиш ва ёки бўҳронлар содир бўладики, улар кимнингдир хоҳиш-иродаси ва инсоний ҳасад-хусуматдан жуда баланд туради. У биз кўниккан ҳаётни ислоҳ этиб, жиддий ўзгартиш киритади. Ва бу Яратганнинг азми-иродаси эканини тан олмай, илож йўқ.

Тафаккур тарзида фавқулодда ўзгариш ясаган, одатий тушунча ва қарашларни остин-устун қилиб юборган бу мислсиз ҳодиса қошида таъма-хусуматдан йироқ инсонлар танг қолади ва шоён ҳайратга тушиб, унга маҳлиё бўлади. Мана шу холислик ва ошуфталик янгилик ва яшаришга йўл очади, янги насллар Яратганнинг марҳаматидан баҳраманд бўлади, олам яшариб, ҳиммат ва яхшилик барқ уради.

Мудом шундай бўлган ва ҳамон шундай. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Назар Эшонқул: Мен нима учун ёзаман?

ef4148bce8c54a696e53aa44b73925dfИжод — ёзиш қизиқ жараён. Ёзувчи қўлига қалам олар экан, энди у бошқа, биз билгандан ўзга одамга айланади. Умуман, қандай куч инсонни ёзувчига айлантириб, қаламга боғлаб қўяди. Назаримда, бу фақат истеъдод эмас. Бунда қандайдир ўзгача сир ёки бошқа бир ҳолат мавжуд…
«Гулистон» журнали 2014 йил 6-сонида анъанавий саволлардан фарқли ўлароқ асар ёхуд унда қаламга олинган бадиий образу тимсоллар хусусида эмас, аксинча, асар битишга туртки бўлган сабаб ва омиллар, ижод жараёни билан боғлиқ саволларга жавоб топиш мақсадида бугун миллий адабиётимизда ўз сўзи ва ўрнига эга ёзувчиларимизга уч савол билан мурожаат қилди. Бугун ушбу саволларга жавоб берган таниқли адиб Назар Эшонқул фикр-мулоҳазаларини тақдим этамиз. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Жаббор Эшонқул: ИККИ МАҚОЛА

jabbor eshonqulЖаббор Эшонқул 1966 йилда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида таваллуд топган.Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг журналистика факультетини тугатган (1991). 1996 йили «Ўзбек фольклорида дев образининг мифологик асослари ва бадиий талқини» мавзуида номзодлик, 2010 йилда «Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини» докторлик диссертациясини ёқлаган.
«Асрларга тенгдош қўшиқлар» (1991), «Фольклор: образ ва талқин» (1999), «Эпик тафаккур тадрижи» (2006), «»Алпомиш» достонининг изоҳли луғати» (2006), «Шабнамдаги ой акси» (2006), «Рустамхон» (2008), «Малика Айёр» (2009), «Ойчинор» (2009), «Наврўз нашидаси» (2009), «Наврўз қўшиқлари» (2010), «Ўзбек фольклори библиографияси» (2010) каби китоблар ва 100 дан ошиқ илмий мақолалар муаллифи. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ЎЗБЕК ХАЛҚ ЎЛАНЛАРИДА ЭПИТЕТ

imagesG312NH3XШаҳодатбону ИМОМНАЗАРОВА
ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги
Тил ва адабиёт институти кичик илмий ходими

Халқимиз орасида қадимдан ижро этиб келинган ўланларнинг маънавий-маданий тараққиётимизда муҳим ўрин тутиши ва бадиий-эстетик аҳамияти уларнинг матнида қўлланилган поэтик воситаларнинг ўзига хослиги билан ҳам белгиланади. Ҳозиржавоблик, сўзамоллик, чечанлик ва фикрий теранликка асосланган ўлан ижрочилари томонидан халқ лирикасига хос анъаналар ҳамда ўзининг бадиий салоҳиятидан келиб чиқиб ишлатилган ҳар бир сўз ёки бирикма матнда муайян поэтик маъно ифодалашга хизмат қилиши билан ажралиб туради. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Гулчеҳра Нур: ”Йиғларман”

gulchehra-21995 йилда ёзилган шеърлар.

ШИДДАТ ЭДИ МЕНГА АРДОҚЛИ, САРА,
ШИДДАТ ЭДИ МЕНИНГ САЙРОҚИ ҚУМРИМ.
… ДЕРАЗА ОЛДИДА БИР ХИЛ МАНЗАРА:
АЛДАМЧИ СУКУНАТ ЧЎЗАР ЎЗ УМРИН…

****

Умримга чидамни метин истарман,
Кўксимга тафаккур ўтин истарман.
Мени шикаста, деб қилманг маломат,
Ғам чекиб, бахтингиз бутун истарман… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Салтанатнинг емирилиши

polat-ohun1990 йилги Душанбе воқеалари ва бугунги аҳволимизга бир назар

Пўлатжон Охунов

Ўзбекистонда тожик тилига давлат тили мақоми бериш борасида Швециядаги Марказий Осиё Жамияти томонидан илгари сурилган ташаббус ижтимоий тармоқлару халқаро радиоларда қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлди.

Ҳақиқатдан, бу масала нафақат ўта долзарб, балки келажакда турли миллатларнинг маданий ва лисоний бирликлари ҳамда мамлакатимиз келажаги учун жуда катта аҳамиятга эгадир. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Миршариф Хўжаев: ”Ҳодарвеш шамоли” (давоми)

mirsharif akaХотира – қисса

(72 – 99  қисмлар)

72.

Вилоят теле-радио комитетида январь ойида иш бошладим. Ҳамма билан танишгач, ўринбосарим – Омонбой Йўлдошевдан “мен кўрмаган яна ким қолди?” деб сўрадим.
–Қоровулимиз Абдурасул ака уйида бетоб ётибди, – деди муовин.
Касал кўргани бордик. Абдурасул ака эски шаҳарнинг Зомини маҳалласидаги торгина, хароб ҳовличада яшаркан. Кўрпа-тўшак қилиб, ётиб олибди. Салом-аликдан кейин аҳвол сўрадим. Синиқ жилмайди-да:
–Акун пешонага бори-дия, укажон, – дея кўзларига ёш олди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Нигора САЙДАЛИЕВА: Тўрт ҳикоя

Nigora SaydalievaНигора Сайдалиева 1971 йилнинг 13 февралида  Тошкент шаҳрида туғилган.  1988 йилда Андижон шаҳридаги 42-ўрта мактабни тамомлаган. Ижодий фаолиятини   “Андижон ҳафтаномаси” газетасида бошлаган.  Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитаси муассислигидаги нашр этиладиган  “Иқбол” газетасининг ижодий ходими.  Ўнлаб мақола ва бадиий  асарлари “Оила ва жамият”, “Холис”, “Ҳуқуқ оламида”, ”Олтин водий”, “Иқбол”, “Суҳбатдош”, “Ҳамроҳ”, “Ҳимоя” республика ҳамда вилоят газеталарида чоп этилган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn