Ромиз Равшан: СУТ ТИШИНИНГ ОҒРИҒИ

ramiz ravshanДостон

Фузулийга, яна болам Равшанга

Биринчи сентябрда, мактабда дарслар бошланганда мааълум бўлдики, тўртинчи синфнинг ҳамма ўқувчилари қимирлаб қолган сут тишларини бу ёз тушириб қайтибдилар. Ўша синфда фақат бир боланинг оғзида бир дона сут тиши қолган эдики, бу ҳам Самад эди. Самад оғзини очиб салом берган заҳоти ўқувчилар бу тишни кўрдилар, кулдилар.

Сўнгра қалин бир ипнинг бир учини Самаднинг тишига боғладилар, бир учини – синфхонанинг эшигига.

Ўша ёз қишлоққа шаҳардан янги муаллима келганди, жуда гўзал қиз эди, исми Чимноз эди. Биринчи дарс ана шу Чимноз муаллиманинг дарси эди ва, ўзингиз тушуниб етгандай, эшикни очиб Самаднинг тишини суғурган ҳам Чимноз муаллима бўлди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ўлим билан юзма-юз

xor14Ўзбекистонлик агрохимик олим Ахмад ҳожи Хоразмийнинг Британиядаги азоб уқубатлари… Ўқиб даҳшатга тушасиз. Наҳотки инсон ҳамма нарсага чидайди? Кетма- кет уч инфаркни бошдан кечирган олимнинг яна ҳаётга қайтиши…

Ахмад ҳожи Хоразмий

Ўлим ҳақ. Буни билсада ҳар бир тирик жон, ҳеч бўлмаса ҳозир ўлмаслик учун унинг билан курашади. Айрим ҳолатларда, (Аллоҳнинг берган умри тугамаган бўлса) ажал маълум муддатга чекиниб ҳам туради. Одам ўлим билан юзма-юз бўлганида, мутлоқ чорасизлигига ишонганидан кейин, ўлимга тик қараб, унга рози бўлар, бунда қўрқинч ҳиси йўқолар экан.
Бу ҳақда ўзим бошимдан кечирган тафсилотларни қуйида қандай бўлса шундайлигича баён қилмоқчиман. Токи муҳтарам ўқувчи ҳам билсин, демократик Европада ҳам ҳамма нарса биз ўйлаганча адолатли ва силлиқ эмаслигига ишонч ҳосил қилсин!

2013 йил, 1-апрель эрталаб кўкрак қафасимда пайдо бўлган нохуш оғриқдан уйғониб кетдим. Авваллари ҳам қаттиқ асабийлашсам, чарчасам, юрагим безовта қилиб турарди. Лекин маълум муддатдан кейин дориларнинг ёрдамида яна ҳамма нарса жойига тушиб кетарди. Бироқ бу галги оғриқ ўзининг нохушлиги ва кескинлиги билан ажралиб турарди ва дори ичсамда борган сари кучаярди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Рамиз Равшан: Нафас

ramiz ravshanАбдулкарим БAҲРИДДИН таржималари

РАМИЗ РАВШАН ҲАҚИДА СЎЗ

Рамиз Равшаннинг илк китоби 1970 йилда босилиб чиққанди. Илк китобга сўзбоши ёзган Акрам Айлисли шундай таъкидлаганди: «Рамиз Равшаннинг йигирма уч ёши бор. Буни айтмасак ҳам бўларди. Аммо масала шундаки, Рамизнинг шеърлари ва унинг ёши орасида ажиб бир уйғунлик бор…»

Рамизнинг иккинчи китоби орадан ўн етти йил ўтгач, 1987 йилда дунё юзини кўрди. Унга сўз ёши ёзган Комил Вали шундай таъкидлади: «Энди Рамизнинг қирқ ёши бор… Аммо «Кўк юзи тош сақламас»даги шеърлар энди Рамизнинг ёшига айни эмас. Улар ё жуда ёшдир, ё жуда қаридир… Мен Рамизнинг шеърини ўз сўзим каби бемалол онамга ўқиб бера оламан. Ўғлимга васият қиламан. Умримни бу шеърларда яшайман».

Рамизнинг метафораси шеърнинг бўй-бастичадир, илҳомининг жонида, руҳида, мажозидадир, ҳар шеъри мукаммал бир мажозий тамсилга айланиш даражасидадир.

Кўзимизнинг қобоғинда Рамизнинг ёзганлари унинг яратганларига айланади, биз бу дунёни бир бора ва абадий севиб қоламиз, бу дунёга қайтиб келмаслигимизни унутамиз, абадийликни юракдан ҳис қилиб нафас оламиз. Бу нафас ҳам бизнинг шеъримиздир. Шеърга айланмаган дил сўзларимиздир. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn