Адабиётшунос олим Қозоқбой ЙЎЛДОШЕВ билан суҳбат
– Қозоқбой ака, бу гал сизни адабиётшунос олим эмас, фикрчан бир зиёли сифатида суҳбатга тортмоқчимиз. Шамс Табризий Жалолиддин Румий қўлидан китобни юлқиб олиб ҳовузга улоқтиргани ёки Бобо Фараж Нажмиддин Куброга китоб ўқишни қатъиян ман этгани ҳақидаги ривоятлардан воқифсиз, албатта. Бу икки вазиятда ҳам, шубҳасиз, инсонни китобдан қайтаришга даъват йўқ. Зеро, у ҳолда Шамс Табризий ҳам, Бобо Фараж ҳам жоҳил кимсалар бўлиб қолар эди. Ваҳоланки, уларнинг ҳар иккиси ҳам наинки зоҳирий, ботиний илмга-да лиммо-лим валий зотлар бўлган. Улар ўша хатти-ҳаракати билан китоб ўқишни инкор этмаган, атиги фикрлаш муҳимроқ эканини уқтирган, холос. Фикр оламида яшаётган зиёли сифатида айтинг-чи, шахс камолоти ва жамият равнақида мустақил фикрлашнинг тутган ўрни ва аҳамияти, сизнингча, қандай? Continue reading