Акмал Набиев: Ортиқча

Ҳикоя

Кейинги пайтда Ортиқча тоғани ғалати туйғулар чулғаб олмоқда. Ортиқча тоға негадир ўзини дунёда ортиқча сеза бошлади; ҳеч кимга кераксиз, ортиқча одам…

Дарвоқе, асли исми Ортиқ бўлсада болалигидан эркалатиб “Ортиқча” деб чақиришади, сўнгги пайтда “ча” қўшимчаси қулоғига ғалати ёқимсиз эшитила бошлади, худди Ортиқча тоға дунёда ортиқчадек.

Ҳамма болалар сингари болалигида ота-онасидан кўп марта сўраган нега исмини бундай қўйганларини, тайинли жавоб бўлмаган, кейинчалик отаси қандайдир артистга ҳавас қилиб шундай исм қўйганини иддао қилди , Ортиқча ҳам шунга ишонди , аммо йиллар ўтгач отаси алдаганини тушунди , сабаби Ортиқча туғилганида ўша артист танилиб улгурмаган экан. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

“Пайғамбарлар тарихи” китоби ҳақида

domla va liderМуҳаммад Солиҳнинг 65 йиллигига

Бошидан айтиб қўймоқчиман,маълум маънода динлар тадқиқотчиси ҳам, “Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар”, “Ҳадиси шариф ўгитлари”, “Ислом асослари” каби рисолалар муаллифи бўлсамда “Пайғамбарлар тарихи”га шарҳ ёзиш, уни баҳолаш даражасига етмадим ҳали. Уни реал баҳолаш учун бу асарни ҳеч бўлмаганда муаллиф даражасида билиш лозим бўлади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Бу дунёда одам боласи учун Ватандан азиз нарса йўқ

yr5“Дунё Ўзбеклари”нинг бугунги меҳмони “Янги Дунё” интернет журнали муҳаррири, журналист Юсуф Расул.

– Юсуфжон, авваламбор Ватанга бориб, туғилиб ўсган юртни зиёрат қилиб келганингиз билан табриклайман.

– Раҳмат, Исмат ака! Мен охирги марта она қишлоғимга 2000 йилнинг кўз фаслида, синглим Наргизанинг ўғилларини суннат тўйига борган эканман. Мана, орадан роппа роса ўн йил ўтиб, ниҳоят. она- Ватанимга бориш, қариндош- уруғларим билан юз кўришиш, бу дунёдан ўтган яқинларимиз сўнгги маконларини зиёрат қилиш насиб этибди. Бунинг учун Яратган Тангридан беҳад миннатдорман. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ТАРИХДА ҲИКМАТ БОР

қрфрАдиба Шаҳодат Улуғнинг янги романи чоп этилди

Шаҳодат Улуғ. Жайҳун эпкинлари ёхуд Жалолиддин Мангуберди қиссаси. Тошкент,»Янги аср авлоди» нашриёти, 2014. 356 бет./ Shahodat Ulug’. Jayhun epkinlari yoxud Jaloliddin Manguberdi qissasi. Toshkent,»Yangi asr avlodi» nashriyoti, 2014. 356 bet.

Шаҳодат Улуғнинг «Қайта туғилиш» (1997) ва «Ғаниматим» (2004) деб номланган насрий китоблари чоп этилган. Истеъдодли ёзувчи сўнгги йилларда Хоразмшоҳлар салтанати тарихидан, улуғ саркарда Жалолиддин Мангубердининг жасоратларга тўлуғ ҳаётидан ҳикоя этувчи «Жайхун эпкинлари» романи устида ишлади. Бир неча ой аввал асардан эълон қилинган парчалар адабиёт ихлосмандлари томонидан илиқ қарши олинди. Ва ниҳоят куни–кеча асар нашрдан чиқди.
Китобни «Янги аср авлоди» нашриётининг Қатортол кўчасидаги дўконидан сотиб олишингиз мумкин. Эътиборингизга китобга ёзилган сўзбошини тақдим этамиз. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Саодат Пўлканова: “Ватанни ҳеч нарсага тенглаштириб ёки алмашиб бўлмайди”

лўдСаодат Пўлканова Самарқанд вилоятининг Хатирчи туманида таваллуд топган. 1996 йилда Тошкент Давлат Университетининг филология факультетини тугатган. Бир қача шеърий ва бир насрий китоблар муаллифи. Пўлкан шоир номи билан боғлиқ адабий сулоланинг кенжа вакили. www.pulkan.org интернет саҳифаси асосчиси. Айни пайтда Швецияда яшайди.

Би-би-си: Муҳожиратда ижодкор бўлишнинг ўзига хосликлари нимада? Гашти, машаққати назарда тутилганда…

Саодат Пўлканова: Муҳожиратдаги ижодкорликнинг ўзига хос гашти, афзалликлари ва айни пайтда машаққати ҳам бор.

Муҳожиратдаги ижодкорда бошқа ижодкорларга қараганда Ватан соғинчи кўпроқ бўлади. Ва бу соғинч муҳожир ижодкорни юксакка кўтаради.

“Мусофир бўлмагунча-мусулмон бўлмайсан” деган нақл бежизга айтилмаган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ҳожилик машаққатлари

xorazmiy domla1Ахмад ҳожи Хоразмий

Исломнинг бешинчи фарзи бўлмиш Ҳаж зиёратини қилиш мақсади менинг ёшлигимдан орзуим эди. Ҳожилар тўғрисида эшитиб ёки ўқиб қолсам юрагим қалқиб кетарди. Ҳожи бўлишликни Оллоҳдан доим тилаб юрардим.

Қуръони карим Бақара сурасининг 196-оятида “Ҳаж ва умрани Оллоҳ учун комил суратда адо қилинг” дейилади. Ҳаж сурасининг 26-оятида Ҳажнинг асосий шарти Байтуллоҳ (Оллоҳнинг уйи)ни тавоф қилиш эканлиги уқтирилади.

Қуръони каримда кўрсатилишича Одам алайҳиссалом жаннатдан ерга тушганларида Оллоҳнинг амри билан, барпо қилган биринчи уй Байтуллох бўлган. Нух пайғамбар замонидаги тўфонда фаришталар уни еттинчи осмонга кўтариб кетганлар. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Фарзанд муборак!

yetmishvoyСўзимиз бошида муҳтарам домла – Ахмад ҳожи Хоразмийни янги – 9-чи фарзанди билан қутлаймиз! Илоҳим умри ва бахти билан берган бўлсин.

2013 йил 5-декабрида, Буюк Британияда истиқомат қилаётган юртдошимиз Хоразмийлар ўғил фарзанд кўришди.(сурат-1). Исмини эса Расулуллоҳ (САВ)нинг: “Исмимни фарзандларингизга қўйинглар”, деган ўгити асосида ва узоқ бобокалони бўлмиш, буюк энциклопедик олим, Муҳаммад ал-Хоразмий шарафига “Муҳаммад” деб қўйишди.

Ахмад ҳожи Хоразмий тўққиз фарзанднинг отаси ва қатор набираларнинг севимли бобоси ҳамдир. (сурат-5).
Аллоҳ унга солиҳ фарзандлар берди. Биринчи фарзанди – Нигора (сурат-4), педагогика ва психология мутахасислиги бўйича Университетни битирди. Адасининг таъсирида “Шодликка айланган мусибат” каби сатирик асарлар ёзиб, эл оғзига тушди. Ҳозирда Мари (Туркманистон) шаҳрида болалар боғчасига мудирлик қилиш билан бирга бир неча фарзандлар ва набиралар тарбияси билан ҳам машғул. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ДАДА ЗАФАР: Қиш илҳомлари

кишАссалому алайкум, Юсуфжон дўстим! Сизни ва Сиз орқали барча оила аъзоларингизни, мухлисларимизни янги 2014 йил билан чин дилдан қутлайман. Тақдиримизга чопиб келаётган от йили бахт ва омадлар, умри рисқимизга барокатлар олиб келадиган йил бўлсин. Аллоҳ барчамизнинг мушкулларимизни осон, иқболимизни улуғ қилсин!
Эҳтиром ила Дада Зафар.

ҚИШ

Қайлардандир келди изғирин,
Ҳира тортди осмонда офтоб.
Иссиқ совуқ алмашди ўрин,
Бўралайди қорбўрон шитоб.

Аёз санчар заҳарли нина,
Қалтирайди чумчуқлар ҳорғин,
Оқ чойшабин тўшайди яна,
Аллалайди ухлаган боғин.

Қиш онадек аста тебратар,
Бор оламни солиб бешикка,
Бошларидан сочар майин зар,
Гул солади ойна, эшикка. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Юсуф Расул: Бегона (хикоя)

yrkievБу дунё кўланкага ўхшайди. Биз ўзимизни чин дунёда яшаётгандек ҳис қиламиз холос…

1.

«Сен бир кун келиб шу аёлга бутунлай таслим бўлишни ҳеч тасаввур қилмаган эдинг. Бироқ, қанчалик уринма унга устун бўлиш қулингдан келмади. Гулруй ўз ҳусну латофати билан эмас, ўз ожизлиги билан сени ўзига асир қилиб олганди.
Сен ҳеч ўйлаб кўрмагандинг дейиш у қадар ишонарли чиқмайди. Чунки, ҳар куни, баъзан турмуш ташвишларига берилиб ахийри ҳолдан тойган бир алфозда ўз-ўзингга савол берардинг-«Мен шу аёлни севаманми?» деб. Лекин бунга қадар орадан кунлар, ойлар, ҳатто йиллар ҳам ўтиб улгурар, аксар саволларинг вақт ғилдираги остида эзғиланган чумоли мисол мажруҳ бир аҳволда қоларди – бу саволларга жавоб йўқ эди.
Тўғрироғи, сен журъат қилиб, ўз саволларингга ўзинг жавоб бера олмасдинг.Саволлар ичида бундан-да муҳим, ёдинга тушганда қалбинг-у шуурингни алғов далғов қилиб юборадиган бошқа сўроқлар ҳам бор эди ва улар бошқаларига ўрин қолдирмасди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Юсуф Расул: Мансуралар

yr1

Ўзликдан қочиш

Одамлар ўзларидан қочиш учун динларга интиладилар.

Дин – ўзликни унутиш учун бир восита .

Бу жафокор дунёдан ўз қалбларини соғ- омон олиб ўтиш учун, улар шундай қилишга мажбурдирлар.

Маънисизлик …

Жазирама қуёш тиғларидан қочиб, соя – салқин жойларни излаб юрган саҳройи пайғамбарлар нималарни орзу қилишган эди?

Қуддус деворлари ортида оловда ёнаётган мурдалар бизга нималарни эслатади!?.

Жаннат ва жаҳаннам ҳақидаги афсоналар қаердан келиб чиққан?

Инсонлар келган жойларига қайтиш учун йўл изламоқдалар.

Бироқ, қалбларини босиб олган зулмат ичида “йилт” этган нур кўринмайди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Дада Зафар: ШУ ДАМ…

stixiНавоий ҳазратлари айтганларидек, ҳаёт дегани шу бир дам, бир лаҳза. Шоир эса ана шу қисқа умрдан ҳам маъни қидиради.

****

Тонгла била чун куна кундир адам,
Балки сенга қолди бу кун бал бу дам.

Алишер Навоий

Бошимда бор экан бу ғам, бу алам,
Нима қилдим кўзим ёшлаб, чекиб ғам.

Тақдирда не бўлса , кўраркан одам,
Оғирни тан олмай топаркан чидам.

Ўтган кунлар сабоқ қолдириб ўтди,
Бўлиб умрим йўлларига у ҳамдам.

Келажакни мавҳум дерлар, у абас,
Лек анга интиқар дил нечун илдам.

Шу бир нафас, шу онни дерлар ҳаёт,
Шоир ундан мани топаркан шу дам. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Юсуф Расул: Онамга мактублар

yr5Бадиҳа

1.

Онажон!

Йилларни бу қадар тез, шиддат билан ўтишини қаранг. Куни кеча ёш бола эдим. Дунё кўз ўнгимда ваҳимали ва қўрқинчли кўринарди. Бугун ёшим қирқдан ошган, энди биз яшаб турган бу олам назаримда кичрайиб бораётгандек. Одамлар ҳам майдалашиб кетгандек туюлади. Қалбимда ҳаёт ва дунё олдидаги қўрқувлар чекинган. Руҳимни босиб ётган оғир юклар энди йўқ.

Мен кўпинча руҳиятимда юз бераётган бу каби ўзгаришлар боисини тушунмай, ҳайратга тушаман. Болаликдан ўсмирлик ёшига ўтиш лаҳзалари бу қадар ажабтовур бўлмаган. Ёшликдан ўрта ёшликка кўчишда ҳам ўзимдан ҳайратланмаганман. Нега энди ҳаётимни ярмидан кўпини яшаб бўлиб, кексалик томон кетаётган пайтимда руҳиятимда кутилмаган ўзгаришлар содир бўла бошлади?.

Мен гўё яна болаликка қайтиб бораётган одамдекман. Туйғуларим ўша – болалик чоғидагидек тиниқ ва тоза. Ўй- хаёлларим, орзу – умидларим ҳам болаларники каби содда ва беғубордек. Энг муҳими – қалбим борган сари шаффофлашиб бормоқда. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Шаҳодат УЛУҒ: НОМИ ҲАБИБИМ (қисса)

 

moonСўйласам қулоқ тутармисан? Магар англамассан, чорраҳада турмуш ташвишларига шўнғиб яшамоқ нақадар тотли азоб! Тингла, орзуларим хароб ўлмасин. Бўғзимда хитоб тинмасин. Юксал сен, қум ўпқонларига кўмилган муаззам ҳаётим. Минг йил йўлда юрдим. Минг йил юкундим. Минг йил чопдим. Поёнида манзилим топдим. Муқаддас қатл майдонига ўзимни отдим, қил кўприкка етмай бир лаҳза қотдим. Бир муддат ўзни йўқотдим, магар йўқотганим топдим, мен заифа ўзимни топдим.

1. Пешонам битиклари

Қобирғаларини синдириб олмиш. Сўнг авайлаб юрагини қинидан суғуриб тортмиш. Қобирғадан бир қалам йўниб ясалмиш. Потирлаган юрак шўрлик беомон сиқилмиш. Тайёр бўлгай қирмизи сиёҳ. Лаҳм гўштлардан дебоча саҳифа очила борар. Тилга кириб сабоқлар, ҳарфлар маржон мисол тизилар. Аттанг, сўнг битта-битта бежон узилар.

Шундай. Оловбардор офтоб-оламтоб – Шамс қатра мисол қалқиб соб бўлмас. Озиб ҳилол бўлар, тўлишиб тўлин ой – Қамар мунаввар унар, магар тугаб, сўнг хароб ўлмас. Замин ўпирилиб кетмаяжак, ё алалхусус, само ўқчиб-ўқчиб қон қусмас! Магар ҳаёт экан бу ҳаёт, маҳшар қадар куйи тўхтамас. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Дада Зафар: Саждагоҳ Ватан

ўгохглмаУшбу шеърларимни узоқ яқиндаги дўстларимга бағишлайман.
Эҳтиром ила Дада Зафар.***

Саждагоҳ қаерда?

Онажоним, Сизни жуда соғиндим,
Уч ойдирки Сиздан олмадим хабар.
Бу кеча тушимдан чўчиб уйғондим,
Баҳона тополмай қолдим бу сафар.

Тушимда кўз ёш-ла мени қучибсиз,
Сиз эмас, мен гина қилар эмишман,
Ишларим кўплигин баҳона қилиб,
Қўлларингиз аста силар эмишман.

Тонггача алахсираб чиқдим мен,
Сиз бўлсангиз маҳкам ушлаб олибсиз.
Руҳим олисларга қўйиб юбормай,
Ортимдан зор бўлиб йиғлаб қолибсиз.

Бу кеча тушимдан чўчиб уйғондим,
Сиз томон қишлоққа йўлга чоғландим.
Тошкентни қор босиб қолибди яна,
Довондан ўтолмай яна боғландим. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Шаҳодат Улуғ: ҒАНИМАТИМ (қисса)

Shahodat va NurhonҲолландияда яшовчи адиба Шаҳодат Улуғдан саҳифамиз ўқувчилари учун ажойиб совға: Инсон қалбида оналарга бўлган муҳаббатдан ўзга азизроқ туйғу бормикан? ***

Биринчи қисм
Қачонлардир аждодларидан мерос қолган жавоҳир унга инъом этилди. Аммо бир
саркор, бир халоскор топилмади – уни ўлим чангалидан қуткаргучи нажоткор
топилмади. Бахт уқубатга айланишини англаган далли хаёли, йиллар ўтиб, алалоқибат,
фақат якунида шодлик эшик қоқишидан огоҳ бўлганди, бироқ кўнгли таскин топмади.
Ва шунда юраги исён кўтарди. Кўнгил иши ҳамиша мушкул юмуш саналган.
Қалб ғалаёни – бу дард чекишдан шиддатлироқ бир азоб. Юрак исёни – ҳасрат ва
надоматдан юксакроқ, изтиробдан бино бўлган титратма – бир шиша-ю шаффоф
тўлғамадир. Агар-чи, ўша юрак тўлғамалари зарб билан кўксингни беаёв
тепкиламаганида, эҳтимол, сен бу қадар ҳушёр тортмасдинг. Чап кўксингда қўзғолган
исён икки қошинг ўртасига беаёв чизиғини тортган чоғ, сен ўзингни ўнглаб олгансан.
Ўша юрак қўзғолони сени мангу бедорликка мубтало этган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар

quronikarim saboqlariАхмад ҳожи Х о р а з м и й

(Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри)

Л о н д о н – 2010

М у қ а д д и м а

Аузу биллаҳи самиал алиманаш-шайтонир-рожийм.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Биз бандалари учун муқаддас ва илоҳий китоб – Қуръони каримни нозил қилган буюк илм ва қудрат соҳиби – улуғ Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсин!

Унинг ҳабиби ва охирги пайғамбари, Қуръони каримни биз умматларига етказган Муҳаммад алейҳиссаломга дуруду саловотлар бўлсин!

Истиқлолнинг берган энг улуғ неъмати эътиқодимиз ва динимиз асоси бўлмиш Қуръони каримнинг қайтиши бўлди. Даҳрийлар тузуми давридаги 70 йилдан ортиқ вақт мабойнида Қуръони каримни ўрганиш ва ўқиш жуда озгина эътиқодли кишиларга (катта хаф остида) насиб этган. Шу боис кўпчилик унинг нузули, ёзилиш тарихини билишда ва уни тушинишда қийинчилик сезадилар. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Сирожиддин Ислом: Одам Ато тишлаган олмага қасам

sirojiddinББС радиосининг ўзбек бўлимида ишловчи журналистларнинг аксарияти бадиий ижод билан шуғулланадиган иқтидорли шоир ва ёзувчилар эканлиги кўпчиликка маълум бўлса керак. Таниқли журналист ва адиб Ҳамид Исмоил раҳбарлик қиладиган бу нуфузли халқаро радионинг Марказий Осиё ва Қофқоз хизмати ўзбек шўъбаси мухбирлари- Хайрулло Файз, Бахтиёр Имомов, Паҳлавон Содиқ, Рустам Қобил,  Гулсевар Замон, Марҳабо Аҳмедова ва Феруза Раҳмонларни талабалик йилларимиздан яхши ижодкор сифатида билардик. Ўтган йилнинг охирларидан радионинг яна бир мухбири – Сирожиддин Исломнинг фалсафий мушоҳадаларга ўралган сатрларини ўқиб, бу ажойиб жамоага ўз сўзи ва овозига эга янги бир ижодкор қўшилганига ишонч ҳосил қилдик.
Сирожиддин инсон қалбидаги буюк дард ва  оғриқларни қисқа ва лўнда сатрларда осонгина ифода эта олади:

Кенжа укам бизни тарк этган кун
Лондон ёмғири кўз ёшларим билан қоришган маҳал
ўзимни овунтирганим:
Мен энг қора кунда ҳам тушкунликка тушмам
Зеро энг гўзал ёмғир энг қора булутдан ёғар!

Қалби ва руҳий дунёси осмон қадар юксалган, дунёнинг жамики сиру синоатларини теран англаб етган ижодкоргина шундай қайғули мисралар тиза олади.
Сирожиддин Исломнинг бир туркум шеърларини эътиборингизга ҳавола этар эканмиз, хориждаги ўзбек адабиётида янги бир овоз пайдо бўлгани билан барчангизни қутлаймиз. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

БУ ЕТМАСМИ, АЙТ?!

Shahodat va NurhonШаҳодат УЛУҒ

Кетдим, шиғиллаган қум ортимда бадар,
Қандичада туйилган бир сиқим жоним,
Нигоҳларинг менга қадалган маҳал,
Жаллод шубҳаларинг топарлар ўлим.
Бу етмасми, айт?!

Тўхтатма, энди ҳеч тинмасин шитоб,
Ер ер еридан ўпирилмас, қара,
Ичимга ёзилган сен битган китоб,
Пойимда сен тўккан сароб-шаршара.
Бу рўёдир, қайт!

Бошимда солланган бир чўқим офтоб,
Нурланиб, ёришиб унсин йўлларим,
Ҳали тунда яна кўринар моҳитоб,
Кечга қадар тағин келар яшагим –
Бу ғанимат пайт!

www.munosabat.org

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Юсуф Расул: Зулайҳо муҳаббати

yusuf-rasu1l(Буюк форс-тожик шоири Абдураҳмон Жомийнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достони асосида насрлаштирилган қисса)

Сўзбоши ўрнида

Юсуф Расулов буюк тожик шоири Жомийнинг машҳур достонларидан бири «Юсуф ва Зулайҳо»нинг насрий таржимасини яратган, достон мазмунини унинг поэтик услуби ва гўзалликларини сақлаган ҳолда, ўзбек тилига насрий баён қилиб чиққан. Худди шу ишнинг ўзи айни вақтда илмий меҳнат ҳам. Чунки, шундай мураккаб маънолар, сўфиёна ғоя ва тамсилларга бой асарни чуқур англамай, унинг насрий таржимасини яратиш мумкин эмас. Бу ўринда тафсир ва таржима бирга зуҳур этади, бошқача айтганда , насрлаштириш ҳам илм ва ҳам ижод бўлиб майдонга чиқади. Муаллиф достонга алоҳида шоирона руҳ бериш учун атоқли шоир Муҳаммадризо Огаҳий таржимасидан иқтибослар келтирган, натижада насрий вариант халқ қиссалари руҳини олган.

Нажмиддин Комилов,
филология фанлари доктори, профессор.
1993 йил, Тошкент.

xxx Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

“Қизил китоб” ҳақида

ahmad hojiАхмад ҳожи Хоразмий

Аввало “Қизил китоб” деганда, жуда камайиб (йўқолиб) бораётган ва ҳимояга муҳтож бўлган инсоният, ҳайвонот ва ўсимлик турлари баён қилинган китоб тушинилади. Бундай китобларнинг аксарияти қизил рангда бўлади.
Биз қуйида ҳикоя қилмоқчи бўлган китоб ҳам ҳалқ орасида “Қизил (ноёб) китоб” деб танилган. Бу китоб шунинг учун қизил(ноёб)ки, у Президент танқид қилинган ва Ўзбекистонда барча цензуралардан ўтиб нашр қилинган биринчи ва ягона китобдир. Шу билан бирга, бу китоб менинг таржимаи ҳолим асосида юзага келган мемуар ҳам.
Мемуар асосан инсон умрининг охирги йилларида (пенцияга чиқиб, ишдан қолганида) ёзилади. Мен мемуармни ёзишга бошлаганимда 50 ёшда эдим. Бу китобнинг эрта ёзилишига таниқли тасаввуфшунос олим, профессор Ориф Усмон сабаб бўлган.
Ориф Усмонов қатор хорижий давлатларда Ўзбекистоннинг фавқулотда ва мухтор элчиси, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Ойбек Усмоновнинг отаси, Ўзбекистондаги биринчи “Рустамбанк” хусусий банкнинг эгаси, мана, салкам 20 йилдирки, президент И.Каримовнинг топшириғи билан қамоқда сақланаётган Рустам Усмоновнинг акасидир. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

БАХТИЁР ҲАМРОЕВ БИЗНИКИЛАРДАН ЭДИ

78d607068cd064420401737e12f83bae_XLШуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

Фото. Бахтиёр Ҳамроев турмуш ўртоғи Муяссар ва фарзандлари билан.

Сафдошим, ҳамшаҳрим, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев 2013 йил 4 май куни вафот этганини эшитиб, унинг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти, у билан учрашганларим, суҳбатларим ҳақида эсладим. У яхши инсон эди. Биз деярли тенгқур эдик: у 1955 йил 12 январда туғилган бўлиб, мендан бир ёш кичикроқ эди.

Бахтиёр Ҳамроев халқ тарафида, яъни биз тарафимизда эди, у бизники эди.

“У бизники эди” деган сўзларим тушунарли бўлишлиги учун халқимизнинг машҳур шоири Абдулла Орипов 1964 йилда ёзган, 1968 йилда дастлаб чоп этган “Бизникилар” номли шеърини келтирай. Мен уни дастлаб 1970 йилда ўқигандим. Шу шеър матнини сайтларда икки кун қидириб топдим. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

”Бошимга даҳшатли савдолар тушган. Ўзим айбдорман”

BibishХорижда таниқли, Ўзбекистонда номаълум машҳур ёзувчи Бибиш билан ББС мухбири суҳбати.***

Бибиш Ўзбекистонда кўп китобхонларга таниш бўлмаслиги мумкин, лекин Россияда уни биладиганлар оз эмас. У 2004 йилда чоп қилган ”Хивалик раққоса, ёҳуд соддадилнинг ҳикояси” китоби ортидан Россия телевизион ва радио ток-шоуларининг юлдузига айланганди.

Хоразмнинг чекка қишлоқларидан бирида туғилган қизалоқнинг саккиз ёшида жинсий зўрланиши, бир неча бор ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари, рақсга тушишни ҳуш кўрган санъатсевар қизнинг қишлоғидаги ҳақоратлардан қочиши тасвирланган китоб бора-бора кўплаб тилларга таржима қилиниб, Болгариядан тортиб Тайланд, Япониядан тортиб АҚШгача турли тилларда чоп қилинди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Юсуф Расул: Кўнгилдаги масофа

yr1

 

Шеърлар

”Талабалик дафтари”дан.

Онамга…

«Бу дунёда ғам ема» дединг,
«Қайғу чекма» дединг муттасил.
Мен-чи едим барча ғамларни,
Қайғу чекдим тинмай тўрт фасл.

Бугун эса бор-йўқ умримни,
Ҳаётимни қўйиб қийноққа.
Оғриқларга тўлиқ дил билан
Чиқиб кетдим сендан йироққа.

****

Акам Шуҳрат хотирасига

Сўзлагин…
Қайларга бош олиб кетай,
Тунгами, кунгами сочай қалбимни.
Сенинг кўз ўнгингда йўқолай-йитай,
Мен қандай топширай сенга умримни? Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Гулнора Равшан: Эгаси йўқ миллат…

gulnora ravshan(Дунё ўзбеклари ҳаётидан)

Совет Иттифоқи парчаланиб мустақил бўлган минтақа мамлакатлари раҳбарлари шу пайтгача поссовет ўлкаларда яшаган миллатдошларига қайиша бошлади.

Масалан Қозоғистон президенти Нурсултон Абишевич мамлакат ташқарисида яшаётган қозоқларга ўз тарихий юртига оммавий кўчиб боришлари учун кенг имкониятлар яратиб қўйди.

Қирғизистон маъмурлари ҳам хорижлик қирғизларни қучоқ очиб кутиб олди, фуқаролик берди.

Адашмасам бу жараён ҳозирда ҳам давом этаётир.

Ҳатто тожик президенти Имомали Раҳмон ички низолардан кейин афғонлар еридан бошпана топган миллатдошларини битта қолдирмай йиғиб келди. Уларни “орийлар” га айлантириб қўйди.

Фақат Ўзбекистон ташқарисида яшаётган ўзбекларга бахт кулиб боқмади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Юсуф Расул: Дераза ортидаги одам

yr5Ҳикоя

Мен хаёлимни алғов-далғов қилиб юборган бу воқеа ҳақида ҳеч кимга юрак очиб гапирмаган эдим. Бироқ начора, қалбимни бўшатишим керак. Эҳтимол, шунда бироз енгилроқ бўлар.
Мен қўшни уйда яшовчи бу қизга ҳамиша ҳайратланиб қарардим. Бугун ҳам шундай кайфиятдаман. Ўша пайтлари хушрўй, латиф ва бениҳоят гўзал бўлган бу қизнинг шўх-шаддот ҳолатда юриши ўзига ярашиб турарди. Кейинчалик унинг ҳаётида қандайдир воқеа содир бўлдими, маҳзунлашиб қолди.Бу маъюс қизнинг исми Гулруй эди. Гулруйдан юрак ютиб, нега ғамгинлашиб қолганини сўрадиму… Ҳаммаси шундан кейин бошланди.
Уни қалбини ўртаб, ғам-қайғуга ботирган туйғу муҳаббат экан.
– Мен бир йигитни севиб қолдим, бироқ бу севги менга бахтдан кўра кўпроқ мусибат келтирди, – деб ҳикоясини бошлади Гулруй. – Мен унга қанчалик интилмай, шу қадар узоқлашиб борардим. Ахийри бора-бора ўртамизда улкан тўсиқ пайдо бўлди. Бу – дераза эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn