Хайрулла Исматуллаев: Профессор ТЕМУР ХЎЖА ўғли

temur xojaТуркистонлик олимлар

Хайрулла Исматуллаев (1937-2008)

АҚШдаги Висконсин Университети (University of Wisconsin) Осиё тиллари ва санъати бўлими собиқ ўқитувчиси, халқимизнинг фидойи фарзанди, марҳум профессор Хайрулла Исматуллаевнинг ”Туркистонлик олимлар” туркумидаги мақолаларини эълон қилишни бошлаймиз. 2007-2008 йиллар давомида ”Янги Дунё” саҳифасида ёритилган ушбу мақолаларнинг дастлабкиси профессор Темур Хўжа ўғли (cуратда) илмий ва ижодий ишлари ҳақида.

****

Туркистондан чиққан, ота-бобосининг Ватани Туркистон бўлган мунавварлар ер юзида жуда кўп. Улар худди садафга ўхшайди. Кимдир, қандайдир бераҳм куч ипини узиб юборган садаф доналари каби улар ҳамма ерга тарқалиб кетган – Осиё мамлакатларида, Америкада, Оврупода ҳам уларни учратиш мумкин.

Туркистонликлар Австралия университетларида олий математикадан дарс беришяпти, Япония олий даргоҳларида кимёдан тенги йўқ тадқиқотлар олиб боришяпти, Америка қўшма Штатларининг университетларида дарс бериб, тадқиқотлар олиб бориб, фан докторлари тайёрлашда фаол қатнашишяпти. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Таниқли олим Хайрулла Исматуллаевни хотирлаб…

xayrulla ismatullaevНасиба Тоҳир,
Вашингтон

Хайрулла Исматуллаев (1937-2008)

Шу йилнинг (2008) 24 августи, якшанба куни таниқли олим, ўзбек тили ва адабиёти ривожига беқиёс ҳисса қўшган филолог, узоқ йиллардан бери Қўшма Штатларда дарс бериб келаётган Хайрулла Исматуллаев оламдан ўтди.

71 ёшли олим сўнгги пайтларда ўзини бир оз олдириб қўйган, лекин оғир хаста эмас эди, дейди унинг дўстлари.
Исматуллаев Висконсин штатининг Медисон шаҳрида, мусулмонлар қабристонида (Highland Memory Gardens) дафн этилди.

Сўнгги йилларда Американинг Висконсин Университетида ўзбек тили ва адабиётидан сабоқ берган Хайрулла Исматуллаев бир йил аввал нафақага чиққан эди. Бироқ олим изланишда давом этди.

Сўнгги пайтларда кирилл, лотин ва араб ёзувида босмадан чиқиши режаланган Абдулҳамид Чўлпон сайланмаси, фитратшунос олимлар, Муҳаммад Солиҳнинг шеърий тўплами, Ўзбекча-Инглизча луғат, Туркистондан Германия ва Туркияга ўқишга борган ватандошлар тарихи ва чет эллик ўзбекшунослар тарихи устида ишлаётган эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn