“НАСИБ ҚИЛСА ҚАЙТИБ КЕЛАРМАН…”

odil ikrom5Одил Икром

(Асқар Маҳкам таваллудининг 55 йиллиги муносабати билан)

Асқарали ака жуда кам умр кўрди. Кўрган кам умрида ҳам ёруғ кунлари саноқли эди. Балки, шунинг учундир, тунни яхши кўрарди, суҳбатларимизда тунни “фариштасифат ҳолат” дерди. Дарҳақиқат, тунда одам барча ниқоблардан холи кўнгил ҳаётини бошдан кечиради. Кундузи кўзингизга балодай кўринган қаттол душманингиз ҳам ўша лаҳзада содиқ дўст, жонингизни жабборга бериб, ортидан қувган ташвишларингиз ҳам ўша ҳолатда майда, иддаоларингиз беҳуда туюлади. Кимнингдир кўнглини ранжитганингизни ўйлаб, ўзингизни гуноҳкордай ҳис қиласиз. Шафқатли, кечиримли бўласиз. Ҳақ билан кўнглингиз орасидаги масофа яқинлашиб, парда тобора ҳарирлашиб бораверади… Ва беихтиёр суҳбатимиз, кундуз куни чироқ кўтариб, бозордаги гавжум оломон ичра Одам ахтарган донишмандга бориб тақаларди: Эҳтимол, ўша донишманд кундузи эмас, тунда Одам ахтарганида эди, излаган Одамини чироқ ёқмай ҳам топа олган бўлармиди… Дарвоқе, туғилиш ҳам, жон узилиши ҳам, асосан, тунда рўй беради… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Шавкат Раҳмоннинг сўнгги нафаси

shavkat-rahmon1Асқар Маҳкам.

Эй, гулим,
Кўзларга ёшлар тўлганда
Соямиз қўшилган дамларни эсланг!

Шавкат РАҲМОН

… У юзини терс ўгирди.
— Нимага келдингиз?
Нафаси сиқилиб, бутун вужуди бўғриққан, юз томирларигача таранглашиб, тобора қорайиб бораётган дарё тошларидек захали, ўйдим-чуқур юзи энди бурунгидек қоятошни эслатмас; мусаввир юртдоши чизган полотнодан боқиб турган бургут нигоҳлардан асар ҳам қолмаган; аёвсиз дард билан олишмоқдан тинкаси батамом қурғаган; кетмончиникига ўхшаш бақувват қўлларига ботган игналарнинг сон-саноқсиз излари ўрнида кўкиш-қора доғ билакларига ёйилиб, ток зангига ўхшаёзган; сочларига туйқусдан ёғилган оқ қировлар энди қирқ тўққиз ёшни қоралаган забардаст шоирни етмиш яшар мункиллаган мўйсафидга айлантирган эди.
— Нимага келдингиз? Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Амирқул Пўлкан: “Оҳанг” шеърлар тўплами

amirqul pulkan ohangАйни ижодий камолот чоғида, 34 ёшида ҳаётдан эрта кетган Амирқул Пўлканнинг “Оҳанг” шеърлар тўплами 1987 йилда ”Ёш гвардия” нашриёти томонидан чоп этилган эди. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг китобга ёзган сўзбошисида шундай жумлалар бор:

“Афсуски, адабиёт тарихида умри баҳор гулларидек қисқа адиблар баъзан учраб туради. Лекин бу табиат қонунини четлаб ўтадиган биргина юпанч бор. У ҳам бўлса ҳар бир истеъдод эгасидан қоладиган ижодий меросдир.
Қадрли укамиз Амирқул Пўлкандан ҳам ўзига хос шеърий гулдаста, бир неча достонлар хотира бўлиб қолди. Унинг камтарин ижоди улуғ бобоси Пўлкан шоир номи билан боғлиқ адабий хонадоннинг, қолаверса, шеъриятимизнинг жажжи бир нишонаси бўлиб қолаверади”.

Шоир ўлимидан сўнг нашр этилган бу тўплам ҳақиқатдан ўзбек адабиётининг жажжи бир нишонаси сифатида сақланиб қолди.

**** Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Амирқул Пўлкан:”Изҳор” тўплами

Amirqul pulkan izhorАмирқул Пўлканнинг учинчи китоби – “Изҳор” тўплами ”Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти” томонидан 1981 йилда нашр этилган. Ушбу китобдан шоирнинг шеърлари билан бир қаторда “Шайтоннинг ўлими” шеърий дарамаси ва “Мангуликка суиқасд” достони ўрин олган.
****

Отам насиҳати

Ўғлим, руҳинг бўлмасин эзгин,
Сўнг адашиб юрма, мабодо –
Шоир бўлсанг тузуклаб ёзгин,
Мерган бўлсанг – ургин бехато!

 

Ўзбекистон

Фахрия

Узатса фалакка етгайдир қўли,
Истаса қошида тиз чўкур тоғлар.
Шу ердан ўтадир қуёшнинг йўли,
Шу ердан бошланур энг сўлим боғлар.
Бир халқки, заминни кўтаргай бошга,
Бир халқки, гул каби севар дунёни.
У агар қўл урса жон энур тошга,
Юрт учун фидодир минг битта жони.
Бу шундай юрт эрур, жонга дармондир,
Буюк Шарқ юраги – Ўзбекистондир. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Амирқул Пўлкан: ”Булоқ” шеърлар тўплами

amirqul pulkan buloqАмирқул Пўлканнинг иккинчи китоби – ”Булоқ” шеърлар тўплами – 1979 йилда нашр этилган бўлиб, унда шоирнинг ёшлик чоғларида битган сара шеърлари киритилган.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мирмуҳсин домла китобга шундай сўз боши ёзиб қолдирган эдилар: ”Амирқул Пўлканов адабиётга дадил кириб келаётган истеъдодли ёшлардан бири. Унинг шеърлари халқ оғзаки ижодига хос рангин оҳангларга бойлиги, самимийлиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. У лирик шеърларида ҳам, ижтимоий мавзуларда ёзилган руҳидаги шеърларида ҳам ҳаётни бутун зиддиятлари билан тасвирлашга инсон руҳий кечинмаларини ёрқин бўёқларда акс эттиришга интилади. Шоир бўлиш Амирқулга бобомерос.У бобосининг изидан бориб, бугунги кунда халққа манзур бўларли шеърлар ёзаяпти. Мен унга шеъриятнинг серташвиш, сермашаққат донғил йўлида ижодий камолот тилайман”.

Айни ижодий камолотга эришган пайти – 34 ёшида ҳаётдан эрта кетган Амирқул Пўлканнинг ”Хотира уйғонса гўзалдир” деган гўзал сатрлари бор. Шоирнинг хотираси ҳамиша барҳаёт. Амирқул Пўлкан бугун ҳам ўз шеърларида яшамоқда.

* * *

Булоққа бир умр қуримоқ ётдир;
У йиллаб курашиб тошларни ёрган.
Унинг ҳар қатраси – обиҳаётдир,
Унинг ҳар томчиси – туганмас армон.

* * * Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Асқар Маҳкам – ҳақпараст ва эркпараст шоир!

hasanboy goyib

 

Ҳасанбой Ғойиб

«Эрк» дединг бўғзингни қиличлар тилди
Ва сўзлар дорига осилдинг»

«Ҳақ» деган шоирнинг кесувлик умри
Яшардинг безабон қул бўлганингда.
Бари бир сиртмоққа борардинг тўғри
Халлож замонида туғилганингда».

Асқар Маҳкам.

Ҳақпараст шоир ва форс-тожик адабиётининг нуқтадон билимдони(мутаржими) шодравон Асқар Маҳкам замонамизнинг маърифатли шоирларидан эди. Асқар Маҳкам ўзбек адабиётини форс-тожик ва туркий классик шоирларимизнинг адабий меросидан сарчашма олган пурмазмун ижоди билан бойитди.

Чақмоқдек умр кўрган шоирнинг Тошкенти азимда «Наврўз», «Ибодат», «Ишқ», «Таважжуҳ», «Тазарру», «Маънавий-маснавий» китобининг биринчи дафтари таржимаси, «Авесто» таржима китоблари, Душанбеда «Ҳақ», «Оқ китоб»номли китоблари, Эронда «Табриз дафтари», Мавлоно Румийнинг «Шамсий Табризий» ғазаллари таржима китоблари чоп этилди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Амирқул Пўлкан: “Пойга” тўплами

amirqul pulkan poygaПўлкан шоир сулоласининг учинчи вакили – шоир Амирқул Пўлкан (1948-1982) қисқа умр кўрди. Айни ижоди гуллаб -яшнаган 34 ёшида бевақт вафот этган шоирдан тўрт шеърий китоб ва беш фарзанд мерос бўлиб қолди. Амирқул Пўлканнинг биринчи китоби- ”Пойга” шеърлар тўплами 1978 йилда Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган. Ушбу тўпламга шоирнинг ёшлик чоғларида ёзган ватан, ҳаёт, муҳаббат ва эзгуликни тараннум этгувчи сара шеърлари киритилган эди.
Амирқул Пўлканни яқинлари ва дўстлари яхши хотиралар билан эслашади. Самимий, оқкўнгил, жасоратли шоир эди, дейишади.
Илоҳим шоирнинг руҳи шод, охирати обод бўлсин!
* * *

Хаёл каби чексиз у,
Қийғири бор қиёда.
Бахт ўлкаси асли шу,
Мангу яшар дунёда,
У менинг муҳаббатим!
У сенинг муҳаббатинг!

Кўкламда – гул, қишда – қор,
Кузда ерга берар жон.
Дунёда бир Ватан бор,
Онамиз – Ўзбекистон.
У менинг муҳаббатим!
У сенинг муҳаббатинг!

1970 Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Муҳаммад Юсуф – хақпарвар шоир

muhammad yusufРизо Обид

26 апрель шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд куни. У ҳақда мен ёзмасам ҳам, ўз вақтида қадрига етмаган нечалаб қаламдорлар, киночилар, санъаткорлар кўп ва хўб ёзишади. Худо раҳмат қилсин 50 ёши арафасида чин дунёга равона бўлган шоирни. Дарвоқе, у ҳақда сўз айтадиганлар кўп эсада, мен ҳам шоирни хотирга олишимнинг сабаби ва ўзига яраша унинг ҳаётига оид даҳлдор паллалар бор.
Балки қайсидир манбъада, кимдир булар ҳақда ё айтгандир ё айтмагандир. Муҳаммад Юсуф Андижоннинг Марҳамат туманида туғилиб, мактабни тамомлагач , дастлаб Наманган Давлат педагогика институтига ўқишга киради. Талабалик йиллари Наманганнинг Косонсойдаги энг биринчи раҳбарларидан, вилоятдагина эмас, республикага машҳурларидан бирининг қизига кўнгил қўяди. Лекин ўша шаҳар йигитларининг рашки сабаб, Муҳаммад Юсуф билан муштлашув бўлиб ўтади. Ўшанда комсомол комитети шоирни, хулқ атворидаги номуносиб ҳатти ҳаракати учун шахсий варақасига ёзиш билан олийгоҳ талабалиги сафидан ўчиришади. Шундан сўнг унга гуманитар соҳадаги олийгоҳларга кириш учун эшиклар ёпилади. Сўнгра у Тошкентга келиб, политехника институти кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабаликка қабул қилинади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Алишер Соипов: Ҳаётдан мен эрта кетаман дердим

alisherҚизиқ, Алишер Соипов ҳаётдан эрта кетишини билганмиди?

(1981-2007)

Сизни изтиробдан қутқаргим келар,
Олиб кетгим келар сизни узоққа.
Балки хотиралар бир кун чекинар,
Қалбларни тарк этиб биздан йироққа.

Бугун эса улар бизни қийнайди,
Ўтган ёруғ тунлар бугун – ғам-алам.
Сизни ўзгаларга кўзим қиймайди,
Начора, фалакка етмади нолам.

Бугун йўлларимда висолингиз йўқ,
Ўтган кунлар эса дилни ўртайди.
Мен сизни ўйлайман жуда узоқ, кўп,
Бу ўйлар тубига етиб бўлсайди.

Ёдингизда бўлса, сизга гоҳида
Ҳаётдан мен эрта кетаман дердим.
Овутар эдингиз шунда беҳуда,
Ниҳоясиз эди қалбимда дардим Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Муҳаммад РАЖАБ: УЛУС ҲАНГОМАЛАРИ

muhammad rajabОйдиндаги ижодкорлар: Марҳум шоир Муҳаммад Ражаб қаламига мансуб  ҳангомалар.. .

***

Мулла Эшнинг болалари

Не кунларга қолдик оғайнилар?! Ҳеч замонда ака ўз туғишган укасини судга берадими? Бунақаси ҳали Улусда бўлмаганди. Тағин булар мулла Эшнинг болалари-я! Раҳматлик гўрида тикка турадиган бўлди. Эҳ-е, мулла Эш қандай одам эди. У казо-казоларни бир гап билан мот киларди. Ҳар ҳолда икки-учтага гапи ўтар, қаттиққўл, валинамой бир киши эди. Бошидан ўзи фарзандларини унча хушламасди. Каттаси ўқишни битириб тумандаги даҳрийлар идорасига ишга киргач, у билан икки ойча гаплашмай юрди. На илож, ота-бола – эту тирноқ. Бунинг устига тўнғичи бўлса. Ишонгани, суянгани, шажарасининг бисмиллоси. Кичигини-ку, жини суймасди. Қачон қарасанг боши ғавғодан чиқмайди: ким биландир гап талашган, бошқаси билан қиз талашган, кимнидир аламидан урган. Мулла Эш ўғилларининг кичиги ҳақида икки гапнинг бирида каромат қилиб айтардики: бу падар қусур одам бўлмайди… Мана оқибати – ўз акасини урди. Ака шўрлик нима қилсин? Бир қориндан талашиб тушган укасига кучи етмаса. Ўша ҳўкиз би­лан тенг бўлиб ўтирадими? Қолаверса, жанжаллашиб ўтирса обрўйига тўғри келармикан? Жаҳл чиқса ақл кетади. Бунинг устига даҳрий бўл­са. Аччиғи чиқса отаси-ку отаси, худосиниям тан олмайди. Укасини шартта милицияга берди-юборди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn