Инсонга муҳаббат

Абдурауф Фитрат

Мусулмонлар ўртасида ҳақиқий биродарлик қарор топганидан сўнг улар диний ҳукмларга биноан умумий биродарликни барпо қилиш учун ҳаракат қилишлари зарур бўлади. Гапимизнинг исботи учун қуйидаги ҳадислар кифоя қилади: «Раҳм қилгувчиларга Аллоҳ раҳм қилади. Замин аҳлига раҳм қилингки, токи Аллоҳ сизга раҳм қилсин».
«Бу дунёда одамларга азоб берган одамни Аллоҳ ҳам, албатга, азоблайди».
Шу тариқа ислом дини умумбашарий саодат йўлини тайин қилади. Мен аминманки, агар бутун дунёнинг донолари ҳаракат қилсалар ҳам бундан яхшироқ йўл топа олмайдилар. Ҳа, ислом дини инсониятнинг саодат йўли ва умумий биродарлик йўналишини мана шундай гўзал этиб тайинлаган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Аллома Нажмиддин Комилдан дурдоналар

Зариф Султон

90-йилларда раҳматли Нажмиддин Комил яқин шогирдларидан бири орқали бир неча саҳифадан иборат шеърий тизмалар бериб юборган эканлар. “Фикрингизни билдирарсиз”, деб қўлимга тутқизилган варақларни олиб, уйга келгач, (у пайтлар компутр ҳали унчалик оммалашмагани учун) ёзув машинкасида терилган саҳифаларни кўздан кечира бошладим. Асосан рубоийлардан иборат форс тилида битилган шеърларнинг уст қисмида “Нажмиддин Комил” ёзуви бўлмаганида, рости, бу сатрлар муаллифи раҳматли домла эканини асло билмас эдим. Рубоийлар ўтмишдаги буюк шоирларга назира (татаббуъ) тарзида ёзилган экан… Ўшанда ҳали бу тизмаларни ўқиб тугатмай туриб менда уларни ўзбек туркчасига ўгириш фикри пайдо бўлган эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Фақатгина халқ яшар, фақатгина қолур халқ!

Ғаффор-Хотам3-225x300Ғаффор Ҳотам

Орипов ҳодисаси: кузатишлар, қайдлар, талқинлар

1.

Гоҳо шундай тўфонлар қўпади, шундай эврилиш ва ёки бўҳронлар содир бўладики, улар кимнингдир хоҳиш-иродаси ва инсоний ҳасад-хусуматдан жуда баланд туради. У биз кўниккан ҳаётни ислоҳ этиб, жиддий ўзгартиш киритади. Ва бу Яратганнинг азми-иродаси эканини тан олмай, илож йўқ.

Тафаккур тарзида фавқулодда ўзгариш ясаган, одатий тушунча ва қарашларни остин-устун қилиб юборган бу мислсиз ҳодиса қошида таъма-хусуматдан йироқ инсонлар танг қолади ва шоён ҳайратга тушиб, унга маҳлиё бўлади. Мана шу холислик ва ошуфталик янгилик ва яшаришга йўл очади, янги насллар Яратганнинг марҳаматидан баҳраманд бўлади, олам яшариб, ҳиммат ва яхшилик барқ уради.

Мудом шундай бўлган ва ҳамон шундай. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ноёб режиссёр, оператор ва ижодкор

abdulaziz mahmudovБотир Норбой

Мухолифатчилар орасида алмаштириш қийин бўлган, беназир иккита зот бор: булардан бири етук режиссёр, оператор, истеъдодли кинодраматург Абдулазиз Маҳмуд бўлса, иккинчиси буюк сиёсий қўшиқчи ва шоир Дадахон Ҳасандир. Дадахон ака бир суҳбатимизда: «Абдулазизнинг мухолифат сафларида бўлиб қилган ишини на бир шоир, на бир журналист, на бир зиёли қила олади. Унинг киноларида поэзия ҳам, проза ҳам, драма ҳам бор», деган эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Чўлпон шеърларининг асл нусхалари: ”Соз” тўплами

 cholponЧЎЛПОН: СОЗ

Ўзбекистон Давлат Нашриёти, Тошкент -1935

***

Чўлпоннинг “СОЗ” шеърлар тўплами ҳақида.

Хайрулла Х. ИСМАТУЛЛА, АҚШ.

Чўлпоннинг “Соз” тўпламига 26 та шеър киритилган. Бу шеърларни кўпинча адабиётшунослар “қизил шеърлар” деб аташади.
Шўро тарихидан аёнки, СССР ташкил этилганидан сўнг, 1924 йилдан кейин, барча республикалар ҳаётида аста-секинлик билан чекланишлар, тазйиқлар бошланди. Олдин кичик-кичик гуруҳлар, кейинчалик катта миқёсдаги халқ ҳаракатларига чек қўйилди, алоҳида ёрқин шахслар ҳибсга олиниб, йўқотиб юборила бошланди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Чўлпон шеърларининг асл нусхалари: ”Тонг сирлари” тўплами

 Cho'pon 1922-26 yillariЧЎЛПОН : ТОНГ СИРЛАРИ

Ўзбекистон Давлат Нашриёти, Тошкент, 1926

“ТОНГ СИРЛАРИ” ҳақида

Хайрулла Х. Исматулла, АҚШ.

1926 йили нашр этилган бу тўпламнинг ўзига хос хусусияти шуки, (а) бу -Чўлпоннинг ягона шеърлар тўплами бўлиб, у машҳур ёзувчи Абдулла Қодирий (Жулқунбой)нинг кириш сўзи билан очилади ва (б) унда шеърлар алоҳида бўлимларга бўлиниб берилмаган. Ҳаммаси бўлиб, “Тонг Сирлари”га 60 та шеър киритилган: Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Чўлпон шеърларининг асл нусхалари: ”Уйғониш” тўплами

Cho'pon 1922-26 yillariЧЎЛПОН: “УЙҒОНИШ”

Биринчи китоб.

Туркистон Жумҳуриятининг Давлат Нашриёти, Тошкент, 1922

“УЙҒОНИШ” ҳақида

Хайрулла Х. Исматулла, АҚШ.

ЧЎЛПОНнинг 1922 йили Туркистон Жумҳуриятининг Давлат Нашриётида босилиб чиққан илк шеърлар китоби “Уйғониш” деб номланганди. Чиндан ҳам, шу 1922 йилда-ёқ босилиб чиққан Чўлпоннинг “Ўзбек Ёш Шоирлари” ва “Уйғониш”га кирган шеърлари бу ўзбек замонавий шеъриятининг уйғониши бўлиб хизмат этди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Чўлпон шеърларининг асл нусхалари: ”Ўзбек ёш шоирлари” тўплами

xayrulla ismatulla

Хайрулла Ҳ. Исматулла, АҚШ. (1937-2008)

Шоир ҳаётлик даврида нашр этилган шеърлар тўпламларининг асл нусхалари

КИРИШ

Шеърият мухлисларига маълумки, буюк шоир Чўлпон ҳаёт вақтида “Ўзбек Ёш Шоирлари” (1922) тўпламидан ташқари , “Уйғониш” (1922), “Булоқлар” (1924), “Тонг сирлари” (1926) , “Соз” (1935) номли шеърлар тўпламларини чиқарди ҳамда айрим адабиётшуносларнинг гувоҳлик беришларича, “Жўр” номли шеърлар тўпламини нашрга тайёрлаб, нашриётга топширган бўлган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Айний сиймолар мувозийлиги

borxes_talat_solihovШарифжон Аҳмедов

Хорхе Луис Борхес ва Талъат Солиҳов…

”Хароба доиралари”га боғлама

I.

1940 йилга тааллуқли ”Хароба доиралари” тафсилотлари зукко ва эҳтимолки, миннатдор ўқувчилар хотирасида мустаҳкам ва муқаррар. Шундай бўлса-да, удумга кўра, унинг мухтасар баёнини келтиришни ўринли, деб топамиз.

”Беюлдуз тунда у қирғоққа қай тариқа яқинлашганини, ўша муқаддас гўшанинг ботқоғига ботиб сузган оғоч қайиқни ҳеч ким билмади, ҳеч ким кўрмади” деган хабар билан ”дабдурустдан” бошланади бу ҳикоя. Асар қаҳрамони ҳақида ”Жанубдан келгани ва унинг Ватани дарёнинг юқори қисмидаги тоғлар ёнбағрида сочилиб ётган, ҳали мохов касаллиги қутурмаган қишлоқларнинг бири эканлиги, у ернинг одамлари эса юноний сўзлар билан булғанмаган зардуштий лаҳжада сўзлашишлари”дан бошқа нарса маълум эмас. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

МИЛЛАТ ЙЎЛИДА КЕТАР БЎЛСА БОШИ…

лўдГУЛБАҲОР САИД ҒАНИ

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ҳаёти ва фаолияти, ижоди ҳақида кўпинча чалкаш фикрлар мавжуд бўлиб, шўро даври ўқувчиси ҳам, бугунги кун ўқувчиси ҳам ҳақиқий маълумотлардан аксарият ҳолларда бехабар келмоқда. Унинг тўла асарлари тўплами ҳам 100 йиллиги муносабати билан 1989 йилда нашр этилганича қайтиб чоп этилгани йўқ. Бу Ҳамза асарлари билан танишиш имкониятининг жуда пастлигини кўрсатади. Унинг ижоди ва фаолияти ҳақдаги маълумотлар интернет тармоғида ҳам жуда кам. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ЖОН ВА ЖОНОН МОЖАРОСИ

navoiyНажмиддин КОМИЛОВ

Алишер Навоийнинг лирик асарлари жамланган «Хазоим ул маоний» девонида икки ярим мингдан ортиқ ғазал бор. Шарқ адабиётида бирор шоирга бунчалик кўп ғазал ёзиш насиб бўлмаган. Аммо гап фақат сонда эмас. Навоий қалбидан қуйилиб чиққан ғазалларнинг ҳар бири даҳо ижодкорнинг беназир санъати ва теран тафаккуридан гувоҳлик берадиган бадиий дурдона, мўъжизадир. Бу бадиий миниатюраларнинг яратилганига беш асрдан ошди, лекин кеча ёзилгандай ҳамон руҳимиз, шууримизни ғалаёнга солиб, дилларга ҳаловат бағишлайди, ўқиган сари яна ўқигингиз, байтлар қатидаги сеҳрли ва сирли маъноларни теранроқ, тўлароқ англаб олгингиз келади. Буюк ўзбек шоири салафлари ижод-хонасида камолга етган кўҳна жанрнинг имкониятларини истифода этиб, бемисл маҳорат кўрсатиш, хазоя билмас шеърий гулшанлар яратиш баробарида ўзи мустақил равишда янги ифода усулларию услублар ихтиро қилди, ижодий тажрибалар, улкан изланишлар йўлидан бориб, ғазал инкишофини баланд чўққиларга олиб чиқди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙНИНГ ЯНГИ (ТОПИЛГАН) СУРАТИ ҲАҚИДА

7 CollageҲамиша ва ҳар қандай шароитда миллат тарихини, демак келажагини ўйлаган фидойи инсонлар борлиги учун биз ноёб асарларни ўқияпмиз, мусиқаларни тинглаяпмиз. Бизнинг юкимизни боболар кўтариб келди, келгуси насллар юкини биз ҳам ерда қолдирмайлик

Хуршид Даврон

19 январ куни маърифатпарвар бобомиз, жадидчилик ҳаракатининг йирик вакили,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий (1874 -1919) таваллудининг 140 йиллигини (ичимизда,қалбимизда) нишонладик. Шу муборак сана сабаб бўлдими, Яратганнинг хоҳиши билан мен Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ўзим учун икки янги фотосуратини кўрдим. Биринчи сурат «Муносабат» веб-саҳифасида «Бу ноёб суратни бизга йўллаганликлари учун, айни пайтда АҚШда яшаётган Беҳбудий ҳазратларининг набиралари – Зарруҳ Беҳбудий жанобларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз» деган ёзув билан эълон қилинган эди. Мана бу сурат: Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Устоз Аҳмад Аъзам билан ёзишмалар

ahmad azamКеча, 4 – январь куни  буюк ёзувчи ва беназир инсон Аҳмад Аъзам 65 ёшда бу ёруғ оламни тарк этдилар. Аҳмад ака билан Facebok ижтимоий тармоғи орқали яқиндан танишган ва ижодий мулоқотда бўлган эдик. Турли мавзуларда, хусусан, адабиёт ҳақидаги суҳбатларимиз, ўзаро ёзишмалар каминада жуда катта таассурот қолдирган, ҳаётга ва адабиётга нисбатан тааввурларим ўзгаришига катта ёрдам берган эди. Гарчанд шахсий ёзишмалар бўлсада,  жамоатчиликка  ҳам дахлдор  эканлиги боис, уларни ўқувчилар ҳукмига ҳавола этишни лозим деб топдим. Буюк ўзбек ёзувчисининг ички кечинмалари, дарду армонлари ва адабий ўйлари сизни ҳам бефарқ қолдирмайди, деган умиддаман.

Юсуф Расул, ”Муносабат” интернет журнали муҳаррири. Швеция.

Ahmad A’zam <akhmad.azam@gmail.com>
Yusufjon Rasulov <yusufr71@yahoo.se> Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Орзиқул Эргаш: Ёзилмаган достон

gaybullo salomovУстоз Ғайбулла Саломовнинг таваллуд куни унинг шогирдлари, шу жумладан, камина учун ҳам қутлуғ маросимдир. Университетда ўқигани йилларим домладан, сафдошлари ва шогирдлари бўлмиш Нажмиддин Комилов, Тилак Жўрадан таржима санъати сирларидан таълим олганимни ҳамиша катта ҳурмат ва соғинч билан эслайман. Ўқиш якунида диплом ишимни ҳам айнан таржима санъати йўналишида ёқлаганман. Домла менинг хотирамда, энг аввало, самимий инсон ва улкан салоҳиятли адабиётшунос олим сифатида сақланиб қолган. Муҳтарам муаллим Нажмиддин Комилов ёзганидек, »Устоз олимнинг маданиятимиз ва фанимиз тараққиётига қўшган катта улуши, биринчи навбатда, унинг ўзбек таржимашунослиги мактабини асослаб, бу илм соҳасини ҳам назарий жиҳатдан пухта ишлаб чиққани, ҳам уни таҳсил-таълим жараёнига амалий татбиқ этганидир».

Ғайбулла домланинг “Мақол, матал ва идиомлар таржимаси”, “Бадиий таржиманинг лексик-фразеологик масалалари”, “Рус тилидан ўзбек тилига мақол-маталлар таржимаси” рисолалари, “Тил ва таржима”,“Таржимон маҳорати”, “Дўстлик кўприклари”(ҳаммуаллифликда), “Бадиий таржима ва адабий таҳрир проблемалари”, “Таржима ташвишлари”, “Адабий анъана ва бадиий таржима проблемалари”, “Таржима назариясига кириш”, “Таржима назарияси асослари” номли монография ва дарсликлари адабиётшунослигимизнинг катта маънавий-маданий бойлиги бўлиб қолди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Беҳзод ФАЗЛИДДИН: СЎЗ САЛТАНАТИ

behzod fazliddin(Рауф Парфи поэтик оламига бир назар)

Рауф Парфи янги ўзбек шеъриятида ижоди энг кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлган шоирлардан. Бу наинки унинг ўзига хос, бир қарашда ўта ғалат феъл-атвори акс этган ижодиёти, балки шеърларидаги айрича маъно товланишлари, шакл ва ифода воситаларига ҳам алоқадор.
Ўтган асрнинг 60-йиллари адабиётимизда Рауф Парфи деган жиддий поэтик ҳодиса рўй берди. Шоир “Энг узоқ ёзилган таржимаи ҳол”ида биринчи “шеърий асар”ини 1953 йилнинг 5 мартида (10 ёшида) ёзганини айтади. “Энди қандай яшаймиз?” сарлавҳали бу марсия-шеър бадиий савияси, кимга бағишланганидан қатъи назар, мурғак юракнинг туб-тубидан отилиб чиққан нидо – рост қайғу эканига шубҳа йўқ. Шоир илк ижодини марсиядан бошлагани бежиз эмасдир. Бу ҳазин (ғамгин эмас!) рауфона оҳанг шоир сифатида шакллангандан кейин ҳам унинг бутун ижодига хос белги бўлиб қолди. Рауф Парфининг турфа мавзу, турли йўналишдаги шеърларида ана шу мунгли оҳангни илғаш қийин эмас. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ВА УНИНГ ҒАРБ АДАБИЁТИГА ТАЪСИРИ

румий Жаъфар Муҳаммад

Кўҳна Шарқ асрлар давомида ғарбликлар диққатини ўзига жалб этиб келган. Ҳамиша афсонавий ва сирли бўлиб туюлган Шарқ ўзининг адабиёти ва санъати билан ҳам Европа халқларини мафтун этганлиги сир эмас. Айниқса, Шарқ адабиётининг даҳолари – Рудакий, Фирдавсий, Ибн Сино, Хайём, Низомий, Аттор, Румий, Саъдий Ҳофиз, Жомий, Навоий, Бобур ва Бедилнинг инсондўстлик ва ҳаётсевалик ғоялари билан йўғрилган адабий-илмий мероси Ғарб шоир ва ёзувчиларини илҳомлантириб келган. Аммо, ана шу улуғ мутафаккирларимиз орасидан буюк шоир, мутафаккир, “Мавлавия” тариқатининг асосчиси Мавлоно Жалолиддин Румий (Балхий) номи ва маънавий мероси европаликларга кўпроқ таниш. Машҳур румийшунос олима Аннемарие Шиммел таъбири билан айтганда, “Ғарбда ислом орифларидан ҳеч ким Жалолиддин Румий даражасида танилган эмас.” Хўш, улуғ олмон файласуфи Гегелнинг диалектика ҳақидаги назарияси учун сарчашма бўлиб хизмат қилган Румий тафаккури Европа адабиёти, фалсафаси ва умуман, маънавий ҳаётида қандай ўрин тутади? Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР (2)

behbudiyМаҳмудхўжа Беҳбудий хотираларидан.

“Андра (Ҳозирги Эдирне. Изоҳлар бизники. Н.Р.) Истанбулни бошқа тил ила айтганда, Туркия давлатининг дарвоза ва устунидир… Истанбул ила Андра ароси қитор ( поезд) ила ўн соатлик йўл бўлуб Австриё насоралари темир йўлнинг соҳиби… Бечора мусулмонлар беш юз йилдан бери Оврупода ўлтуруб, оврупо одати, либоси ва ямон ишларини одат қилиб, аммо илм, ҳунаридан керагича ҳисса олмабдурлар. Бул ҳар ерда шундайдур. Бу кунгача бир чақирим темир йўли бино қилмоқға бутун мусулмонларнинг илм ва иқтидори йўқдур, аммо папирус, ичкулик ва бузуқлик тарафига бор кучимиз ила аъло ҳолда тирмашармиз”.

Туркия

“ Баъзи ҳожиларимизни киссаларига оқчалари бўлуб, сарф этмасликлари ва ялғондан, биз мискин деб ҳаммол ила ва бир икки ғуруш расм оладурғон, карантин ва банд (порт)лар маъмурлари ила урушиб юргонлари боиси таъсиф (афсусланарли)дур”… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР

behbudiyДоимо ёдда тутиш керак…

“Йўл устиндаги туркманларни бошиндаги узунлиги уч ярим қариш, эни экки қаришдан зиёда телпагидан башқа кўргу ери йўқ, фақат ҳануз белида аксария ила ханжари бордур. Аммо алар ханжар ўрниға қалам тутиш замони келганини билмайдурлар”.
(Байрамали)

* * *

“Ер – қум. Бир тараф ўтсиз тоғ, беш-ўн тева, бир-экки эски олачиқ ҳар ерда оз-оз кўринур. Бу қазоқларга лозим эдики, ўзлариға яқин шаҳарлар атрофинда йиғилиб турғун бўлинсалар, валлоҳ, бу кетишни охири йўқ бўлмоқдир. Муҳтарам қазоқ талабалари, қазоқ уламо ва зиёлилари муни талқин этсалар керакдур”. (Қизиларвот)

* * *

“ Боку …ҳийла вусъат топиб, иморатлари беш-олти табақағача юксалибдур… Боку Русиянинг ободонлик жиҳатидан бешинчи шаҳри бўлиб, аммо мусулмон давлатлигининг кўплиги ила Русияда иккинчи шаҳардур. Чунончи, мунда юз милйўн сўмлик мулку сармояға доро ( эга) бир неча мусулмонлар бўлуб, милйўн соҳиби мусулмонлар яна ортуқроқ…бўлуб шаҳарнинг аксари мулки мусулмонлар қўлидадур. Оллоҳ зиёда этсун! Бул шаҳарнинг еридан нафт (нефт), бошқа тил ила, олтун чиқур. Бу кун меҳнаткаш бир кишининг еридан нафт чиқса, эртаға милйўнчи оға бўлур… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

15 июнь – таниқли адиб Назар Эшонқул туғилган кун!

nazar akaНазар Эшонқул 1962 йил 15 июнда Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Терсота кишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1986). Дастлабки асари — «Уруш одамлари» 1988 йилида нашр этилган. Шундан сўнг ёзувчининг «Момо кўшиқ», «Маймун етаклаган одам», «Шамолни тутиб бўлмайди», «Момо қўшиқ» ва бошқа асарлари нашр этилган. «Гўрўғли» романининг журнал варианти эълн қилинган. Хуан Карлос. Онеттининг «Ҳикоялар ва қиссалар»ини, Албер Камюнинг «Эсселар»ини, Чеховнинг «Болохонали уй» ҳикоясини ва бошқа кўплаб дунё адабиёти намуналарини ўзбек тилига таржима қилган.

НАЗАР ЭШОНҚУЛ БИЛАН ИККИ СУҲБАТ

САНЪАТ ҚАЛБ ВА РУҲНИ ҚУТҚАРАДИ

Ёзувчининг ижодий контсепцияси кўпроқ нималарда акс этади. Унинг қаҳрамонлари табиатидами ёхуд адибнинг тасвир усулларида? “Сариқ матбуот” эълон қилаётган сохта асарлар ҳақиқий санъат асарларини баҳолаш мезонларига таъсир кўрсатмаяптими? Бу саволлар адабиёт мухлислари билан бирга адабиётчилару адибларнинг ўзларини ҳам ўйлантириши табиий. Олий Адабиёт курси битирувчиси Эътибор Норбўтаеванинг таниқли адиб Назар Эшонқул билан суҳбати шу хусусда баҳс этади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Қодирий қатл этилган жой

906_463784747038287_704744669_nҚодирий отилиши олдидан икки ракат номоз ўқиб олишга рухсат сўраган эканлар…

”… Бирин-кетин, қисқа танаффуслар оша янграган ўқ овозлари, инграшлардан сўнг, девор ортидан боғбон қулоғига таниш овоз эшитилади:

“Татармисан? Мусулмонмисан?”

Боғбон бирдан ҳушёр тортади. “Бу ўзимизнинг Қодирий-ку!” дея, ичдан овозсиз ҳайқиради.

(Эҳтимол, Қодирий командирнинг рус тилидаги татарчага хос оҳангдаги буйруқларидан унинг татар миллатига мансублигини сезиб, шундай савол бергандир?)

Шу заҳоти, боғбон орани тўсиб турган пахса деворга яқинлашиб, девор тирқишидан мўралайди. Тунги ғира-ширада, бир-бирига рўпара турган командир билан маҳбусга кўзи тушади. Бояги саволга жавоб бўлмайди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Мир Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбараси қайта тикланди

herat_alisher_navoiyҲазрат Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбараси қайта тиклангани барчангизга муборак бўлсин!****

18 май куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида Ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк давлат арбоби Мир Алишер Навоий мақбарасининг қайта очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтган.

Ҳирот шаҳрининг Гавҳаршодбегим боғидаги Ҳазрат Навоий қабри устидаги мақбарани қайта қуриш ўтган йили августида бошланган.

Бугун Ҳирот шаҳридаги тантанали маросимда 500 дан ортиқ киши қатнашган.

Меҳмонларга ош тарқатилган.

Ҳирот ҳокимлиги, Ҳирот Маданият ва ахборот бошқармаси Ҳазрат Навоий мақбарасини қайта тиклашда қатнашган мутахассислар ва қурувчиларга совғалар улашган.

Мир Алишер Навоий қабри устидаги мақбара тўққиз йил олдин Ўзбекистон ҳукумати буйруғига биноан халқаро Бобур жамғармаси томонидан бузилган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ЯНГИ АВЛОД ОВОЗИ

sharq yulduzi«Шарқ юлдузи» журнали 2013 йилнинг илк сонидан «Жараён» рукнида «Янги авлод овози» номи билан долзарб мавзуда суҳбатлар бера бошлади. Журналнинг дастлабки сонидан филология фанлари доктори, проф. Ҳамидулла Болтабоев, адабиётшунос олим, «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев ҳамда ёзувчи Назар Эшонқулнинг суҳбатлари жой олган. Эътиборингизга ана шу суҳбатда журнал бош муҳаррири, адабиётшунос олим Улуғбек Ҳамдам томонидан берилган саволларга Назар Эшонқулнинг жавобларини тақдим этамиз.

****

Улуғбек Ҳамдам: Сир эмас, кейинги қарийб йигирма-йигирма беш йил мобайнида давр тубдан ўзгарди. Бу дегани шуки, янги даврга хос бўлган кайфият ҳам пайдо бўлди. Демак, истаймизми-йўқми, янгиланган кайфиятни ўз асарларида акс эттирувчи авлод ҳам вояга етган бўлиши керак. Агар шундай бўлса, қани улар? Нега “манаман” дея кўзга ташланмаяпти? Бу гапни яна шунинг учун айтаяпманки, давраларда кўпинча 70-йиллар авлодидан кейин бизда бошқа адабий авлод шаклланмади, деган иддаоларни тез-тез эшитиб қоламиз. Чиндан ҳам шундайми? Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Таҳликали ҳаёт

dadaxon-hasan1Исёнкор ҳофиз Дадахон Ҳасан билан журналист Юсуф Расул суҳбати.

Дадахон Ҳасан қачон, қаерда, қандай оилада таваллуд топган?
Қаерда, кимлар билан ўқиган?
Санъатга, сиёсатга қандай кириб келган?
Сиёсий қўшиқлари қандай яратилган?
“Бирлик” халқ ҳаракати қандай ва қай вазиятда ташкил этилганди?
Ҳофизнинг оиласи ва фарзандлари…
Ниҳоят бугунги кун ….

****

Болалик хотиралари

(Биринчи суҳбат)

Юсуф Расул: Дадахон Ҳасан – ўзбек халқининг севимли ҳофизи, эрк ва озодлик куйчиси, ўтюрак шоир… Дадахон Ҳасан – ўзбек мухолифатининг ”отаси”, “Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчиси… Сизга бериладиган таърифу таснифлар шу қадар кўп, бироқ, кўпчилик Дадахон Ҳасаннинг шахсий ҳаёти, унинг қандай оилада камол топганини яхши билмайди. Суҳбатимизни дастлаб, ўзингизни болалик чоғларингиздан бошласак…

Дадахон Ҳасан: Мен 1941 йил ноябр ойида (паспортимга 15 март деб янглиш ёзилган) Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги Арабхона қишлоғида оддий деҳқон оиласида туғилганман. Қишлоғимиз яқинида араблар тепалиги деган бир жой бор, шу боис мен туғилган жой шу ном билан атаб келинади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Дадахон Ҳасан: Рауф Парфи хотираларимда

dadaxon-hasan1Халқимизнинг севимли ҳофизи Дадахон Ҳасаннинг, дўсти – Рауф Парфи ҳақидаги хотиралари.

Биринчи учрашув

1960-йилнинг июль ойи бошлари эди. Биз абитуриентлар ТошДУ нинг хуқуқшунослик факультети ҳовлисидаги майдонда ёш дарахтлар соясида каравот қўйиб тунар эдик. Қабул имтиҳонларига тайёргарлик кўрар эдик. Биз тунаётган майдоннинг четроғида “домдеҳқон” деган чойхона бўларди. Биз ўша ерда ҳар куни чой ичардик. Радио тинглардик. Менинг ёнимда Фарғона вилояти Бешариқ туманидан келган бир йигит ётар эди. У билан таниш эдик. Исми эса ёдимда қолмади. Унинг ёнида Тошкент вилояти Янгийўл туманидан келган паст бўйлик бир йигит ҳам бор эди. У бу ерга камроқ келарди шу боис унинг исмини сўролмаган эдим.

Кунлардан бир куни чойхонада чой ичиб ўтирган эдик. Чойхона радиоприёмнигида Алижон Ҳасановни “Йиғлади”, “Маъракада ўтириб туришин кўринг” деган қўшиқлари янгради. Биз бир-биримизга тикилиб қўшиқни мароқ билан тингладик. Қўшиқ битгач Янгийўллик йигит “Бу ҳофиз қаерлик экан, ашулани зўр айтди?” деб сўради. Биз унга Фарғоналик, Фарғонанинг Олтиариғидан деб тушутирдик ва мен Алижон Ҳасановнинг укаси эканимни айтдим. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Мамадали Махмудов. Любовь (рассказ)

mamadali maxmudov2Ура, Мамадали Махмудов на свободе!

***

29 Ноябрь 2012

И солнце, и воздух, и вода, и травы,— словом все, что есть на земле.— все создала любовь.
Из разговора моего деда

И взобрался на перевал, вершина которого, казалось, плыла в море ослепительно белых, с синими тенями, облаков, и глянул вниз: передо мной открывалась прекрасная картина.
У самого входа в ущелье притулился домик лесничего, отсюда он виднелся крохотным и хрупким, как спичечный коробок, а собака возле домика казалась муравьем.
Лесничий. Артыкбай-ака, приходился нам родственником, и я решил спуститься вниз, чтобы повидаться с ними, передать приветы от наших…
Домик оказался закрытым, и вокруг — ни души. Наверное, Артыкбай-ака, как обычно осенью, уехал на хашар — собирать хлопок, а семья на это время ушла жить в кишлак. Страшно оставаться в ущелье одним, без хозяина.
Да, но в таком случае что здесь делает собака? Я обошел домик и остановился. Возле серого камня стояла черная овчарка и, скаля острые зубы, воинственно рычала. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn