Рамиз Равшан: Айрилиқ

ramiz ravshanОзарбайжон халқ шоири Рамиз Равшаннинг ”Айрилиқ” шеърини бир йўла уч киши – Носир Муҳаммад, Карим Баҳриев ва Хосият Рустамова ўзбек тилига ўгиришган. Ўзбекчадаги нусхасида бу гўзал шеърнинг аслияти ва руҳи қанчалик сақланиб қолган? Мутахассислар ва шеърият ихлосмандларига буни аниқлаш ва ҳис қилиш қийин бўлмаслиги учун таржималар билан бирга ”Айрилиқ” шеърининг оригиналини ҳам илова қилдик.

Ayriliq

Yene bu şeherde üz-üze geldik,
Neyleyek, ayrıca şeherimiz yox.
Belke de, biz xoşbext ola bilerdik,
Belke de, xoşbextik, xeberimiz yox.
Aradan ne qeder il keçib gören, –
Tanıya bilmedim, meni bağışla. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Нууман САЪДИ: ЎЗЛИГИНГНИ УНУТМА, ОДАМ БОЛАСИ!

Nuumon SadiЗамонавий қирғиз ёзувчиси Нууман Саъдининг китобхонлар эътирофига сазовор бўлган ”Ўзлигингни унутма, Одам боласи!” номли қиссаси ўзбек тилида нашр этилди. Табиат билан юзма-юз бўлган инсон руҳиятининг эврилишлари, ўзлигини унутган одам боласининг ҳалокат сари юз тутаётгани ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асарни Авлиёхон Эшон ўзбек тилига ўгирган.
Ушбу қиссанинг айрим бобларини эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

(Қиссадан парчалар)

ОИД

– О-о-о-и-и-ид! – Туйқусдан янграган бу овоздан довдираб қолдим. Унинг қаердан келаётганини дарҳол илғай олмаганим учун ажабландим. Назаримда, бу овоз жуда олисдан, айни чоғда, жуда яқин масофадан эшитилаётганди. Кўп ўтмай бу овоз негадир тоғ чўққисидан… кейин тўсатдан водий этагидан эшитилди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Xorxe Luis Borxes. Tlyon, Ukbar, Orbis Tertius

борхесСаҳифа икки улуғ адиб – Хорхе Луис Борхеснинг 115 йиллиги ва Хулио Кортасарнинг 100 йиллигига бағишланади

Аргентиналик икки улуғ адиб – Хорхе Луис Борхес (1899 — 1986) ва Хулио Кортасар (1914 — 1984) бадиий меросининг XX аср жаҳон адабиётидаги кўлами беқиёсдир. Шу кунларда ҳар икки ёзувчининг таваллуд айёми (Борхеснинг 115 йиллиги, Кортасарнинг эса – 100 йиллиги) нишонланар экан, айри икки адабий йўлдан борган, ҳар бири алоҳида ва хос бадиий воқелик ярата олган, аммо оқибатда жаҳон адабиётида баробар ва беназир из қолдирган бу улуғлар меросига ўзбек ўқувчиси эътиборини жалб этишни истадик.

Шарифжон Аҳмедов Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Золим (ҳикоя)

chaqirdiУильям Демил
Америка ёзувчиси

Ташқарида салқин куз ҳавоси ила йўғрилган ўрмон узра октябрь қуёши заиф нур сочмоқда эди.
Ичкарида эса ҳозирча бизга нотаниш қандайдир бир эркак тоғ бағрида жойлашган лагердаги ўз бўлмасида ўй сурганча тик туриб қолганди. У ўткир ичимликлар ҳамда қурол-ашёлари сақланадиган шкафга юзма-юз турарди. Шкаф эшиги очиқ қолган; Жадсон Веб – яъни, бояги эркак – қиш арафасида бу ердан кетиш тадоригини кўрмоқда эди, ҳадемай у билан хотини Марси ўз она юртларига қайтиб кетишади.
Жадсон аллақандай шиша турган шкафга кўзи тушгани ҳамон бирдан афти-ангори ўзгарди. У ердаги ҳамма шишалар бус-бутун турар, фақат биргина шишанинг оғзи очилиб қолганди. Бу очилган шиша ичидаги виски эса яримдан ҳам озроқ эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Турклар қандай мусулмон бўлганди?

turkhalklaricalgilari866bb9-268x300Tуркларнинг мусулмонлаштирилиши

Умар Малик

Туркларнинг мусулмонликни қабул қилишлари ҳақида нималарни биламиз?

Бу борада ўзимиз билган баъзи маълумотларни айтиб ўтмоқчимиз. Чунки, Туркларнинг мусулмон бўлишлари ҳақида на мактабларда, на тарих китобларида етарли маълумот берилмайди. Бериладиган маълумотлардан эса Туркларнинг оммавий мусулмон бўлганликларига ишора этилади. Аслида бу ҳақиқат эмас. Ҳақиқатнинг фош бўлишини эса истамайдилар.

Қаранг Диёнат (бошқармаси) бу хусусда нима дейди:

“Туркларнинг ислом динига кириши, Турк миллатининг тарихида жуда катта ўзгариш ясади, мусулмонлик учун яхши имкониятлар пайдо бўлди. Турклар ислом динини ҳеч қандай зўрликсиз, ўз истаклари билан қабул қилишган эди. Бунинг сабаблари қуйидагилардир: Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Отатурк деган эди…

225px-mustafakemalataturkДин бор ва у бизга керак. Биз мустаҳкам пойдеворга эга динни қўллаб – қувватлаймиз. Пойдевор мустаҳкам:бироқ бу пойдевор устига қурилган уй узоқ асрлар давомида унитилди. Баъзи жойлари чириди, бироқ ҳеч ким бу бинони таъмирлашга унамади, бунга эҳтиёж сезмадилар. Аксига олиб ғайритабиий таъсирлар, тушунчалар, диний ўйдирмалар бу бинога янада қаттиқ зарар етказди. Бугун бу бинога ҳеч ким яқинлашмайди, ҳеч ким уни таъмирламайди. Бироқ, ундаги ёриқ жой вақт ўтган сари очилиб, кенгайиб бормоқда ва бир кун келиб мустаҳкам пойдевор устида бошқа уй қуриш зарурати юзага келади.

Дин – бу бизнинг виждонимиз, эътиқодимиз масаласидир. Ҳамма ўз виждони овози ва чақириқларига бўйсунади. Биз динни чуқур ҳурмат қиламиз. Биз хаёл ва тафаккурга мухолиф кишилар эмасмиз. Биз фақат диний ишларни давлат ва халқ ишларига аралаштирилишига қаршимиз. Биз реакционерларга имконият бермаслигимиз керак. (Асаф Илбай ҳикоялари, Хотиралар, 102 – 103 б). Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Бедорлик қуёши

moonМайли ой нурин сочсин, тим қородир тун ахир,
Майли одамлар етсин, бахт беродир кун ахир.

Бу сафарги чиқишимни “БЕДОРЛИК ҚУЁШИ” деб номладим. Бедор шоирлар Ойни ана шундай номлаганлар. Чунки бедорлик ижодкорларга хос фазилат. Юқоридаги икки мисра Александр Блокдан таржима қилинган, арузда… Севган шоирларимизнинг ижодларидан таржима қилиб, азиз муҳлисларимизга юбораётган сатрларимиз, бедор онларимизни эслатиб турсин.

Дада Зафар.

Дж. БАЙРОН

БЕДОРЛИК ҚУЁШИ

Бедорлик қуёши мунғлик юлдузим,
Сенинг ипак шуъланг ўта бокира.
Усиз зулматда тун , сўқир қалб кўзим,
Сен олислаб кетган ширин ҳотира.

Ўтмишдан нур сочиб турарсан ҳира,
Фақат ёритасан, эмассан қайноқ.
Фалакда ёлғизсан, тунгги асира,
Сафосан, шаффофсан, беҳаёт, узоқ. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Паулус Уутси: Юрак қўшиғи

paulus_utsi_skriver_160pxПаулус Уутси хақида қисқача маълумот:

Самер шоири Паулус Уутси 1918 йилда Швециянинг шимолий қисмида жойлашган Сапми қишлоғида туғилган.Унинг ота-онаси деҳқончилик ва буғичилик билан шуғулланган.Қиш фаслида улар буғиларини ҳайдаб Швеция ва Финландия чегараси яқинида жойлашган Гаресаввонга кўчиб келиб яшашган.Паулус оилада ёлғиз фарзанд эди.Паулус болалигидан табиатга, атрофдаги жониворларга меҳр қўйиб улғайган. У ёш бўлишига қарамай, буғи боқишни ўрганиб олади ва ота- онасига яқиндан ёрдам бера бошлайди.Паулус болалигидан касалманд бўлгани боис,чўпонлик қилишни узоқ давом эттира олмайди.У миллатдоши Дуоджи ёрдамида самер халқи анъаналарини ва маданиятини яқиндан ўрганади.

Шоирнинг кўпгина шеърларида самер халқи ҳаёти акс этган.

Паулуслар оиласи кейинчалик Швециянинг Лулиё шаҳрига кўчиб келишади. Бу ерда у самер халқини ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш ишларини бошлаб юборади. Унинг саъй- ҳаракатлари билан бу муаммо ўз ечимини топади.Паулуснинг ёзган асарлари диққат марказида самер халқига бўлган муҳаббат асосий ўрин тутади. У ўз халқи йиғласа йиғлайди, шодланса бирга қувонади.Паулус Уутси 1975 йили, 56 ёшида бу олам билан хайрлашади.Аммо у яратиб қолдирган асарлар ҳамон севиб ўқилади.

Қуйида Паулус Уутси шеърларидан айрим таржималарни тақдим этамиз.

Шеърларни швед тилидан Саодат Пўлканова таржима қилган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ФАРЗОНА: ИШҚ ТАСБЕҲИ

                                            ОДИЛ  ИКРОМ  ТАРЖИМАСИ

farzona1964 йил, 3 ноябрда Хужанд шаҳрида туғилган.
«Кулги авжи»(1987), «Чақмоқ ҳамласи»(1989), «Йигирма дона атиргул»(1991, рус тилида), «Ишқ ояти»(1994), «Сўнгсизлик қадар»(2000), «Шабнам меърожи»(2001), «Fунча сири», «Осмон гулининг муҳри» каби шеърий тўпламлари нашр этилган.
Абай, А.Ахматова, М.Цветаеваларнинг асарларини тожик тилига таржима қилган.
А.Рўдакий номидаги Тожикистон Давлат, М.Турсунзода номидаги адабий мукофотлар совриндори.
1989 йилдан буён СССР ёзувчилари Иттифоқининг аъзоси.
Тожикистон халқ шоираси.

***

Ягона сўз биламан, бу – ишқ,
Уни такрор қиламан: Ишқ, ишқ, ишқ…

ЭРТА КЕЛАДИ

Кексайган маърифат қазосигача
Кам қолди,
Ҳаётни якунлаш керак.
Замонавий инсон, фисқу фужурнинг
Чўққисига етиб борди жонсарак.
Банг элтган осийлар
Ҳақ ҳудудидан
Ўзга маконларга қараб югурар.
Яъни, ёруғликни ўлдириб ногоҳ,
Fализ нафас билан булғаб самони,
Тупурди қуёшнинг бетига улар. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Онам, онагинам!..

 

лоик модарЛОЙИҚ

Тожикистон халқ шоири

Одил Икром таржимаси

ОНАМГА

Ўтириб сандалнинг бир чеккасида,
Тунларда кўз юммай, оҳ, қари онам,
Сен, балки, куёвлик тўнин тикарсан,
Дилда ниятларинг бўлиб бир олам.
Куёвлик тўнини қаддимда кўриб,
Тўй куни ушалсин армонларинг то,
Токи, ёшлигингнинг ранги, чиройи
Қайтадан порласин ва берсин жило.
Онажон, қудратли, титроқ қўлингга,
Қанийди, айласам жонимни фидо!

Хира тортиб қолган кўзларинг, излаб,
Игнанинг кўзини тополмайди гоҳ.
Сенинг мўъжизакор қўлларинг букун
Қалтирар кексалик чангали аро.
Шунда ҳам тикардинг гуллик дастурхон,
Ҳар нақшига бериб заргарона зеб.
Маърака-тўйларда, одамлар ичра,
Токи, обрўйимиз тўкилмасин деб.
Умидинг дунёси нечоғ кенг, шинам…
Онам, онагинам!.. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Музликларда муҳаббат васфи

sverigeШвед шоирлари шеърлари илк бор ўзбек тилида.

Швед тилидан Саодат Пўлканова таржималари.

Брор Рённҳолм

Ёлғизлик

Ёлғизлик – бир қамоқхона
Бироқ у қурол ҳам
У билан ўзингни ҳимоялайсан
Улғайиш учун

Инсон танҳоликда улғаяр
деган эди бир оқил киши
нақадар ҳақ экан бу сўзлар

Бироқ инсон улғайган сари
қуроллари борар камайиб

Инсон куч олади
ёлғизликдан.

*** Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn