КАМТАРЛИКНИНГ БАЛАНД ЧЎҚҚИСИ

ABDUSAID KOCHIMOVАбдусаид Кўчимов

Бадиа
1
Бу – ўтган асрнинг 70-йилларидаги гап:
Институтда (ҳозир Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети) Абдулла Орипов, Омон Матжон ва Маъруф Жалил билан ижодий учрашув ўтказиладиган бўлди. Машварат ташуббускори, “Чашма” деб аталувчи ёш адабиётчи-ижодкорлар тўгараги раҳбари Пирмат Шермуҳамедов эди.
– Абдуллажон билан Омонжонни ўзим опкеламан,- деди Пирмат ака.- Маъруф Жалилни “землаги”га топширамиз.
Мен Маъруф Жалилни кўрмаган, танимас эдим. Аммо, шеърларини суюб-суюб ўқиганлирим ва ўзим яхши кўрадиган шундай талантли шоир билан танишишга кучли иштиёқим борлиги айни ҳақиқат. Чиқмай-чиқмай, ўша йили шоирнинг бир йўла икки китоби – “Мен сизни севардим” ва “Раҳмат, одамлар” нашр этилган бўлиб, бу китоблар қўлма-қўл бўлиб кетган эди талабалар орасида. Қолаверса, кимсан, Пирмат Шермуҳамедовдай машҳур домла (Пирмат аканинг номи ўша кезлардаёқ нафақат Ўзбекистонда, балки , собиқ иттифоқ адибий доираларидан ҳам маълум ва машҳур эди) “земляги” деб турганидан кейин ғурурланиб кетдимми, сир бой бергим келмади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ТОШКЕНТДА БАҲОР ЭДИ…

norqobil jalilБИР ДАРАХТНИНГ МЕВАЛАРИ

Норқобил Жалил

Қишнинг сўнгги кунлари. Дарахтлар ниш ураётган кезлар. Хабар келди: “13-14 март кунлари Бишкекда Марказий Осиё халқлари маданияти халқаро ассамблеясининг конференцияси ўтказилади. Тўрт давлатдан вакиллар қатнашади”. Қувончли воқеани эшитибоқ, Одил Ёқубовга (таниқли ёзувчимиз шу ассамблеянинг биринчи вице-президент-да!) сим қоқаман. У киши вазмин овозда “Келавер-чи, гаплашиб оламиз. Бошқа болаларниям чақирдим”, деб қўяди.
Кенгашиб олдик. Оқсоқол адиб огоҳлантирди: “Болалар, эртага машиналарда жўнаймиз. Йўл олис. Яхши тадорик кўринглар. Чингиз билан гаплашдим, қалинроқ кийиниб келинглар, деб тайинлади”.
Эртаси куни йўлга отланаётиб, катта адиблардан дуо сўраймиз. Тўлепберган Қаипберганов Одил акага юзланади, у киши эса Пиримқул Қодировга. Охири учаласиям “Келинглар, бараварига дуо қилайлик. Бирга айтилган ният қутлуғ келади”, дея Тангридан ёруғ йўл сўрайдилар. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Абулфайз БАРОТОВ: Икки ҳангома

abulfayz-akaЭРИ КАЛ ЭМАС ЭКАН

Биринчи ҳангома

1965 йилда Пайариқ туман “Коммунизм байроғи” газетасида илк марта техник –котиблик вазифасида иш бошладим, таҳририятга келган хатларни рўйхатдан ўтказиб, бўлимларга тарқатаман. Ойлик маошим – 50 сўм. Аммо оз маош мени ташвишга солмайди, чунки мен мухбирман, ҳамма танийди деб ўйлайман, ўзимни ҳатто мени бу ерга ишга жойлаб қўйган қариндошимиз, туман халқ банкининг бошқарувчиси Шукур Сафаровдан ҳам устун қўяман. У вақтларда туман газеталари ҳам анча катта тиражда босилар, мавқеи ҳам баланд эди, жамоатчи мухбирлардан кўплаб хат-хабар келарди.
Кунларнинг бирида маданият бўлимининг мудири Ўрол Чиниқулов туман бирлашган касалхонасидан тажрибали ҳамшира ҳақида материал тайёрлашимни сўради. Талантинг бор, хатлар билан ўралишиб қолмай, ижод билан шуғуллан, деди. Бош шифокор ўрта ёшар ҳамширани тасвия этди. Ўта мулойим, сўзамол ҳамшира экан, юзидан нур ёғилиб, ҳар гапидан бол томади. Анча суҳбатлашдик, терговчига ўхшаб роса сўроққа тутдим. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙНИНГ ЯНГИ (ТОПИЛГАН) СУРАТИ ҲАҚИДА

7 CollageҲамиша ва ҳар қандай шароитда миллат тарихини, демак келажагини ўйлаган фидойи инсонлар борлиги учун биз ноёб асарларни ўқияпмиз, мусиқаларни тинглаяпмиз. Бизнинг юкимизни боболар кўтариб келди, келгуси насллар юкини биз ҳам ерда қолдирмайлик

Хуршид Даврон

19 январ куни маърифатпарвар бобомиз, жадидчилик ҳаракатининг йирик вакили,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий (1874 -1919) таваллудининг 140 йиллигини (ичимизда,қалбимизда) нишонладик. Шу муборак сана сабаб бўлдими, Яратганнинг хоҳиши билан мен Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ўзим учун икки янги фотосуратини кўрдим. Биринчи сурат «Муносабат» веб-саҳифасида «Бу ноёб суратни бизга йўллаганликлари учун, айни пайтда АҚШда яшаётган Беҳбудий ҳазратларининг набиралари – Зарруҳ Беҳбудий жанобларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз» деган ёзув билан эълон қилинган эди. Мана бу сурат: Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Раҳмат Қурбон: ”Хасталик дафтари” (2)

рахимжон-рахмат-224x300Раҳмат Қурбон қаламига мансуб бу шеърлар бундан икки йиллар муқаддам ”Янги Дунё” саҳифасида эълон қилинган ва кўплаб баҳсларга сабаб бўлган эди.

Муаллифнинг муҳаррир Юсуф Расулга мактуби:

Ассалому алайкум Юсуфжон!
Юборган бир қисм шеърларимни сайтингизда эълон қилганингиз учун сиздан миннатдорман. Шеърларимни ўқиб, қимматли фикрларини билдирган таниш ва нотаниш шеър иҳлосмандларига ҳам раҳмат дейман.

Шеърларим шунчаки эрмак, хавас кетидан ёзилмаган, балки улар ичимдан отилиб чиққан нолаларимдир. Тириклайин ўтга ташланган бечора бақирмай ҳеч иложи йўқ. Мен узоқ вақт жисмоний азоб ва руҳий изтироб ўчоғида ўтиндай ловиллаб ёндим. Шеър ёзиш, ичимдаги ҳамма гапимни шеър тилида айтиш мен учун нажотдай гап эди. Елкасига ажал миниб олган одам ҳаётда из қолдирмай иложи йўқ экан. Мен қўлимдаги қалам ёрдамида миям ичига беркиниб олган аждар билан олишдим. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Жўрабек РАМАЗОНОВ: Ҳикоялар

jurabek ramazonovИстеъдодли ижодкор Жўрабек Рамазоновнинг ҳикояларида ўқир экансиз, фақат умид билан яшаган инсонларгина ҳаётнинг барча кўргуликларидан ғолиб чиқишлари мумкинлигига ишонч ҳосил қиласиз…

АБАДИЯТ АФСОНАСИ

/Ҳикоя/

“Унинг қалби севишга қодир, ўзи эса севилишга муносиб эди. Малика учун ҳаёт ҳамма йўлларини бекитиб қўйган, у боши берк кўчада ўзи сезмаган ҳолда қувноқ ва бепарво яшарди. Лекин унинг кўксидаги юрак лоқайдликни билмайди, дуч келгандан меҳр кутаверади. Бу юракка ёвузлик отли туйғу тамомила ёт эди. Бироқ барибир тақдир маликанинг барча йўлини тўсган, очиқ қолган биргина йўл эса ажал йўли эди…”
Ҳар сафар шу ерга келганда онаси уни бағрига босиб, унсиз йиғлайди. Бошқа гапирмайди. Қизалоқ эса олти йилдан буён эртакнинг давомини кутади.
– Ойи, нега охирини айтмайсиз?
– Катта бўлганингдан кейин айтаман.
– Мен ҳалиям кичкинаманми?
– Тақдир қўлида ҳаммамиз бир заррамиз. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Гулчеҳра НУР: ”Йиғларман”

gulchehra-opa-203x3001993 йилда ёзилган шеърлар.

ЯХШИ-ЁМОН ЎША-ЎШАДИР,
РОСТУ ЁЛҒОН ЎША-ЎШАДИР.
ТУЛПОРЛАРИМ МУНКИЙДИ, ЭВОҲ,
ЙЎЛЛАР ҲАМОН ЎША-ЎШАДИР.

БИРИНЧИ ЯНВАР ШЕЪРИ

Тошлар тегавериб, қонталаш сийнам
Мени тўшагимдан юлқийди саҳар.
Ташқари боқаман. Дарахтлар шийдам.
Оппоқ қорга муштоқ сим-сиёҳ шаҳар.

Юлдузлар бемажол. Юлдузлар сариқ.
Маъюс сатрларни шивирлайди тил…
… Ақалли қорни ҳам тутар-да дариғ,
Бўсағамда турар кулиб Янги йил… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Маҳмуд Йўлдошев: Бир дона қанд

mahmud yuldoshevҲикоя

Вақт бизга кўринмайдиган ва биз тушуниб унча қадрламайдиган ажойиб бир умримизнинг ажралмас бўлагики, унинг ўйинлари билан бевосита дуч келганимизда ҳаяжонли ва ҳайратли ҳолатларга тушамиз.
Болалик ҳам ҳар бир инсоннинг энг оғир йўқотган қадриятларидан бири бўлиб у ўша инсоннинг бир умр елкасида ажралмас юк сифатида бирга юрадиган бойлиги ҳамдир. Болаликнинг бу сирли юкининг вақт ўтган сари салмоғи оғирлашиб ортиб бораверар экан. Инсон эса қариган сари бу юкни кўтариб юрганидан енгиллашиб, кўплаб ҳолатларда унинг дурдоналаридан татиб кўриб завқланар экан.
Узоқ манзил, болалигим завқли онлари ва қайғули дамларини ҳар бир бутоғи ёдимга соладиган қадрдон қишлоғим Орзуга кетаяпман. Қишлоқдошларим ва атрофдагилар Орзуни оддий қилиб Орзи дейишади. Бу қишлоқнинг номи ҳам мен учун алоҳида қадрга эга, чунки унинг номи ҳам айнан менинг ўтмишдаги бир бобомнинг номи билан боғлиқ эканлигида. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Абулфайз БАРОТОВ: “РАХМАТ!” “СПАСИБО!”

abulfayz-akaҲангома

Шаҳарчанинг энг кекса фуқороси, уруш қатнашчиси Вячеслав Саломатин кунларнинг бирида хотинига шундай деб васият қилди: “Умрим поёнига етиб қазо қилсам, мени шу ерга қўйинглар. Ҳаётимнинг тенг ярми ўзбек биродарларим орасида ўтди. Иккала фарзандим шу ерда туғилиб, вояга етди. Фақат мени яхшилаб кийинтириб, орден-медалларим билан бирга кўминглар. Жасоратим, меҳнатим эвазига олган юксак унвонларим ўлганимдан кейин хор бўлиб,бир бурчакда қолиб кетмасин”.
Фаришталар омин деган экан шекилли, йил ўтмай Саломатин бобо омонатини топширди. Унинг васиятини тўлиқ адо этишди. Қабр бошида бошларини эгишиб сукут сақлашди, қўлини кўкрагига нуқиб чўқинганлар ҳам бўлди. Кечқурун уни хотирлаш маросими бошланди. Ноз-неъмат билан тўла стол атрофи унинг дўстлари, ҳамкасблари билан тўлди. Даврадагиларнинг кўпчилиги ўзбеклар эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

СОЙИМ ИСҲОҚ: ҚИЁМАТГА ҚОЛМАГАН ҚАСОС

soyim ishoq1 ТАРИХИЙ-САРГУЗАШТ РОМАН

ИККИНЧИ ҚИСМ

Биринчи боб

185-милодий йилнинг кузи яқинлашиб келарди. Осмонни тез-тез қуюқ, қорамтир булутлар босади. Баъзан челаклаб қуйгандай ёмғир ёғса, баъзан товуққа дон сочгандай сепалабгина ўтади. Салдан кейин қорамтир булутларнинг ранги ўзгариб, увадага ўхшаб қолади. Тирқишларидан ялт этиб қуёш кўринади. Осмоннинг бир четида ранго-ранг камалак товланади. Поёнсиз чўлларни оромбахш бир бўй қамраб олади. Аммо бу сафобахш туйғу одамларга унчалик татимасди. Ҳамманинг дилини чор аскарларининг қадам-бақадам яқинлашиб келаётгани хавотирга соларди. Руслар охирги йилларда Қозолида биринчи, Қармоқли ботқоғида иккинчи, Қувондарёда учинчи қўрғонинини қуриб, мустаҳкамлади ва Оқмачитга хавф сола бошлади. У таслим бўлса, Янгиқўрғон билан Туркистон нишонга олинади. Шу ҳудудларда яшаётган қозоқлар ҳам, ўзбеклар ҳам буни яққол ҳис қилишади. Аммо айрим қозоқ бийлари билан Қўқон хони ва у тайинлаган мансабдорлар орасидаги зиддият бостириб келаётган хавфга қарши кескин чоралар кўрилишига жиддий тўсиқ бўлиб турарди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Суҳайлий: ЯНГИ ЙИЛ, МАРҲАБО!

suxayliy“Муносабат” интернет газетасининг бош муҳаррири, ҳурматли Юсуф Расул жанобларига!

Ассалому алайкум, ҳурматли муҳаррир жаноблари! Сизни, сиз орқали барча оила аъзоларингизни ҳамда ижодий жамоангиз ҳодимларини, шунингдек, барча муштарий муҳлисларингизни кириб келаётган Янги 2014 -(“Соғлом бола”) йили билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этаман. Янги йил барчамизга бахту саодат олиб келган бўлсин! Сизларга мустаҳкам соғлик, ижодий ишларингизда катта зафарлар тилайман!

Ҳурмат ва эҳтиром билан: С У Ҳ А Й Л И Й
(Қоражон ҚОДИРОВ)

30. 12. 2013 й.  А н д и ж о н

ЯНГИ ЙИЛ, МАРҲАБО!

2014 – (“Соғлом бола”) йилига

Йиллар кетидан йиллар яшнаб келар, ажабо,
Йилларни бошлаб келар Қорқиз билан Қорбобо!
Янги йил ҳушхабарин келтирар тонгги сабо,
Кўнгилларни шод айлар ушбу сабо-дилрабо!
Ҳуш келибсан, Янги йил, даврамизга марҳабо! Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Карим Баҳриев: Тўртликлар (туркум)

karim bahriev2 -январь ўзбек халқининг севимли фарзанди, жасоратли журналист ва сиёсатчи Карим Баҳриев туғилган кун! Табрикларимиз…

”Буюк” бўлса бордир “келажак” – келмас,

Ухлайсан, уйғонсанг – бўлади “бугун”.

“Кеча” – йўқ, “эрта” – йўқ, кечикмагин, бас, –

Ҳаёт бугун ўтар – умр ўтар, тушун…

*

Дунё – бир қўрғондир, инсон – бир меҳмон,

Абадий қолмоққа рухсатинг йўқдир.

“Кеча” – ўтди, “эрта”нг борми – ноаён,

“Бугун” айт, бошқа бир фурсатинг йўқдир… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Умид Холлиев: Йиртқич ови (ҳикоя)

umid xolliyevБу воқеа содир бўлганда маҳаллий ҳалқ ёдидан бўриларни чорва молларига қиладиган ҳужумлари ҳақидаги бўрттириб-безатилган воқеалар аллақачон хотираларидан кўтарилиб бўлган ва яқин атрофдаги чўлларда тирик бўри борлигига ҳеч ким ишона олмасди ҳам. Негаки, собиқ иттифоқ даврларидаёқ чорва молларига етказган зарари туфайли бу ҳудудларда яшайдиган барча бўриларга тамоман қирон келтирилганди. Мана ўттиз – қирқ йил бўлибдики, ҳали бирорта ҳам қўйларга бўри ҳужум қилгани ҳақида ҳеч гап йўқ эди. Аммо замонавий техника ва уловлар туфайли сахро билан шаҳарнинг ораси бир қадам эмасми, ҳар куни бу янгидан пайдо даҳшатли бўри ҳақидаги хабар бутун туман бўйлаб тарқаларди. Бугун кечаси у бир чўпонинг саксонта қўйни бўғизлагани ҳақида хабар келса, эртасига тонгга яқин бошқа бир чорвадордан йигирма қўйни бўғизлагани ҳақида хабар келарди. Чўпонларнинг айтишитча ҳатто бу бўри кундуз пайтлари ҳам ҳеч нарсадан қўрқмай, кутилмаганда қўйларга ҳужум қилиб қолар ва яна тўсатдан ғойиб бўларкан. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Миршариф Хўжаев: Ҳодарвеш шамоли

mirsharif akaХотира – қисса

(36 -50 қисмлар)

36.

Осон топилган ўлжа қадрсиз бўлади. Буни мен айтганим йўқ ва доно фикрларни ўйлашга қувваи ҳофизам ожизлик қилади. Эркакнинг домига осон илинган аёл «овчи» завқини сусайтиради, деб Афлотун ёзган. Қўқонлик қизни, нисбатан, осон учратдим, деб қувониб, ўзимга зеб бера бошладим. Аксига олгандек, ўша оқшом ўнг кўзим жилдининг қаншар томондаги пастки қисмида говмичча чиқса бўладими. Тонгда туриб, алюмин қошиқнинг дастасини оловда қиздирдим-да, йирингли чиқиқ устига босдим. Кўзимдан ўт чиққандек бўлди. Ёқтирганига ёқиш учун киши нималар қилмайди. Аммо бу дарддан бир умрга қутилдим. (Бу амални ўзингизча қила кўрманг, кўзингиздан ажралиб қолишингиз мумкин. Ўшанда менга бундай маслаҳат берадиган бўлмаган). Биринчи кун, эътибор бериб қаралса, яранинг ўрни билинарди. Бироқ биз қиз билан кечки говгумда учрашдик. Шунинг учун у сезмади. Бу олдинда турган азобларнинг арзимас дебочаси экан.
Шу тарзда ўзимни «ошиқ»лик кўйига солиб, қизни уйлари яқинидаги автобус бекатигача кузатиб юрдим. Навбатдаги оқшом автобус бекатга келиб тўхтаганида у:
–Ие, аям чиқмабдилар-ку, – деди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Раҳимжон Раҳмат: ХАСТАЛИК ДАФТАРИ туркуми

рахимжон-рахмат-224x300Истеъдодли шоир ва ёзувчи, адабиётшунос Раҳимжон Раҳматнинг бу шеърлари бундан икки йиллар муқаддам ”Янги Дунё” саҳифасида эълон қилинган ва кўплаб баҳсу мунозараларга сабаб бўлган эди. Бугун уларни қайтадан эълон қилишга қарор қилдик.

****

Муаллифнинг муҳаррирга қисқача мактуби:

Юсуфжон!
Мен 2006-2009- йиллар орасида жуда кўп шеър ёзиб юбордим. Ёзганларимнинг озгина қисмини дўстларим китоб ҳолида нашр қилишди. Уларга раҳмат. Худди милтиқдаги ўқ отилиши керак бўлганидек, ёзилган шеър ҳақ ўқувчига етиб бориши, ўқилиши керак. Умуман, биласиз, ҳозирги кунда моддиятчи бўлиб кетган бутун дунёда кишилар шеър ўқишга унчалик рағбат қилмаяпти. Шеър инсон кўнглида раҳмдиллик, инсонпарварлик туйғуларини уйғотиши бор гап. Лекин кескин иқтисодий рақобатлар чангалида яшаётган бугунги кун одами учун раҳмдиллик, ўзгалар дардига ҳамдард бўлиш уларнинг моддий дунёқарашларига зарар келтиради. Ҳар ҳолда кўнгли юмшаб қолган киши иқтисодий рақибига қарши астойдил кура олмай қолиши эхтимоли бор. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Маънавий таҳдид шарпаси

ahmad azamАҳмад Аъзам

(“Ёшлик” журналининг бир саволига жавоб)

Алишер Назар: – Назаримда одамиятнинг онгли ҳаёти бошланган кундан ер юзида курашлар даври бошланди. Яратган зот улуғ Китобида дарж этганидек, уларни бир-бирларини танишлари ва дўст тутишлари учун халқлар ва қабилаларга ажратиб қўйгандан бошлаб эса бу курашларнинг кўлами кенгая бошлади. Асрлар келди… бутун бошли миллатлар ер юзидан супириб ташланди. Айримлари миллат сифатидаги қиёфасини йўқотиб қўйди. Баъзилари таланди, ўлдирилди, қул қилинди. Аммо кураш шу билан тўхтагани йўқ. У шаклан бўлмаса-да, моҳиятан давом этмоқда ва инсон табиатидан келиб чиқсак, бундан кейин ҳам давом этажак.

Эндиликда бу курашнинг тактик усуллари ўзгарди. Ғанимлар билвосита инсонлар қалбига, онгига ҳужумга ўтдилар. Ҳозирда турли маданиятлар ўртасида кураш авжига чиқди. Дунё аҳлининг бир бўлаги сифатида биз ҳам бу талотўплардан четда турганимиз йўқ. Душманлар минг йиллар давомида шаклланиб келган, энг асосийси, имон ва ислом булоғидан сув ичиб камолга етган миллий маданиятимизни йўқ қилиб, ўрнига ўзларининг маслаклари сингдирилган маданиятини жорий қилишга уринмоқдалар. Бу иш учун жуда катта маблағлар ажратилмоқда, сармоялар тикилмоқда, ўқув муассасалари ташкил этилмоқда. Миллионлаб тиражда китоблар, газета ва журналлар нашр этилмоқда. Бу ҳам камлик қилганидек эшикма-эшик юрадиган миссионерларни тарбиялашдан ҳам эринмаяптилар. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ОДАМХЎРНИНГ ТИМСОЛИ КИМ?

xurshidaХуршида Юсуф қизи

Инсон табиатан қизиқ ҳилқат, у кўпинча бошқалар тушган вазиятга кўпроқ назар ташлаб, ўз оламини назоратдан қочиради. Ёки аксинча, ўз оламидан чиқа олмай атрофни унутади. Ўз орзуларига, умидларига эришмоқ учун чиранади. Унга тақдир измидан, ё у билан ҳамнафас замондошлар касридан, ёҳуд бошқа бир омил туфайли интилаётган орзуси билан йўли айри тушар экан изтироб чекиши, армон исканжасида яшаши, ёҳуд ўзгаларнинг шу ҳолатга тушишидан таскин топиши муболағали ҳодиса эмас.

«Инсон ички олам изтиробларининг энг кўп фоизи мавҳум ва нотабиий туйғуларнинг кўз илғамас тўрлари билан боғлиқ бўлади. Турмуш ташвишларига банди одам авлоди аксарият бундай ҳолатлар моҳиятини англашга, тушуниб етишга уринмайди ҳам. Балки кўпчилик бу ҳаракатдан самара йўқлигини англаганлари боис ҳам уринишмас».

Ҳали кенг адабий жамоатчиликка таниш бўлмаган Исмоил Шомуродов ижодида инсон ички «мен»ида содир бўлувчи ўта мураккаб жараёнлар тасвирини кузатиш мумкин. Шуни таъкидлаш керак-ки, адиб ижодий йўналишини белгиловчи романларида, аслида, бир-биридан унча йироқ бўлмаган, ўзаро мутаносиб шахсларнинг очиқ айта олмайдиган ва инкор этиш ҳам мумкин бўлмаган муҳаббати ва улар ўртасига тақдирнинг қўйган тўғони устига қурилган бадиий битик. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Сиз мени севасизми? (SMS)

muhammad ismoilМуҳаммад Исмоил

Ҳикоя

Якшанба. Туришга мажолим йўқ. Телевизор тагига борай десам, овозини эшитишга тоқат қолмаган. Кечаги тўйнинг шовқин – сурони худди жонимни суғуриб олгандай. Қанийди, овозсиз ашула бўлса-ю, эшитиб ётсанг. Қанийди, қир – адирларнинг осойишталиги, боғларнинг шовуллаши, тоғларнинг сокин сукунати, далаю − даштаро солланиб юрган эпкиннинг шивири, жилғаларнинг ўйноқи тароватини вужуд – вужудингга сингдириб юборувчи телевизор бўлса!

Қанийди, бир ёр бўлса-ю, бошингни уқалаб қўйса. Гапирганда гапни ашула қилиб айтса. Ашуласи ҳам фақат муҳаббат ҳақида бўлса… мудроқ босган экан, қўл телефоним SMS келгани ҳақида товуш берди. Истамайгина очдим:

“Сизни менча кутган бирор дил борми?
Ўпка – гиналарга бизда тил борми?
Борсам, шариатда борар йўл борми?
Кутганим чин бўлди, аммо билмайсиз,
Жигарлар хун бўлди, нега келмайсиз?!” Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Умид Холлиев: ”Қайғу” (ҳикоя)

umid xolliyevБу дунёда болаларнинг кўз ёшларидан ўзга буюк қайғуни топиш мушкул.

Уйда болалар ёлғиз қолгани учун туман марказидан ишларимни тезда битказиб ортга қайтдим. Ўқув йили якунланган бўлсада ўзи синф раҳбарлик қилаётган ўқувчиларнинг охирги ҳужжатлари важидан хотиним ҳам эрталабдан мактабига кетганди. Шароит тақозасини эътиборга олмаганда, болалар ҳали уйда ёлғиз қолдирадиган даражадаги ёшда эмасдилар. Каттаси эндигина олти ёшга тўлган бўлиб газ, ток ва олов деган тушунчаларга нисбатан ҳали муомала лаёқатига эга эмас эди.

Хотиржамлигимга рахна солаётган мана шу турли-туман ваҳималарга тезроқ барҳам бериш учун ҳовлиққанча ўзимни ичкари урдим. Олазарак нигоҳимга нишон сифатида ташланган дастлабки, кутилмаган манзара шу бўлдики, дарвозахона ичкарисига қўйилган картимиз устида устида мен танимайдиган, бегона икки бола ўтирарди. Уларнинг каттаси қиз бола бўлиб ёши 11-12 лар атрофида, кичиги эса 4-5 ёшлар атрофидаги ўғил бола эди. Мени кўришлари билан улар ўрниларидан сакраб туриб келиб, қўл узатиб салом бердилар. Ҳовли саҳнида кўзимга кўринмаётган болаларимдан хавотирда эдим. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Гулчеҳа Нур: ”Йиғларман”

gulchehra-opa-203x3001992да ёзилган шеърлар

ИЧ-ИЧИМГА ҚОТИЛЛАР
ҒАМ СУРАТИН МИХЛАЙДИ.
ТОЛИБЛАРИМ ОТИЛАР,
ШОИРЛАРИМ УХЛАЙДИ…

х х х

Тошкентда отилган талабалар – менинг бегуноҳ оққушларимга

Тепасида юлдузлари – ўқ,
Ҳилоли – ёй… Инграр бу диёр.
Оҳларингиз эшитгувчи йўқ,
Эшитади фақат тўрт девор.

Бу сим-сиёҳ, изтиробли дам
Чорасизлар ичра чорасиз,
Серфиғонлик, беимконликдан
Шамдай ёниб, тугаб борасиз.

Тингларканман қилич оҳларни,
Кўз олдимга СОТҚИН келади.
Тепамдаги юлдуз – ўқларни
Ҳилол-ёйдан отгим келади… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

БУЮК ҚУШНИНГ ПАРВОЗИ

halima xudoyberdievaҚундуза Ҳусанбоева

Шоира Ҳалима Худойбердиеванинг, ўзи айтмоқчи, мухлислар “кўнглини излаб” тартиб берган навбатдаги шеърдастаси “Буюк қушлар” деб номланади. Шоира поэтик ижодининг асосий қисмини ўз ичига олган етти юз йигирма олти бетлик ушбу тўплам замонавий ўзбек шеъриятидаги энг салмоқли китобдир. Унда шоиранинг бутун умри давомидаги кўнгил кечинмалари, ичкин сезимлари, пўртанали тўлғамлари, ижтимой исёнлари, дарду ҳасратлари яққол акс этган. “Буюк қушлар” шоиранинг илкинчи тўплами “Илк муҳаббат”дан тортиб, энг кейинги “Йўлдадирман” китобига кирган шеърларгача ўз бағрига олган. Булардан ташқари, кейинги йилларда ёзилган юздан ортиқ янги шеърлар, яъни қарийб эллик йиллик назм хирмони уйилган. Бир муқова ичида бунча кўп асарни тўплаб чоп этиш тажрибаси бизда йўқ эди ҳисоб. Умуман, бадиий асар, айниқса, шеър ўқилмаяпти деган қараш оламни тутган бир шароитда бундай улкан шеърий тўпламнинг чоп этилиши ўқиладиган шеърга талабгор ҳамиша бўлишидан далолатдир. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Суҳайлий: Бобурга эргашиб…

suxayliyБАЛОЙИ ИШҚКИ

(Бобур ғазалига мухаммас)

Нетайким бу кўнгил ишқ учун фидойидур,
Юрак оҳу фиғони бу бир садойидур.
Сабрдошим ҳам бу йўлда хўп адойидур,
Балойи ишқки ҳар дам манга жафойидур,
Бу ишқдин кеча олмон, ажаб балойидур.

Юрур гул юзли дилбар бу чаманда бўй тараб,
Маҳлиё эрурменким ман анга юз бор қараб.
Чунон гўзаллиги ишқимға эрур сабаб,
Хати лабиға туташ бўлса, эй кўнгул, не ажаб,
Ки Хизр чашмаи ҳайвонға раҳнамойидур. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Саиджаҳон Равоний: ЖИЯНИМ БОР ЭДИ

saidjahon akaЧингиз Айтматовга

1990, 2010 йиллардаги қирғинларда халок бўлган минглаб миллатдошларим ва жияним Темур-Малик Жўраев хотирасига.

***

1990 йил:

Хафа қилсам, қилиб ҳасрат равона,
Тутинг маъзур, эй адиби замона.

***

Ўқувдим икки-уч асарингизни,
Муаллим, Оқ кема, Гулсарингизни.

Чиқур ҳар биридин хулоса бир ҳил –
Жаҳонда қирғиз энг тоифа сарҳил.

Мисол, Бўстон эрур дарёи азим,
Букулиб қилгудек ҳар киши таъзим…

Ва лекин асли бу келгинди, беюрт –
Улусингиз экан ёввои манқурт. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Исажон СУЛТОН: Интернет адабиёти

isajon sultonЎзбек адабиёти ҳам эркинликка чиқмоқда…

Йигирманчи аср сўнггида инсониятга тақдим этилган ҳайратланарли восита – Интернет маданиятимизга, санъатимиз ва адабиётимизга қай даражада кучли таъсир қила олади, у таъсир яхшими-ёмонми деган баҳслар анчадан бери давом этиб келмоқда.
Модомики, гап Интернетнинг адабиётга ва адабий муҳитга таъсири ҳақида борар экан, у ҳолда мазкур ҳодисанинг таҳдидли томонлари билан бирга, яхши томонларининг кўплиги, бошловчи ижодкорлар учун ҳам, профессионаллар учун ҳам ўнғай восита экани ҳақида гапиришимиз керак.
Адабиёт интернетга кўчиб ўта бошлаганига бир неча йил бўлди, холос. Лекин шу ҳолатнинг ўзиёқ келажакда босма нашрлар ва Интернет адабиёти орасидаги чегара йўқолиб, адабиёт Интернетга тамомила кўчиб ўтса нима бўлади, деган хавотирларга олиб келди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ҲАЛИГИДАН БОРМИ? ҚУЙИНГ! ЁЗИБ ҚЎЙИНГ!

abulfayz-akaАбулфайз БАРОТОВ

“Ўгат қишлоқ ҳангомалари” туркумидан

 Анча вақтгача хаёл суриб ётган ўгатлик жойидан эринибгина бош кўтарди, бироз гарангсиб ўтирди. Кейин мияси равшанлашгандай бўлди. Туриб шимини кияди, кўйлагининг тугмаларини қадади. Чўнтагига қўл солди. Жойида турганига ишонч ҳосил қилган бўлсада, одати бўйича олиб қаради -500 сўм. Кўнгли тўқ бўлиб кўчага чиқди, таниш-билишлар билан ўгатчасига гоҳ кулиб, гоҳ бундайроқ, гоҳ қовоғини уйиброқ сўрашди, бироз гаплашган бўлади-да, лип этиб Ўроқбой муаллимнинг ҳовлисига кириб борди. Салом-аликдан кейин мулойимгина деди:

-Ҳалигидан борми?

-Келинг, албатта, бор-да!

-Қуйинг, бўлмасам!!

Ўроқбой муаллим ўзининг доимий мижози бўлган ўгатликнинг феълини яхши билади. Ўгатлик фақат қарзга ичади. Муаллим эса қарзга 100 граммдан ортиқ бермайди, яна сўраса, пулини тўла дейди. Қарзни кўпайтириб юбориш тадбиркорлигининг банкротликка юз тутишини муаллим яхши билади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn