Асқар Маҳкам – ҳақпараст ва эркпараст шоир!

hasanboy goyib

 

Ҳасанбой Ғойиб

«Эрк» дединг бўғзингни қиличлар тилди
Ва сўзлар дорига осилдинг»

«Ҳақ» деган шоирнинг кесувлик умри
Яшардинг безабон қул бўлганингда.
Бари бир сиртмоққа борардинг тўғри
Халлож замонида туғилганингда».

Асқар Маҳкам.

Ҳақпараст шоир ва форс-тожик адабиётининг нуқтадон билимдони(мутаржими) шодравон Асқар Маҳкам замонамизнинг маърифатли шоирларидан эди. Асқар Маҳкам ўзбек адабиётини форс-тожик ва туркий классик шоирларимизнинг адабий меросидан сарчашма олган пурмазмун ижоди билан бойитди.

Чақмоқдек умр кўрган шоирнинг Тошкенти азимда «Наврўз», «Ибодат», «Ишқ», «Таважжуҳ», «Тазарру», «Маънавий-маснавий» китобининг биринчи дафтари таржимаси, «Авесто» таржима китоблари, Душанбеда «Ҳақ», «Оқ китоб»номли китоблари, Эронда «Табриз дафтари», Мавлоно Румийнинг «Шамсий Табризий» ғазаллари таржима китоблари чоп этилди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Хўжандда ”Назм ва Наво” кечаси

303473_359177767527566_697241705_n

 

Шу йилнинг 2 май куни Хўжанд шаҳрида Тожикистон Ёзувчилар Иттифоқининг Суғд вилояти бўлими 60 йиллиги ва ”Суғд ҳақиқати” вилоят ҳукумати нашрининг 20 йиллигига бағишланган вилоят ўзбек ижодкорларининг ”Назм ва Наво” кечаси бўлиб ўтди.

Тадбир пайтида олинган суратли лавҳалар билан танишинг.

Суратда: ”Суғд ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Фарҳод Жўраев, шоира ва олима Мунаввара Ойматова, шоир хожи Шариф Нуриддин. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Мирзо Турсунзода: Шеърлар

2_Mirzo_s_zhenoy_1Мирзо Турсунзода 1911 йил 2 майда Ҳисор туманидаги Қоратоғ қишлоғида туғилган.
«Шеърлар»(1939), «Ёшлик совғаси»(1947), «Менинг асрим»(1973), «Танланган асарлар»(1961-1962, икки томлик), «Олов посбони»(1977), «Куллиёт»(1971-1985, тўрт томлик), «Қалблар ошёнида»(1981), «Танланган асарлар»(1981, икки томлик), «Боқий нур»(1981), «Одамийлик сайёраси»(1981), «Танланган асарлар»(1985) каби шеърий тўпламлари (тожик ва рус тилларида), шунингдек, «Юрт қуёши»(1936), «Хазон ва баҳор»(1937), «Ҳасан аравакаш»(1954), «Осиё овози»(1957), «Гангдан Кремлгача»(1970), «Жонгинам»(1960) достонлари, «Ҳукм»(1934), «Роҳатхон»(1935)пьесалари, «Хисрав ва Ширин(1936, А.Деҳотий билан биргаликда) шеърий драмаси, «Восе қўзғолони»(1939, А.Деҳотий билан биргаликда) мусиқали драмаси, «Тоҳир ва Зуҳра»(1944), «Келин»(1945) опералар либреттоси муаллифи. Тожикистон халқ шоири(1961).
А.С.Пушкин, Т.Шевченко, Некрасов, Жамбул, Ш.Руставели, Зулфия каби қардош халқ шоирларининг шеърларини тожик тилига таржима қилган. 1934 йилдан буён СССР ёзувчилари Иттифоқининг аъзоси.
Халқаро Неру мукофоти совриндори.(1967) Тожикистон жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмоннинг 2001 йил 7 майдаги Фармони билан М.Турсунзодага «Тожикистон қаҳрамони» унвони берилган.
1977 йил, 24 сентябрда Душанбе шаҳрида вафот этган.

1868 Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ОДИЛ ИКРОМ: УЗЛАТ

odil ikrom3 Акам САЙФУЛЛОХОНга бағишлайман

Одил ИКРОМ – 1960-йил, 26-январда Исфара шаҳрининг Кўлкент қишлоғида туғилган. «Уфқ дарахти» (1991), «Таҳажжуд» (2007), «Таҳаммул» (2012) номли шеърий китоблари нашр этилган. Муҳаммад Иқбол, Нақибхон Тўғрал, Фуруғ Фаррухзод, Нодир Нодирпур, Лойиқ, Фарзона, Сайидали Маъмур, Аҳмаджон Раҳматзод, Озарахшнинг шеърий тўпламларини, Заҳирий Самарқандийнинг «Хотинлар макри», Муҳаммад Субҳоннинг «Қора чироқ» насрий асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Айни пайтда Жалолиддин Румийнинг «Маънавий маснавий» асарини ҳамда Мирзо Абдулқодир Бедилнинг маснавийларини ўзбек тилига ўгирмоқда. 1990-йилдан буён СССР Ёзувчилари Иттифоқининг аъзоси.

ДУНЁНИНГ ТАГИ

Бир ёнда ғам, бир ёнда беғам,
Қон қонга, жон жонга қасд экан.
Жон қадрига етайин десам,
Куйган жоннинг қадри паст экан.

Мунофиқлар ёрнинг ишқидан
Маст бўлмаган майпараст экан.
Номи улуғ экан ризқидан,
Оҳангидан авжи паст экан.

Балогардон бўлмади ҳеч ким,
Чунки, бало забардаст экан.
Бу дунёнинг тагига етдим,
Бу дунёнинг таги паст экан… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Отабек Ғойибов: Икки ҳикоя

otabek goyibovТАМҒА

(Ҳикоя)

-Қайт уйга, сенга айтяпман, қайт, – Алиқул синглисини қайтармоқчи бўларди-ю, ўзи пиқиллаб йиғлаганича қишлоқдан йироқлашиб борарди.
– Акажон, мени ҳам бирга олиб кетинг, — дея синглиси йиғлаб кетидан қолмасди.
Ортига қарамасликка интилса-да, жигаргўшасига ачиниб қайтгиси келарди-ю, бироқ бошқа чораси йўқдай, инграниб йўлида давом этарди у. Анча олислаб қолгандан кейин қайтиб кетар, дея кўнглидан ўтказди. Бироқ, тўхташга қурби етмай кетаркан, хаёлига куни-кеча бўлиб ўтган воқеалар қуйилиб келаверди. Қаттиқ калтакланганиданми ёки тирик етим қолганиданми, хўрлиги келиб тонг отгунча ухлай олмади: аъзойи баданининг зирқираб оғригани бир тарафдан қийнаса, иккинчи томондан бир меҳрибон киши топилмаганидан, ўксиб-ўксиб йиғларди. Кўзи илиниши билан қора либосга бурканган олабўжи бостириб келарди-ю, «Сен ўғрисан, сен ўғрисан» дея борган сайин овозини баландлатиб пўписа қиларди ва бўғмоқчи бўлаётганида босинқираб уйғониб кетди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Мунаввара Ойматова: Румий дунёси

munavvara_oymatovaНАВОИЙ ва РУМИЙ

(Илк чизгилар)

Мумтоз Шарқ оламида шундай зотлар борки, улар бири-бирининг нуридан ҳарорат олгандир. Худди Қуёш системасидаги сайёралар ҳар бири ўзх меҳварида ҳаракатланиб, бир-бирига нур таратгани каби улар ҳам бир-бирларидан нур ва ҳарорат олганлар.

Тасаввуф олами гўзал ва нажиб тасаввуф адабиётини яратди. Тариқатлар бу адабиёт учун йўл вазифасини бажардилар. Тариқатлар – тасаввуф оламининг улуғ мақсади сари интилган йўллари бўлиб, гўё юксак тоғ устига борилаётган минглаб сўқмоқлар улар.

Бу илк чизгиларда икки буюк таълимотга мансуб икки улуғ аллома йўлларининг айрим жиҳатларига имкон қадар назар ташлашни ихтиёр этдик. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ҳайдарқул Шарипов: Икки ҳикоя

Шарипов суратиФақат соф муҳаббатгина инсон ҳаётига беназир мўъжизалар бахш эта оладиган илоҳий неъматдир.

БЕМОР

(Ҳикоя)

Ҳафтанинг душанба куни бўлгани боис, бўлимда бошқа кунларга хос сокинлик унчалик сезилмайди. Бу ерда тартиб шундай… Ҳафтада бир маротиба даволанаётган беморларни шахсан профессорнинг ўзи кўрикдан ўтказади. Ҳар бир беморнинг касаллик тарихини кўриб чиқади, танишади, олиб борилаётган муолижа ишлари ва унинг натижалари билан қизиқади. Ва энг муҳими, беморларнинг руҳияти ва соғайиб кетишига бўлган умид учқунлари профессорнинг назаридан четда қолмайди. Бу борада бўлим мудирига, шифокорларга тавсиялар беради, иш жараёнида бирон-бир сусткашлик ва бепарволикка йўл қўйган бўлса аяб ўтирмайди.
Шу сабабдан бўлса бордир, бўлимда эрталабдан ўзгача жонланиш… Ҳали соат миллари тўққизга етиб улгурмасданоқ палаталар, даҳлизлар, дераза ойнаклари, артилган шишадай тозаланди. Беморларнинг устки кийимларидан тортиб чойшаблару-дераза пардаларигача, сочиқлардан тортиб ёстиқ жилдларигача алмаштирилди. Ҳаммага бўлмаса ҳам, профессор кўригида иштирок этадиган кафедра илмий ходимлари, бўлим мудирлари, даволовчи шифокорлар ва навбатчи ҳамшираларга гарчи унчалик янги бўлмасада, ҳар ҳолда ҳали оҳори тўкилиб улгурмаган халатлар тарқатилди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ҳуснинисо Аҳмедова: Ҳасрат

husiniso ahmedovaҲикоя

Сен туфайли бир мискинга қанча жабру зулм-ай,
Нечун мени ёт қўлларга бериб қўйдинг, Гулим-ай?

Дилмурод Ҳожимуродов

Кўҳак чўққиларидан оппоқ булутлар тўдаси адир этагига ёпирилди. Ёнбағирга улкан парқу тўшал-гандек теварак шаффоф тус олди.
У пахта тераяпти, у пайкалдан бу пайкалга югуриб, худди биров териб оладигандек, қизғониб, жониқиб. ҳар пахталарки лўппи-лўппи, чаноқлар-дан тошиб турибди.
Ҳаво намланди. Кўҳакдан муздек шамол эсиб, юзига этни сескантирувчи совуқ эпкин сепиб ўтди. Осмонда юракни зирқиратувчи хиралик, бўғиқлик пайдо бўлди. ўқариққа шовиллаб кирган сув қуюқ қон тусида. Тўлиққан булутлар карвони оғир силжиш билан унинг устига бостириб кела бошлади. Эрининг дағал овозини аниқ эшитди, лекин ўзини кўрмади:
«…Ўв, юр тоққа чиқамиз, лолага». Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Исмоил ҚАЮМОВ: Ишқ ибтидоси

PAPAYA“Тун – мен ёзган,
Тонг – сен ёзолмаган хат..”

Одатда, янги шеър ўқисам ва бу шеър кўнгилга ўтирса, ҳаяжонланиб юраман. Қувончимни ким биландир бўлишгим келади. Бу галги қувончим сабаби, Шуҳрат ШОКИРдан кейин анча сукунатдан кейин Хўжанд шеър майдонига ЎЗ ШЕЪРи билан тушган Исмоил Қаюмов шеър гулдастаси эди. Унинг вилоят газетаси редакциясига келган шеърларига сал иштибоҳ билан қараб, менга, “Шу йигитнинг шеърларини бир кўриш керак. Ўзиникимикан?”, дейишди шеър билгичлар. Камина бу йигитни танимаслигим боис, “Хўп”, дедиму, уни қаердан топаман деб ҳайронлигимни уларга билдирмадим. Бир куни…(Қандай яхши “Бир куни”деб бошланаувчи яхши кунлар!) эшик таққилаб, камсуқум бир йигит, ўзини Олимжон Абдуллаев мен томон йўллаганини айтди. Қўлимга шеър дафтарини тутқазди. Биринчи мисраёқ қаршимда бу Исмоил Қаюмов эканлигини, редакциядаги иштибоҳлар ноўрин эканлигини айтиб турарди.

“Соғинчдан тикилган либос”(Исмоил Қаюмов)ни эгнига кийган Янги Шеърлар кўнгилга баҳорий найсон бўлиб кирди. Рости, қувондим. Суҳбат табиий шеърдан бошланди. Табъ ва шеър таниш фасоҳатига тан бериб, ёзганларини олиб қолдим. Сабрим етмади. Иккитасини фейсбук интернет саҳифасига қўйдим. Интернет саҳифасида эса яна шеър билгичлар “ёқади” деган эътирофни билдиришди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ШУҲРАТ ШОКИР: Муаззам нурлар

shuhrat shokirКўнгилнинг маҳзун наволари. ..

Тожикистонлик истеъдодли шоир  ШУҲРАТ ШОКИР шеърларидан баҳраманд бўлинг.

ЎТИНЧ

Бўғзимда шамолнинг ёзғириғидай
Бир нидо уйғонар, оташин нидо.
Овозимни бўғманг бир бор қичқирай,
Менинг йўқсил қалбим бўлмасин адо.

Қўрқманг, сокин осмон кетмайди титраб,
Юлдузлар тўкилиб кетмайди нохос.
Йиртилса қақраган бўғзим йиртилар,
Йиртилса сукунат йиртилар холос…

* * *

Ўзим билан ўзим
Қолдим дафъатан,
Мени тушунганлар йўқолди изсиз.
Эвоҳ, афтодаҳол турган дарахтлар,
Ҳеч қачон сиз мени англаёлмайсиз.
Ўзи нима гуноҳ қилдим,
Эрта кеч
Бир бутун кўнгилни қилгандим орзу. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ОДИЛ ИКРОМ: ТАҲАЖЖУД

odil ikromТожикистонлик истеъдодли шоир Одил Икромнинг ”Таҳажжуд” шеърлар тўплами.

ИШҚ

Мен, фақат, кўнгилнинг хизматкориман,
Унинг истагини этурман адо.
Қурбақа, қурбақа, қурбақагинам,
Мен сенинг кўчангда юрган бир гадо.

Захкан ариқларда ой синар чил-чил,
Ям-яшил тўнингдан мўралайди тун.
Мендан қолиб кетар бир кун бу кўнгил,
Мен подшоҳ бўламан, ишонгил, бир кун.

Мен бездим жонимга теккан ўйлардан,
Ишончим қолмади на ёр на дўстга.
Кимгадир ишониб аро йўлларда
Қолиб кетдим илон ташлаган пўстдай.

Ўл десанг, сен билан бирга ўлайин,
Мен ҳам ёш эмасман, сен ҳам қаридинг.
Сенга подшоҳлигим ёқмайди, тайин,
Менга ёқар сенинг қурбақалигинг. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Мунаввара Ойматова: «БЕДАРДЛАРГА БЕРМА ШЕЪР ЖУНУНИНИ»

munavvara_oymatovaБеназир шоира Эмили ДИКИНСОНга бағишлайман.

ХАЁЛ ПАРВОЗИ

1

Олам ва ОДАМ ҳақидаги баҳсу мулоҳазалар мангу давомийлик касб этгани каби Шоиру ШЕЪР ҳақидаги суҳбатлар ҳам Олам каби қадимий ва боқий мавзудир. Ҳар вақту замонда ҳар ким ўз нуқтаи назарини баён этган. Барибир ечим ечилмай қолаверган. Чинакам ЕЧИМ Шеърхон қўлида титиғи чиқиб кетган китобу унинг қалбида уйғонган ҲАЙРАТ эканини унутмаган ҳолда , биз ҳам баҳоли қудрат буюклар қошида узр айтиб, бу борадаги ўз мушоҳадаларимизни баён этмоқчимиз.

* * * *

ШЕЪР – РУҲ ва АҚЛ ҳосиласи. Руҳнинг тахайюл осмонига парвози. Ақлнинг тафаккур оламидаги ОЛАМдан ҳайрати.
ШЕЪР – ХАЁЛнинг ҲАЙРАТ осмонидаги рақси. Шоир руҳиятидаги жазб ва жазаванинг сўзлардаги жилваси. ҲАЙРАТнинг шиддатли сели. КЎНГИЛнинг тахайюл ва таҳайюр салтанатидаги сайри.
ШЕЪР – шоирнинг лаҳзалик туғёни, исёнининг мангулик умри.
ШЕЪР – аждод-авлодларнинг қонидан қонига оқиб ўтгувчи Ҳасрати, Суврати, Сийрати, Сўзларда, мисраларда, бандларда гапиргувчи тарих, бугун, келажак, эрта, тонг, чошгоҳ, оқшом,тун…
ШЕЪР – Инсон қон томирларида оқаётган шарқироқ сой, дарё, уммон.
ШЕЪР – жаннатдан қувилган ОДАМнинг излаётган жаннати. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ҳайдарқул Шарипов: Шеърият ва умр мазмуни

Шарипов суратиБоғда йўқолди

(Бир шеър тарихи)

Тожикистон ўзбек шеърияти ҳақида гап кетгудек бўлса, кўплаб ижодкорлар қаторида, табиийки, хассос шоир, файзли қалам соҳиби, устоз ижодкор Хайрулла ака Оқмирзаевнинг номи алоҳида ҳурмат ила тилга олинади. Ярим асрдан буён ёш авлодга таълим-тарбия беришдек шарафли касб соҳиби бўлиш билан бирга, умрининг бирор лаҳзасини ижодсиз, шеъриятсиз тасаввур эта олмайдиган бу табаррук инсон ижод маҳсули билан бугунги кунда ошно бўлмаган маърифат аҳли камдан-кам топилса керак. Устоз Хайрулла аканинг ижодида она васфи, Ватан мадҳи, муқаддас заминга, дўстга, ёрга садоқат каби юксак инсоний туйғулар авж пардаларда тараннум этилади. У кишининг халқчил, содда ва равон, баъзида эса бироз ҳажвга йўғрилган сатрлари шеърият ихлосмандлари онгига тез етиб боради, қалб тўридан жой олади.
Бундан бир неча вақт муқаддам маҳаллий матбуот саҳифаларида юз кўрсатган устоз шоир қаламига мансуб «Боғда йўқолди» номли шеъри ҳақида алоҳида фикр юритишни лозим топдик. Суҳбатимиз дебочасида эса, ушбу шеърни тўлалигича назм мухлислари диққатига ҳавола этмоқдамиз. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

ОДИЛ ИКРОМ: ИҚТИДО (Шеърлар)

_odil_ikrom_Одил ИКРОМ – 1960-йилда Исфара шаҳрининг Кўлкент қишлоғида туғилган. «Уфқ дарахти» (1991), «Таҳажжуд»(2007) номли шеърий китоблари нашр этилган. Муҳаммад Иқбол, Нақибхон Тўғрал, Фуруғ Фаррухзод, Нодир Нодирпур, Лойиқ, Фарзона, Сайидали Маъмур, Аҳмаджон Раҳматзод, Озарахш шеърларини, Заҳирий Самарқандийнинг «Хотинлар макри», Муҳаммад Субҳоннинг «Қора чироқ» насрий асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Айни пайтда – Мирзо Абдулқодир Бедилнинг маснавийларини ўзбек тилига таржима қилиш, «Тожик шеърияти антологияси» китобини тузиш ибтидосида. «Иқтидо» номли шеърий китоби – нашр арафасида. 1990-йилдан буён СССР Ёзувчилари Иттифоқининг аъзоси.

Ушбу китобимни акам Қодирхоннинг азиз хотирасига бағишлайман.

МЕНИНГ ДАРЁЛАРИМ

Шеър балосига қачон йўлиққанимни, ҳарчанд уринмай, эслай олмайман. Шеърий китобларга эҳтиёж сезмаганман. Зеро, қишлоғимиздаги бир имонли отиндан яширинча сабоқ олиб юрган опам, қўли бўшади дегунча, араб имлосидаги қалин жилдли китобни очиб, азбаройи кўп эшитмоқдан менга деярли ёд бўлиб кетган «Бисмиллодин баён айлаб, ҳикмат айтиб, толибларға дуру гавҳар сочдим мано…» деб бошланувчи узундан-узоқ шеърни буро-бурро қироат қилганда, бўғзимгача танчага тиқилиб эшитардим… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Мунаввара Ойматова: Табу (роман)

munavvara_oymatovaТожикистонлик адиба ва олима Мунаввара қаламига мансуб ”Табу” романи. Илк бор эълон қилинмоқда.

Тақдирларни ўйнар қўғирчоқ қози.

Шарль БОДЛЕР

Атиқа хона ўртасида гарангсиб бу суратларни қачонлардир кўргандек, ўзи уларда қачонлардир яшагандек, бунинг устига суратларда ўзини яланғочдек ҳис қилиб уят аралаш қўрқув ичида саросимада турарди. Иштиёқ билан бўёқларни палитрада аралаштираётган Шаҳриёр Атиқа ҳолатига эътибор берганича йўқ. Унинг ягона тилаги: Фурсатни бой бермаслик. Атиқа назаридан ҳеч нарса қочиб қутулмагани учунми, Шаҳриёр ҳолатидаги шодумонликни тушуниб турарди-ю, аммо нечун шошилаётганлигини тушунолмасди:
–Вақтимиз кўп-ку. Нега шошиласан, Шоҳ?! – томоғини қириб ўтгудек савол Атиқанинг гаранг аҳволи тажассуми эди.
– Ати, жонгинам, биласанми, нима? Ичимда кимдир тез-тез деяпти. Мен нима қилай? Унга қулоқ солайми, сенгами? – бармоқлари бўёқларга беланиб кетса ҳам парво қилмай ўз ишида давом этаётган Шаҳриёр ишора билан уни хона тўридаги тўшак солинган каравотга ястаниб ётишга ундади.
Атиқа бирин-сирин либосларин еча бошлади. Гўё минг йилдан буён у натурачилик билан шуғулланаётгандек бемалол эди. Шаҳриёр назаридан четда қолаётган ҳолат эса асли бошқача мақомдадир. Атиқа хонада ҳеч ким йўқ деган тасаввур билан бемалол яланғочланаётган бўлса ҳам хаёли хона деворларига осилган суратларда кезиниб юрарди. У кўзини шу суратлардан бирига қадаганича Шаҳриёр қаршисидаги ўринга ётди… Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Отабек Ғойибов: Оқ туялар қайтганда (қисса)

599134_352378651546881_1270038221_nОтабек Ғойибов – таниқли журналист, Абулқосим Лоҳутий номидаги Тожикистон Журналистлар Иттифоқи мукофоти совриндори. Бугунги кунда у Тожикистон республикаси ҳукумати қошидаги телевидение ва радио эшиттиришлари комитетининг «Овози тожик» радиоси ўзбек тили бўлими катта муҳаррири, телевидениенинг биринчи каналида «Ахбор» идорасининг ўзбек тилидаги кўрсатуви муҳаррири вазифасини ижро этмоқда. Шунингдек у ёзувчи сифатида ҳам китобхоналарга ҳикоялари ва қиссалари билан яхши танишдир. «Оқ туялар қайтганда» қиссаси муаллифнинг учинчи китоби ҳисобланади. Ёзувчи томонидан, инсон қийинчиликларга дуч келганда уни қай тарзда ҳал этиши, одамларнинг ўз бурчларини оғир дамларда қандай бажариши ва шахсиятнинг мудҳиш дамларда тобланиши ҳамда тикланиши биринчи планга олиб чиқилган. Барча қилинган эзгуликлар эвазига берилган инъом баҳосиз эканлиги кишини бефарқ қолдира олмайди. Унда инсоний меҳр-муҳаббат, қабиҳлик, қотиллик ва зўровонлик устидан устин келиши акс эттирилган.
Ёзувчининг бу асари кенг китобхонлар оммасига манзур бўлади, деган умиддамиз. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Тақдир ҳукми (қисса)

abdulhoshim abduraxmonovАбдулҳошим Абдураҳмонов, Тожикистон, Панжакент.

****

Бу ҳаётий ҳикоя қандай бошлангани шу вақтгача мени қизиқтириб келар эди. Бугун қиссасини ўқиб бўлгач, уни якуний қисми – хотимасидан қониқиш ҳосил қилмадим. Бу асар менга жуда ҳам яқин инсон- яқинда муборак 60 ёшлик тўйларини нишонлаган устозим ва тоғам- Абдулҳошим Абдураҳмоновнинг  (суратда) муҳаббати ва армонлари ҳақида. Балки, асардаги воқеалар бир кун келиб биз кутмаган тарзда, умуман бошқа томонга қараб ўзгарар. Ҳикоя яна давом этар… Мен бунга ишонаман. Акс ҳолда, ҳаёт деб аталмиш бебаҳо неъматнинг қадрига етмаган бўламиз. Тақдир бизларни кечирмайди… Биз эса – ўзимизни…

Юсуф Расул

****

Муқаддима

-Юринг,- деди бир куни дўстим Қаҳрамон, -дўстимиз Ғайратжоннинг уйига бориб, ундан хабар олиб келайлик.Ғайрат меҳнат таътилига чиққан.Уйида бўлиши керак.
Биз Қаҳрамон билан Ғайратжон истиқомат қилаётган Гулзор қишлоғига унинг машинасида йўл олдик.Ҳақиқатдан ҳам Ғайрат уйида экан, бизни қучоқ очиб кутиб олди.
-Бормисан, Ғайрат, нима уйингда тухум босган товуқдек ўтираверасанми?-Қаҳрамон ҳазил қилиб дўстини бағрига босди.
-Тўғри айтасан, Қаҳрамон , ижодкор одам тухум босган товуққа ўхшаркан. Ижод қиляпман. Отпускам вақтида асаримни тугатиш ниятим бор. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Хайрли Тонг

тонгОЗАРАХШ

Тонгингиз хайрли бўлсин,
Отамнинг
Айвони остида саф тортган қушлар.
Хайрли тонг, сизга, эй мусичалар,
Онамнинг ёдидай мушфиқ, муштипар…

Меҳр бахш айлаган дийдорингизни
Кўриб, мен бир лаҳза унутдим ғамни.
Маҳзун дийдорингиз эслатар менга,
Сизлардай муштипар, онагинамни…

Онам суяр эди мусичаларни,
Мусо Калимуллоҳ қуши, дерди у,
Улар хайр-барака дуосин ўқиб,
Ҳар қайси даргоҳга тилайди ёғду. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Мунаввара Ойматова: Буғдой бошоғи (қисса)

munavvara_oymatovaЖаннатдан қувилган Одам Ато билан Момо Ҳаво илоҳий ишқдан ҳам мосуво бўлишганмиди? Улар минг йилларки бир -бирларига талпиниб, ўз саҳфу хатолари, гуноҳлари сабаб йўқотиб қўйганлари – ишқни, муҳаббатни излашади. Гулшан ва Маъсум ҳам шундай азалий дардга гирифтор бўлишган. Ишқ истаб кўнгиллар айрилган… Ўртада айрилиқдек руҳий, илоҳий масофа бор. Кўнгилдаги бу масофани босиб ўтмасдан ишққа восил бўлиш мумкин эмас.
Тожикистонлик адиба Мунаввара Ойматованинг эътиборингизга ҳавола этилаётган ”Буғдой бошоғи” қиссасини ўқир экансиз, асар қаҳрамонлари қалбида туғён урган инсоний муҳаббатдан қалбингиз жунбушга келади. Фақат муҳаббатгина инсонни юксакка кўтариши, улғайтириши, илоҳий дунёга ошно этиши мумкинлигига иймон келтирасиз.

****

Ўттизида ўтин бўлган жондан азиз дугонам Зиёдажон хотирасига бағишлайман.

****

У юра-юра чарчади. Ям- яшил бир гўшада зерика-зерика уйқуга кетди. Кимдир туртдими, ё чўчидими, ҳар нечук уйғонди. Ўзига тикилиб турган нигоҳга кўзи тушиб, «во, ажабо» деб юборди. Буни тилида айтдими, дилидами, билмади. Билгани, қаршисидаги ўзига ўхшаш кимарсанинг ҳайратомуз нигоҳи. Ҳордиқдан ҳориган вужудида нимадир жимирлади. Ўзида ажабтовур уйғониш сезди. Бу илк кўз очган лаҳзасидан бошқачароқ ҳис эди. Нарсалар номини айтишга ўрганган тилидан беихтиёр бир сўз учди: «Кел!» Бу калом чорлов эканини-да у билмасди. Қаршисида латиф назокат билан турган хилқат қимир этмади. Томирларидаги қон жунбушга келди: «Кел!» Малаксиймо париваш ўрнин ўзгартмади. Еру осмон унинг илтижосига қeшилиб айтди: «Кел!»
Шунда қарши томондан бир нидо келди: «Ўзинг кел!»
Сарин саболар ҳукмида у ҳилқат томон равона бўлди. Йўл бошланди. Йўлким, аввали бор, охири йўқ. У ҳали билмасди бу йўл уни қайга элтишини. У билмасди бани Одам эканини. Унинг билгани – қаршисидаги хилқат эди ўша дамларда. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ҳайдарқул Шарипов: Беназир (ҳикоя)

Шарипов суратиТожикистонлик истеъдодли ёзувчи Ҳайдарқул Шариповнинг ушбу ҳикоясини ўқиш жараёнида кўнглингиз тўлиб йиғлайсиз. Инсон ҳаёти нақадар мураккаб ва сирли, кутилмаган воқеаларга тўла эканлигини ҳис қиласиз. Хатолардан тақдирлар яралиши нақадар тўғри эканлиги ёдингизга тушади. Ҳаёт жумбоқлари ва мураккабликлари ичида яшаб, ўзини йўқотмаган инсонлар барибир бир кун келиб ўз мақсадларига эришишларига ўзингиз гувоҳ бўласиз.
*****

Тошкентдай шаҳри-азимдан ҳозирги мўъжазгина шаҳарчага хизмат топшириғи билан келганимга бор-йўғи бир ҳафта бўлди. Янги жой, барибир янги жойда… бегона муҳит, бегона одамлар… Ётсираб, ўзингни чеккага тортиб турасан… Ҳайқириб оқаётган дарёнинг шиддатли оқимига қўшилолмай, чекка-чеккада сарсон-овора хас-чўпакка ўхшайсан, гўё… Бу йилги тирамоҳ ёғин-сочинсиз, офтобли кунларга бой келди. Қиш кириб унинг ҳам сафари яримлаб қолдики, ҳали осмон бир парча булутни кўргани йўқ. Қирчилллама чилла маҳали бундай тафтли-ҳароратли кунларни кутмаганмиди, ёки шу сабаб, қишки уйқудан адашдими, шафтоли ва ўрикнинг қизғич новдаоарида лабга тошган учуқдек куртаклар бўртиб қолди. Тоғда эса бодом қийғос гуллаб берди. Қир-адирларни, тепаликлар бағрини ҳали нимжон, офтоб нурига қониб-қонмаган яшил майсалар қоплади. Қишлоқ кўчаларида гуруҳ-гуруҳ бўлишиб, бойчечак айтувчи болалар кўпайиб қолди.
Бир кунлик ҳаққи қолса ҳам қиш барибир қишлигини қилади. Пешиндан сўнг, аллақаёқдан пайдо бўлган дайди шамол бир зумда ҳаммаёқни тўс-тўполон қилиб юборди. Боягина чарақлаб турган офтоб юзини чанг-тўзондан иборат хира парда тўсди-ю, теварак-атроф бир зумда зулмат ичида қолгандек бўлди. Кечга бориб қор учқунлай бошлади. Тун ярмидан оққанда йирик-йирик узилган хамир зуваласидек лайлак қордан ер юзи из босар бўлди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Аюбжон Лутфий: Муҳаббатнома

ayubjonТожикистонлик ёш, умидли шоир Аюбжон Лутфий меҳмонимиз!

Аюбжоннинг айби йўқ

Аюбжон билан танишувимиз қизиқ бўлди. Техника мўъжизаларидан
бири бўлмиш – интернет укаларимнинг яна биттага кўпайиши сабабчиси бўлди. Бу
гапимдан зийрак ўқувчи биз Аюбжон билан айнан интернет орқали танишганимизни
тушунгандир.

Бу йигитни танишларим рўйхатига қўшишдан олдин анча ўргандим, кимлиги, нима иш
билан шуғулланиши, дўстлари ким-у, улар билан қандай муносабатда бўлади, ҳаммасини
ўрганиб, қандай камчиликлари борлигини рўй-рост айтдим. Мени хурсанд қилган жиҳат
шу бўлдики, Аюбжон қаттиқ танқидларимни жуда самимий қабул қилди ва уларни
тузатишга ваъда берди. Кейин унинг шеърларини электрон саҳифаларда ўқидим.
Аюбжоннинг фикрлари ёшига нисбатан анча каттароқ экани гувоҳи бўлдим. Айниқса, бу
йигитнинг самимийлиги, соддалиги, алдовни билмаслиги шеърларида шундайича кўриниб
турарди. Бир шеърида ошиқ йигитнинг бўлажак қайнонасига кўнглидагини қандай изҳор
этганлиги ифодаланади:

Менинг ишонганим холажонимсиз,
Жонгинамдан ширин жонажонимсиз,
Ўзимнинг иккинчи онажонимсиз,
Ойдек қизингизни менга берасиз.

Аюбжоннинг шеърлари ҳали шеъриятнинг талабларига тўлиқ жавоб бермайди, аммо буни
айбга йўймайсиз, чунки унинг тинимсиз изланиши, бу ишга сидқидилдан меҳр билан
ёндошишини ҳисобга оладиган бўлсак, ижодига ижобий баҳо берса бўлади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Мунаввара Ойматова: Исломни билмай туриб Румийни ўрганиш-таҳоратсиз намоз ўқишга тенг

munavvara_oymatovaМунаввара Ойматова ўзини форсий шеърият шайдоси эканини айтади

Мунаввара Ойматова 1970 йилнинг 9 февралда Душанбе шаҳрида туғилган.

1990-1995 йиллар Хўжанд Давлат университети ўзбек филологияси факултетида таҳсил олган.

1995-98 йиллар университет аспирантурасида билимини оширган ва 1999 йил номзодлик ишини Тошкентда ҳимоя қилган.

Мунаввара Ойматова 1999 йилдан бугунга қадар Хўжанд Давлат университетида фаолият олиб боради.

Олима ”Румий ва ўзбек адабиёти”мавзусида илмий ишни давом эттираяпти.

Унинг 2010 йили ”Мозаика”шеърий тўплами ”Хуросон” нашриётида чоп этилган.

Ўтган икки йил асносида Мунаввара ”Табу” романи, ”Ғусса марсияси” шеърий тўплами, ”Соҳилдаги битиклар” шеърий китобларини ўқувчиларига тақдим этди.

Жорий йил эса, унинг ”Дадамга мактублар” насрий китоби босмадан чиқди.

Мунаввара Ойматова ўзини форсий шеърият шайдоси эканини айтади. Икки фарзанди бор.

Тожикистонлик таниқли ўзбек шоираси ва румийшунос олима Мунаввара Ойматова билан суҳбат Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Акация гуллари (қисса)

Изображение 816Танишинг: Тожикистонлик истеъдодли ёзувчи Ҳайдарқул Шарипов.
Ҳайдарқул аканинг эътиборингизга ҳавола этилаётган бу ажойиб қиссаси унутилиб бораётган инсоний қадриятларимиз ҳақида. Ўқинг, ўзингиз баҳо беринг.

****
У вақтлар Кубарро деворлари лойсувоқ қилинган, бор-йўғи ўттиз хонадондан иборат кўримсизгина қишлоқ эди. Қишлоқдаги энг тадбиркор одам , оқсоқолнинг лойихасига биноан уйлар шундай тартиб билан жойлашган эдики, офтоб чиққандан то ётоғига бош куйгунга қадар, уйлар унинг ҳарорати ва нуридан бир хил баҳраманд бўлар, куннинг энг иссиқ пайтлари ҳам, қуёш нури ҳар бир хонага баробар тараларди. Бу тартиб қишлоқ кўчаларига ҳам тегишли бўлиб, аёллар сув ташиш учун ҳеч бир қийналишмас, чунки анҳор билан уйлар оралиғидаги масофа деярли бир хил. Уйларнинг ички ва ташқи қиёфаси бир-биридан сезиларли фарқ қилмас, 25-30 одамни сиғдира оладиган ёруғ ва чоғроққина мехмонхона, токчаларида анвойи гуллар турадиган равоқли ошхона, болалар учун алоҳида ва катталарга мўлжалланган учта хобгоҳдан иборат бўларди. Кубарро аҳли гулларга, чорвага, сайроқи қушларга ўчлиги боис, ҳар бир хонадонда қўй, эчки, товуқ, от ва қорамолни учратиш мумкин бўлар, уларнинг ҳаммаси бир қўтонда пала-партиш, аралаш-қуралаш боқиларди. Асалхўр, зарғалдоқ, саъва, тоғчумчуқ каби сайроқи қушларни асрамайдиган хонадонинг ўзи йўқ, баъзан уларнинг тинимсиз сайрашларидан қулоқ қоматга келар ва бу ерда ҳаёт муттасил қайнаётганидан шоҳидлик берарди. Кубарро одамларининг ўртасида бегонаси йўқ, ҳаммалари бир-бирига элу-хеш, оғаини ва қавм-қариндош эди. Қишлоқ қад кўтарганидан буён, биронта бегона хонадон ўзга юртдан бу ерга кўчиб келган эмас ва ёки аксинча, бирон-бир уй соҳиби ўзга макон ахтариб, сафар тадоригини кўрмаган ва ҳатто буни хаёлига ҳам келтирмаган. Бу ерда ҳали ҳеч ким ўлим шаробини татиб кўрмаган ва шу боис қишлоқда қабристон йўқ эди. Кубарро икки-уч йил давомида тўрт юз киши истиқомат қиладиган ғоят шинам ва покиза қишлоққа айланди. Қишлоқ аёллари битта чақалоқ учун ҳомиладор бўлишни ўзига эп кўрмас, ҳар туғар пайти, иккитадан ва баъзан учтадан эгизак фарзанд кўришарди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Насл гавҳари

hasanboyҲасанбой Ғойибнинг инсон руҳий кечинмалари, унинг дарду изтиробларини рангин бўёқларда тасвирлай олиш қобилияти ва шеърларидаги ўзига хос соз ва навони зукко назм шайдолари аллақачон пайқаб улгурганлар.

Шоирнинг 2012-йилда «Юракнинг махзун тунлари» ҳамда «Ҳажрида куяр кўнгил» номли икки тўплами шеърият мухлисларига кўшалок туҳфа бўлди. Ҳасанбой сўнгги 5-6 йиллар оралиғида ижоднинг яна бир тури таржимонлик соҳасида ҳам ҳавас қилса арзигулик салоҳиятга эга эканлигини намойиш этди. Ижодкорнинг заҳмати-ла рус мумтоз шоирлари Иван Бунин, Аполлон Майков ва Валентин Сидоров , мумтоз тожик шоирлари Мирзо Турсунзода, Носиржон Маъсумий, Лоиқ, Бозор Собир, Гулрухсор, Меҳмон Бахтий, Гулназар , Раҳмат Назрий, Нукра Суннатниё, Раъно Мубориз ва бошқа кўплаб замонавий тожик шоирлари шеърлари ўзбек тилига моҳирона ўгирилди. Шеърият ихлосмандлари эса ноёб ижод намуналаридан баҳраманд бўлиш бахтига муяссар бўлдилар. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Тожикистонда матбуот куни нишонланди

602920_351483598303053_1610440293_n11-март куни Душанбе шахридаги Абулкосим Лохутий номли театрда тожик матбуотининг 101-йиллиги муносабати билан катта тантана булиб ўтди.

Тадбирда Тожикистон Жумҳурияти Президенти Давлат маслаҳатчиси Мансур Суруш, Маданият вазири Мирзошохруҳ Асрорий, Тожикистон журналистлар иттифоқи раиси Акбарали Сатторовлар иштирок этишди ва фаол журналистларга давлат мукофотларини топширишди.

Тожикистон халк артисти, халқаро ”Хиради миллат” мукофоти соҳиби Афзалшо Шодиев ва бошка санъаткорлар матбуотчилар дилини ўз мусиқий табрикотлари билан хушнуд этдилар.

Ҳасанбой Ғойипов, Тожикистон.

****

Таҳририятдан: Бу тадбир пайтида Тожикистонлик таниқли шоир ва журналист Ҳасанбой Ғойиповга ”Тожикистон Жумҳурияти Матбуот аълочиси” унвони берилганини эшитдик. Ҳасанбой ака камтаринлик қилиб, бу ҳақда маълум қилмаган эканлар. Мукофот муборак бўлсин!

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn