Эмили Дикинсон: Яратганни кашф этиш

emil dikinsonАмериканинг АҚШда ва дунёда энг кўп ўқилаётган шоираси Эмили Дикинсоннинг 1775 шеъридан 200 тасини таржима учун танладим. Айрим таржималарни ҳавола этаман.

Эмили ДИКИНСОН
(1830—1886)

Эмили Дикинсон— америкалик шоира. У ҳаёти мобайнида ёзган, кейинчалик дафтарларидан топилган бир минг саккиз юз шеъридан ҳаётлигида саккизтагина шеърини эълон қилган. Шу эълон қилинган саккиз шеър ҳам ўша пайтда мавжуд шеърий меъёрларга солиш учун қаттиқ таҳрир этилган. Эмили Дикинсоннинг шеърлари давридаги шеърларга ўхшамаган, Уларнинг сатрлари қисқа, аксарияти номсиз, тиниш белгилари ноодатий, аксар сўзлар бош ҳарфларда ёзилган, ҳар қадамда тире қўйилганди. Аксарият шеърлар ҳаёт ва момот, ўлим ва абадият мавзусида эди… Умрининг деярли ҳаммасини ота уйида, хонанишинликда яшаб ўтди. Илк китоби дунёдан ўтганидан сўнг босилиб чиқди. Бугун Эмили Дикинсон америка ва жаҳон шеъриятининг буюк вакили саналади. У ватанида ва жаҳонда энг кўп ўқиладиган америкалик шоир ҳисобланади.
Америка адабиётининг маликаси ва фахри бўлган, бир умр кафан санаб “оқ кийинган аёл”, ўз шаҳрини то сўнги кунгача тарк этмаган “амхерт асираси” Эмили Дикинсон шеърияти — Яратганни кўкда ва заминда — ҳар гиёҳ ва гулда, булутда ва чумолида, асалари ва инсонда кашф этишдан иборатдир.
Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Экзистенциализм — это гуманизм

Jean-Paul_SartreЖан-Поль Сартр

Я хотел бы выступить здесь в защиту экзистенциализма от ряда упрёков, высказанных в адрес этого учения.

Прежде всего, экзистенциализм обвиняют в том, будто он призывает погрузиться в квиетизм отчаяния: раз никакая проблема вообще не разрешима, то не может быть и никакой возможности действия в мире; в конечном итоге это созерцательная философия, а поскольку созерцание — роскошь, то мы вновь приходим к буржуазной философии. Таковы главным образом обвинения со стороны коммунистов.

С другой стороны, нас обвиняют в том, что мы подчёркиваем человеческую низость, показываем всюду гнусное, тёмное, липкое и пренебрегаем многим приятным и красивым, отворачиваемся от светлой стороны человеческой натуры. Так, например, критик, стоящий на позициях католицизма, — г-жа Мерсье обвиняла нас в том, что мы забыли об улыбке ребёнка. Те и другие упрекают нас в том, что мы забыли о солидарности людей, смотрим на человека как на изолированное существо; и это следствие того, что мы исходим, как заявляют коммунисты, из чистой субъективности, из картезианского «я мыслю», то есть опять-таки из такого момента, когда человек постигает себя в одиночестве, и это будто бы отрезает нам путь к солидарности с людьми, которые находятся вовне и которых нельзя постичь посредством cogito. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Лев Толстой: Иқрорнома

18_08_00001БОСИЛМАГАН АСАРГА МУҚАДДИМА

Мен православ христиан дини руҳида чўқинтирилганман ва тарбия топганман. Болалигимдан бошлаб, кейин эса бутун ўсмирлигим ва ёшлигим мобайнида мени диний руҳда тарбия қилишди. Аммо мен 18 ёшга тўлиб, дорилфунуннинг иккинчи курсини битирганимда менга ўргатган нарсаларининг ҳеч қайсисига ортиқ ишонмай қолгандим.

Баъзи бир хотираларимга қараб ҳукм қилинса, мен ҳеч қачон менга ўргатган нарсаларига ва катталарнинг менинг ҳузуримда қилган иқрорномаларига жиддий ишонган эмасман. Уларга фақат ишонқираб қарардим холос, аммо бу ишонқирашнинг замини жуда бўш эди.
Эсимда, мен ўн бир ёшда эдим — аллақачон оламдан кўз юмган Володенька М. деган бир гимназия талабаси якшанба куни бизникига келиб, гимназияда кашф этган бир гапни катта янгилик сифатида гапириб берди. Кашфиёт шундан иборат эдики, Худо йўқ ва бизга ўргатган нарсаларнинг ҳаммаси беҳуда гаплар (бу 1838 йилда бўлган эди). Эсимда, акаларим бу янгиликка қизиқиб қолишди ва мени маслаҳатга чақиришди. Яна эсимдаки, биз ҳаммамиз анча ҳаяжонга тушдик ва бу гапларни жуда ғалати ва бўлиши мумкин гаплар тарзида баҳоладик. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Лойиқ: Яхшилик қолади тоабад

лойиқ шералиТожик тилидан Сайфуллохон Қорихонов таржимаси.

ОНА ҚАСИДАСИ

Юз жон бўлсин онанинг бир тилагин адоси,
Осон қилар мушкулинг онанинг ҳар дуоси.

Гар қулоғи том битган дунё сўзим эшитса,
Бу сўз – она алласин, балки, оҳанрабоси.

Битган бўлсам шеър агар, бисотимдан бир асар,
Бу ҳам танга сингиган онам ғаму навоси.

Бошлангани учун, эй, тан-жонидан туғилмоқ,
Ҳар кун туғар юз достон битта она ҳижоси.

Яшолмасман ўйламай, тозанажод онамни,
Бошим унга тасаддуқ, жоним она фидоси.

Шиддату шон-шарафдан бошим кўкка етса ҳам,
Қилгум она пойига яна таъзим бажоси.

Ўзидан рози бўлган кимсаларга ҳайронман,
Рози бўлгайми ўздан, олмай она ризосин. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Кодо Саваки: «Сенга»

cropped-012.jpg(Кодо Савакининг «Сенга» китобидан)

Премьер-министрни ўзгача аҳамиятли одам дея ўйлайдиган эй одам, сенга.

Искандар Зулқарнай, Юлий Цезар ва Чингизхон оддийгина катта жиноятчилар бўлишган. Сталин ва Гитлер, Исикава Гоэмон ва Тэнитибо каби бандитларни ҳам ортда қолдиришди. Гарчи бу одамлар ўзида йўқ феълни кўз-кўз қилиш учун кўп чиранишган бўлсаларда, уларнинг охирги ниятлари айёрликлари билан қаерга қадар етиб бориш мумкинлигини билиш эди. Худди Кунисада Тюдзи каби. Ажабаланарлиси шундаки, бу тўдабошилар бизга ёрқин инсонлар бўлиб кўринадилар.

(Изоҳ: Исикава Гоэмон, Тэнъитибо и Кунисада Тюдзи – япон тарихига кирган уста ўғрилар).

Сен ўзингни яхшиман деб айтасан. Савол шундаки нимада, нима учун, ким учун яхшисан? Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Маъсум кўнгил туғёни

skeppargatanШвед тилидан Саодат Пўлканова таржимаси.

Швед шоираси ва ёзувчиси Карин Бойи

Карин Бойи 1900 йилнинг 26 октябр куни Швециянинг Гётеборг шаҳрида дунёга келган.
У Бойилар оиласининг тўнғич фарзанди эди.
Кариннинг отаси Фритиз ва онаси Сигни Бойидир. Уни Бродин Свен ва Бродин Улф номли укалари бўлган.

Карин илк ижодини 1909 йилда кичик ҳикоя ва суратлар чизишдан бошлаган. Унинг чизган суратлари ва ҳикояси Стокҳолм газетаси томонидан кичик совға билан тақдирланади.

1915 йилда Каринлар оиласи Стокҳолм шаҳрининг Ҳуддинги туманига кўчиб келишади. У ерда Карин бобосининг 70 ёшлик таваллудига атаб шеър ва афсоналар ёзади. Улар китоб ҳолида чоп этилади. Шунингдек,у ёш театр труппалари учун ҳам кичик новеллалар ёзади.

1920 йилда Карин муаллимлар тайёрлаш курсида таълим олади.
1921 йилда у Уппсала университетига ўқишга киради ва таҳсил жараёнида грек, норвег ва бошқа тиллар тарихини қунт билан ўрганади.

Карин Бойи ҳаётлик чоғида 5 та шеърий китоб ва 5 роман ва новеллар ёзиб қолдирган.

Карин Бойи бугунги кунда швед классик шеърияти намоёндаси сифатида эътироф этилади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Муҳаммад Иқбол: Рубоийлар

kitobФорс тилидан Одил Икром таржимаси.

(«ТУР ЛОЛАСИ»ДАН)

***

Тонгда булбул дерди боғбонга: «Бу хок,
Фақат, ғам ниҳолин яшнатар наҳот?
Биёбон тикани қуриб қартаяр,
Ва лекин, гул сўлар ёшарган заҳот».

***

Ишқ куй- наво бўлса, дутордир одам,
Сир очару ўзи асрордир одам.
Бу қурди яхшироқ У яратганни,
Наҳот, Худо билан ҳамкордир одам?!

***

Борлик ва йўқликнинг девори бўлгин,
Сон-сифат дунёсин бедори бўлгин.
Ўзлигингни ярат ўз вужудингда,
Иброҳимдай ҳарам(1) меъмори бўлгин.

***

Чаман қушларини суймайди жоним,
Бу ошёнда ёлғиз куйлаган оним.
Кўнглинг нозик бўлса оғушимдан қоч,
Куйласам, куйимдан сачрайди қоним. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Кодо Саваки: Сенга

tabiat

Ўзгаларнинг ўзгача дунёқарашидан ором топмаётган эй одам, сенга.

Сен ўз яқининг, ўзга одам учун ҳаттоки ел ҳам чиқара олмайсан. Бизнинг ҳар биримиз ўз ҳаётимиз билан яшашимиз керак. Ва айни дамда бу ҳаётда кимнинг қобилиятлари кўпроқ дея фикрламаслигимиз ҳам лозим.

Кўзлар хеч қачон “Балки бизнинг жойлашган ўрнимиз бироз пастроқдир, аммо биз кўпроқ иш қиламиз”, дейишмайди. Қошлар “Балки биз бирор иш қилмасмиз, аммо биз баланроқмиз”, деб жавоб беришмайди.

Тоғлар биз баландмиз, дея ўйлашмайди. Денгиз мен чуқур ва бепоёнман дея ўй сурмайди. Коинотдаги ҳамма нарса ўзининг вазифасини бажаради, холос.

”Тоғ этагида бирор инсон медитацияда ўтирган, ўтирмаганидан қатъий назар қушлар ўзларича сайрайдилар, гуллар ханда қилаверадилар”. Қушлар бу одамга бирор ҳикоя айтиб бериш учун сайрашмайди. Гуллар шу одам уларнинг хуснига маҳлиё бўлиши учун шамолда тебраниб, назокатланишмайди.Бу одам “сатори” 1 олиш учун дзадзен2 ўтиргани йўқ. Ҳар ким ўзини ўзига бўлган муносабати орқали яратади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ФУРУF ФАРРУХЗОД: ВИДО

Дунёни ларзага солган шеърият

ОДИЛ ИКРОМ ТАРЖИМАСИ

furug furugzodВИДО

Кетарман ложарам,
Кетарман нолиб
Тағин вайронадан вайроналарга.
Кетарман дарбадар, кетарман олиб,
Бу дарё дилимни девоналардай.

Кетарман йироққа,
Қалбимнинг қора
Гуноҳини ҳамда ишқ доғларини
Ювиб, халос этсам дилимдан зора
Хароб истакларнинг дудоқларини.

Кечирмадим, кечдим сендан, умидим,
Бенаво қалбимнинг тинглаб додини,
Тириклайин гўрга олиб кетдим жим,
Қумсамасин дея висол ёдини. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Артур ШОПЕНГАУЭР: Аёллар ҳақида

Рус тилидан  Абулқосим Мамарасулов таржимаси.

artur shopengauerНемис файласуфи Артур Шопенгауэр (1788-1860) ўзига тўқ Данциг савдогарининг оиласида дунёга келди. Савдо, табобат, сўнг фалсафадан сабоқ олди.

Берлин университетида доцент бўлиб дарс берди.Айтишларича, у буюклиги тан олинган Гегель билан баравар соатларда олифталарча ўз дарсини ўтаверди.

Аммо талабалар Гегелни хуш кўришарди. Бундан хафсаласи пир бўлган Артур Франкфуртга кетишга мажбур бўлди ва ўша ерда ижод қилиб, ижоди намуналарини тинмай кўрикларга жўнатиб турди.

Аммо уни тан олишмади. Фақат ўлимидан сўнг, 19- асрнинг етмишинчи йилларига келиб, унинг номи кўз кўриб қулоқ эшитмаган даражада шуҳрат қозонди.

Асрнинг сўнгги ўттиз йили давомида у Овруподаги энг ўқимишли немис муаллифига айланди. Уни ўқишар, у ҳақда гимназистдан телеграфистгача ҳамма гапирарди. Тўғри, бу унча-мунча жанжалли шуҳрат эди.

Унга ёпиштирилмаган ёрлиқлар қолмади: “иррационализм”, “волюнтаризм”, “пессимизм”, “мизантропия”, “аёлларга нафратли”, “атеизм” ва ҳоказо “…изм”лар, ва айтиш керакки, бу даъволарнинг аксарияти асосли эди.

Қуйида муаллифнинг ана шундай жанжалли мақолаларидан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Бу ерда у: инсон борки – бор бўлган муаммолардан бири ҳақида ўз дунёқарашини изҳор қилган. Уни қандай қабул қилиш ҳар бир ўқувчининг ихтиёрида, албатта… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ёш романнависга хат

ёшХорхе Марио Педро Варгас Льоса

Хорхе Марио Педро Варгас Льоса (Jorge Mario Pedro Vargas Llosa) 1936 йил 28 мартда Перунинг Арекип шаҳрида туғилган. 1953 йили Сан-Маркес университетининг филология факультетига ўқишга киради, аммо тез орада Европага йўл олиб, ўқишни Мадрид университетида давом эттиради. Бўлажак адиб 1960 йили Парижга кўчиб келади. 1978 йилда ўз юртининг пойтахти – Лимага қайтади. Адиб 1963 йилда нашр этилган дастлабки “Шаҳар ва кўппаклар” романи биланоқ, ихлосмандлар назарига тушади. Шундан кейин ёзилган “Яшил рангли уй”, “Собордаги мулоқот”, “Майта тақдири”, “Таканинг байрами”, “Кельтликнинг туши” сингари романлари адибнинг қувваи ҳафизаси мукаммал тафаккурга бой эканлигини шоён этди. Атоқли Перу адиби Марио Варгас Льоса 2010 йил адабиёт йўналишида Нобель мукофотига сазовор бўлди.

****

ЁШ РОМАННАВИСГА ХАТ

ГИЖЖА ҲАҚИДА МАСАЛ

Қимматли дўстим! Хатингизни ўқиб, қаттиқ таъсирландим, чунки унда ўзимнинг ўн тўрт-ўн беш ёшлик пайтларимни кўрдим. Ўшанда Лимада эдим. Ҳаёт зерикарли эди. Ёзувчи бўлишни жудаям орзу қилардим, лекин бунинг учун нима қилишим кераклигини, У. Фолкнер, Э.Хемингуэй, Мальро, Дое Пассос, Камю, Сартрлар каби машҳур бўлиш, улар каби китобхонни мафтун этадиган асарлар ёзиш учун нимадан бошлашим кераклигини билмасдим. Гоҳида уларнинг ўзига хат ёзиб (ўша пайтлар барчаси ҳаёт эди), маслаҳат сўрасаммикан, деган хаёлга ҳам борардим. Лекин, журъатим етмасди. “Мабодо жавоб ололмасам қандай аҳволга тушаман? Руҳим синиб, қўлим совиб кетмайдими?..” деган қўрқувда хат йўллашдан тийилардим. Ёзган хатингиздан кўриниб турибдики, сизда бундай қўрқув йўқ. Агар Сиз чиндан ҳам шундай қалтис ишга қўл урмоқчи экансиз, табриклайман, бошланиши чакки эмас. Лекин, сизга биринчи маслаҳатим – ортиқча хом хаёлларга берилмаслик лозим, яъни тез орада муваффақият қозонишга умидвор бўлаверманг. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Сенека: Мактублар

Ҳар куни ўқиладиган ҳикматлар

senekaКарим Баҳриев таржимаси

Нома 1

(1) Шундай қила қол, азизим Луцилий! Ўзингни ўзинг учун сақла, шу пайтгача сендан тортиб олинаётган ёки ўғирланаётган, бехуда кетаётган вақтингни бундан буён асра ва жамлаб ол. Менинг ёзаётганим ҳақ эканига ўзинг ишонч ҳосил қил: бизнинг вақтимизнинг бир қисмини куч билан тортиб олишади, бир қисмини ўмаришади, бир қисми дангасалигимиздан бекорга оқиб кетади.

Ўзимизнинг эҳтиётсизлигимиз туфайли йўқотишларимиз ҳаммадан ҳам кўра шармандалидир. Диққат қилиб назар сол: ахир ҳаётимизнинг каттагина қисмини ахмоқона ишларга сарфлаймиз, бекорчиликда ўтадиган вақтимиз ҳам – оз эмас, қолаверса, обдон қарасак, ҳаётимизнинг ҳаммасини қилишимиз керак бўлган ишларга эмас, бошқа нарсаларга сарфлаганмиз.

(2) Менга вақтни қадрлайдиган, бир куннинг ҳам қанчалар қимматли эканини биладиган, ҳар бир соат сайин ўлаётганимизни тушунадиган бирор-бир одамни топиб кўрсат-чи?!

Бизнинг фожиамиз шундаки, биз ўлимни олдинда кўрамиз; ҳолбуки унинг аксарият қисми аллақачон ортимизда, – ахир умримиздан қанча йиллар ўтди, ўтиб кетган йилларимиз энди ўлимга тегишлидир.

Азизим Луцилий, худди менга ёзганингдай қил: бирор соатингни ҳам қўлдан берма. Бугунги кунингни қўлингда тутиб туролсанг – эртанги кунингга камроқ асир бўласан. Агар шундай қилмасанг, қиладиган ишингни эртага қолдираверсанг, бутун ҳаётинг шу йўсинда ўтади-кетади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn