”Севги” китобидан шеърлар

anankuli-ogaАннақули Нурмаммедов, туркман шоири.

(Шеърлар оригиналда ҳам илова этилмоқда)

Юрак

Кириб кўрганмидинг севги жойина,
Мен сендан сўрайман гулюзли дилдор.
Бахтингни кўрсатган бир ёқут ойна,
Унда сенга бир-бир эртасин айтар.

У-да, бир афсунгар, кўзингни боғлар,
Қўрқмагин у малак бермас қўлини.
Бу ер инсонларни бахт томон чоғлар,
Кўрсатар у адашганлар йўлини.

Эшиги йўқ, тирқиши йўқ бу жойни,
Унга оппа-осон ҳеч кириб бўлмас.
У сени меҳрингга, вафонгга мойил,
Уни олтин калит очиб беролмас.

Мушкулдир фурсатнинг эшигин қоқмоқ,
Гар севгинг чин бўлса,унга бер қўлинг.
У ерга кирилса қийиндир чиқмоқ,
Ол, менинг юрагим, менинг юрагим.

Ашхабат
1978. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn