Дин ҳақидаги тортишувлар хоҳ ОАВда бўлсин, хоҳ халқ орасида бўлсин, узлуксиз янгиланиб туради. Бу тортишувларда ким ҳақ-ким ноҳақ, кимнинг далили тўғри ва кучли эканини қандай аниқлаш мумкин? Нима учун биттагина дин номидан икки-уч ва баъзан ундан-да кўпроқ ҳукмлар олға сурилади? Аллоҳ тарафидан индирилган дин билан инсонлар тарафидан уйдирилган дин ўзаро қандай фарқланади?
Қўлингиздаги китоб ушбу саволларга жавоб топиш ва бу мавзудаги ихтилофларга нуқта қўйиш учун ёзилгандир. Китобнинг биринчи тамал тоши ва жавоб топилиши шарт бўлган энг муҳим саволи – «Диннинг манбаи нима?» саволидир. Ушбу саволга бериладиган жавоб, қолган барча жавобларни ҳам белгилайди. Китоб саҳифаларида кўрилажаги каби, дин номидан ўртага ташланадиган фарқли фикрларнинг тамал манбаи, мана шу саволга бериладиган фарқли жавоблардир. «Диннинг манбаи нима?» саволига аниқ ва узил-кесил жавоб бермай туриб, диний тортишувларга киришиш ва ҳар бир саволга бирма-бир, динни англашдаги тамал услубни (методологияни) белгиламай туриб, жавоб беришга уриниш, ОАВдаги ва халқ орасидаги диний тортишувларда кўраётганимиз боши берк кўчанинг биринчи сабабидир. Continue reading