Муҳаммад Юсуф – хақпарвар шоир

muhammad yusufРизо Обид

26 апрель шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд куни. У ҳақда мен ёзмасам ҳам, ўз вақтида қадрига етмаган нечалаб қаламдорлар, киночилар, санъаткорлар кўп ва хўб ёзишади. Худо раҳмат қилсин 50 ёши арафасида чин дунёга равона бўлган шоирни. Дарвоқе, у ҳақда сўз айтадиганлар кўп эсада, мен ҳам шоирни хотирга олишимнинг сабаби ва ўзига яраша унинг ҳаётига оид даҳлдор паллалар бор.
Балки қайсидир манбъада, кимдир булар ҳақда ё айтгандир ё айтмагандир. Муҳаммад Юсуф Андижоннинг Марҳамат туманида туғилиб, мактабни тамомлагач , дастлаб Наманган Давлат педагогика институтига ўқишга киради. Талабалик йиллари Наманганнинг Косонсойдаги энг биринчи раҳбарларидан, вилоятдагина эмас, республикага машҳурларидан бирининг қизига кўнгил қўяди. Лекин ўша шаҳар йигитларининг рашки сабаб, Муҳаммад Юсуф билан муштлашув бўлиб ўтади. Ўшанда комсомол комитети шоирни, хулқ атворидаги номуносиб ҳатти ҳаракати учун шахсий варақасига ёзиш билан олийгоҳ талабалиги сафидан ўчиришади. Шундан сўнг унга гуманитар соҳадаги олийгоҳларга кириш учун эшиклар ёпилади. Сўнгра у Тошкентга келиб, политехника институти кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабаликка қабул қилинади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Дунёнинг қийшиқ ери

da_vinci_vitruve_luc_viatourНасрулло Саййид

Инсон учун “Ватан” дегани нима ўзи? Одамлар “Ватан” деганда нимани тушинади?

“Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир” деган бир ақида ҳам бор.

Ватан ҳақида ёзилган жуда кўп нарсаларни титкилаб, орасидан “Ватан бу- киндик қонинг тўкилган ер” деган таърифдан бошқа бирор бир мукаммалроқ жавоб топа олмадим. Демак инсон қаердаки туғилар экан, “Киндик она” ёки бирор бир дўхтир унинг киндиги қаердадир кесган экан ўша ер унинг Ватанидир.

Одамлар Ватанни нима учун айнан киндикка боғлайдилар? Чунки киндик кесилмагунча чақалоқ фақат онаси орқали озиқланади. Она билан фарзандни тўққиз ой боғлаб турган бир қулоч ичакни кимдир икки еридан тугадию, ўртасидан кесади. Қарабсизки, ана шу лаҳзадан сўнг чақалоққа онанинг вужудидан оқиб келаётган қон ва озуқа оқими тўхтайди. Бирдан озуқасиз қолган чақалоқ эса бу дунёнинг биринчи “даҳшати” билан юзма-юз келади ва инграб-инграб йиғлайди. (Нақадар ёқимли бу овоз!). Мана шу биринчи “даҳшат”га гирифтор бўлган ерингиз қаер бўлса, ўша ер Сизнинг Ватанингиздир. Бутун умр ўша ернинг соғинчи билан яшайсиз. Одам боласининг энг буюк сири ҳам ана шунда… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Юсуф Расул: Ҳадемай тонг отади (ҳикоя)

тонгДўстим Рустам Қобилга.

Сундсвал – қуёш шаҳри. Нарёғи Тимра – икки дарахт шарафига қўйилган мафтункор маскан. Европа шимолидаги бу икки шаҳар юрагингга яқин. Биринчи келиб тушган жойинг. Худди ўз ватанингдек – қадрдон ва азиз.

Бу ердагилар шимол ва жанубликларга ажратилади. Жанубда аҳолининг асосий қисми яшаса, шимолда, бор – йўғи ўн фоизга яқини истиқомат қилади. У ерда ҳаёт қайнаса, бу ёқда ўлик сукунат ҳукмрон. Лекин, бу жимликда ҳам ҳикмат кўп. Тинчлик, хотиржамликка нима етсин!.

Яна хаёллар… Сенга шунақа ҳаёт керакмиди? Ўзинг истамаганмидинг осуда бир жойни? Бу ерда фақат хаёл суриш мумкин. Ўйлайсан, фикрлайсан… Ҳеч ким сенга хаёл суришдек руҳий лаззатни тортиқ этолмайди. Ҳеч ким сендан бу бахтиёрликни тортиб ололмайди ҳам. Айниқса тун бўлса, ўзинг билан ёлғиз қолсанг, бу сукунат қанчалик бебаҳо неъмат эканлигини юрак- юракдан ҳис қиласан. Ҳаёлларингни ўзгалардан қизғанасан. Уларни руҳ тўлғонишлари, руҳнинг осмону фалакка парвози деб биласан. Жисминг ерда, руҳинг хаёллар билан бирга самода парвоз қилиб юради. Хаёллар сени одам қадами етмас юксакликларга олиб чиқиб кетади. Қайтиб тушгинг келмайди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Юсуф Расул: Синов (ҳикоя)

stokgolmБир муҳожир кундалиги

Бу воқеанинг шу қадар кескин тус олишига ўзим сабабчи бўлдим. Европадаги ўзбеклар дуч келган оддий уй можароси… Буни катта муаммо қилиб кўтариб юришнинг кераги ҳам йўқ эди аслида. Лекин вазият  жиддийлашган, бунинг устига бу зиддиятнинг иштирокчисига айланиб қолгандим. Қолаверса, инсон ҳақлари қўпол тарзда бузилаётганини ҳис қилиб турардим.

Камина таржимонман. Швецияга келган ўзбекларга ёрдам бераман. Майда – чуйда қонун- қоидаларни янги келганларга тушинтираман. Бу иш кўнглимга яқин. Энг муҳими – юртдошларимга ёрдамим тегаяпти-ку, деб ўз ишимдан қониқиш ҳосил қилган бўламан. Вақтимни бекорга ўтмаётгани мени қувонтиради.

Ўша куни ҳам Тошкентдан келган Азиз акага ёрдам бермоқчи бўлдим. У ўзи яшаб турган уч хоналик уйни ойлик тўловлари қимматлиги боис бир хоналикка алмаштирмоқчи экан. Икки ҳафта бурун шаҳар маъмуриятига қарашли уй- жойлар бошқармасига бориб, швед тилида ўзи билганча фикрларини тушинтиришга ҳаракат қилибди. Бошқармадагилар уни фикрини тўғри тушинмай, бу ердан кўчиб кетмоқчи экан, деган хулосага келишиб, уйини топшириш ҳақидаги аризага имзо қўйдириб олишибди. Ҳамма можаро шу биргина имзо ортидан келиб чиққан эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ботир Норбой: Сатрларим умрим парчалари

botir norboyБотир Норбой

Қозоғистонда яшаб ижод қилаётган Ўзбекистонлик олим, филология фанлари доктори Ботир Норбой шеърларидан баҳраманд бўлинг. Илк бор эълон қилинмоқда.

СОНЕТ

Ҳадя қилдим, сенга қалбимни,
Бахш айладим кўз нуримни ҳам,
Бахтли эдим очгач бағримни,
Мужгонларинг ўқига эркам.

Тақдир мени айлади маҳрум,
Кўзларингга тўйиб боқишдан,
Гар изласам, самодан бахтим,
Ой ҳам тўхтар эди балқишдан.

Умид билан яшадим мудом,
Ҳижронингда эгилмади бош,
Аммо сендан мактуб олган дам,
Кўзларимдан оқиб тушди ёш.

Юборгандинг бу хатинг билан,
Сенга берган юрагимни ҳам.
1966. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Юсуф Расул: Ёлғиз одам

yusuf-rasul-231x300Инсон ҳамиша ўзини соғиниб яшайди, туғилгандан то вафотига қадар…

(Ўзим билан ўзим)

Бу йўллар шу қадар жим-житки, алмисоқдан қолган жайдари саволлар ва одатдаги хаёллар билан қанчалик узоқ йўл босма, барибир бу сукунат моҳиятини англаб етмайсан. Йўлда баъзан хотиржам, салобат билан қадам ташлаб қаёққадир кетаётган одамларга, кўпинча эса нимасинидир йўқотиб қўйгандек шошилган, анчайин довдир, кўзлари бежо кишиларга дуч келиб қоласан. Юрак ютиб, бу йўллар нега бу қадар жим-жит, осуда ва паришон эканлиги, бу йўллар сени қайга олиб бориши ҳақида улардан сўрагинг келади. Лекин саволларингга улар “Бу сизга нега керак бўлиб қолди?” каби анчайин тутуриқсиз, энсани қотирадиган савол билан жавоб беришади. Чунки, йўловчиларнинг ўзлари ҳам бу йўллар нега бу қадар тинч эканлигини ва улар қаердан бошланиб қаерда тугашини билишмайди.

Сен эса ҳамма нарсадан умидини узган, барибир қайсидир манзилга етиб боришингни ботинан ҳис қилган одамдек фақат олдинга қараб илдамлайсан. Олдинда сени нима кутаётгани номаълум. Ортда эса қувончу шодлик, ғаму кулфатларга тўла чексиз армонларинг, ўкинч билан яшаган умринг гоҳ ёруғ, гоҳида қоронғу хаёллар ичра ботинингда қайта уйғонади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Беназир Муҳаммад: ЁБОНДАН ГУЛХОНАГА МАКТУБЛАР

Руҳият кенгликларига саёҳат

zarif sultonкўриб-да қум заррасинда бир дунйо
йобон чечагинда магар кўк йузин
тутгил сўнгсизликни ҳовучларингда
тут бир он ичинда ўлимсизликни

William Blake


Илк мактуб

МЕН ДУНЁГА КЕЛГАН КУН

Сени кўрдиму тап-тақир биёбонда қип-қизил лолани учратган кишининг аҳволига тушдим. Йўқ, мен дунёнинг инжуси бу шаҳарни биёбонга ўхшатмоқчи эмасман. Аммо нимагадир ўзимни шундай ҳис қилдим…

Мен бу шаҳарда бегонаман. Мусофирман. Ўша куни ўқишдан ҳайдалиб, гул бозорига чиқиб сотувчилик қилишимни биринчи куни эди. Кун бўйи, қани энди бир даста гул сотилса-ю ғурбатдаги мен ғарибни юзим кулса, дея ичимдан дуо қилиб ўтирдим. Найсон қуёши сўнгги нурларини ер юзидан йиғиб олаётган бир дамда устимда пайдо бўлган соядан сесканиб туриб кетдим:

– Жаноб, шу гулларни олинг, ўта арзон нархга бериб юбораман, ҳеч бўлмаса, бир даста олинг, лутфан.
Қаршимдаги юзларидан нур ёғилиб турган киши мени имтиҳон қилмоқчидай:

– Ўғлим, гулларингни оти нима? – деди жилмайиб.
Мен ҳам худди уни ўзим етиштирган боғбондай тилга кирдим:

– Бу сисанбар гуллари, наъно гули ҳам дейилади. Шаҳзодалар шаҳри Манисадан келтирилган. Бироз сўлғин кўринса ҳам уйингизга элтиб, сувга солишингиз билан яна яшнаб кетади… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Юсуф Расул: Она изтироби (ҳикоя)

cropped-дўп.jpgАсрлар ўтади, кўп нарса ўзгаради, лекин она қалби ҳеч қачон ўзгармайди.

Юсуф Расул

Ҳикоя

Мастура оқ ювиб оқ тараб катта қилган севимли қизининг жазавага тушиб бақиргани ва Китобни ерга отиб устидан тепганини кўргач, даҳшатдан қотиб қолди. Кутилмаганда катта темир гурзи бошига урилгандай карахт аҳволга тушганди. Тили айланмас, кўзлари тиниб, ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Остонадаги курсига оҳиста ўтирар экан, “Нима қилиб қўйдинг, қизим. Ахир, бу гуноҳ!” деб пичирлади.

“Ая, нима дивоссиз, бу бор йўғи бир китоб. Ҳеч қанақа муқаддас эмас бу! Мана, холасам йиртиб ташлайман, холасам тепаман, қаранг”. Қизининг кўзлари қонга тўлгандек қизариб кетганди. У Китоб варақларини йиртар, оёғи остидаги қоғоз парчаларини аямай тепкилар эди.

Мастура қизининг бу қилиғидан қўрқиб кетганди. “Фотима Китобни қанчалик муқаддаслигини тушуниб етмай, ёшлик қилди, қизиқ қонлик…”, дея ўз ўзига тасалли бермоқчи бўлди.

“Қизим, бу Китоб жуда муқаддас, оддий китоб эмас. Уни ертма, топтама. Катта гуноҳ бўлади” дея пичирлади Мастура. Фотима эса онасининг ўтинчларини эшитмас ёда эшитгиси келмас, баттар жазавага тушарди.

Кутилмаганда у бошига урилган қандайдир қаттиқ жисм зарбидан ерга ўтириб қолди. Онасининг қўлида “йилт” этиб кетган узунчоқ, япалоқ темирга кўзи тушиб, ҳаммасига тушинди. Мастура бурчакда илиб қўйилган туфли кийгич темир билан уни нақд бошига солган эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ўзимга иккинчи мактуб

xoldor vulqonЁзувчи ва шоир, ажойиб инсон Холдор Вулқон мазмунсиз дунёдан маъно излайди…

Холдор Вулқон

Альбер Камюнинг СИЗИФ фалсафасини инкор этиб, ўзимга ўзим ёзган иккинчи мактуб.

Ассалому алайкум, Холдорбой. Яхши юрибсанми? Тўғрисини айтсам, сенда оқибат йўқ экан. Одамзод ижод деб, тирикчилик деб, энг яқин дўстидан ҳам воз кечиб юборадими? Нима учун мактубимга жавоб ёзмаяпсан?Ишонсанг, ҳар куни икки маҳал почта қутисига қарайман.Почта қутиси эса ҳар доимгидай бўм -бўш, ҳувиллаб ётибди. Уни хувиллаб ётганликда, фаолиятсизликда айблаб тепиб, учириб юборгим ва у даранглаб тушган жойдан топиб, уни тепалаб, топтаб, ялпайтириб юборгим келдию лекин фикримдан қайтдим.

Тўғри -да.Бундай олиб қаралганда, почта қутиси ҳатто шу ҳолатда ҳам фаолиятсиз эмаску, тўғрими? У хувилламоқ вазифасини санъат даражасида адо этмоқда.Яъни фаолиятсизлик фаолиятини олиб бормоқда.Худди почта қутиси каби манашу мен ёзаётган сўзлар ҳам, харфлар ҳам ўз вазифасини адо этиш учун яратилган сирли, гўзал ва айни пайтда қўрқинчли махлуқлар эканини хисобга оладиган бўлсак, уларнинг вазифаси – англатиш эканини англаб етиш унчалик қийин эмас. Англатки вазифасини ўтаётган маънодан кўра мазмун чуқурроқ, моҳият эса кенгроқ.Бу оламда ҳатто сукунатнинг ҳам ўз мақсади, вазифаси, маъноси, мазмуни ва моҳияти бор. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Шукрилла Мирсаидов хонадонида

“Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди” номли хотиралар туркумидан

Мирсаидов-226x300Исмат Хушев

1. “Дружба Народов” проспектида…

 

Мен ҳали Канадада эканимдаёқ Шукрилла Раҳматович вафот этганини эшитиб, қаттиқ изтиробга тушган, Тошкентга келган кунимоқ у кишининг хонадонига бориб, руҳи покларига дуо қилиб, таъзия билдиришни кўнглимга тугиб қўйган эдим.

Шукрилла Мирсаидовнинг илгари “Дружба Народов” проспектидаги ҳукумат уйларининг бирида яшашини билардим. Олдин ҳам бу ерда бир неча маротаба бўлган эдим. Қолаверса Бухоро обкомининг собиқ биринчи секретари Абдувоҳид Каримовнинг оила аъзолари ҳам шу уйларнинг бирида яшашини, уларникига тез тез келиб туришимни “Оқланмаган ишонч қиссаси”да ҳам батафсил баён қилган эдим.

Тошкент ниҳоятда ўзгарганига қарамай, орадан ўн йил ўтиб кетган бўлса ҳам Шукрилла ака яшайдиган 15 – уйнинг биринчи подъездини қийналмай топиб бордим.

Агар хотирангизда бўлса, мен “Оқланмаган ишонч қиссаси”да – Тохиржон Муллажонов ва Ботир Турсуновлар бошчилигидаги Ички ишлар вазирлиги мулозимлари мендан Сапаров деган бир қозоқ “опер” орқали аввал Президентнинг матбуот котиби Мурод Муҳаммад Дўст бош бўлган ва яқинда раҳбарликка кўтарилган бир гуруҳ ижодкорларга қарши “компромат” талаб қилишгани ҳақида ёзган эдим. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Аянчли кунлар тарихи

Ахмад ҳожи Хоразмий

xor1Отам раҳматлик қизилларнинг мустамлакачилик сиёсатига қарши “босмачи” шаклида уларга қарши курашиб, ҳалқнинг талаби асосида “Майда миллат” колхозининг раиси вазифасида ишлаётган кезлари(1940)да “Троцкийчи” тамғаси билан 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Отам судьяга: “Майли биз Троцкий тарафдори сифатида қамалаётган эканмиз, ҳеч бўлмаса Троцкийнинг ким эканлигини билайлик”, деган. Бечора судья уёқ-буёғига бир қараб: “Троцкийнинг кимлигини бизда билмаймиз. Лекин кўзойнак таққан, чўққи соқол одам деб эшитганмиз”, дейди.

Шундай қилиб отам бечора ниҳоятда оғир шароитда, узоқ шарқ (Хитой чегараси)да 5 йил ўтириб, 1945 йилда қайтиб келади. Келса уйида ҳеч вақо йўқ, ҳамма нарсалар, ҳатто томнинг ёғочларида мусодара қилинган. Хотини ва ёш болалари “Троцкийчининг оиласи” сифатида Ўзбекистондан бадарға қилинади ва улар Туркманистоннинг чекка қишлоқларида жон сақлашади. Уларнинг тириклиги 1950 йилларга келиб маълум бўлади.

Сталин даври қатоғонига учраб, беҳисоб азоб чеккан бўлсада отамнинг Сталинга эътиқоди ва ҳурмати бир умр беқиёс бўлди. “Жаҳон урушини енган, Европани (балки дунёни) фашизмдан қутқарган, ҳалқи оч-яланғоч ва ўзи харобага айланган давлатни ядро ва космос державасига кўтарган, ватани ва Совет ҳалқи учун нафақат ўз ҳаловатидан, ҳатто севимли ўғлидан ҳам кечаоладиган Сталиндай доҳий-раҳбар дунёга ҳар 1000 йилда бир келади (Сурат-2). Бизнинг жабр чекканимизга Сталин эмас, унинг ишончига кириб олган Берья, Ежов каби хоинлар сабаб бўлган. Сталиндан кейин раҳбар бўлган Хурушкал (Хрушчев) ва бошқалари Совет ҳалқининг Сталинга бўлган чексиз эътиқодига ҳасад қилганидан уни ёмон отлиқ қилишаяпти”, дер эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Мусофир: Одам эмас экан шоирлар

stixiСаҳифамиз меҳмони – Қирғизистонлик миллатдошимиз, ажойиб ижодкор  – Мусофир. (Шоирнинг тахаллуси).

****

(Бетакрор ва улуғ ижод соҳибларига тош отаётган баъзи сохта кимсаларга киноя тарзида)

Бири маҳдум, бири қотиллар,
Бири муслим, бири кофирлар,
Қўли қисқа оғзи ботирлар
…Одам эмас экан шоирлар…

Холис назар боқа олмайди,
Ҳаммага тенг ёқа олмайди,
Керак гапни айта олмайди
…Одам эмас экан шоирлар…

Доим юрган кўчаси бошқа,
Ҳар бирининг хўжаси бошқа,
Овга қараб ўлжаси бошқа
…Одам эмас экан шоирлар…

Бири мардум билан ўлади,
Бири куч тарафда бўлади,
Бири озиб, бири тўлади
…Одам эмас экан шоирлар…

”Тўрт сатрда кўрсатган”лар бор,
Достон ёзиб ”ухлатган”лар бор,
Бир рақсга ўйнатганлар бор
…Одам эмас экан шоирлар…

Халқи билан қолган шоирлар
Халқ ичида номин топурлар !
Эй сиз, шонга тўлган шотирлар
Ўйланг,
сизни ким ҳам хотирлар… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Менинг қалбимдаги ватан

Кўнгилдаги гаплар

yrkievЮсуф Расул

Нега мен ўз Ватанимни севаман?

Мен Тожикистоннинг Панжакент туманидаги Сўжина қишлоғида туғилиб ўсганман. Ўзбекистонда халқаро журналистика бўйича таҳсил олдим. ББС, “Америка овози” каби нуфузли халқаро радиоларда ишладим. Тақдир тақозоси билан 2006 йилдан буён Швецияда яшаяпман. Шу мамлакат фуқаросиман. Мамлакатда энг қудратли Социал демократлар партияси аъзосиман. Швеция ва Европа Иттифоқи доирасидаги халқаро жараёнларда иштирок этаман. Европа халқлари турмуш тарзи, маданияти ва сиёсий ҳаётидан етарлича хабардорман. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро анжуманларда кўп қатнашганман. Халқаро Амнистия ташкилоти аъзосиман. БМТ ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлардаги инсон ҳуқуқлари аҳволи билан яқиндан танишман. Бундан ташқари журналистика билан мунтазам шуғулланаман. Адабий жараёнларда иштирок этаман. Дўстларим кўп. Ҳаётимдан нолимайман.Ҳамма нарса етарлидек гўё. Лекин менга ҳамиша бир нарса етишмайди. Нимадир камлик қилади. Мен буни ҳар лаҳза ҳис қилиб яшайман. У – ватандир, ватан СОҒИНЧИДИР.

Ватанимни соғинаман. Тунлари ота -онам, қариндош -уруғларимни, қишлоғимни ўйлаб ётаман. Туш кўрсам, тушларимда ҳам Ватан. Уйғонсам- ватан соғинчи, ватаним дарду ҳасратлари билан уйғонаман. Бунинг сабаблари нимада эканлигини билмайман. Лекин шу нарсани аниқ биламанки, мен ватанимсиз яшай олмайман. Ватан- менинг дардим. Ватан- менинг армоним.

Болалигим кечган қир – адирлар, меҳрибон инсонлар, гўзал дарёлар, улуғвор тоғлар, чексиз қир- адирлар, ҳаммаси, мен учун қадрли ва азиз. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Кечирим ҳақида сўз

012Бахтиёржон Мамажонов

Одамзот ҳато қилади. Кечирим сўрашга ғурури йўл бермайдиганлар ва кечирим сўраб руҳи шодланадиганлар, кечирадиганлар ва кечирмайдиганлар бор. Яна “мен кечирмайман Худо кечиради” дейдиган каттазанглар учрайди.
Кечирим сўраш эҳтиёжи одамнинг юрагидаги “айбдорлик ҳиссидан”, “виждон” деган ҳисдан, яъни жондан ва ёки ақлнинг ҳисоб-китобларидан кейин пайдо бўлади. Жоннинг тубидан чиққан кечиримдан кейин одамнинг борлиғига бир тоза ҳаво кириб келади. Ақлнинг найранглари ва “бухгалтерияси” натижасида сўралган кечиримдан кейин эса кўп нарса аввалгидай қолади.

Кечиримнинг диний таҳлилини кўпчиликка кераги йўқ. Айтайлик, ҳадисларда шундай келган, дея гапни аччиқ ичакдай чўзиш мумкин. Билганимиз, юракда игнани учидек доғ борми, сабаби бор, шу доққа боғлиқ одамлар бор. Ҳаммасидан юракдан кечирим сўраш керак. Кечирим сўрашса юзинг ёниб кулиб қилишинг керак. Бировни кечиримни ёлғондан сўраяпти дейиш ҳам мушкул иш. Одамнинг ичига ким кириб чиқибди. Кечиримни ҳат орқали сўрашса умуман майда гап ўйнашинг сал хотинчалишлигингдан, холос.

Кечирим-қудратли имконият. Энг аввал ўзингни кечиришинг шарт. “Аҳмоқ аҳмоқлигидан уялмаслиги керак”, дейди донишманд Саваки Роси. Яхшими ё ёмонми ақлинг сен билан яшайди. Қийшиқми, сарвқоматми тананг жонингни кўтариб юрибди. Ўзингни кечирганингдан бошлаб, яп-янги, покиза оламда яшашни бошлайсан. Ишларинг олдинга югиради. Қизлар сени севиб қолишади. Йигитлар сендан дилбар қиз йўқлигини кўришади. Одамлар олдингга кулиб келишади. Соғиниб келишади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ёзувчини ёзгани учун қўлини кесдилар

ismat xushevИсмат Хушев

(Ёки Тошкентдаги бир шармандали суд ҳақида)

Журналист шарҳи

1. Муқаддима…

Ғаффор Ҳотамовнинг бугунги мавзуимизга оид асаридан парча:

Мен бу китобни ёзганда Одил Ёқубов ҳали саксонга кирмаган эди. У қўлёзмани ўқиб чиққач, телефон қилди. Бордим. Кайфияти баланд.
– Менинг фикримни билмоқчимисиз? – деди у мийиғида жилмайиб, сўнг одатича мутойиба қилди. – Ҳаммаси ўринли, фақат бир фикр бор, назаримда, кенгайтириб, чуқурлаштириш керак!
Одил Ёқубов 2009 йил қишда узилди.
Омон Мухтор: “Одил аканинг ўрнини ҳеч ким ҳеч нима билан боса олмайди!” – дейди. Бор гап – бу!
У оламдан ўтгач, токи дафн маросимигача эзиб ёмғир ёғди. Бир кечаю бир кундуз. Ҳаво жуда тунд эди, худди борлиқнинг юраги узилиб тушгандай. Аммо маросим пайти бир томчи сачрагани йўқ. Одам дарёдек оқиб келаяпти, ҳеч охири кўринмайди. Мен эсимни танигандан буён бирон-бир жанозага шунча тумонат йиғилганини кўрган-билган эмасман. Кўча тирбанд. Юриб бўлмайди. Халойиқ тобутни қўлма-қўл узатиб катта йўлга чиқарди…
Жанозадан сўнг яна тобут мозор бошига қўлма-қўл оқиб борди.
Буни унинг дўстлари ҳам, душманлари ҳам ўз кўзи билан кўрди.
Қабристондан қайтиб келгач, яна фалак челаклаб қуйди. Уч кун ёмғир тинган эмас…
Шундай оқиб ўтди азим бир дарё…

Менинг назаримда ёзувчи Ғаффор Ҳотамов устози Одил Ёқубовнинг: “Ҳаммаси ўринли, фақат бир фикр бор, назаримда, кенгайтириб, чуқурлаштириш керак!” деган бир оғиз маслаҳатига амал қилиб шунча балога қолгандек гўё.
Раҳматли Одил ака бу “кенгайтириб, чуқурлаштириш” шогирди бошига не-не бало қазоларни солишини билгандир эҳтимол.
Лекин барибир шу нарсаларни ёзиш керак деган фикрга келган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Бир хат ёзди ота болага

churkius_indenturedservitudiusТаниқли сиёсатчи, шоир ва ёзувчи Насрулло Саййид қаламига мансуб ажойиб шеър.

(Қирғизларнинг «Хат жазди ота балаға» қўшиғига пародия)

Бир хат ёзди ота болага,
Белкуракни бир муддат қўйиб,
Қўлда қалам, олдида қоғоз,
Пешанадан тер келар қуйиб:

-Яхшимисан, эй болагинам,
Юртимиз тинч, ҳамма омонми?
Соғми мени жон- жигарларим,
Юборган пул борми, тамомми?

Бир хат ёзди ота болага,
Мардикорда, бироз тин олиб,
Қўлда қалам , олдида қоғоз,
Кўзларига бир оз нам олиб:

-Укаларинг мактаб боргандир,
Оёғида кийими борми?
Ҳовлидаги ўша сигирни,
Соттингларми ё ҳали борми?

Бир хат ёзди ота болага,
Россияда ўрмонда туриб,
Қўлда қалам, олдида қоғоз,
Бир қўл билан чивинни қўриб:

-Онанг қалай, ҳали тетикми,
Чиққандир- у, касалхонадан
Зерикмасин, асранглар уни
Улуғ зот йўқ, болам онадан..?

Бир хат ёзди ота болага,
Жуда совуқ Сибирдан туриб,
Қўлда қалам, олдида қоғоз,
Нимагадир, лаблари қуриб:

-Болам санга айтар гаплар кўп
Аммо бироз ишлашим керак…
Борардиму Ватанга қайтиб,
Иш тополмай қийналсам керак…

Бир хат ёзди ота болага,
Соғинчини айтмоқчи – мақсад
Қўлда қалам, олдида қоғоз,
Афсус, хатда ёзилмас ҳасрат…

Насрулло Саййид
2007- йил 21- март

”Қоплонбек”.

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Юсуф Расул: ‘Қуш уясига сиғмаса кенг осмонга сиғмайди…’

yusuf-rasul-231x300Юсуф Расул 1971 йилда Тожикистоннинг Панжикент тумани, Сўжина қишлоғида туғилган. 1993 йилда ТошДу журналистика факультетини тамомлаган. 1997 йилда Тошкентдаги Ғафур Ғулом нашриётида “Кўнгилдаги масофа” шеърлар тўплами нашр қилинган. Айни пайтда Швецияда яшайди. Хориждаги ўзбеклар орасида анча танилиб қолган www.yangidunyo.com интернет нашри асосчиси ва муҳаррири.

Би-би-си: Муҳожиратда ижодкор бўлишнинг ўзига хосликлари нимада? Гашти, машаққати назарда тутилганда….

Юсуф Расул: Швецияга келган илк кунларимиз кечагидек ёдимда.

2006 йилнинг феврал ойи бошлари эди. Швеция Миграция хизмати ходимлари бизни – мен, рафиқам ва икки ўғлимизни Стокгольмдан мамлакатнинг шимолий қисмида жойлашган Тимра шаҳрига самолётда кузатиб қўйишди. Тимра оппоқ қорга бурканган эди – кўриб кўзларингиз қамашади. Ишонсангиз, тўпланган қорлар уюми кўп қаватли уйлар билан тенглашади. Кўчалари доимо сершовқин ва тирбанд Тошкент билан бу мўъжаз шаҳарча орасида ер билан осмонча фарқ бор – у ерда ҳаёт қайнаса, бу ерда ўлик сукунат ҳукмрон. Кўча – куйда, онда- сонда биз учун нотаниш бўлган кишиларга кўзимиз тушади. Уларга қизиқсиниб тикиламиз. Йўловчилар эса бизга табассум қилиб, ёнимиздан “Hej” (шведчада “салом”) деганча ўтиб кетишади. Швецияга келиб биринчи ўрганган сўзимиз шу бўлган. Хуллас, қандайдир афсонавий ва фусункор бир ўлкага келиб қолгандик. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Соҳиба Ҳайитбоева: Индамай севаман (янги шеърлар)

sohibaСаҳифамиз меҳмони – айни пайтда Москвада яшаётган юртдошимиз Соҳиба Ҳайитбоева.
Соҳибанинг шеърларида туйғулар жилоси бор.
Бу шеърларда самимият, муҳаббат ва садоқат ҳислари гўзал оҳанглар билан қоришиб кетади.
Ҳаққа талпинган кўнгилнинг бу ҳазин наволари руҳий дунёнгизга сокинлик ва фарах бахш этгусидир.

****

Соҳиба Ҳайитбоева

Мусофирликда

Умр йўли узун, манзили олис
Шукрки, сафарда эмасмиз ёлғиз.
Қўлимиздан тутиб, ишониб холис,
Овуниб юрибмиз мусофирликда.

Ўрганиб ҳам қолдик асли фироққа,
Кўнгил тутмай қўйди бизни сўроққа,
Топган бахтимизни яқин-йироққа
Илиниб юрибмиз мусофирликда.

Дийдоринг қувнатар дилим ҳар сафар,
Яхшиям, йўлимда бўлдинг ҳамсафар.
Салга кўринмасак излаб шом-саҳар
Бўлиниб юрибмиз мусофирликда.

Асли ҳаёт бошқа, хаёллар бошқа,
Муҳаббатга ташна, меҳрга ташна,
Бир юрт илинжида кўз тўлиб ёшга,
Соғиниб юрибмиз мусофирликда.

Бизларга ёр бўлар илоҳимиз деб,
Еру кўкни тутар бу оҳимиз деб,
Ишқимиз энг гўзал гуноҳимиз деб,
Сиғиниб юрибмиз мусофирликда…

хххх

Изн берса

Изн берса Ҳақ бизга, кезсак дунё-дайрини,
Олис сафарда сизга тоқат бўлсам майлими?
Умримиз гўзал бир туш, тотиб васл сайлини,
Сизга энг зиёду хуш соат бўлсам майлими?

Йўл босиш қолди холос, қалб сафарга шайлими?
Кўнглингиздаги ихлос, тоат бўлсам майлими?
Муҳаббатга ташнадир, сездирсам дил майлини,
Иштиёққа ошна бир роҳат бўлсам майлими?

Руҳдир сизга чорлаган, таним руҳдан айрими?!
Кўзингизда порлаган ҳайрат бўлсам майлими?
Нурга тўлар бу очун, берса Худо хайрини
Икки дунё сиз учун жаннат бўлсам майлими?

xxxx

Ҳаққа ошиқликни кимдан ўргандим

Ҳаққа ошиқликни кимдан ўргандим?
Яралгандан буён қонимда борми?!
Ўзидан туганмас меҳр сўргандим,
Менга учратдими сиздайин ёрни?

Битта сўзингиздан илиқлик туйдим,
Ошуфта дилимда ёнгандай чақин.
Аслида мен сизни кўрмасдан суйдим,
Ҳис қилдим: руҳимиз қанчалар яқин…

Ҳаққа ошиқлигим – илоҳий наво,
Номин такрорласам, юрак тўхтайди.
Сизга атаганим ишқ эмас, аммо
Уни севишимга жуда ўхшайди…

Ботинда туфондай, зоҳирда жиму,
Сўнгсиз саволларга тошиқ бўлганман.
Тушуниб-тушунмай яшайвердиму
Таниган кунимдан ошиқ бўлганман.

Ҳаққа ошиқликни кимдан ўргандим?
Уйимни ҳайратга белади Эгам.
Эсладим, мен сизни тушда кўргандим,
Кафтимдаги гавҳар сиз бўлган экан…

Балки Ўзи менга етказди сизни,
Йўлга тушаяпмиз йилларни босиб.
Бир жойдан қорганми тупроғимизни,
Ҳамроҳлик бахтини кўрдингиз насиб.

Меҳру муҳаббатим ортар тобора,
Илоҳим, манзилга бирга етайлик.
Қалбларни Ўзига тортар тобора,
Руҳимизни кўкка бирга элтайлик. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

”Дўстга ҳам, душманга ҳам салом айтинг!”

Хушев-Солиҳ-билан-ПрагадаИсмат Хушев

“Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатлар” туркумидан

Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ билан ЎХҲ Қурултойида. 2012 йил, Прага.

Президент номига ёзган мактубимга ижобий жавоб олганимдан кейин бир олам қувонч ва ҳаяжон билан Тошкентга жўнаб кетарканман, ўн йиллик айрилиқдан сўнг менинг Ватанга қайтишим ўзбек мухолифатини бунчалар саросимага солиб қўйишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим.

Хорижда қўлига компютер тегиб ўзларини “шоир ва ёзувчи” деб эълон қилган, журналистиканинг кўчасидан ҳам ўтмай, ўзини менга ҳамкасб деб билган бир гуруҳ лўттибоз ва масхарабозлар тўқиган иғво ва башоратларни ўқиб, ажиб ҳайратларга ошно бўлганимни яширмаслигим керак.

Эртадан кечгача Ватанга қайтишни орзу қилиб, юрса ҳам, турса ҳам Ўзбекистонни ўйлаб, юрт ҳажрида куйиб ёниб юрса-да, ҳар эҳтимолга қарши ўзини мухолифат аъзосиман деб эълон қилган юзсиз ва иймонсиз баъзи муҳожирларнинг ёзганларини ўқиб, кулишни ҳам, куйишни ҳам билмай қолдим.

Самимий ва кўнгли тоза ҳамкасбларим Насрулло Саййид билан Юсуф Расулларгина менинг Тошкентда эканимдан астойдил қувонганларини уларнинг ёзган хат ва хабарларидан ўқиб билдим.

Муҳаммад Солиҳ бу гал ҳам ўзига, ўзининг “Ўзбек мухолифати лидери” деган номига содиқ қолганини яна бир бор исботлади.

Мухолифат лидерининг Тошкентда эканлигимдан хабар топган заҳоти ёзган мактубидаги қуйидаги сўзларни ўқиб, унинг ҳақиқий дўст ва иймонли инсон эканига яна бир марта ишонч ҳосил қилдим:“Сизнинг Ватанда эканлигингизга севиндим. Дўстга ҳам, душманга ҳам салом айтинг!”

Менинг ўн йиллик айрилиқдан сўнг шахсан Президентнинг рухсати билан Ўзбекистонга қайтишим ҳақидаги фавқулоддаги хабарни унга ўзини мухолиф деб билган Муҳаммад Солиҳ ана шундай холис ва самимий, айтиш мумкинки мардларча кутиб олди.

Ҳақиқий лидер ва сиёсатчи шундай бўлиши керак. Шундай пайтларда у ўзининг табиий ва инсоний муносабати билан ҳаммадан баланд ва юқори эканини исбот қила олиши керак.

Муҳаммад Солиҳ шуни исбот қилди. Бу мактуби билан у нафақат менинг кўз ўнгимда, балки ўз мухолифлари наздида ҳам, уни ўзининг биринчи рақамли рақиби деб билгувчи ўзбек ҳукумати назарида ҳам анча баландлашди.

Шахсан мамлкат раҳбарининг рухсати билан Ватанга сафар қилаётган журналист ҳақида хориж матбуотида эълон қилинаётган барча гап сўзларни диққат билан ўқиб бораётган расмий Тошкент Муҳаммад Солиҳдан эҳтимол бу қадар ошкор ва гўзал самимийликни кутамаган бўлиши ҳам мумкин.

Ахир ундан фарқли ўлароқ, мухолифатнинг бошқа вакиллари, масалан Толиб Ёқубов, Ёдгор Обидов, Намоз Нормўмин ва Камолиддин Йўлдош (Ровшан Тўлаганов)лар менинг Ватанга қилган бу сафаримни бошқача баҳолашди, бошқача шарҳлашди.

Мен бугун уларнинг муносабатига тўхталиб ўтишни лозим топмадим.

Исмат Хушевни “Дунё ўзбеклари”нинг Бош муҳаррири сифатида Муҳаммад Солиҳга нисбатан ўта хайрихоҳликда айблаётган рафиқу-рақибларим, дўсту-ғанимларим бундан тегишли хулоса чиқариб олсалар ёмон бўлмасди.

Ким нима деса десин, лекин нима бўлганда ҳам мен бугун яна бир маротаба ўз иқроримни айтишим керак: ўзбек мухолифати лидери кўплардан кўп жиҳатдан устун эканини яна бир карра исбот қилди!

”Дунё Ўзбеклари”.

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Қодиржон Ботиров: Биз ҳозир бу масалада жиддий ишлаяпмиз

qodirjon botirov1Айни пайтда Швецияда яшаётган таниқли сиёсатчи ва тадбиркор, Қирғизистонлик ўзбеклар лидерларидан бири Қодиржон Ботиров билан Стокҳолмдаги кичик кафелардан бирида учрашдик.

..2010 йилнинг июнь ойидаги миллий мажоролар ташкилотчиси сифатида кўрилиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган, айни чоғда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бўйича қидирувга берилган бу фидойи инсонни Европа давлатларида бўладиган Қирғизистонга оид турли йиғилишларда иштирок этаётгани, БМТ, Европа Иттифоқи каби халқаро ташкилотлар биноси олдида ўз мамлакатида ўзбекларга уюштирилган қирғин ташкилотчилари жазоланишини талаб қилиб турли акциялар ўтказаётганидан хабарим бор эди.

Шу йилнинг 18 ва 19 феврал кунларида Женевада бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Ирқий Камситишларни бартараф этиш бўйича Қўмитаси Қирғизистонга оид тингловини ўтказаёганда, қирғиз давлати ҳайъати ва нодавлат ташкилотлар вакиллари қаторида Қодиржон Ботиров ҳам йиғилишда ҳозир бўлди. У ўша куни қўмита раҳбари ва унинг ўринбосарлари, ҳамда махсус маърузачи билан шахсан учрашиб, уларга Қирғизистондаги ҳақиқий вазият ҳақида кўплаб ҳужжатларни топширган эди.

Орадан кўп вақт ўтмай ушбу нуфузли Қўмита Қирғизистон ҳукуматига ирқий камситишлар борасидаги уч қисм, 31 банддан иборат ўз тавсия ва талаблари ёзилган ҳужжатни тақдим этди. Тавсияларда Ботировнинг Қўмита экспертларига топширган Қирғизистондаги ўзбеклар муаммолари акс этган муҳим масалалар ҳам ўз ифодасини топган эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Адабиёт ҳаётни тараннум этади

shahodat-ulug”Дунё ўзбеклари” Бош муҳарриридан:

Хорижда қўлига компьютер тегиб, ўзини ёзувчиман деб эълон қилган кўп экан. Лекин уларнинг ёзганларини ўқиб, ёзувчи тугул, оддий мухбир деб ҳам атаб бўлмайдиганлари бор экан.

Фақат Шаҳодатнинг ёзганларини ўқиб, хорижда ҳам ҳақиқий адабиётни учратгандай бўлдим.

Шаҳодат билан ушбу суҳбатни ўқиб, унинг ижодидан баҳраманд бўлиб, бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Шаҳодат Улуғ юртимизнинг қадимий ва гўзал масканларидан бири – Нурота шаҳрида туғилган. 1993 йил Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини битирган. Ҳикоя ва қиссалардан иборат икки китоби нашр этилган. Айни пайтда Нидерландияда истиқомат қилади.

Дунё Ўзбеклари: Суҳбатимиз адабиёт ва ижод, ҳаёт ва илҳом тўғрисида кечади. Чунки адабиёт ҳаёт оқимида оқади. Илҳомланган ижодкор эса ҳаётни тараннум этади-да…

Шаҳодат УЛУҒ: Ҳа, адабиёт ҳаётни тараннум этади, биз эса устозлар битган битикларни ардоқ билан варақлаймиз, шунда саҳифалар қатида ҳаёт яшаётганини кўрамиз…Рости шунда бир бошқача бўламан: бу жуда-жуда таниш ва биз ардоқлаган ҳаёт-ку деб ўйлайман…

Дунё ўзбеклари: Ҳаёт ростдан бизга кўп ҳикматларни ўргатди. Кўнгилда меҳр-шафқат уйғотди. Инсон ақлу закоси эса ҳаёт бўсағасида бизни тўғри йўлга етаклаб боради.

Шаҳодат Улуғ: Лекин бошқа томондан ҳаётдаги майда ташвишлар идрок ва ижоднинг давомийлигига соя ташлайди. Қобилиятдаги туғма ва орттирилган сифатлар эса баайни шу ерда иккига ажралиб қолади. Идрок ва сезги, хотира ва диққат, тафаккур ва ирода айнан шунда ўз шамойилига кириб, муҳим аҳамият касб этади. Ва чиндан инсон онгидан ажралиб чиққан ижод, таралган илҳом етук инсон ҳаёти қирраларини талқин эта бошлайди

Дунё ўзбеклари: Адабиёт ҳам санъатнинг бир туридир, бир кўринишидир. Бунинг жозибаси нимада Сизнингча?

Шаҳодат Улуғ: Адабиётнинг жозибаси топиб айтилган фикрнинг инсон тафаккурига етиб боришида. Бу жозиба яна ижод ва илҳомнинг уйғунлигидадир. Бу жозиба идрок, сезгилар, хотира ва тафаккур, ирода ва яна ҳиссиётларнинг уйғунлигида деб ўйлайман. Лаёқат ва истеъдод ижод учун муҳим аҳамиятга эга. Ижодкордаги бу хос ҳислатлар ижодни камол топтиради. Шунда сўзлар мусиқа каби кўнгилни мафтун этади. Ва биз битиклар ичида оқамиз. Битикларда чиндан етук инсон ғоясининг талқин этилиши бизни ҳайратга солади. Чиндан адабиётни санъат даражасида тушуниб, уни юксакларга кўтарган етук, даҳо ёзувчиларнинг асарларини ўқиганимда ҳар гал ҳайратланаман. Улар ҳаммасини айтиб бўлдилар. Мен каби фақирларга бирор айтарли сўз, жўяли фикр қолмади деб ўйлаган пайтларим кўп бўлган. Лекин улар битган асарларни ўқиганимда яна қайта ҳайратланавераман. Аслида бу ҳайрат бошқаларнинг ҳам кўнглида меҳмон бўлганига шубҳам йўқ. Сўзлар кўнглимизга жило сингари оқиб киради. Бу даҳо ёзувчилар кечиб ўтган… Улар аслида ҳозир ҳам ҳаёт, улар шундоқ бизнинг орамизда яшамоқда. Бу ижодкорлар ўзбекми ёки қирғиз, олмонми ёки фаранг, арабми ёки инглиз, эронийми ва ёки рус ҳамиша муштарийлар қалбига кириб боради, бораверади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Муҳожир шоирнинг кўнгил нолалари…

xoldor vulqonБу кўзлар йиғлаш учун берилган…
Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Холдор Вулқон

Алвидо, дадам

Дада, бу қанақаси, ахир бир ҳафтадан кейин телефон қиламан деган эдимку. Телефон қилсам, сиз кетиб қолибсиз.Худонинг ёнига.Наҳотки энди телефонимга абадий жавоб бермайсиз? Скайпда яна гаплашмоқчи эдик.Баҳор келиб, кунлар исисин -дедингиз. Баҳор келди. Баҳорни ҳам ёмон кўриб қолдим, дада. Чунки у сизни олиб кетиб қолди.

Охирги суҳбатимизда ”Хафтада бир телефон қилиб тургин.Сен телефон қилсанг дардим енгиллайди.Телефонингни кутиб ётаман” деганингиз бежиз эмас эканда. Ўшанда сафар тадоригини кўраётганмидингиз? Ёшим элликдан ўтган бўлса ҳам ҳар гал телефонлашганимизда соатлаб дуо қилиб, худди болалик пайтларимда насиҳат қилаётганингиздай ”Шомдан кейин кўчага чиқмагин” десангиз кулар эдим.Сиз бўлса набираларингизни, чеварангизни, қуда андаларни сўраб, ҳаммамизни ёппасига дуо қилар эдингиз.

Кичкина Алишер Усмонов қалай? -дея Алишерни сўрар эдингиз. Алишер ўғлимнинг фамилиясини сизнинг исмингиз билан атаб, номингизни абадийлаштирганимдан жуда хурсанд эдингиз. ”Мен сенга ҳеч нарса қилиб беролмадим.Мен қилиб беролмаган нарсаларни ҳам Оллох сенга берсин” дея йиғлар эдингиз. Дада, қийналмаяпсизми? Ёрдам керак бўлса тортинмай айтинг.Қўлимдан келганича ёрдам юборай десам, мендан ҳавотир олма, ҳамма нарса етарли. Ҳўкмат пинсамни бериб турибди.Ўтин -чўп бор.Кўмир сотиб олдик.Сандалга тандир -ўчоқнинг чўғидан солиб беришади.Сизларда ҳам совуқми? Уйинглар иссиқми? Печка қуриб олгандирсизлар? -дер эдингиз.

Мен иккинчи қават зинасида ўтирганимча сиз билан суҳбатлашар эканман ”Э, дада бизда иситгичлар компьютерлашган.Буйруқ берилса хисоб, эртадан кечгача ўзи ёниб ўзи ўчаверади” демас эдим. Аксинча, ”Дада, биздан ҳавотир олманг, уйларимиз, Худога шукр, иссиқ” -дер эдим. Сиз бўлсангиз мен юборган пулларни ишлатмай, тўплаб, ”Холдор келганда ишлатамиз” деб сақлабсиз. Нега бундай қилдингиз?-десам, ”Болам, сенинг бошингда иш кўп, ўғилларингни уйлантиришинг керак.Сен менга эмас, мен сенга пул жўнатишим керак” дея йиғлаганларингиз энди менинг бағримни тиғлаяпти, дада.

Мен табиатан тошбағир одамман. Аммо ҳозир ёзаётиб кўзларим кўз ёшлар пардасидан хиралашиб, клавиатурани кўрмай қолаяпман. Айниқса, ”Яхши тузалиб, қувватга кирсам, Тошкентга бориб, пошшодан менинг ўғлимни ватанга қайтаринг дея сўрайман” деган сўзларингизни эслаганимда кўз ёшларим дувиллаб тўкилди. Мен ўшанда ”Дада, нега пошшога ялинасиз? Ахир, менинг Ватан ва Халқим олдида айбим йўқ.Менинг қўлим қон эмас. Мен фақат зулмга қарши сўзлаб, золимлар кўзига тик қарадим ҳалос” демадим. Дилингиз озор топмасин дея одоб сақладим. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ба модарам…

stixiЮсуф Расул

Ту гуфтӣ:«Андар ин дунё нахӯр ғам»,
“Аламро ҳам ту дур андоз аз худ”
Вале тарки ҳамин одат бароям
Тамоми фасли сол маҳкуми ман шуд.

Дар ин сармову гармиҳои гетӣ,
Ҳаётам дар гарав бо мушкилот аст,
Дилам аз дурӣ бо ту ғӯсаборон,
Магар ин зиндагиву ин ҳаёт аст?

Таржимон Мирасрор Ахрорий.

****

Шеърнинг аслияти:

Онамга…

”Бу дунёда ғам ема”, дединг,
”Қайғу чекма” дединг муттасил.
Мен-чи, едим барча ғамларни,
Қайғу чекдим тинмай тўрт фасл.

Бугун эса бор-йўқ умримни,
Ҳаётимни қўйиб қийноққа.
Оғриқларга тўлиқ дил билан
Чиқиб кетдим сендан йироққа…

1990 йил.

www.munosabat.org

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Менинг Маҳзуна онам

Юсуф Расул

yusuf-rasul-300x224Ҳикоя

Бу кампирни доимо ўзи яшаб турган мўъжазгина уйнинг деразаси олдида кўрардим. У ҳамиша кўчага тикилганча қотиб турар, бир қарашда шунчаки, ўтган кетганни, ё-да атроф жавонибни томоша қилиб ўтиргандек.. Кўзлари нуқул бир нуқтага қадалган. Кўринишидан жуда бамайлихотирдек эди.

Биз етти чақирим узоқдан қўшни қишлоқдаги мактабга қатнардик. Мактаб эса кампир яшаб келаётган уйнинг шундоққина ёнида. Келганда ҳам, кетганда ҳам унга кўзимиз тушади.

Узоққа қатнашнинг ўзи бўладими? Ҳар куни эрталабки дарслар бошланмасдан етиб келадиган автобусга шошиламиз. Қайтишда ҳам шу- қишлоғимиздан ўтадиган сўнгги автобусга улгуришимиз керак. Автобусда қатнаш ҳам осон эмас. Келганда, кетганда пул тўлаш керак. Пулингиз бўлмаса қорни катта ҳайдовчи сизни ичкарига қўймайди. Бир амаллаб, тиқилинчда кириб олсангиз ҳам, қишлоқдан чиқиш жойида автобусни йўл четида тўхтатиб, кимда чипта бор, кимда йўқ, бирма- бир текшира бошлайди. Чиптангиз бўлмаса, йўл ҳаққи тўлаттиради, тўламасангиз йўлнинг қоқ ярмига етган бўлсангиз ҳам автобусдан тушириб юборади, меҳр- шафқат йўқ унда. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn