”Туркистон Тонги” газетасининг 15 – сони нашр этилди

turkiston-tҚозоғистонда ўзбек тилида чиқадиган ”Туркистон Тонги” газетасининг навбатдаги – 15 -сони нашр этилди.

Филология фанлари доктори Ботир Норбой томонидан тайёрланадиган ушбу газетанинг тўла архиви саҳифамиздан ўрин олган.

”Туркистон Тонги” газетаси рукнида улар билан батафсил танишиш имконияти бор.

Газетанинг янги – 15 – сонини ўқиш учун қуйидаги ишорани босинг:  ”Туркистон Тонги” газетасининг 15 сони

www.munosabat.org

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Душанбе шаҳрида ”Парасту-2013” фестивали

10051_364528733665206_1126333646_nҲасанбой Ғойиб

7-апрел куни Лохутий номидаги Давлат академик драма театрида Суғд вилояти Спитамен нохияси Шукур Бурхонов номли ўзбек мусиқий драма театрининг намойиши бўлиб ўтди. Тожикистонлик таниқли журналист ва ёзувчи Ўринбой Усмоновнинг ”Қулф” драмасини режиссер А. Бойматов саҳналаштирган. Намойишда таниқли тожик драматурги Нур Табаров, Тожикистон халк артисти Ҳабибулло Абдураззоқов, Хужанд давлат ёшлар театри режиссери Ислом Саломов, шоира Бахринисо, Тожикистонлик таникли шоир ва ёзувчилар Абдулло Зухур, Отабек Ғойибов, Эшмухаммад Донохонов, Ҳасанбой Ғойиб, Омонбой Жуманов, Ҳасан Эрбобоев, Абдулла Насриддин, Садриддин Айний номли педагогика институти ўқитувчилари Профессор Холбой Шафаков, Бахтиёр Муъминов хамда талабалар иштирок этишди.

Намойиш сўнгида сўзга чиққан устоз санъаткорлар Хабибулло Абдураззоков, Шоира Бахринисо, Ислом Саломов хамда шоир Абдулла Зухур, Бахтиёр Мўъминовлар театр актерлари махоратига катта бахо бериб, драмада жуда актуал мавзулар кутарилганлигини қайд этишди . Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn