ЛОҚАЙДЛИКМИ ЁХУД БЕПИСАНДЛИК?

тожик мактабТожикистон маориф вазири Нуриддин САИДОВ номига мурожаат ўлароқ ёзилаган бу мақола, маҳаллий газеталарда эълон қилиниши пайсалга солиниши ортидан ”қувғинга учраб” бизгача етиб келди. Унда билдирилган фикрларнинг кўпчилигига қўшилиш, айримларига қўшилмаслик мумкиндир, балки. Лекин, мавзу ва унда кўтарилган муаммо анча долзарб, Тожикистонлик ўзбек ёшлари  маънавияти ва келажагига дахлдор бўлгани боис, уни эълон қилиш лозим деган фикрга келдик. Хулоса чиқариш ва баҳо беришни ўқувчилар ихтиёрига қолдирамиз.
****

Шу кунларда ”Устоз” газетасида чоп этилган янги ”Ўзбек адабиёти ўқитиш дастури” биз ўқитувчиларнинг қўлимизга келиб тегди. Камина ҳам ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлганлигим сабабли ўқув дастури кимлар томонидан ва қандай тузилганлиги билан қизиқдим. Янги дастур филология фанлари доктори, профессор Абдусалом Абдуқодиров таҳрири остида тайёрланган бўлиб, тузувчилар Б. Мўминов, Э. Назаров, Ж. Умурзоқов, А. Сафаров, С. Эргашевлар эканлиги кўрсатилган.
Ўқув дастури билан танишиб чиққач, шундай хулосага келдим: Агар беш – олтита савияси ҳаминқадар шоир ёзувчиларнинг янги дастурга кириб қолганини айтмасак, дастурни қайтадан тузиб чиқишнинг ҳожати ҳам йўқ эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn