БИЗ НЕГА ШУНДАЙ?

Маҳмуд Йўлдошев

Инсон табиати, айниқса унинг тийнатига айланувчи бир хусусияти жуда ранг-баранг. Биз ўйлагандан минглаб рангинлиги билан ажралиб туради. У ўзини тинмай такомиллаб боришга қодир бўлгани билан, унинг табиатида инсон руҳининг энг оддий ва энг салбий хусусияти, ялқовлик ҳам узвий таркибидан жой олган. Айнан мана шу ялқовлик, кундалик кўникмалар доирасидан чиқа олмай қолиш, ҳар бир инсон учун ижтимоий ўлим билан баробар кучга айланиб қолиши мумкин. Ялқовлик чангалига тушган ҳар бир шахс тўрга тушган балиқдай ҳаёт гирдобида талпина – талпина ўзи тушган аҳволни ва унинг тўлиқ даҳшатини идрок қилмасдан, биринчи ўринда ижтимоий оламдан кейинчалик биологик жиҳатдан жон бериши турган гап. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Скептикликнинг аҳамияти ҳақида

Бертран РАССЕЛ

СЎЗБОШИ

Миллатчи, ирқчи, диний мутаассиблар ўз тарафдорларини инсонларнинг ақлига йўналган фикрлар орқали эмас, уларнинг ҳиссиётига қаратилган мантиқан саёз, етарлича асосланмаган шиорлар орқали кўпайтиришга уринади.  Инсоннинг муайян гуруҳ (миллат, дин, ирқ, партия)га мансублик туйғуси (инстинкти) уни мудом ақлини хиралаштириб, ёлғон ғояларга ишонишга ундайди. Душман қанчалик мудҳиш бўлса, гуруҳ шунчалар жипслашади. Шунинг учун ҳам раҳнамолар душман тарафнинг қанчалар ғаддорлиги ҳақида тинмай бонг уради. Муштарак жиҳатлар, умумий манфаатлар унутилиб, фарқли жиҳатларга урғу берила бошлайди. Одамлар ўз миллатдошлари, диндошлари ҳақидаги бор гапни ҳазм қила олмайди. Оқибатда эса миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби умуминсониятга хизмат қилувчи ғоялар ўрнини тоқатсизлик, мутаассиблик эгаллай боради. Хўш, бундай вазиятда йўлни йўқотмаслик, лўттибозларнинг алдовига учмаслик учун нима қилмоқ лозим? Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Дўстимга мактуб

%d1%8e%d1%81%d1%83%d1%84-%d1%80%d0%b0%d1%81%d1%83%d0%bbЮсуф Расул

Дўстим Ўткирбек!
Сизни мендан озроқ ранжиб ёзган фикрларингизни ўқиб, ўйланиб қолдим. ”Токи мен эсламасам бир йўқламайсиз ҳам….” деб ёзибсиз.

Ҳақиқатдан, олдин менга ёзган хатларингизни ўқиб кўрсам, аксариятида, ҳол – аҳвол сўраб ёзган мактубларингизга жавоб сифатида шунчаки арзимас фикрлар қолдирган эканман. Шу ҳам инсофдами? Ахир болалик кунларим бирга кечган синфдош дўстимга шундай муносабатда бўлиш уят эмасми?
Балки, ишларим кўпдир. Балки истамагандирман… Одатдаги кўнгил сўраш деб ўйлаган бўлсам бордир. Лекин бунинг учун сиз айбдор эмассиз-ку!

Эътибор бераяпсизми? Шу оддий дўстона муносабатларда ҳам албатта ёлғон аралашади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Назар Эшонқул: Мен нима учун ёзаман?

ef4148bce8c54a696e53aa44b73925dfИжод — ёзиш қизиқ жараён. Ёзувчи қўлига қалам олар экан, энди у бошқа, биз билгандан ўзга одамга айланади. Умуман, қандай куч инсонни ёзувчига айлантириб, қаламга боғлаб қўяди. Назаримда, бу фақат истеъдод эмас. Бунда қандайдир ўзгача сир ёки бошқа бир ҳолат мавжуд…
«Гулистон» журнали 2014 йил 6-сонида анъанавий саволлардан фарқли ўлароқ асар ёхуд унда қаламга олинган бадиий образу тимсоллар хусусида эмас, аксинча, асар битишга туртки бўлган сабаб ва омиллар, ижод жараёни билан боғлиқ саволларга жавоб топиш мақсадида бугун миллий адабиётимизда ўз сўзи ва ўрнига эга ёзувчиларимизга уч савол билан мурожаат қилди. Бугун ушбу саволларга жавоб берган таниқли адиб Назар Эшонқул фикр-мулоҳазаларини тақдим этамиз. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Оламлар бирлашадиган макон…

nazar eshonqulНазар ЭШОНҚУЛ

Санъат тафаккурдан куч оладими ёки тафаккур санъатданми? Бу савол бир қарашда ғализ қиёслашга ўхшайди ва мазкур ғализлик масалага ёндашишга бирмунча халал беради. Бироқ барибир билгимиз келади: ижодкор асар яратганда қайси биридан кўпроқ куч олади? Дейлик, Навоий асарларида ўзигача бўлган санъат кўпроқ акс этганми ёки тафаккур? Навоий қўллаган санъат воси
талари ва усулларигагина қараб шоир ижодининг моҳиятини оча оламизми? Навоий қўллаган санъат унсурларини унгача ва ундан кейингилар ҳам қўллаган, бироқ адабиётимизда бошқа Навоий етишиб чиқмади. Навоийнинг буюклиги, менинг назаримда, санъат ва тафаккур мувозанатига жо бўлгандек туюлади. Бу иккаласи шакл ва мазмун каби бири иккинчисиз содир бўлмайдиган ҳодисалардир.
Санъатдаги гўзаллик билан тафаккур қудрати омихта бўлганда шоҳ асарлар бунёдга келишига санъат ва тафаккур тарихи кўп бор гувоҳ бўлган. Биз шоҳ асарлардаги сўз, бўёқ, оҳанг қўллаш маҳоратидангина эмас, балки буларга қоришиқ тафаккур қудратидан ҳам лол қоламиз. Навоий асарларига зуҳр этилган тафаккур қудрати олдида ундан беш юз йил кейин яшаётган биз, ўқувчилар, ҳам ҳайратга тушамиз. Адабиётшуносларимиз ”Навоий ижоди ХV–ХVI аср адабиётининг чўққиси эди” қабилидаги гапларии такрорлашни хуш кўрадилар. Бунга яна Навоий ижоди шу асрлардаги тафаккурнинг ҳам чўққиси эди деб қўшиб қўйиш зарур бўлади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

“АДАБИЁТ ИНСОННИ ЁЛҒИЗЛИКДАН ҚУТҚАРАДИ”

ramiz ravshan”Китоб дунёси” газетаси 11.06.2014 йил 11-сонида қардош шоир Рамиз Равшан билан бўлган суҳбатни сиз азиз мухлисларга ҳавола этди… Инсон қалби ва ижод завқи, шу билан бирга етук шоирнинг бугунги кунда китоб ва унинг мутолааси борасидаги фикрлари сизларни бефарқ қолдирмайди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Рамиз РАВШАН,
Озарбайжон шоири


— Адабиётнинг миллати бўлмайди. Шу маънода ишонч билан айтишимиз лозимки, Озарбайжоннинг таниқли шоири Рамиз Равшанни ҳам ўзбек китобхони ўз шоири деб билади. Мана шу азиз инсоннинг Сўз орқали ҳаётда эришган ютуқлари ҳақида ўртоқлашсак.

— Ўзбек ўқувчиси мени ўз шоири деб эътироф этишини эшитмоқ жуда ҳам ёқимлидир. Табиийки, шеърият ҳам тил сингари алоҳида-алоҳида халқларга, жамиятларга эмас, балки инсонларга хос саналади. Шоир ва ўқувчи ўртасидаги алоқа салоҳият даражаси қадар сирли, ҳузурбахш муносабатдир. Нима учун ўқувчилар ўзга шоирларни эмас, маълум бир шоирни севадилар? Бу саволга жавоб бериш баъзида ўша севимли шоирнинг ўзи учун ҳам қийинчилик туғдиради. Эҳтимол, ушбу жавобга ҳеч бир эҳтиёж ҳам сезилмас. Чунки, айни саволнинг жавобини топган шоир ўша дамдан эътиборан ҳар бир ёзган шеъри орқали ўқувчининг муҳаббатига эришмоқ учун ҳаракат қилади ва бора-бора ўз ўрнида уйғонган меҳрни секин-аста йўқотади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Аҳмад Аъзамдан хотира ҳикоя

ahmad azamЗамондош ёзувчимиз, шарқ ва ғарб адабиётининг билимдони, раҳматли  Аҳмад Аъзамнинг ”Марлен деган одам” номли ҳикоясини ўқиб, ”Ҳақиқатдан ҳам ҳаётда шундай одам бормикан?” деб ўйлаган эдим. Ёзувчи ҳикоя қилиб берган ҳимматли ва саховатли Марлен амаки назаримда худи тирикдай, яқин кунларда топилиб қоладигандек туюлганди ўшанда. Орадан кўп вақт ўтмай, Аҳмад аканинг Фасебокдаги саҳифасида кўнглимдаги янгиликни ўқиб, негадир кўзларимга ёш қуйилиб келди. Бир вақтлар ёзувчига яхшилик қилган ўша афсонавий одам ҳозир ҳам ҳаёт экан. Ҳикоя эълон қилинганидан сўнг орадан кўп вақт ўтмай Марлен амаки Аҳмад Аъзамга қўнғироқ қилган ва ўз миннатдорчилигини билдирган. Ҳақиқатдан, ҳаётда камдан кам учрайдиган ажабтовур ҳодиса эди бу.
Бугун раҳматли Аҳмад акани яна бир марта эслаб, ”Марлен деган одам” ҳикояси ва ушбу бебаҳо асарнинг  давоми ўлароқ, Фасебокда ёзиб қолдирилган фикрларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни мақсадга мувофиқ деб билдим.

Юсуф Расул, Швеция. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

МАСТЕР И МАРГАРИТА

coverИли завуалированная сущность (суть, смысл)

Умид Холлиев

МАСТЕР И МАРГАРИТА – это произведение (роман) впервые мною было воспринято как труд с достаточной грамотной речью и безупречной орфографией, но цели автора для меня оставались не понятными. Воистину это произведение была сложной и не совсем похожей на те, которых я с интересом читал. За первое прочтение я не понимал, что хотел сказать Булгаков этим произведением человечеству.
В те времена я учился в факультете физики и математики, но по данному произведению хотел получить некоторые уточняющие взгляды преподавателей из литературного факультета, но всё было тщетно, вернее их ответы не удовлетворяли мои ожидания. Не предавало живой интерес и необходимой энергетики даже вступительные слова К. Симонова в начале книги. Описываемые случаи в произведении – разнородные и разноцветные. Я по тем временам не мог уловить философскую связь единения между событиями осуждения на смерть Иусуса пракуратором Понтий Пилатом за две тысячи лет до времени произведения и полётом Маргариты. Среди литературоведов произведение имело не сравнено высокое признание. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

БЕОРОМ ҚАЛБ ҚИЙНОҚЛАРИ

lev tolstoyВиктор Алимасов

Кўп марта Лев Толстой ва унинг асарлари ҳақида ёзмоқчи бўлганман, лекин ҳар гал Навоийнинг ”Керакдир шер олдида ҳам шер жанги” деган ўгитини эслаб, мақсадимдан қайтганман. Толстой ижоди билан ҳам, исми билан ҳам Лев – Шер эди-да.
Онг тубидан жой олган фикр бир кунимас-бир куни қайта жонланади. Агар унга руҳий қийноқлар,шуурни туну кун безовта қилган, ҳатто ўзини-ўзи ўлдиришгача бориб етган ўйлар қўшилса, ақл, идрок ўз иззини йўқотади, умр бежилов туйғуларда ё нобуд бўлади ёки улар туфайли янада қадрли улуғворликка кўтарилади. Толстойнинг элликдан ошгандан кейин худо излаши ёшлигида христиан дини руҳида чўқинтирилганлигининг, шу маънавий муҳитда, ҳатто динни онгсиз рад этган бўлса-да, ўсганининг, ҳаётдан маъно ва азалий саволларга жавоб излаши эса изтиробли руҳий изланишларининг натижасидир. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

НУҲ ТЎФОНИ: АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТЛАР

туфонҲамидбек ЮСУПОВ

Тарих энг яхши устоз бўлиб, унинг шогирдлари энг ёмон шогирдлардир.
Индира ГАНДИ

1. ДУНЁНИ ТУТГАН АФСОНА

Дунё халқлари оғзаки ижодини ўрганган олимлар уларда айрим умумийликлар борлигини қайд этишган. Дунёнинг яратилиши, илк одамнинг пайдо бўлиши каби воқеалар қатори умумдунё тўфони тўғрисидаги афсона кўпчилик халқлар мифологиясида турлича тафсилотлар билан акс этган. Олимларнинг аниқлашларича, бунақа афсоналарнинг умумий сони беш юздан ошар экан; буларнинг тарқалишида динларнинг (хусусан, Библия ва Қуръон каби китобларнинг) таъсири катта бўлса-да, улардан мус¬тақил тарзда юзага келган афсоналар ҳам бор экан. Турли халқ¬ларда афсона қаҳрамонининг номи ўзига хос – насроний халқ¬ларнинг кўпчилиги уни Ной деб аташса, мусулмон халқлар Нуҳ, юнонлар Девкалион, ацтеклар Нене, Қадимги Яқин Шарқ халқ¬лари Атрахасис, Утнапиштим, Ксисутрус ёки Зиусудра дейишади. Ҳиндлар афсонасида инсониятни тўфондан Ману сақлаб қолса, «Авесто»да қаттиқ совуқ ва қорли бўрондан бутун тирик жонзодни Йима (Жамшид) асрайди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Сукут ҳамиша ҳам ризолик аломати бўлавермайди

mirsharif akaМиршариф Хўжаев

Шоира Ҳалима Худойбердиеванинг “Буюк қушлар” тўплами ҳақида фан доктори Қундуза Ҳусанбоева ёзган тақриз шеър ҳавасмандини бефарқ қолдирмаса керак. Мақолада адабиётшунос Иброҳим Ғафуровнинг “…шоир қандай бўлса, шеъри ҳам шундай”, деган гапи келтирилиб, муаллиф бу фикрни давом эттиради: “Шоир бошқа, шеърнинг лирик қаҳрамони бошқа деган назарий қарашга ҳамиша қўшилиб бўлмайди… Лирикада эса асарнинг қаҳрамони кўпроқ шоирнинг ўзи бўлади”.

Ижодкор ва лирик қаҳрамон хусусида айтилан бу фикрга қўшилмасликнинг иложи йўқ. Буюк шахсдан буюк ижодкор чиқади. Бунга минг йил бурунги бир мисолни келтирмоқчиман. Улуғ форс шоири Абулқосим Фирдавсий Эронда араблар ҳукмронлик қилиб турган даврда яшагани маълум. Аллома “Шоҳнома”сида:

Зи шири шутур хўрдану суси мор,
Арабро ба ч,ое расидаст кор,
Ки, тахти коёнро кунад орзу,
Тфу бар ту, чархи гардун, тфу!

деб ёзади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Инсон йўли

dilmurod quronovДилмурод Қуронов

Турмушдаги ўзгаришлар инсонни ўзгартирадими ё инсоннинг ўзгариши туриш-турмушимизни? Сезиб турибсиз, савол бамисоли “товуқ олдин пайдо бўлганми ё тухум?” қабилида қўйилди. Яъники, бир-бирига мутлақ зид жавоб берилган тақдирда ҳам ҳар икки томон ўзича ҳақ бўлиб чиқаверади. Хусусан, “Янги инсон” достонида Улуғбек Ҳамдам инсондаги ўзгаришларни урғуламоқда, уларни турмушдаги номақбул ҳолатлар сабаби, истиқболимиздан бехайр фол дея талқин этмоқда. Айтиш керак, шеъриятимизда анчадан буён бу қадар улкан муаммони бадиий мушоҳада қилишга жазм қилинмаган эди. Мен бу ўринда Абдулла Ориповнинг “Юзма-юз” шеърини назарда тутмоқдаман. Замонасининг моҳиятини англаш учун шоир башарият тонгига назар солган, ваҳший мамонтлар тўдасини янада ваҳшийроқ оломон маҳв этганини тасвирлагач:

Ўша кун бузилди азалий удум,
Уни инсон ўзи бузиб ташлади.
Кундузги ошкора ўғрилардай у
Ўлжасин уй-уйга торта бошлади.
Бизнинг бошимизни боғлаган зулмат,
Нотиқлар тутақиб сўккан зулм қон,
Дунёдаги неки ёмонлик, кулфат,
Барчаси бошланган эди ўша он… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ХХ асрнинг буюк кишилари

Марина-Викторовна-Колтипина-Ганди,  Лев Толстой,  Мартин Лютер Кинг

Марина Викторовна Колтипина,
Фалсафа фанлар номзоди, доцент

(Маъруза)

Колтипина. Ассалому алайкум. Суҳбатимизни бошлаймиз. Бугунги мавзуимиз:«ХХ асрнинг буюк кишилари. Ганди,Лев Толстой,Мартин Лютер Кинг».

Бу қаторда турли замонларда яшагантурли одамларнинг номлари келтирилади:буюк рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстой,Ҳиндистон озодлик ҳаракати раҳбари Мохандас Ганди ва Америка Қўшма Штатлари сиёсий арбоби Мартин Лютер Кинг. Бу одамларнинг исми бежиз келтирилмади,мен сизларга уларнинг ҳаёти ва ХХ аср учун ўта муҳим бўлган ғоя – нозўравонлик ғояси нуқтаи-назаридан туриб олиб борган фаолиятлари тўғрисида гапириб бермоқчиман. Айнан Ганди,Кинг ва Толстойларни том маънода «нозўравонлик авлиёлари»,деб аташ мумкин. Бу одамлар ўз фаолиятларида,ҳаётларида барча динларда мавжуд бўлган,инсониятнинг барча устозлари – Масиҳ,Лао-Цзи,Будда,Муҳаммад ва Зардушт эътироф этган ҳамда кўпроқ абстракт ҳисобланган нозўравонлик тамойилини амалий ҳаётнинг нозўравонликка асосланган маданий тамойилига айлантира олдилар. Бу одамлар бу диний аҳлоқий принципни ХХ асрнинг тарихий фактига айлантирдилар,нозўравонлик уларнинг сиёсий кураш шакли бўлди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ЗАМОНАВИЙ МАУГЛИ

imagesИнсон олами

Бундан кўп йиллар бурун “Труд” газетасида босилган бир хабарда Африка чангалзорларида бабуин маймунлари билан яшаган замонавий Маугли – беш яшар ўғил бола ҳақида маълумот берилган эди. Хабарда бола дарахтларга чаққон чирмашиб чиқа олган. Уни инсонлар оламига кўниктириш борасидаги ҳамма уринишлар беҳуда кетган. Бола одамлар орасида ҳам чангалзордаги ҳаёт тарзини давом эттирган, ўзини ёввойи ҳайвонлардек тажовукорона тутган, фақат хом гўшт еган, кийинтирилган устбошларини йиртиб ташлаган, эмаклаш одатини тарк этмаган, инсон нутқини ўзлаштира олмаган.
Газета илм-аҳилларининг муулоҳазарини билишга қизиқаётганларни ҳисобга олиб, одамсимон маймунларнинг феъл-атворини ўрганиш бўйича йирик мутахассис, профессор Леонид Александрович Фирсов билан бўлган суҳатни чоп этган эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ИҚТИДОР ВА УНИНГ ТАРБИЯСИ

mahmud yuldoshevМаҳмуд Йўлдошев

Бизнинг тилимизда онг, ақл, фаросат, иқтидор, қобилият, тушунмоқ, англамоқ уқмоқ ва умуман инсон заковатини билдирувчи сўзлар жуда кўп. Аммо уларнинг қай бири ҳозирги замон психология фанидаги атамаларга тўғри ва тенг келиши, тенглиги ҳақида бизнингча тилчилар психологлар билан биргаликда алоҳида илмий изланишлар олиб боришлари керак. Биз бугун ушбу мақолада инсон иқтидори ҳақида гап юритар эканмиз, демак бу атамаларнинг қай бири илмий психологиядаги лотин тилидан олинган интеллек – тушуниш, англаш, уқиш каби тушунчаларни берувчи атамадан фойдаланамиз.

Яна бир масала, психологларни жуда кўп йиллар давомида қийнаб келган бир савол, инсон шахсидаги унинг хусусияти бўлмиш ақл, иқтидор, қобилият ва талантни ўлчаб бўладими деган савол бўлади. Бу саволга жавоб беришга жуда кўп олимлар уриниб кўрган ва ишонч билан айтиш мумкинки, унинг тўлиқ ечими ҳалигача топилганича йўқ. Шунга қарамасдан бу уринишларга йигиманчи аср вакили француз ва инглиз олимлари Бине ва Ҳ Ю. Айзенклар бир қадар аниқлик киритиб кетишди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ЛEВ ТОЛСТОЙ: «ЎЛИМИМ ҲАҚИДА ТАЪЗИЯНОМА ЧОП ЭТИЛМАСИН»

lev tolstoyФатҳулла НАМОЗОВ

Лев Толстой тириклигидаёқ рус ҳаётининг узвий бир қисмига айланиб улгурганди. Катта шон-шуҳрат, ҳисобсиз мол-дунёга эга бўлган ёзувчи учун гўё барчаси етарлидек эди. Ахир, кимсан граф Толстой подшоҳ билан бемалол мулоқот қилса, унга турли масалаларда гапини ўтказа олса, манаман деган сиёсий арбоблар, давлат арбоблари «Жаноб Толстой нима дер экан?» деб унинг оғзига тикилиб турса… Яна нима керак дерсиз?!

Фавқулодда кучли истеъдод соҳиби, ижодий меҳнатни ҳузур-ҳаловат деб билган бу шахс худди деҳқонлардай яшаш, танҳоликда умр кечиришни бот-бот орзу қилган, кейинчалик ҳаётининг бош мақсади шундан иборат бўлиб қолган. Адибнинг умри поёнида ёзилган кундалик дафтарида шундай ёзув бор: «Энди асло ҳашамат ичида яшай олмайман. Менинг ёшимдаги кексалар умрининг охирини танҳоликда ва сокинликда ўтказадилар».

Камтарона, одми яшашга интилган улуғ ёзувчининг ҳаёт йўли, дунёқараши Шарқ файласуфлари таълимотини эсга туширади. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди, албатта. Улуғ ёзувчи Шарқ тарихи, фалсафаси, диний таълимотларини чуқур ўрганган эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ЁШЛАРИМИЗНИ КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАШИМИЗ КЕРАК

mahmud yuldoshevМаҳмуд Йўлдошев

(Аъёнлар)

Бола тарбияси қачон ва қаердан бошланади деганда, ҳаммамиз оиладан бошланади, деб айтамизу, аммо ушбу оилада ҳар бир ота -она ўз боласини ким қилиб тарбияламоқчи, деган саволга на ушбу ота- оналар, на атрофдагилар кўпинча аниқ бир жавоб беролмайди. Ваҳоланки, оиладаги тарбиянинг асоси мана шу саволлардан бошланиши керак. Психологиянинг асосий қоидаларидан бири ҳам шундаки, ақлли жонзотда мақсадсиз фаолият содир этилмайди. Демак, оиладаги фарзанднинг ким бўлиб етилиши, шу оила аъзоларининг ўз олдига қўйган аниқ савол ва мақсадларидан бошланиши лозим. Шундай экан, биз ўз фарзандимизни жамиятнинг энг илғор кишиси қилиб тарбиялашимизга нималар етишмайди ва нима бизга халақит беради?

Ёритмоқчи бўлган муаммони хаёлимда пишириб юрган пайтимда, менга ўта таниш бўлган, оддийгина тушунча, ёшлигимдан маълум маънода руҳимга оилада сингдирилган, аслида яхши маънода, ижобий хусусиятга эга бўлган, аммо советлар тарбиясида у салбий оҳанг олган кибор (араб тилидан бизга кириб келган катталар, улуғ кишилар маъносини берувчи сўз), аристократ (юнон тилидан яхшилар, аристо ва кратос ҳукумронлиги, яъни яхшилар ҳукумронлиги) сўзлари эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

АФСОНАГА БУРКАНГАН “ХИСЛАТЛАР”

TURNALARparvozi1Инсон манзараси

Биз кундалик турмушимизда фурсатнинг етишмовчилигидан ҳамиша нолисакда, лекин кунига ўртача 7-8 соат вақтни уйқуда ўтказамиз. Шифокорларнинг айтишича, инсон ҳаётининг учдан бир қисми уйқуда кечар экан. Нега бундай? Уйқу ўзи нима? Бу жумбоқ асрлар мабойни инсон шуурини банд қилиб келади. Бу муаммонинг илмий ечими борми? Ярим аср муқаддам сомнология деб аталмиш янги фан вужудга келди. Бу фан уйқу сир-синоатларини ўрганади. Ҳозир жаҳондаги қатор мамлакатларда махсус сомнология марказлари мавжуд. Бу борада Москва ва Бутунроссия сомнология илмий марказининг раҳбари профессор Александр Вейннинг уйқу ажойиботлари хусусида журналист Ольга Ганеева билан қилган суҳбати жуда қизиқарлидир.

БОРЛИҚДАН ЎЗИНГНИ АСРА

-Уйқу ҳамиша сир-синоатларга бой ҳодиса ҳисобланиб келинган. У ҳақда тўқилган афсоналар, уйдирмаларнинг саноғига етиб бўлмайди. Наҳотки, энди синоатлар қолмаган бўлса?

-Сир йўқ бўлган эмас. Буни “Уйқу нима учун керак?” деган саволданоқ пайқаш мумкин. Уйқунинг чарчоқни йўқотиш учун кераклигини инсон ўз тажрибасидан яхши билади. У ҳолда мана шу саволни беришга ижот этинг: уйқу жараёнида нима дам олади? Мушакларми? Бироқ уларга бироз ўлтириш ёхуд чўзилиб олиш билан ҳам дам берса бўлади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Икки асар ҳақида мушоҳада

umid xolliyevУмид Холлиев

Мурод Карим (Човуш) асарлари.

“Қора денгиз” – асар жуда оғир ўқилади, бир қарашда жуда мураккаб, фикрлар узуқ – юлуқ ва воқеалар маълум бир ғояга қаратилмагандек гўё. Аслидачи, аслида эса асар тўлалигича онг ости воқеаларини тафтиш қилишга қаратилган савол – жавоб, инкор, мушоҳада ва яна савол ва яна жавоб шаклидаги ички монологдан иборат. Фикрлар худди мана шундай назорат остида асар сахифаларига жойлаштирилган. Асарни шу жиҳати билан инсон онгини юксакликка интилиши деб ҳам баҳолаш мумкин. Аммо фикрлар орасидаги бўшлиқлар ўқувчини мушоҳадага чорлаш билан бир қаторда ўқишни оғирлаштиради . Воқеалар ҳар бир инсон онгида кечадиган ҳаёллар каби вақт ва замон бўйлаб эркин сузади ва бир-бирига маънолар кетма-кетлиги билан бирикмайди. Уларни боғлайдиган умумийлик шуки, улар бир одам яъни инсон ички оламини гўзаллик ва ахлоққа чорлаётган инсон қули билан бир ипга тизилишида. Фикримни соддалаштираман. Ж. Румийнинг бир ҳикмати бор: “ Аслинг каби кўрин ёки кўринганинг каби бўл”. Асар инсоннинг ана ўша “аслини” уларни аёвсиз тафтиш билан бездириб, мохиятни очишга уринишлари билан онг ости нуқсонларидан узоқлаштиришга интилади. Ўқувчини шу усул билан ўз ботини билан ҳисоблашишга мажбурлайди. Яъни “ҳар бир одам ўзини кўриш учун ойна ясаши керак”. Ҳолбуки, бутун бошли жамият илоҳий ҳукмлардан узоқлашиб афтини бошқаларга хунук кўрсатмаслик пайида. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ЛАЗЗАТЛАРНИНГ ЭНГ ШИРИНИ

mahmud yuldoshevМаҳмуд Йўлдошев

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, сиз ва бизга ором берувчи лаззатларнинг ичида нима ширинлиги ҳақида. Албатта ўйлаб кўрмаган бўлсангиз керак. Аммо бу ҳақда донолар ўйлашган ва бизга улардан бири мана шу фикрни қолдирган. Уларнинг айтишларича, “Лаззатларнинг ичида энг ширини – суҳбат” экан. Аммо сиз эътироз билдиришингиз мумкин, баъзиларнинг “ширин” суҳбатидан ҳатто қочиб қутулиш қийин, деб.
Ҳа, шундай ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам буюк Ануширвон уларга қарата мана бу фикрни насиҳат қилиб қолдирган. “Ҳар кишига гапирмоқчи бўлсанг, қарагилки, у сенинг сўзингга харидорми ё йўқми. Агар тингловчи сенинг сўзингга харидор бўлса сўзингни сотгил (агар сўзингни харидор хоҳламаса), у сўзни қўйиб, эшитгувчига ёқадиган сўзни гапир, токи сенинг сўзингга харидор бўлсин “.
Қарабсизки, мана шу биргина иқтибос суҳбат ва унинг кишилар орасида қандай йўналишда бўлишини анчагина аниқлаб беради. Чунки Ануширвон бу ҳақда огоҳлантиради: “Сенинг сўзинг эшитган кишига оғир туюлмасин”. Қаранг, юқорида у огоҳлантираяпти, агар оғир туюлса суҳбат мавзусини ўзгартиргин, “токи у сенинг сўзингга харидор бўлсин”, деб.
Суҳбат, одатда, икки киши ёки икки томон иштирокида ўтади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Маҳмуд Йўлдошев: Уйқу

тушЯнги талқинлар.

Инсон умрининг учдан бир қисмини уйқуда ўтказади. Уйқу ҳақида илмий мақолалар кўп, аммо уларнинг ҳар бирини таҳлил қилганда ҳам сиз ўз уйқу меъёрингизни аниқлаб ололмаслигингиз мумкин.

Бунинг устига, ҳар биримизда ўз яшаш жо­йимиз ва минтақамизнинг табиий ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда бизга бевосита алоқадор бўлган жисмимизнинг биологик ички соати ҳам бор. Буни асосан бир ша­­ҳардан иккинчи шаҳарга самолётда учганда сезасиз.

Умуман, ким қандай ух­лайди ва қандай ухлаш тўғри, деган саволлар кўпчиликни қизиқтирса ке­рак. Айниқса, ҳозирги кунда бутун жаҳон халқлари уйқусизликдан шикоят қилиб турганда. Масалан, Америкадаги врачлар ўз мижозларига 2004 йили  уйқусизликка қарши 35 миллион дори рецепти ёзиб беришган. Бутун жаҳонда уйқусизлик дарди кундан-кунга кучайиб бормоқда. Охир­ги тўрт йил ичида 20 ёшдан 44 ёшгача бўлган аҳоли орасида уйқусизлик икки баробар ошган.   Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn