Абсурд театрининг келажаги борми?

15178204_ЭЖEН ИОНEСКО

1950 йиллар бошида Парижда яратилган ва саҳналаштирилган асарларга “Абсурд театри” номи берилди. Англиялик машҳур театр арбоби Мартин Эсслин шу атамани театршуносликка олиб кирди. Уни нега абсурд театри деб номлади? 1945 йилдан 1950 йилгача Жан Пол Сартр, Албер Камю, Жорж Батай сингари қаламкашлар абсурд ғояси ҳақида тортишув, мунозара бошлайдилар, асар ёзадилар. Урушдан кейин жамият онгидаги кескин ўзгаришлар тўлқини таъсирида абсурд ғояси театр ҳаётига ҳам кириб боради. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Альбер Камю публицистикасида инсон омили

d0c93f14735e5633b7a5a737ed1fe8c6Соҳиба Мамадиёрова

КИРИШ

ХХ аср 80-йилларининг иккинчи ярмидан эътиборан Ғарбдаги турли фалсафий таълимотлар қаторида экзистенциализм фалсафасига ҳам қизиқишнинг ортганлиги А. Камю ижодини ўрганишга кенг йўл очди. Бироқ маълум сабабларга кўра ХХ асрнинг 90-йилларигача Камю асарлари ўзбек тилига таржима қилинмаган. Мустақилликдан сўнг, айниқса, сўнги йилларда мамлакатимизда модернистик йўналишда ижод қилган Ғарб ёзувчилари қаторида А. Камю ижодига ҳам қизиқиш ортиб борди. Зеро, бундай қизиқишнинг ортишига президентимизнинг қуйидаги сўзлари туртки бўлган бўлса, ажаб эмас: “Фрейднинг назарий қарашлари, прагматизм ва экзистенциализм ғоялари, Бердяев ва бошқаларнинг фалсафасидан ўргансак, фойдадан холи бўлмайди”. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Альбер Камю: Исён ва санъат

bd1d9ab8016099e306fa75c5898d8d6dАльбер Камю (1913-1960) – француз адиби. “Бегона”, “Таназзул” каби қиссалари, “Ўлат”, “Бахтли ўлим” романлари, “Калигула”, “Қамал ҳолати”, “Мавҳумлик” – каби пьесалари, “Сизиф ҳақида асотир”, “Асотир ва қиёфа”, “Никоҳ”, “Немис дўстга мактуб”, “Исёнкор одам”, “Таъқиб ва салтанат”, “Ижод ва эркинлик” каби эсселари билан Европа бадиий тафаккурини бойитган ва уни янги босқичга кўтарган ХХ асрнинг забардаст адиби. У адабиёт соҳасидаги хизматлари учун Нобель мукофоти соҳиби бўлган. Гарчи Камю ўзини файласуф деб ҳисобламаган бўлса ҳам фалсафий-бадиий эсселар учун уни ҳақли равишда ўз даврининг “Ақллар ҳукмдори” деб аташади. Қуйида эълон қилинаётган эсселарда санъатнинг азалий, демакким, даврлар ўтса ҳам эскирмайдиган муаммолари қамраб олинган.

Альбер Камю

ИСЁН ВА САНЪАТ («ИСЁНКОР ОДАМ» КИТОБИДАН)

Назар Эшонқул таржимаси.

Санъат бир пайтнинг ўзида ҳам эътироф, ҳам инкор этувчи ҳодисалар сирасига киради. “Биронта ҳам санъаткор воқеаликка охиригача дош беролмайди”, дейди Ницше. Бу ҳақиқат, бироқ биронта ҳам санъаткор воқеаликни четлаб ўтолмаслиги ҳам ҳақиқат. Ижод – ваҳдалул вужудга интилиш, шу билан бирга мавжуд оламдан қочиш, уни инкор қилиш ҳамдир. Бироқ у оламда ўзлигини тополмагани, бу олам ўзлигига мос келмагани учунгина инкор қилади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Франц Кафка. Ҳикматлар

franz-kafkaҲақиқий йўл баландликда эмас, балки шундоққина ер устига тортилган дор орқали ўтади. Бу йўл одим отишга эмас, балки ҳамиша қоқилиш учун мўлжалланганга ўхшайди.

* * *
Инсон ҳамма хатоларининг моҳияти тоқатсизлик, изчилликдан барвақт воз кечиш, сохта ишга сохта диққат-эътиборни қаратишдадир.

* * *
Ҳамма бахтсизликларни келтириб чиқарадиган иккита асосий инсоний гуноҳ бор: бу – тоқатсизлик ва бепарволик. Тоқатсизлик сабаб инсон жаннатдан қувилган, бепарволиги туфайли у ерга қайтиб бора олмайди. Эҳтимол, битта асосий гуноҳ: тоқатсизлик бордир. Тоқатсизлик учун қувилган, тоқатсизлик сабаб қайта олинмайди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn