Фақатгина халқ яшар, фақатгина қолур халқ!

Ғаффор-Хотам3-225x300Ғаффор Ҳотам

Орипов ҳодисаси: кузатишлар, қайдлар, талқинлар

1.
Гоҳо шундай тўфонлар қўпади, шундай эврилиш ва ёки бўҳронлар содир бўладики, улар кимнингдир хоҳиш-иродаси ва инсоний ҳасад-хусуматдан жуда баланд туради. У биз кўниккан ҳаётни ислоҳ этиб, жиддий ўзгартиш киритади. Ва бу Яратганнинг азми-иродаси эканини тан олмай, илож йўқ.
Тафаккур тарзида фавқулодда ўзгариш ясаган, одатий тушунча ва қарашларни остин-устун қилиб юборган бу мислсиз ҳодиса қошида таъма-хусуматдан йироқ инсонлар танг қолади ва шоён ҳайратга тушиб, унга маҳлиё бўлади. Мана шу холислик ва ошуфталик янгилик ва яшаришга йўл очади, янги насллар Яратганнинг марҳаматидан баҳраманд бўлади, олам яшариб, ҳиммат ва яхшилик барқ уради.
Мудом шундай бўлган ва ҳамон шундай.
Бу ҳаёт шундайки, беш бармоқ баробар эмас. Толеида бўлмаса ҳам, мана шундай янгилик содир этишга, дунёни лол қолдириб, улуғлик тўнини кийишга ва таманно қилиб яшашга қасд қилган қавм ҳам йўқ эмас. Ва бу қавм илми-амал билан шундай ҳодисалар илдизини қирқиб, унга жон риштасини боғлайди, ундан куч олиб, одамларнинг, ҳикмат аҳлининг қонини ичиб яшайди. Мудом бадкирдорлик қилади. Бу ҳам ҳаёт, бу ҳам “санъат”. Бу ҳам яшамоқнинг бир йўли. Хўрланган ва ҳақоратланган пайғамбарлар ва даҳолар мудом шундай зулм ва қаршиликни енгиб ўтиб, оламга ёруғлик ташиган, халқ бўлиб яшаётган жабрдийда одамлар йўлини ёритган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ: “ТУРНАЛАР” ҚЎШИҒИ ТАРИХИ

TURNALARparvozi1Ҳофиз Шерали Жўраев таваллудининг 66 йиллигига бағишланади

Шерали Жўраев 1980-йилларда айтган “Турналар” қўшиғининг варианти [1]. Турналар

Шерали Жўраев ўзига хос ижрочилик услубига, ижро имкониятига эга хонандадир. Унинг репертуари бошқа хонандалардан тубдан фарқ қилади. Бу хонанда ижросини бeфарқ тинглаш мумкин эмас. Унинг овози қорли чўққилардан тоғу тошларга урилиб, тўлиб-тошиб оқаётган шарқироқ сойни эслатади. Унинг овоз тембри жуда-жуда ёқимли, овоз имконияти эса кенгдир. Бу эса Шералига ҳар қандай қўшиққа турфа сайқал бериб ижро этиш имконини беради. У ҳар бир қўшиқ сўзини, мазмунини юракдан ҳис қилади, балки шунинг учун ҳам унинг овози киши юрагини қат-қатларига сингиб боради. У ҳар бир қўшиқни дард билан, самимий ижро этади. [2]
ТАМАРАХОНИМ (1906-1991)

Фото 1. Турналар парвоз қилмоқда. [3] Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Мамадали Маҳмудовнинг ҳаёти ва ижодига чизгилар

mamadali_mahmudovБотир Норбой
Филология фанлари доктори

Мамадали Маҳмудов ҳаёти ва ижоди мураккаб кечган ва кечаётган адиблардан бири. Асарларида ўзбек халқининг миллий озодлик курашларини қаламга олган адибнинг ўзи бу озодлик юзага чиққан пайти озодликдан маҳрум қолди.

Унинг номи ҳам, асарлари ҳам тақиқланган Ўзбекистонда бугунги ёш авлод Мамадали Маҳмудов деган адиб борлигидан бехабар бўлса керак. Шунинг учун ҳам унинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлашни жоиз, деб билдик.

Мамадали мактабни битириб, Россияда ҳарбий хизматни ўтагач, Воронеждаги техника-ҳунар коллежига ўқишга киради. Сўнг Чирчиқ шаҳридаги заводлардан бирида ишлайди. Бу пайтда Чирчиқда рус тилли аҳоли кўпчиликни ташкил киларди. Армияда, ўқиш ва иш жойида демократ русларга ҳам, миллатчи русларга ҳам дуч келган. Миллатчи руслар билан баҳслар, гоҳида муштлашувлар бўлиб ўтганини менга Мамадалининг ўзи ҳикоя қилиб берган эди. Мамадали Маҳмудов қалбида шовинизмга нафрат, ўзи мансуб бўлган халққа муҳаббат пайдо бўлишида шу даврдаги воқеалар ҳам сабаб бўлган. Адиб ҳаёти ва ижоди шу жараёнда шакллана борди. Миллат ва халқ манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйиш, замондошлари онгида мустамлакачиликка нафрат, озодликка муҳаббат уйғотиш унинг асосий ишига айланди… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Рауф Парфи ҳикматлари

rauf parfiСанъаткорнинг миясида олам фожеаси айланади.

****

Шеърият Аллоҳ одамни ер учун яратгани каби қадимийдир. Ёруғ дунёга келган инсон бор экан, инсон бўлиб туғилган экан- Инсон ҳақлари, инсон ҳуқуқи бордир. Инсон Ҳуқуқи- Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Шеърият чексизликдир- аммо шеъриятнинг осмонига боқиб чексизликнинг ҳам чеки бор, деб ўйлайсиз.
Шеърият инсоннинг илкин нафасидир, поёнсиз нафаснинг моддийликка айланишидир, балки.

*

Ўзбек миллати бу олтин мероснинг эгаси, бу мерос бутун жаҳон учун, бутун инсоният учун Аллоҳ инояти ила гўзал армуғондир. Ўзбек миллати- жаҳон сивилизасиясини бир поғона баланд кўтарган буюк миллатдир. Ўзбек бўлиб туғилган, ўзбек деган номни муқаддас билиб тану руҳида асраган инсон нақадар бахтли инсондир.

*

Доимо ўлимни англамоқчи бўлиб келганман. Қолаверса бу ҳаёт билан боғлиқ. Буни бир сўз билан айтиш қийин. Уларни сизга вақт тушунтириб беради. Мени қайғули ёзишимга сабаб бўлган туйғу – бу Ватанга бўлган муҳаббат туйғусидир. Ватани қуликда азоб чекаётганда шоир қайғули ёзишга мажбур. Вақти келиб, бор ҳақиқатни рўйи – рост англаб етганларингдан сўнг. Сизнинг ҳам ичингиз дарду – фарёдга тўлади. Шўх – шодон эмас, мунгли ва маҳюс ёза бошлайсиз. Шунда сизларга қараб, изтиробга тўла ғам муборак бўлсин, бу саодат сизга муборак бўлсин, дейман! Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Хуршид Даврон: АМИР ТЕМУР САБОҚЛАРИ

0- amir-timur-tamerlane-museum.11036.large_slideshowМуаррих Тожиддин Салмоний Соҳибқирон бобомизга бағишланган китобини ёзилищи сабаби ҳақида фикр юритиб, шундай ҳитоб қилади: «Қадимгилар ҳаётида ибратли ҳикматлар бордир, улар ҳаёти билан танишмоқ орқали ўгитлар олинур. Бу ўгитларни билмоқ инсон жонига қон қўшмоқдай гап. Зеро, тарих инсоннинг нафаси каби, улуғ ҳукмдорларни жонлантирувчи биp мўъжиза, тарихни билиш эса камол соҳибларининг кўнглини ранжу аламлардан поклайдиган маънавий калитдир».

Қўлимизга бебаҳо маънавий калит тутқазган донишманд боболаримиз бугунги шукуҳли кунларда ёнимизда ҳамқадам яшаётгандай, истиқлол берган буюк саодатга «шерик булаётгандай, мустақиллик ва озодлигимизга заррача хавфу хатар пайдо бўлганда эса маслаҳату насиҳатлари билан мадад ва қувват бераётгандай. Улар олис ўтмишдан туриб, бугунги наслларга масъуллик, сабр-тоқат тилаётгандай, ҳушёрликка чорлаётгандай. Тун чўкканда, атрофни сукут қучиб, қадимий асотирлар қаршисида ёлғиз қолганда, Ватан озодлиги йўлида шаҳид кетган, “шаҳидлар шоҳи” деб улуғланган Шайх Нажмиддин Кубронинг “Алданишдан сақланинг!” — деган ҳорғин ҳайқириғини, гоҳ ҳазрат Навоийнинг олтин қафас ҳақида битилган, меҳру шафқатга даъват этган сатрларини, гоҳ яна бир улуғ бобомизнинг юракларимизни умид билан тўлдирувчи: “Улуғ вазифалардан ва улуғ интилишлардад қўрқманг.Улар улуғ воқеаларни тайёрлайди ва улуғ шахсларни тарбиялайди”- деган хитобини эшитгандай бўламан. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Шоҳлар оромгоҳи

02-300x224Бугун Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.

Саодат Пўлканова

Буюк Соҳибқирон Амир Темур бобомиз, ҳамда уларнинг оила аъзолари дафн этилган, “Гўри Амир” мақбараси XIV-XV асрларда бунёд этилган. Мақбара ўртасида Амир Темур бобомиз, у кишининг бош томонларида пиру устозлари Мир Саид Барака дафн этилган. Чап томонларида икки ўғиллари Шоҳруҳ ва Мироншоҳ, оёқ томонларига фалакшунос Мирзо Улуғбек, ўнг ёнларида тўнғич набиралари, тахт вориси Муҳаммад Султонни ҳоклари қўйилган. Соҳибқироннинг қолган фарзандлари Жаҳонгир ва Умаршайх Мирзолар қадим Кеш музофатига дафн қилинганлар.
Тарихий манбаъларда келтирилишича, Муҳаммад Султон, Амир Темурнинг тўнғич фарзанди Жаҳонгир Мирзонинг ўғли бўлиб 1403 йилда 29 ёшида урушдан қайтаётганларида касаллик туфайли оламдан ўтган.
Самарқандда иккита йирик архитектура ансамбли обидалари бизнинг кунларгача сақланиб келди. Уларнинг бири шаҳзода Муҳаммад Султон (1374-1403) номи билан боғлиқ. Муҳаммад Султон Темурнинг севимли набираларидан бири бўлиб, унга Самарқанд тахтини бериш мўлжалланган. Муҳаммад Султон Ўзбекхон авлодларидан бўлган Жаҳонгир ва Суюн оқанинг ўғлидир. Дастлабки бу комплекс икки бино-мадраса ва хонақоҳдан иборат бўлган. Улар тўрт айвонли тўртбурчак ҳовли, унинг тўрт бурчагидаги тўртта баланд минора бир-бирига қўшилган… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn