Шеър меърожи шуълалари

farzonaМунаввара

Аср шоираси, шеър маликаси, шеър илоҳаси… Давр фарзонаси… Унинг эллик ёши тантаналарига бу сўзлар дебоча бўлишга арзигулик мақтовдир. Аммо у бу мақтовлардан ҳам баландда ШЕЪР фазосида эди. У самимият, камтаринлик, тамкин ва таманно томонида эди.
Мана шу тантана иштирокчиси бўлиб туриб, мен унинг қирқ беши баҳона бўлиб ўтган ШЕЪР кечасини ёдга олдим. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ҳаким Бозор: Кӯнгил гавҳари

лўд(Рубоийлар, қатралар)

Самарқанд, 2009.-24 б.

Тақризчилар: Нажмиддин Комилов, профессор,
Рустам Жӯрақулов, Антиқ дунё
Халқаро академияси доктори

Китоб муаллифнинг маблаги хисобига чоп этилди.

ЗАРАФШОНДАЙ СЕРЖИЛО

Ҳожи Ҳаким Бозор Тожикистоннинг Панжакент туманида яшайди. Панжакент Самарқанд жанубида, Зарафшон дарёсининг юкори қисмида, шундоққина дарё ёқасида жойлашган қадимий шаҳар. Туман қишлоқларининг баъзиси тоғ ораликлари, баъзилари қирғокларидаги сӯлим, серҳосил ерларда жойлашган. Бу ерда юзлаб булоқлар, баланд тоғлардаги қорлардан ҳосил бӯлган кичик дарёлар боғ-роғларни суғориб обод қилади ва қолган қисми Зарафшонга келиб қуйилади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Шоирлар ўлмайди

hakim bozorЮсуф Расул

Кеча Панжикентдан бир нохуш хабарни эшитиб анча мутаассир бўлдим. Қишлоғимиздан чиққан кекса педагог, шоир Ҳаким Бозор вафот этибдилар. Домла бу йил 84 ёшга тўлган эдилар.

Домла узоқ йиллар Сўжина қишлоғидаги 2- ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиётидан дарс берганлар. Камина ҳам икки йил шу мактабда ўқиганман.

Ҳаким Бозор қаламига мансуб кўплаб қўшиқлар таниқли хонандалар томонидан куйга солинган. Таниқли хонанда Ортиқ Отажонов куйлаб келган ”Ёр ўйнади”, ”Нон азиз” қўшиқлари муаллифи ҳам бизни домламиз эдилар.

Бир умр қишлоқдан чиқмай ижод қилган Ҳаким Бозордан кўплаб шеърий ва насрий китоблар мерос бўлиб қолди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Нозли эди оқшомги насим

munavvara_oymatovaМунаввара

Кўнгилга яқин инсонлар ҳақида ёза бошласам, юрагим орзиқиб кетади. Йўқотганларим – дўстлар, танишлар ҳақида ёзсам армон юрагимни ўртаб юборади. Одатдаги шундай битикларимни ўқиган акахонлардан бири Абдужаббор ака айтиб қолди: “Мунаввархон, биз ҳақимизда тириклигимизда ёзинг. Ўлганимиздан кейин ёзсангиз бефойда. Ўзимиз ўқимагач, нима қизиғи бор”.
Бу аччиқ ҳақиқат. Ростдан ким ҳақида қандай фикрдалигингни тириклигида айт, мунофиқлик қилмай, эй банда.
Мен у ҳақида кўпдан ёзмоқчи бўлиб юраман. Хаёлан бир неча марта битганман унинг ҳақдаги битикларимни. Ҳали фурсати келмаган деб юрардим. Аммо… укахоним Фарҳод: “Опа, Фарзона шеърларини таҳлили ҳақида материал берсангиз” деб қолди. Шунда мен ёзиш фурсати келганлигини тушундим. Бу унинг 50 ёши муносабати билан ёзилаётган битикмас. Бу менинг доим у ҳақда ёзишим мумкин бўлган кўнгил изҳорим асли. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ОДИЛ ИКРОМ: СУЖУД МУҲРИ

ТаҳайюрСАЙЙИД НЕЪМАТУЛЛОҲ ИБРОҲИМ ТАВАЛЛУДИНИНГ 60ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН

Яқинда тожикистонлик иқтидорли ўзбек шоири Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг ”ТАҲАЙЮР” (Душанбе, ”Ирфон” нашриёти) номли китоби нашр этилди. Қуйида шу китоб ҳақидаги таассуротларимни эътиборингизга тақдим этишни лозим топдим.

****

“Таҳайюр” – икки юзу ўн тўрт туртликни қамраган. Бу тўртликлар одатдаги, на ютишга, на тупуришга лойиқ, азбаройи чайналмоқдан ранги, таъми, аслини йўқотган дунёвий икир-чикир мавзуларда эмас, балки, илоҳий ишқни жон-дилдан куйлаганлар, жумладан, Умар Хайём, Жалолиддин Румий, Мирзо Абдулқодир Бедир, Муҳаммад Иқбол каби алломалар яратган табаррук анъаналар умрининг давоми эканлиги билан ҳам азиздир. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ҳасанбой Ғойиб: ”Эту тирноқ бўлган икки халқни ҳеч қандай куч ажрата олмайди!”

hasan_gayubҲасан Ғойиб Тожикистонда энг яхши танилган ўзбек шоирларидан биридир

Тожикистонлик таниқли ўзбек шоири Ҳасанбой Ғойиб bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимиз саволларига жавоб берди.

Тожикистон Журналистлар Иттифоқи аъзоси Ҳасанбой Ғойиб 1968 йилнинг 1-январида Тожикистон Республикаси Регар (Турсунзода) шаҳри Сешанбе жамоатида дунёга келган.
Отаси Холмирзо Ғойибов ”Правда” давлат хўжалигида ишчи, онаси Инобат Давронова уй бекаси эдилар.
Болалиги Сешанбе жамоатининг Боғбон қишлоғида ўтган.
Турсунзода шаҳридаги 59-ҳунар техника билим юртига ”Кўприкли кран машинисти” ихтисоси бўйича ҳужжат топширди.
1983-86 йилларда шу билим юртида таҳсил олди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ИЛОҲИЙ ИШҚ ТАРОНАСИ

nematullo ibrohimДИЛМУРОД ҚУРБОНОВ

(Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг айрим ғазалларига чизгилар.)

Шоир қалбида жунбушга келган ҳис-туйғулар вулқондек отилиш тараддудига тушиб қолганда, кўнгилдаги дарду алам, шодлигу севинч, ишқу муҳаббат, таҳайюр, завқ-шавқ ўзининг авж пардасига етганда -ШЕЪР туғилади. Ана шундай ҳолатларда ёзилган шеър ҳақиқий, барҳаёт, ўзи етган қалбга бир умр муҳрланиб қоладиган шеър бўлади.

Бугун сиз азизлар билан ана шундай ҳақиқий, барҳаёт шеърлар ижодкори, ҳозирги замон ўзбек тасаввуф адабиётининг йирик вакили, ориф шоир – устоз Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг айрим ғазаллари хусусида суҳбатлашсак нима дейсиз?! Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

“ОППОҚ ҚОРДАН КАФАН КИЙГАН ТОНГ…”

odil ikromОдил ИКРОМ

Бугунги тонг одатдаги тонглардай хайрли эмасди. Бугунги тонг “оппоқ қордан кафан кийган”, оппоқ сочлар каби оқарган тонг эди… Ўлим яна бир қадрдонимиз, Аҳмад Аъзамни оиласи, дўстлари бағридан юлиб, Чин Дўстга топширди…

Аҳмад ака барча ҳодисага ҳалоллик билан ёндашарди…
Одам Атодан то бугунга қадар кечган фурсатда одамзод, нари борса, эндигина балодан, ҳаромдан, шунчаки, ҳазар қилиш босқичига етгандир… Аҳмад ака ҳаромдан, нафақат, ҳазар қиларди, балки, ҳалол нима, ҳаром нималигини чуқур англаган, нозиктаъб, парҳезкор инсонлардан эди.

Аҳмад ака бағрикенг эди…
Манфаат учун бировни мақтамасди, ғараз билан бировни ёмонламасди, тарафкашлик, гуруҳбозликларни хуш кўрмасди. Одамзод бир-биридан айбу нуқсон ахтариш учун эмас, бир-бирига, фақат, яхшилик қилиш, юрак-юракдан гапириш, эзгу амаллар учун дунёга келган, деб ўйларди. Яқинда унинг саҳифасидаги бир изоҳга кўзим тушиб қолди: Кимдир Аҳмад ака эълон қилган бир “статус” остига турк тилида ўзи фикрларини ёзган экан. Ора-орада Аҳмад аканинг: “Нима ёзганингизни англамадим, узр” деб жавоб қайтаришига қарамай, ўша инсон узундан-узоқ фикрини ёзишда давом этаверган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

“НАСИБ ҚИЛСА ҚАЙТИБ КЕЛАРМАН…”

odil ikrom5Одил Икром

(Асқар Маҳкам таваллудининг 55 йиллиги муносабати билан)

Асқарали ака жуда кам умр кўрди. Кўрган кам умрида ҳам ёруғ кунлари саноқли эди. Балки, шунинг учундир, тунни яхши кўрарди, суҳбатларимизда тунни “фариштасифат ҳолат” дерди. Дарҳақиқат, тунда одам барча ниқоблардан холи кўнгил ҳаётини бошдан кечиради. Кундузи кўзингизга балодай кўринган қаттол душманингиз ҳам ўша лаҳзада содиқ дўст, жонингизни жабборга бериб, ортидан қувган ташвишларингиз ҳам ўша ҳолатда майда, иддаоларингиз беҳуда туюлади. Кимнингдир кўнглини ранжитганингизни ўйлаб, ўзингизни гуноҳкордай ҳис қиласиз. Шафқатли, кечиримли бўласиз. Ҳақ билан кўнглингиз орасидаги масофа яқинлашиб, парда тобора ҳарирлашиб бораверади… Ва беихтиёр суҳбатимиз, кундуз куни чироқ кўтариб, бозордаги гавжум оломон ичра Одам ахтарган донишмандга бориб тақаларди: Эҳтимол, ўша донишманд кундузи эмас, тунда Одам ахтарганида эди, излаган Одамини чироқ ёқмай ҳам топа олган бўлармиди… Дарвоқе, туғилиш ҳам, жон узилиши ҳам, асосан, тунда рўй беради… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

”Маънавий маснавий”нинг ҳар лаҳзасидан таъсирланганимни айтиб адо қилолмасам керак”

odil ikromБугунги китобхон Румийдан Ислом ва иймон моҳиятини ўрганиши керак”

Одил Икром 1960 йил, 26 январда Исфара шаҳрининг Кўлкент қишлоғида туғилган.

1977-81 йилларда Ленинобод Давлат Педагогика институти (ҳозирги Хўжанд Давлат Университети)нинг тарих-филология факултетида таҳсил олган.

1990-йилда СССР Ёзувчилар Иттифоқига аъзо қилинади.

Илк китоби ”Уфқ дарахти” 1991 йилда чоп этилган.

Шоирнинг шунингдек, ”Таҳажжуд”(2007), ”Таҳаммул”, ”Узлат”(2012) каби китоблари адабиёт ихлосмандларига яхши маълум.

У Муҳаммад Иқбол, Нақибхон Тўғрал, Фуруғ Фаррухзод, Нодир Нодирпур, Лойиқ, Фарзона, Сайидали Маъмур, Аҳмаджон Раҳматзод, Озарахшнинг шеърий тўпламини, Заҳирий Самарқандийнинг ”Хотинлар макри” (И.Бекжон билан биргаликда), Муҳаммад Субҳоннинг ”Қора чироқ” насрий асарларини, шоир Лойиқнинг ”Онажоним” номли туркум шеърларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ШЕЪР-ДИЛ ЖАВҲАРИ ТАЗОҲУРИ

 

dilmurod quronovИстеъдодли ёш ижодкор Дилмурод Қурбоновнинг қалингина ”Машқлар” дафтари билан батафсил танишиб чиққач, унинг илк китобини бундан ўн йил муқаддам нашр эттириш мумкин экан, деган хулосага келдим.
Дарвоқе, бундан йигирма йил муқаддам уни ҳамкурси Раҳим Абдураҳмон менинг меҳмонхонамга бошлаб келган ва биз бадиий ижод ва сўз санъати хусусида узоқ суҳбатлашган эдик (1993 й.) Ўшанда эндигина ўн тўққиз ёшга тўлган бу йигитнинг илк машқларида ундаги иқтидор учқунларини пайқагандим.
Кейин… Дилмурод узлатга кетган одамдай узоқ йиллар жим бўлиб кетди. Ҳатто менда, у ўз қобилиятини сўндириб қўйди, шекилли, деган хавотир пайдо бўлди. (Дарвоқе, у адабий муҳитдан анча узоқда–Турсунзода районининг олис тоғ ўнгурларида жойлашган Равот қишлоғида яшайди.)
Шунча йиллардан кейин яна ҳузуримга келган Дилмуроднинг ”Машқлар” дафтарини варақларканман, шунга амин бўлдимки, йигирма йил мобайнида у Шеър устида кўп тер тўккан, тинимсиз изланган, янги мажозлар, ташбеҳлар, талмеҳлар ахтарган, иқтидорини занглатиб қўймаслик учун ҳаракат қилган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Танишинг: Тожикистонлик истеъдодли шоир Олимжон АБДУЛЛАЕВ

1 copy copy Олимжон Абдуллаев  1978 йилда Ашт туманида  туғилган.  Хўжанд Давлат Университетининг ўзбек филологияси факултетида таҳсил олган. Айни пайтда мазкур илм даргоҳида катта ўқитувчи вазифасида ишлайди.   Номзодлик иши ҳимоя арафасида. 2012 йилда  унинг ”Мезон” номли илк шеърлар тўплами нашр этилган.

 

****

Бугун осмон оппоқ парқу тўшади ерга,
Қандай бахтли қабрингизни қучиб ётган қор.
Гарчанд тақдир ҳар қадами тўладир сирга,
Ишонаман, қабрингизнинг ичида баҳор.

Зеро, баҳор эди асли табиатингиз,
Яйрар эдик қаҳ-қаҳ отиб кулганингизда.
Нурга тўлиқ эди суврат ва сийратингиз,
Янгиқишлоқ яшарарди юрганингизда. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

АВЛИЁХОН ЭШОН: ТАВБА ЭШИГИ (Шеърлар)

avliyon eshonУшбу китобни падари бузургворим Шукруллохон Авлиёзода хотирасига бағишлайман

ТАСАВВУФИЙ МАЪНОЛАР ОЛАМИ

Бадиий ижод билан шуғулланиш – илоҳий неъмат. У ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Воқеан, ”бадиий ижод” бирикмасидаги арабча ”бадиий” сўзи ”янги, гўзал, нодир, тенгсиз, таъсирли” деган маъноларга эгаки, бу нарса бадиий ижодкорга юксак масъулият юклайди. Ҳақиқий истеъдодлар бадиий ижод масъулиятини чуқур ҳис этган ҳолда ижод қилганлари учун уларнинг асарлари мангуликка дахлдор бўлади. Бадиий ижод тарихига назар ташланса, бунга ўнлаб, юзлаб ва ҳатто минглаб мисоллар келтириш мумкин.
Хўш, мангуликка мансуб ижодкорлар ва уларнинг асарларининг сири нимада? Биринчидан, бундай ижодкорлар туғма, илоҳий истеъдодга эга бўладилар. Иккинчидан, улар ниҳоятда заҳматкаш бўлиб, тинмай меҳнат қиладилар. Учинчидан, бу хил ижодкорлар кўп ёзмайдилар, балки кўп ўқийдилар ва қомусий билим соҳиби бўладилар. Тўртинчидан, бундай истеъдодлар бағри кенг, олижаноб, кўнгли тоза инсонлар сифатида, ҳам бошқаларни ранжитмайдилар, ҳам ранжитганлардан ранжимайдилар. Чунки бундайлар Аллоҳ уларга назар солганлигини ҳис этадилар ва бу илоҳий назардан ажралишни истамайдилар. Шу сабабли улар халқ назарини ҳам эгаллайдилар ва бунга содиқ қоладилар. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Танишинг: Тожикистонлик истеъдодли шоир Муҳаммад Суюн

stixiСуюнбой Тилабов (Муҳаммад Суюн) 1959-йил Панжакент ноҳиясида туғилган. 1978- йил ноҳиядаги педагогика билим юртини, 1982- йилда ЛДПИ (ҳозирги ХДУ) нинг тарих-филология факултети ўзбек тили ва адабиёти бўлимини тугатган. Шундан сўнг «Ҳақиқати Ленинабод», «Ленинабод Ҳақиқати» ва «Қадрият» рўзномаларида ишлади. Айни пайтда академик Бобожон Ғафуров номидаги ХДУ ўзбек филологияси факултетида дотсент вазифасида ишламоқда. Унинг илк шеърий тўплами «Хаёлимда бир қиз яшайди» 1996- йил Раҳим Жалил номидаги давлат нашриётида чоп этилган. «Ишқ қасри» (2002) коллектив тўпламига «Сени эслаб» номли туркум шеърлари киритилган. «Настарин ифори» шеърий тўплами эса 2007- йилда нашр этилди.
Тожикистон журналистлар уюшмаси аъзоси, Тожикистон матбуоти аълочиси нишондори.

* * *

Ёнар юлдуз, порлагай юлдуз,
Оқшом чоғи кўкнинг тоқида.
Висолига етолмай ҳануз,
Мен телбаман, далли гоҳида.

Бирам тиниқ сочган нурлари,
Мудроқ қалбда уйғотар ҳавас.
Гўзал мисли жаннат гуллари,
Фариштадан, фаришта нафас.

Бўлса ҳамки мендан йироқда,
Хаёлимдан кетмас суврати.
Унинг эса қиё боқмоққа
Топилмайди, етмас фурсати. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ФАРЗОНА: ИШҚ ТАСБЕҲИ

                                            ОДИЛ  ИКРОМ  ТАРЖИМАСИ

farzona1964 йил, 3 ноябрда Хужанд шаҳрида туғилган.
«Кулги авжи»(1987), «Чақмоқ ҳамласи»(1989), «Йигирма дона атиргул»(1991, рус тилида), «Ишқ ояти»(1994), «Сўнгсизлик қадар»(2000), «Шабнам меърожи»(2001), «Fунча сири», «Осмон гулининг муҳри» каби шеърий тўпламлари нашр этилган.
Абай, А.Ахматова, М.Цветаеваларнинг асарларини тожик тилига таржима қилган.
А.Рўдакий номидаги Тожикистон Давлат, М.Турсунзода номидаги адабий мукофотлар совриндори.
1989 йилдан буён СССР ёзувчилари Иттифоқининг аъзоси.
Тожикистон халқ шоираси.

***

Ягона сўз биламан, бу – ишқ,
Уни такрор қиламан: Ишқ, ишқ, ишқ…

ЭРТА КЕЛАДИ

Кексайган маърифат қазосигача
Кам қолди,
Ҳаётни якунлаш керак.
Замонавий инсон, фисқу фужурнинг
Чўққисига етиб борди жонсарак.
Банг элтган осийлар
Ҳақ ҳудудидан
Ўзга маконларга қараб югурар.
Яъни, ёруғликни ўлдириб ногоҳ,
Fализ нафас билан булғаб самони,
Тупурди қуёшнинг бетига улар. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

МУҲАББАТ ОҲАНГЛАРИ ОСТИДА

 kitobЁКИ “БАҲОРГА ҚАСАМКИ, МЕН СЕНИКИМАН”

Мунаввара Ойматова

Одатда, ижодий кечалар ҳақида ёзилганда фалончи қатнашди, фалон гаплар бўлди дейиш урф. Кечага қатнашган казо казоларга таърифу таҳсин. Самимиятдан узоқ бундай кечаларда ўтириш малол. Расмий мажлис каби кечади бундай кечалар… Аммо шундай ижодий кечалар бўладики, улар ҳақда гапириш эмас, таассуротларни ўртоқлашиш енгил кечади. Кўнгилга фараҳбахш туйғулар ёпирилиб келади. Шошиб қоласан киши. Қайси бир нажиб саҳнани айтсам деб… Бундай ижодий кечалар камдан кам кечади…
Шоир Озарахш ижодий кечасини тасаввур қилиш учун газетхонга кириш сўз.
Қоп қоронғу саҳна… Сукунат. Саҳна пардасида кино кадрлари оралаб ҳофиз қўшиқлари янгради…Жажжи болажон жарангли овозда қўшиқ бошлади. Саҳнага тозалик ва болалик овози кириб келди. Бу овози каби беғубор Ҳумоюн(Шоирнинг ўғли!) эди. Кейин саҳнага нозик ниҳол санама раста қиз чиқди. Мусиқавий овозда шеър ўқишни бошлади. Шоира Фарзона(Шоирнинг рафиқаси) эди бу. Кейин эса… саҳнага ШОИР кириб келди. Куй кириб келди. Қўшиқ келди. Бир шеър. Бир қўшиқ. Бу ОЗАРАХШ эди… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Дўстлар ижодига дўстона назар

hasanboyҲасанбой Ғойибов

Соҳиба Ҳайитбоеванинг ”Муҳаммадга эргашиб юриб Хадичага тортдим шекилли” деган гўзал шеърлари туфайли шоира ижодига қизиқишим ортди. Хоним билан суҳбатлашиш жараёнида шунга амин бўлдимки, Соҳибахон самимий, очиқ кўнгил дўст, у кишининг ҳамиша руҳлари тетик, ўзлари қувноқ ва дилбар! Бир неча бор айтишувларимизни (мушоира) ўқиган дўстларимиз ҳам бунга амин бўлган бўлсалар керак. Шоиранинг сатрларини ўқир экансиз дилингизда ҳаётга муҳаббат уйғонади, тирикликнинг ўзи бир байрам эканлигини англайсиз:

Яшаш ишқи солар қалбга чўғ,
Дилни ёқар иштиёқ бирам.
Ха, умрдан буюк неъмат йўқ,
Тирикликни ўзи бир байрам!

Соҳибахоннинг ”Мен сизни Худодан сўрадим”, ”Мусофирликда”, Азон товуши”, ”Ҳижроннинг ранги” каби шеърлари билан танишган шеърхон муслима аёлнинг кечинмалари, покиза тилаклари, армонларини ҳис қилади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ОЗАРАХШ: Туманли хотиралар

ozarakhsh1Одил Икром таржималари.

1963 йилда Айний районининг Урметан қишлоғида туғилган. 1980-85 йилларда Тожикистон Миллий университетининг журналистика факултетида таҳсил олган. 1985-88 йилларда Республика радио ва телевидение комитетида, 1988-92 йилларда Ленинобод вилояти театрлар иттифоқи директори лавозимида, 1992-2001 йилларда Ленинобод вилояти радио ва телевидение комитетида ишлаган. Айни пайтда – «Адабиёт ва санъат» газетасининг махсус мухбири. 1999 йилдан буён Тожикистон ёзувчилари иттифоқининг аъзоси. «Аз чашмасор омадам» («Булоқлар бўйидан келдим»), «Намози мусофир» («Мусофирнинг ибодати») шеърий тўпламлари нашр этилган. «Китоби офтоб» («Қуёш китоби») шеърлар тўплами нашр арафасида. «Орифи пинҳон» («Сирли донишманд»), «Гулҳо намемиранд» («Гуллар сўлмагай»), «Сафедор» («Оқ терак»), «Ҳазордастон» («Булбул»), «Нақши Рўдакй» («Рўдакий сиймоси» драмалари саҳналаштирилган.

 

ТОНГИНГИЗ ХАЙРЛИ…

Тонгингиз хайрли бўлсин,
Отамнинг
Айвони остида саф тортган қушлар.
Хайрли тонг, сизга, эй мусичалар,
Онамнинг ёдидай мушфиқ, муштипар…
Меҳр бахш айлаган дийдорингизни
Кўриб, мен бир лаҳза унутдим ғамни.
Маҳзун дийдорингиз эслатар менга,
Сизлардай муштипар, онагинамни… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ЙЎҚОТИЛГАН ВАҚТНИ ҚИДИРИБ

munavvara_oymatovaМутолаа

Мунаввара Ойматова

Мен унинг исмини билардим. Унинг беназир адиблигини эшитгандим. Аммо оғир қисмати ҳақида, ёзган асарлари ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Иттифоқо, бозор-ўчар қилиш учун Панчшанбе бозори сари бордим. Иккинчи қаватнинг қатор магазинларини четлаб, ўзимга керакли буюмни олиш учун жадал кетаётиб, оёғимга нимадир илашганини сезиб оёқ остимга қарадим. Бир парча журнал варағи экан. Энгашиб олдим. Бу – исми мўъжиза каби бўлган Унинг ҳақдаги мақоланинг бир бўлаги эди. Мен Уни шундай танидим. Ҳолбуки, мақола муаллифи ҳам уни мен каби тасодифий таниган экан. У исми йигирманчи аср жаҳон адабиёти саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзилган Марсель ПРУСТ эди.

У «Йўқотилган вақтни ахтариб» туркум романлари билан жаҳон романчилиги тарихида инқилоб ясаган адиб экан. Унинг исмини дорилфунун партасида эшитмаганим алам қилди. Талабалигим армонлари ёдимга тушди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ШУ ВАТАНДА ЎЛМОҚ БАХТИН БЕР!

hasanboyҲасанбой Ғойиб (1968 йили туғилган)

Ҳасанбой Ғойиб 1968 йилнинг 1 январида Тожикистон Республикаси Турсунзода (Регар) шахрида туғилган.
Ҳасанбой Ғойибнинг 2001 йилда «Висол», 2002 йилда «Рухим ранглари», 2004 йилда «Уйғониш фасли», 2007 йилда «Кўнглим гуллари», 2012 йилда «Юракнинг маҳзун тунлари», «Ҳажрида куяр кўнгил» номли китоблари чоп этилган.
Шоир шеъриятининг асосини икки халқ – тожик ва ўзбек халқлари дўстлигини тараннум этгувчи, инсонларни эзгуликка, иймонга чорловчи шеърлар ташкил этади.
Рус шоирлари Иван Бунин, Валентин Сидоров, Аполлон Майков ва тожик шоирлари Мирзо Турсунзода, Носиржон Маъсумий, Лоиқ Шерали, Гулназар, Рахмат Назрий, Гулрухсор, Зулфия Атойи, Камол Насрулло, Раънои Мубориз, Нуқраи Суннатниё, Мехмон Бахти, Сайидали Маъмур ва бошқаларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.
Бир нечта шеър ва кўшиқлари тожикистонлик ва ўзбекистонлик ҳофизлар томонидан ижро этиб келинмокда.

НАВОИЙ

1

Ишқ барқидан тушди менинг жонимга ўт,
Жон недирки тушди хонумонимга ўт.
Навоийни мутолаа айлаб эрдим,
Ҳоким ўлди хар лаҳзаю онимга ўт. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Онам, онагинам!..

 

лоик модарЛОЙИҚ

Тожикистон халқ шоири

Одил Икром таржимаси

ОНАМГА

Ўтириб сандалнинг бир чеккасида,
Тунларда кўз юммай, оҳ, қари онам,
Сен, балки, куёвлик тўнин тикарсан,
Дилда ниятларинг бўлиб бир олам.
Куёвлик тўнини қаддимда кўриб,
Тўй куни ушалсин армонларинг то,
Токи, ёшлигингнинг ранги, чиройи
Қайтадан порласин ва берсин жило.
Онажон, қудратли, титроқ қўлингга,
Қанийди, айласам жонимни фидо!

Хира тортиб қолган кўзларинг, излаб,
Игнанинг кўзини тополмайди гоҳ.
Сенинг мўъжизакор қўлларинг букун
Қалтирар кексалик чангали аро.
Шунда ҳам тикардинг гуллик дастурхон,
Ҳар нақшига бериб заргарона зеб.
Маърака-тўйларда, одамлар ичра,
Токи, обрўйимиз тўкилмасин деб.
Умидинг дунёси нечоғ кенг, шинам…
Онам, онагинам!.. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ЯХШИЛАРНИ АСРАНГ ОДАМЛАР! (Қисса)

Шарипов суратиҲайдарқул Шарипов

Бу йилги қиш мисли кўрилмаган даражада қаҳрли келди. Тийрамоҳнинг хуснига зеб бергувчи олтинранг ва кирмизи япроқлар атроф-жавонибга ўзгача бир тароват бахш этаётган ва ҳали улар новдалар билан видолашиш мутлақо хаёлига келмаган бир пайтда тинимсиз йигирма кун ёмғир ёғиб турди. Сумбуланинг авж палласи бордир, Сирдарё соҳиллари узра ястаниб ётган поёнсиз шолизор майдонлардаги донга тўлиқ бошоқларнинг бошлари эгик, офтоб нурида ял-ял товланади. Баъзи бир майдонларда эндигина ўроққа тушишган. Узундан узоқ ва эзилиб ёққан ёмғир туфайли ўроқ мавсумини давом эттиришнинг имкони бўлмай қолди. Бундан бир-бир ярим ҳафта муқаддам ўримга ҳозирлик кўрилиб, уватларнинг ҳар-ҳар жойи ўпирилиб, суви чиқариб юборилган шолипоялар қайта бошдан сувга ғарқ тўлди. Ҳали баданидан нами аримаган шоли дасталари сув бетида қалқиб қолди. Эрта баҳордан тийрамоҳнинг ўрталарига қадар ўз ўзанига сиғмай, соҳилларига бош уриб, мавжланиб оққан Сирдарё, гарчи кузга келиб, хийла ҳовуридан тушган эрсада, узлуксиз ёмғирдан сўнг, яна безовталаниб қолди. Зилолдек сувлари яна пўртанага айланди. Шусиз ҳам лиммо-лим ёмғир сувларига тўлган шолипояларга бу азим дарёнинг сизот сувлари ҳам қўшила бошлади. Яқин –яқингача ҳосилга ғарқ ҳадсиз –ҳудудсиз шолизор майдонлар сувга кўмилган, у ер, бу ерда бир пайтлар денгиздек мавжланиб ётган бепоён ҳосилдор ерларни эсга соладиган шоли бошоқлари кўзга ташланиб қолади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Мунаввар Ойматова: ЭЗГУЛИК ҚЎШИFИ

munavvara_oymatova(Чабуа Амирэжибининг «Дата Туташхиа» мутолаасидан сўнг)

Дата Туташхиа… Мен ўқиган китоб қаҳрамонлари орасида Сен суюклигимсан. Чунки мен ҳамиша янги китоб топа олмаганимда ёки дунёнинг ёлғон қўшиқларидан чарчаганимда Сен ҳақингда ёзилган китобни ўқиб ҳузур қиламан. Беихтиёр Кавказ тоғларида ҳозир ҳам сенинг каби мард абраглар борми экан дея ўйлай бошлайман.

Дада Туташхиа… Умр бўйи фақат Эзгулик истаб, ўз ўғли қўлидан ўлим топган жавонмард. Шунда ҳам мардона, лошини душманга кўрсатишни раво кўрмай ўлган паҳлавон.

Дада Туташхиа… Мен Сен кезган жойларни кадам бақадам сенинг билан кезиб чиққанман. Ишонасанми (Китоб ўқиш асносида, албатта)? Гўзал мегрел тилини ҳам тушунаман. Назаримда, бу тил мардлик тили. Чунки бу сенинг тилинг. Ўз умрингни сен фақат Эзгуликка хизмат қилишга бахшида этиб, зору саргардон кездинг. Гоҳи Грузиянинг гўзал гўшаларида, гоҳи Русиянинг бағри кенг ўрмонларида, гоҳи Туркиянинг нотинч тоғларида. Қаерда Ҳақ учун кураш керак бўлса, Сен ўша ерда ҳозир эдинг. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ОДИЛ ИКРОМ: ТАҲАММУЛ

odil ikrom5Бу китобимни акам ҚОДИРХОНнинг ёруғ хотирасига бағишлайман.

Одил ИКРОМ – 1960-йил, 26-январда Исфара шаҳрининг Кўлкент қишлоғида туғилган. «Уфқ дарахти»(1991), «Таҳажжуд»(2007), «Узлат»(2012) номли шеърий китоблари нашр этилган. Муҳаммад Иқбол, Нақибхон Тўғрал, Фуруғ Фаррухзод, Нодир Нодирпур, Лойиқ, Фарзона, Сайидали Маъмур, Аҳмаджон Раҳматзод, Озарахшнинг шеърий тўпламларини, Заҳирий Самарқандийнинг «Хотинлар макри», Муҳаммад Субҳоннинг «Қора чироқ» насрий асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Айни пайтда Жалолиддин Румийнинг «Маънавий маснавий» асарини ҳамда Мирзо Абдулқодир Бедилнинг маснавийларини ўзбек тилига ўгирмоқда. 1990-йилдан буён СССР Ёзувчилари Иттифоқининг аъзоси.

***

Таҳаммул – Тоқат, Сабр, Чидам…
Имомга иқтидо қилган ҳар обид қалбида, махфийми, жаҳрийми, ўз нияти бўлгани каби, «шеър гирдоби»га ташланган ҳар қандай Истеъдод, кашф этилган маълум Маъно қаърига ўз умиди билан бирга интилади ёки забт этилган маълум бир юксакликдаги Мавлога эргашади. Интиҳоси ноаён ушбу муҳлатда маълум маънолар қаъри қаърсиз, маълум юксакликлар чеки чексиз эканлиги аён бўлади… Иқтидодан Фанога қадар чўзилган олис, машаққатли, илоҳий ҳақиқатларни идрок қилиш йўлидаги гумроҳнинг энг содиқ ҳамроҳи Таҳаммулдир… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Мунаввара Ойматова: «Койиш»даги киноя

cholponЧўлпон бу шеърида замонавий ўзбек мактаблари ўша пайтда ҳаёт ва мамот масаласи эканлигига ишора қилмаганмиди?

Ҳар бир ижодкор ўз даврининг ёниқ виждони бўлади. Бу виждон унинг ҳар бир сўзида ўз ифодасини топади. Ўз даврининг оташнафас шоири бўлган Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон ижодининг асосий қисмини ташкил қилган шеърияти миллат қайғуси, миллат дарди билан тўлиб тошган бир уммондир. Бу шеърият бадиияти ҳақида сўз юритишдан кўра, унда акс этган шоир ижтимоий-сиёсий қарашларига тўхташ мақсадга мувофиқдир.

Шоирнинг ҳар бир шеъри миллат келажаги қайғуси билан йўғрилган бўлиб, йигирманчи аср бошидаги жадид қарашлари Чўлпонни ҳам четлаб ўтмаган эди. Айни маориф масаласи миллатнинг оғриқли муаммоси эканлигини чуқур ҳис қилган шоирнинг илк ҳикоясидан тортиб шеърлари, ва ҳатто «Кеча ва Кундуз» романида ҳам бу муаммо ўз ифодасини топган. Чўлпон шеърлари ичида бизнинг диққатимизни тортган «Койиш» шеъри ҳам айнан шу муаммога бағишланган бўлиб, аччиқ киноя билан тўлиб тошган бу шеърни даврга, давр сиёсатига памфлет десак бўлади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn