ДАДА БЎЗҚУРТ: ТУҒЁН (1)

ХХХ

ТУРКНИ ТУРКДАН ЎЗГА ДЎСТУ МЕХРИБОНИ ЙЎҚДИР
ТУРКНИ ТУРКДАН ЎЗГА ЖОНУ ЖОНАЖОНИ ЙЎҚДИР
ТУРКНИ ТУРКДАН ЎЗГА ЙОВҚУР ҚАХРАМОНИ ЙЎҚДИР
ТУРКНИ ТУРКИСТОН АТАЛМИШ ДОСТОНИ БОРДИР
ТУРКНИ УСМОНЛИ ДЕГАН ЧЎНГ ПОСИБОНИ БОРДИР

ХХХ

ХАР ГАЛ БУ ХОМ КАЛЛАЛАР ДЕВОРГА УРУЛГАНДА
ЭНДИ АЛДАНМАСМАН ДЕБ ПУШАЙМОНЛАР ҚИЛГАНДА
ОРАДАН ЧОРАК АСР ЎТГАНЛИГИН БИЛГАНДА
ЯНА АЛДАНИБМАН ДЕБ ОҲ УРАДИ ЎЗБЕГИМ
БОШИН ЧАНГАЛЛАБ ЧУНОН ЎЙ СУРАДИ ЎЗБЕГИМ Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Суҳайлий лирикаси

СУҲАЙЛИЙ – (Қоражон Қодиров) 80 ёшда!

Адабиёт, айниқса, шеърият ижодкорни илоҳий дунё билан боғлаб туради. Шоир шеър ёзаётганда руҳи покланади, қалби тозаради, жисми эса қушдек енгил бўлиб қолади. Майда туйғулар асирига айланган бадбин одамлардан юқорига кўтарилади. Мен айтаманки: ”Асло шеър ёзаётган одамга халақит берманг, у ибодат қилаётган бўлади”.
Бугун саксон ёшлик тўйларини нишонлаётган шоир Суҳайлий шеъру ғазалларини ўқиган одам ибодат ҳиссини туяди. Домла Қуръони каримни шеърий йўлда ўзбекчага юксак маҳорат билан таржима қилган эдилар. Бу каби катта истеъдод, оғир меҳнат,  илм ва тафаккур  талаб этадиган ижодий ишга ҳамма ҳам журъат эта олмаса керак. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Кўзга айланган кўнгил

odil ikrom3Одил Икром

ИҚТИДОРЛИ ЎЗБЕК ШОИРИ НОДИРА АФОҚОВАГА, ТАВАЛЛУД АЙЁМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН, ҚУТЛОВ ЎРНИДА:

Қадрли Нодирахон!

Бир эронлик зиёли инсоннинг таъбири билан айтганда, Абу Абдуллоҳ Рўдакий вафот этгач, орадан минг йил ўтиб, тожик адабиётида Лойиқ Шерали туғилди… Бу хулоса – минг йилда бир шоир дунёга келади, деган ўринли ҳақиқатга гўзал ишора эди.

Ўзбек адабиётида ҳам обод руҳлари қарийб минг йилликка қадам қўяётган салафларимиздан сўнг бармоқ билан санарли чинакам шахсу ижодкорлар яралди ва ўша нодир иқтидорлар қаторида сизнинг ҳам борлигингизга, фақат, қувонишнинг ўзи камлик қилади.

Сиздаги энг нодир хислат – камтарлик. Зеро, шеърдаги ўзингизни эмас, ўзингиздаги шеърни севасиз. Инкорингиз, изҳорингиз, иқрорингизда ўзингиз яшайсиз. Бир буюк япон ёзувчиси айтгани каби “… иқрор бўлмасдан ўзингни намоён қилиш мумкин эмас”. “Кўзга айланган кўнгил” юртидаги ҳодисаларни ҳеч қандай муболағасиз, ортиқча ҳашамсиз, ўзингиз ва сўзингизга мафтун бўлмаган ҳолда, чиранмай, рўйи-рост айта олишингиз қурби – шеърхонни самимий суҳбатдошингизга айлантиради. Муҳиблар билан бу янглиғ қурбатга эришган орифназарлар жуда кам. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Дунёнинг чегараси

%d1%9e%d0%bb%d0%b6%d0%b0%d0%b1%d0%be%d0%b92Ўлжабой Қаршибой

(Ҳикоя)

Машина Тошкент — Термиз йўлида секин илдамлаб боради. Рулда Қутбилло, ёнида Мадиёр, орқа ўриндиқда эса камина. Шаҳардан чиқмаганимизга ҳам анча бўлган экан. Йўл манзаралари, кенг далалар, узоқдан кўриниб турган тоғлар, бекатдаги турфа одамларни кўриб, ажаб, қачонлардир дилда собит бўлган хаёллар кўнгилга келиб, анча енгил тортасиз. Йўлнинг ўзига хос кайфияти бор: қандайдир тазарруга эҳтиёж туғилади. Оқибат ҳақида ўйлай бошлайсиз. Билганига амал қилмайдиган биз “чаламулла”лар ҳаёт йўлимизни ҳам “илмийлаштириб”, имкон қадар мураккаб қилиб юборганмизки, бу тўрдан ўзимиз-да қайтиб чиқолмай қоламиз. Ҳар нарсани “ўйлаймиз”, эҳ-ҳе дунёнинг кенглигини қаранг, биродарлар.
Этнография илмий тадқиқот марказида ишлаётганимга бир саккиз йиллар бўлди-ёв. Икки йил аспирантурада, кейин имтиҳондаги аччиқ-тизиқ гаплардан сўнг келиб қолган жойимиз шу ер — илмий марказ… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Бир сурат тарихи

Гўзал Рўзиева

Кеча расм албомларни кўраётиб, мана шу суратларни топиб олдим. Роппа-роса бир мучал ёшини яшашибди ўзиям. 2004 йилда Зоминда, ёш ижодкорларнинг VII-семинарида қатнашганимда тушган эканман. Уларни томоша қилаётиб, ўша кунларнинг ҳаяжонли хотиралари қалбимда уйғонди.

Кўкка ўрлаган тоғлар бағридан шаршара бўлиб оқиб тушувчи зилол сув тоғлар пойини зерзавқ сойга айланиб ювиб ўтар, бу каттагина сойни маҳаллий халқ Ўриклисой деб аташаркан. Атроф табиат шунчалар мафтункор ва унинг гўзаллигини кўзларимга шу қадар жойлаб олган эдимки, мана ўн икки йил ўтиб ҳам кеча кўргандекман, гўё. Аммо, бу жозибани ифодалаш учун ҳозир ҳам муносиб таъриф топа олмайман. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Гулчеҳра Нур: ”Йиғларман”

gulchehra-21995 йилда ёзилган шеърлар.

ШИДДАТ ЭДИ МЕНГА АРДОҚЛИ, САРА,
ШИДДАТ ЭДИ МЕНИНГ САЙРОҚИ ҚУМРИМ.
… ДЕРАЗА ОЛДИДА БИР ХИЛ МАНЗАРА:
АЛДАМЧИ СУКУНАТ ЧЎЗАР ЎЗ УМРИН…

****

Умримга чидамни метин истарман,
Кўксимга тафаккур ўтин истарман.
Мени шикаста, деб қилманг маломат,
Ғам чекиб, бахтингиз бутун истарман… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Миршариф Хўжаев: ”Ҳодарвеш шамоли” (давоми)

mirsharif akaХотира – қисса

(72 – 99  қисмлар)

72.

Вилоят теле-радио комитетида январь ойида иш бошладим. Ҳамма билан танишгач, ўринбосарим – Омонбой Йўлдошевдан “мен кўрмаган яна ким қолди?” деб сўрадим.
–Қоровулимиз Абдурасул ака уйида бетоб ётибди, – деди муовин.
Касал кўргани бордик. Абдурасул ака эски шаҳарнинг Зомини маҳалласидаги торгина, хароб ҳовличада яшаркан. Кўрпа-тўшак қилиб, ётиб олибди. Салом-аликдан кейин аҳвол сўрадим. Синиқ жилмайди-да:
–Акун пешонага бори-дия, укажон, – дея кўзларига ёш олди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Нигора САЙДАЛИЕВА: Тўрт ҳикоя

Nigora SaydalievaНигора Сайдалиева 1971 йилнинг 13 февралида  Тошкент шаҳрида туғилган.  1988 йилда Андижон шаҳридаги 42-ўрта мактабни тамомлаган. Ижодий фаолиятини   “Андижон ҳафтаномаси” газетасида бошлаган.  Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитаси муассислигидаги нашр этиладиган  “Иқбол” газетасининг ижодий ходими.  Ўнлаб мақола ва бадиий  асарлари “Оила ва жамият”, “Холис”, “Ҳуқуқ оламида”, ”Олтин водий”, “Иқбол”, “Суҳбатдош”, “Ҳамроҳ”, “Ҳимоя” республика ҳамда вилоят газеталарида чоп этилган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Суҳайлий: НАСИҲАТНОМА (Достон)

qorajon qodirov

Қуръони Каримни шеърий йўлда ўзбек тилига ўгирган шоир ва таржимон Суҳайлий (Қоражон Қодиров) айни кунларда  80 ёшлик тўйларини нишонламоқдалар. Домланинг панду насиҳатлари ва фалсафий фикрлари шеър ўлароқ кўплаб ўқувчиларимиз онгу шуурини забт этиб улгурган. Суҳайлий жасоратли шоир сифатида кўпчиликка танишдир.

1. ОДОБ ВА АҲЛОҚ ҲАҚИДА

Инсон учун зарур нарса-.
меҳр-мурувватдир, болам,
Катталарга ҳурмат билан
кичикка иззатдир, болам!
Одамийлик ҳар нарсадан
ғоятда қимматдир, болам,
Менинг сенга айтар гапим:
панду насиҳатдир, болам. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Аччиқ ҳақиқат (шеърлар)

mahmud yuldoshevМАҲМУД ЙЎЛДОШЕВ

Ҳақиқат изласанг топмайсан уни,
Мен ҳақман, дегинда бошингни кўтар.
Доимо бўйнингда ненингдир хуни,
Ожиз тамшанасан шимиб муаттар.

Миллат бўб уйғонсанг миллатсизлар кўп,
Босқинчи тарихинг бўйнингдадир тавқ.
Тарих бу доимо қонли тало тўп,
Ҳақ, деб кураш тушсанг кўкракда бир завқ. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Илинж (ҳикоя)

shahodatbonuШаҳодатбону Имомназарова

Куз сариқ пояндоздан иборат матосини кўз-кўз қилиб атрофга сочган. Қишлоқ дўкони олдидаги иккита тут дарахти ўртасига маҳкамланган ёғоч ўриндиқ бўш. Эртадан кечгача эзмаланиб ўтирадиган чоллар ҳам бугун кўринмайди. Ариқ ёқасидаги қурий бошланган райҳонларга тут барглари илиниб қолган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Гўзал Рўзиева: Кузнинг ярми (Шеърлар)

Рўзиева Гўзал Сатторовна, 1986 йил 31 октябрда Бухоро вилояти, Жондор тумани, Тобагар қишлоғида туғилган.1993-2004 йилларда Жондор туманидаги 22-ўрта умумтаълим мактабини, 2004-2008 йилларда Файзулла Хўжаев номидаги Бухоро давлат университети тарих факультетини тугатган.
2004 йилда “Тонг сабоси” номли шеърлар тўплами нашрдан чиққан.

 

Дедилар:Севмоқ-гуноҳ…

Дедилар:Севмоқ-гуноҳ,
Оллоҳдан бошқасини.
Дедим:Мен ишқ туфайли,
Кўрдим Унинг аксини.

Дедилар:Севги-ёлғон,
Ишонма чўпчакларга.
Дедим:Дунё қурилган,
Аслида эртакларга. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ОЛИМЛИК – ИСТЕЪДОД

Nusratullo JumaxojaНусратулло ЖУМАХЎЖА

Биз мустабид тузумда ҳам яшадик.
Тўғри, бу тузумнинг таълим услубиётига ҳам, шуб­ҳасиз, катта зарари теккан. Лекин ўтган давр таълими ютуқларини бутунлай инкор этиш инсофдан эмас. Чунки ўқитувчи ва мураббийлар, ҳукмрон мафкуранинг тазйиқига қарамасдан, минг йиллик миллий таълим-тарбиянинг тараққийпарвар тамойилларидан унумли ва маҳорат билан фойдаланганлар. Миллий адабиёт, ахлоқ, маданият, илм-фанни жорий мафкура исканжасини ёриб чиқиб, ёш авлод онгига сингдирганлар. Акс ҳолда, халқимиз азалий ва абадий маънавиятини сақлаб қололмас, унинг умумий саводхонлиги юқори даражага кўтарилмас эди.
Афсуски, бу масалага саёз ёндашув онда-сонда учраб турибди. Жумладан, “Ёшлик” журналининг 2014 йил 7-сонидаги “Адабиётга кириб борилади… ми?” сарлавҳали Раҳимжон Раҳмат билан мулоқотда ана шундай нуқтаи назар асосий ўрин тутади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

АДАБИЁТГА КИРИБ БОРИЛАДИ…МИ?

рахимжон-рахмат-224x300Адабиётшунос Раҳимжон РАҲМАТ билан мулоқот

Кўкдаги юлдузларни томоша қилиб ётган бола онасига савол беради:
– Она, юлдузлар осмоннинг чироқларими?
– Билмадим, – дейди она кулиб.
– Юлдузлар осмоннинг чироқлари, тонгда ўчириб, кечқурун ёқиб қўядилар, – дейди бола ўйланиб.
– Бу ғалати гапларни қаердан оляпсан?
Онаизор ҳайрон. Чунки бола улғайган сари “ғалати” гаплари кўпайиб боряпти-да. “Яхшилаб тингланг, шамоллар куй чаляпти”, дейди бир кун. “Чақмоқдан қўрқиб кетган булут йиғлаяпти”, деганига нима дейсиз? Чиндан ҳам ғалати-ку! Ҳа, ҳаммаси шундай бошланади.

Она ўғлининг юрагига адабиёт кириб келаётганидан ҳали бехабар. Ҳақиқий ижодкорга адабиётнинг ўзи кириб келади. Адабиётга кириб борилмайди. Адабиётга кириб борганлар шунчаки адабий меҳмонлар, холос! Улар туғма эмас, суртма талантлардир! Ҳақиқий ижодкорлар адабиётга мезбонлик қиладилар. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Шавкат Жўрабек: Иккимиздан қолган хотира

shavkat jurabekИқтидорли шоир Шавкат Жўрабек, 1983 йил Бухоро вилояти Когон туманида туғилган. ”Иккимиздан қолган хотира” номли илк шеърлар тўплами нашр этилган.

***

Сиз шунчаки кўнгил бера олмайсиз,
Мен шунчаки кўнгил уза олмайман.
Менчалик сиз мени севаолмайсиз,
Сизчалик мен сизни унутолмайман.

***

Бир куни тарк этар танани руҳ ҳам,
Ризқим тугаб қолар бўлса ногаҳон.
Фақат Оллоҳдандир бу фазлу карам —
Яратганга қайтгусидир жисму-жон. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Миршариф Хўжаев: Ҳодарвеш шамоли (давоми)

mirsharif akaХотира – қисса

(51- 71 қисмлар)

51

Синов муддатимнинг уч ойи ўтган кун эди. Меҳнат қонунчилиги бўйича мени синаш вақти тугаган, аммо муҳаррир талаби билан яна шунча давом этиши лозим. Келган хатларни топшириш учун савдо, саноат ва қурилиш бўлимига кирдим. Мудир – Манноп Нажмиддинов хатларга кўз югуртира туриб, чўнтагидан бир сўм (рубл) чиқарди-да, юзимга қарамай, уни менга узатди:
–Ма, магазиндан бир пачка “Казбек” (папирос тури) оп ке! – деди.
Пулни олмай туравердим. У киши ҳайратланиб, бошини хатдан кўтарди.
–Эшитмаяпсанми?
–Эшитдим, папирос келтиришга вақтим йўқ, – хотиржам гапирдим.
–О-о-о, какие важные люди появились у нас, Исо!? (Бизда қанақа жиддий одамлар пайдо бўлибди, Исо!?). – Бошқа столда ўтирган шу бўлим ходими Исо Абдураҳмоновга мурожаат қилди Манноп ака.
–Ҳали синов муддати тугамай, бунча дағдаға!
–Ҳақиқат бўлганида, бугун синов муддати тугарди, – мен ҳам кесатдим-да, хонадан чиқдим. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ижодкор – энг бахтли инсондир

10616002_146Қандилат Юсупова

(эссе)

Ажабо! Инсон кўзлари ҳам шу қадар беғубор, шу қадар содда бўларканми? Ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмас бир гиё, ёҳуд оҳанграбо, ёхуд файзиёблик, ёхуд шаффофлик, ёхуд зангорлик, ёхуд теранлик, ёхуд… Хуллас, бутун бир гўзаллик, бутун бир коинот акси жилва этган бу қароқларда! Ё Раббим, битта одам зотингга бу қадар чексизликни недан ва қандай кашф этмишдирсан?..
Мен ҳар гал Хосият опанинг (негадир Хосият Рустамова деб расмий атаб кетишни жоиз деб билмайман) ўша катта-катта, ўша чиройли кўзларига қараганимда, худди ана шу ҳусни беназирликни чуқур ҳис этаман. Наинки, кўзлар жилоси, балки ҳайрат шиддати кўнглимни бир онда забт этади. Ажаб, бунинг сири нимада экан?.. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ЎЗЛИГИНИ ИЛМГА БАҒИШЛАГАН АЁЛ

10557374_1435790136710724_692867726226909843_nОРАМИЗДАГИ ОДАМЛАР…

Хаёт уммонида яшарканмиз баъзан йиллаб сизу биз билан бирга яқин ҳамсуҳбат бўлиб юрган инсонларнинг ички кечинмаларини ва ким аслида ким эканлигини билмаймиз. Орамизда шундай инсонлар борки, ўзи оддий, камтар ва яхши ҳамсуҳбат бўлганлари билан ўта илимга чанкоқ, дунё қараши кенг, ёшлар ҳавас қилса арзийдиган жиҳатлари билан алоҳида ажралиб турадилар. Бу хислатларни куришимиз учун аввало узимизда ҳам қалб кўзимиз ва нозик сезгимиз бўлиши керак. Биз бугундан бошлаб «Орамиздаги одамлар» гуруҳи орқали сизларга ана шундай инсонлар ҳақида баён қилмоқчимиз. Бугун сизларга таништирадиганимиз Самарқанд давлат университети доценти, филология фанлари доктори Боймирзаева Саодат Ўроқовна бўладилар. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Дилмурод Дўст: Юрт қадри

dilmurod dostИЖОДИЙ МАШҚЛАР

Бу шеърлар шунчаки хом хаёл эмас,
Бу шеърлар эртадир, бу шеърлар тақдир.
Сени ҳам, уни ҳам кўнглимга солган,
Ягона ёлғиздир, ягона Ҳақдир.

****
Мен тирилсам,
Товуш бўламан
.
Усмон АЗИМ.

Мен қачон товуш бўламан?!
Қачон тириламан?!

Тирилгач ундош товуш бўлаймикин,
Ва, ёки унли?..

Ундош товуш бўлиш анчайин мушкул.
НАФАС йўлларида қанча тўсиқларга
дучорланиши аён барчага.

Тўсиқлардан сесканиб,
Қарор қилаймикин ёки унли бўлишга?! Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

МУСЛИМБЕК МУСАЛЛАМ: САБР

muslimbekШеърлар

Зиёвиддин Мансуров, Дилором Эргашева каби устозлар мактабидан сабоқ олиб, улар меҳридан баҳраманд Муслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман. Шунингдек, адабиёт мулкида унинг “ўйчан сурати” билан бирга тирик сатрлари ҳам қолишига ишонаман. Ростини айтсам, нафратсиз, ғафлатсиз, қўрқув ва кибрдан холи, меҳрибон дарахтларга ҳаваси келган Муслимбекка бир мухлис сифатида ҳавас қиламан ва Худога оналар кўнглидан ўтиб бораётганига ишонтиролган бир ўзбек шоири юрагининг қақроқ ерида унган Ватан деган табаррук гиёҳ нафаси, атри, сабри Сўз билан қадрдон кўнгилларга етишидан, иншаоллоҳ, умидворман.

Одил Икром

***

Бир кун кирсанг жаннатга кулиб ,
Тоатларинг ҳузурий бўлса .
Навоийнинг кўлидан ўпсанг ,
Ҳузурингда Фузулий бўлса .

* * *

Ўлчалган тортилган чизиб қўйилган ,
Битилган битик бу инкори ёмон .
Фосиқсан ,жоҳилсан ҳар қалай яна ,
Покланиб борасан Худованд томон .

Англайсан самодан кимдир кузатар ,
Шошасан юзингдан оқиб кетар тер.
Сенинг ҳам ,менинг ҳам умр йўлимиз ,
Унутилган битта ғарибгина шеър . Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Суҳайлий: Танҳо Сени

туфон(Ўзбекистон Қаҳрамони Халқ шоири, Абдулла Орипов ғазалига мухаммас)

Айлагум Парвардигорим, дилларимда жо Сени,
Туну кун ёдга олурман, айлаб илтижо Сени!
Гоҳ замон зайли биланми, тарк этибман ё Сени,
Кимнидир танҳо дедим, мен топгунимча то Сени,
Во ажаб, дунёни топдим, англагач, танҳо Сени!

Сенга мен айлаб тавозеъ, тавба қилсам ҳар замон,
Ўтмагай ёд айлмоқдин бесамар ҳеч л а ҳ з а  о н !
Чун Ўзинг қалбимдадурсан, ҳам Ўзинг дилда ниҳон,
Аслида ёлғиз Ў з и н г д а жо экан борлиқ жаҳон,
Ҳеч биров топмас ўзин. топмаса  и л л о  С е н и ! Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Хосият Рустамова: ШЕЪРЛАР ВА БАДИАЛАР

xosiyat19 март — таниқли шоира Хосият Рустамова таваллуд топган кун.

Хосият Рустамова Ўзбекистондаги таърифи дунёга таралган Наманган вилояти Чуст туманидаги Олмос қишлоғида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Осмондаги уй” (1997), “Нажот” (2003), “Ридо” ( 2004), “Девор” (2006), “Август” (2008), “Ишғол” (2011), “40:0” (2011) ва яна бир қатор китоблари чоп этилган. Шеърлари кўплаб тилларга таржима бўлган.

***

Ё Тангрим,
Сен менга куч бер,
Бер чидам –
Худди дарахтлардай кўтарайин қад.
Ичимга қор ёғиб турганида ҳам,
Мен кулиб туришим керак ҳамма вақт.
Қушлар дарахтларни айласа ҳам тарк,
Чидар.
Аёзлардан ўтар типпа-тик.
Шунда ҳам олмалар ёзаверар барг,
Шунда ҳам гуллайди бечора ўрик.
Ўргат, тошларга ҳам гапирай майин,
Аёлман!
Худойим, келтирмайин шак.
Мен ҳам дарахтлардай гуллайверайин,
Мен ҳам дарахтлардай ёзайин куртак. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ҳамроқул Асқар: Исмат Хушевга мактуб

hamroqul asqarИлдиз узсанг, хаёли Ватан!
Бедил

1.

Тикка боққанмидинг.,
дўстим Исмат Хуш.,
Ўзбек девларининг биронтасига?!
Қисмат довуллари ногоҳ учирмиш –
Олис Канаданинг Торонтасига…

Оддий мухбир эдинг, қўлингда қалам,
Халқ – миллат дардида куйиб юрардинг.
Ҳатто, душманингнинг боласини ҳам,
Худди ўз болангдек суюб юрардинг.

Мухбирлик, шоирлик бари жамул – жам,
Зўр келса достонлар ёзиб ташлардинг.
Камбағални эзса бирор муттаҳам,
Дарҳол ўша билан уруш бошлардинг. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn