Тарихга муносабат адолатли бўлсин

tarixi rashidiyТақриз ўрнида

Ашраф Ахмедов

Менга шогирдларимдан бири Муҳаммад Ҳайдар мирзонинг “Тарихи Рашидий” асарининг ўзбекча таржимасини олиб келиб, “Домла, мана бу китобни бир ўқиб кўринг” деганида, китобнинг чиройли муқовада, юксак полиграфик маҳорат билан, ҳадя қилса арзигулик кўринишда нашр этилганини кўриб, хурсанд бўлдим.

Чунки Муҳаммад Ҳайдар мирзо тўғрисида айрим манбаларда ўқигандим. Бундан ташқари “Тарихий Рашидий” китобининг русча матни билан озроқ таниш эдим. Иккинчи томондан, тўғрисини айтсам, мазкур асарнинг айрим жойлари менда унга нисбатан салбий фикр уйғотганди.

Шу сабабли китобни диққат билан ўқий бошладим. Негаки, у тарихий манба, ўша давр воқеалари иштирокчисининг баёни.
Аммо сўзбошини ўқиб чиққач, ҳафсалам пир бўлди. Гарчи филолог олимлар эзгу ишга жазм этган бўлишса-да, китобга баҳо беришда, ундан хулоса чиқаришда тарих илми талабларини мукаммал бажара олишмаган. Аниқроғи, аксарият тарихчилар томонидан ҳали эътироф этилмаган ҳамда ҳукмдорлар атрофидаги шахсий муносабатлар ифодаси, “хонлар шахсидаги маърифатга муносабат” тўғрисидаги шахсий қораламаларни буюк тарихий асар баробарида таърифини келтиришган. У ҳатто “Бобурнома”га тенглаштирилади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ўз – Ўзбек – Ўзбекистон

marat zaxidovБизнинг мусоҳаба

Бир вақтлар матбуот нашрларидан бирида М.Т.Зоҳидовнинг “Ўз – Ўзбек – Ўзбекистон. Ур – Гурганж – Урганч” мақоласи эълон қилинганди. Орадан кўп вақт таниқли ўзбек журналисти, ҳозирда марҳум Шерали Сокин мақола муаллифи билан суҳбатлашган эди. Афсуски журналистнинг бевақт ўлими сабабли М.Зоҳидов билан уюштирилган бу тарихий суҳбат чоп этилмай қолиб кетади. Биз физика метематика фанлари доктори М.Зоҳидовдан ўша суҳбатни ўқувчилар эътиборига ҳавола этишга рухсат беришларини сўрадик. Суҳбатда ўзбек халқининг келиб чиқиши ҳақида шу пайтгача тарихшуносликда кам эътибор берилган, ”Таврот” ва ”Инжил” каби муқаддас китоблардан олинган далиллар асосида изоҳланган янгича нуқтаи назарлар тилга олинган. Бу борада тарихчилар, диншунослар ва Марказий Осиё тарихига қизиқувчилар ўз фикр мулоҳазаларини билдирсалар айни муддао бўларди.

****

Шерали Сокин: – Менинг кўлимда рўзнома ва унда Сиз нашр этган “Ўз” диёри тўғрисидаги мақола бор. Сиз ўзбекларнинг келиб чиқиши ҳақидаги бу тарихий маълумотларни қандай қўлга киритдингиз?

Марат Зоҳидов: -Талабалик йилларимда Қуръони Каримни ва Тавротни ўқиб чиқдим. Москва Давлат Университетнинг ётокхоналарида шундай имкониятлар бор эди. Инжилдаги “Иовнинг китоби”да Зофар, Софар отларини топдим (русчаси), Иов (русчаси), Job (инглизчаси) исмларини учратиб қолдим, – деди суҳбат аввалида Марат Тешаевич. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn