Шу ой бошларида Туркиянинг Истанбул шаҳрида Турк дунёси форуми бўлиб ўтди.
Марказий Осиё ва Туркиялик арбоблару олимларни жамлаган айни форумда туркий давлатларнинг бугунги муаммолари ҳақида гапирилди.
Келажакда туркий давлатларнинг интеграцияси ва бирдамлиги мавзуси ҳам бир неча нутқларда тилга олинди.
Турк дунёси форумидаги энг кўп сонли вакиллар жамоаси Қозоғистондан бўлса, энг ози Ўзбекистондан эди.
Асосан, илм аҳли қатнашган бу форумда туркий халқлар ва давлатларнинг бугунги муаммолари қатори келажаги ҳақида сўз борди. Турк давлатларининг бирлиги хақида орзу умидлар изҳор қилинди.
Аммо замонавий дунё реалликларига турк давлатлари ва ё халқлари бирлиги ғояси канчалар мос тушади? Хайрулло Файз бу ҳақда Туркиянинг туркий давлатлар бўйича собиқ вазири, таниқли сиёсатшунос Аҳад Андижоний билан суҳбатлашди. Continue reading