Аҳмад Аъзам: Қуроқ (қисса)

Quroq-300x230Болаликка қайтиш-инсоннинг ўзлигига, ўз аслига, Тангрига қайтиб боришдир. Замонавий ўзбек адабиётининг забардаст  вакили, муҳтарам устозимиз Аҳмад Аъзам қаламига мансуб янги асар.
****

Хў-ўш, энди сизга бир ҳангомани айтиб берсам, бўлмаган гап дейсиз, тўғри ўйлайсиз, шу гапни бошқа бировдан эшитганимда ўзим ҳам ишонмас эдим, одамларни гўл дейди шекилли бу одам ё ўзини гўлликка соляптими деб, энсам қотарди балки, лекин сизни алдамай деб кўрганимга мункир келсам, бу ҳам тўғри бўлмас. Кейин, гап ишонишда эмас, ҳамма ишонган гап тўғри чиққанида, ўзингизга маълум, бунақа юрмаган, олам гулистонда яшаётган бўлур эдик. Қуруқ ишонч алданишдан бошқа нима беради? Лекин у ҳам бир сўрғич, алданишга ўргатиб қўяди, алданмасангиз, қатордан тушириб юборишгандек бўлаверасиз. Гапим тегиб кетмасин, биламан, ўзингиз ҳам ториққансиз бунақа гаплардан, билган одам ториқади, албатта. Ана, шунинг учун хитланавермай, бўлар экан-да шунақа, ажаб-ей, қани, эшитайликчи, шунча эшитганимизнинг бири-да, деб кўнгилга кенглик беринг, бу бир гурунг, диққатингизни ёзади, камина ҳам оғзига келганини қўйиб юборавермас, айтадиган гапимни орқа-олдимга қараб, сизнинг нима дейишингизга тўғрилаб гапираман. Балки тагидан бошқа гаплар чиқиб қолар. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Хосият Рустамова: МЕН ҚАЕРГА ЖОЙЛАШГАНМАН?

xosiyat rustamovaХосият Рустамова

Хосият Рустамова сўзлари ҳақиқатда рост, дардли ва ажабтовур тарзда самимий, энг муҳими, у мукаммалликнинг чексизлигини англаган ва ижод илоҳий иш эканлигини тушунган ижодкор. Унинг деярли барча шеърлари, ҳозирнинг ўзида ўнлаб хорижий тилларга таржима қилиниб, ўқувчини уйғоқликка, ростгўйликка чорламоқда.

Хосият Рустамова ушбу тўпламга кирган энг ёш адиблардан бири. Адабиётимизнинг қутлуғ даргоҳига XX асрнинг 90-йиллари сўнгида бир қатор истеъдодли ниҳоллар билан кириб келган.

Хосият Рустамова 1971 йилнинг 19 март санасида Наманган вилояти, Поп туманиниг Олмос қишлоғида таваллуд топган. 1988 йили ўрта мактабни тугатиб,

Тошкент Давлат университетига (ҳозирги Миллий университет) ўқишга кирган. 1993 йилда ушбу олий даргоҳни тугатгач, турли газета ва журналларда хизмат қилган.

Унинг илк шеърияти талабалик йилларидаёқ, маҳаллий матбуотларда дунё юзини кўради. Шоира 2004 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Назар Эшонқул: БАҲОР ГУЛЛАРИ

назар-эҲикоя

(Йилнинг тўрт фасли тасвирланган «Ялпиз ҳиди ” туркумидан)

«Буюклик ва гўзаллик ҳамиша ёнма-ён турса керак», деб ўйлай бошлади Самандар шаҳарда ўриклар гуллаб, йўлакларни оқ-қизғиш гулбарглар қоплаб олган ва кўнглида ўзидан кўра улуғроқ бир шижоат уйғонаётганини англаган, ҳар бир гўзаллик бутун таровати ва фусункорлиги билан кўнглига оқиб кираётганини ҳис этган пайтлар Боғ баҳор келиши билан бирдан ўзгача яшилланиб жўнаганди. Самандар ҳатто ўтган йили қуриб ётган дарахтларнинг қовжираган шохларида куртаклар ўсиб чиқаётганини кўрганди. Гарчи чиркин ҳиди ҳамон таралиб турган бўлса ҳам, энди боғдан кўпроқ кўкат ҳиди келарди; бир ёввойи ғурур билан очилиб яшнаган анвойи гуллар ҳам боғга ўзгача фусункорлик бағишланганди. Гулларни, айниқса, ялпизни кўрганда Самандар завқланиб кетарди. Ялпизлар ҳам бу йил ҳар йилгидан кўпроқ эди. Болалар боғчасидан оқиб келиб, боғнинг этагини айланиб ўтадиган ариқча атрофида бир қулочча жойда ялпизлар гуриллаб ўсиб чиққанди. Бу жой кекса жўка дарахтининг орқасида, кўздан пана жойда бўлгани учун ялпизни бу йил ҳеч ким юлиб ташламаганди. Самандар боғдаги гўзалликдан руҳи тиниқлашиб бораётганини сезарди. У кўнглида уйғонаётган туйғуларнинг булоқларини боғдан топгандай эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Мурод Човуш: Ҳеч (қисса)

murodҲозирги замон ўзбек адабиётида янгилик сифатида қабул қилинган умидли ёзувчи Мурод Човушнинг ”Ҳеч” қиссасини эътиборингизга ҳавола этамиз. Инсон руҳиятининг чуқур таҳлили, инсонга ичкаридан қараш, маънисизликдан моҳият излаш, ўзинг билан бегонадек сўзлашиш… ”Ҳеч” ўқувчини такрорланмас илоҳий завққа ошно этадиган гўзал асардир.

****

ҲЕЧ

“ Ҳечимиз ҳечидан ҳеч кам йўқдир,
Ҳеч ҳечимиз ҳечидан ҳеч ғам йўқдир.
Танда жандадурур анда гўристон,
Эртан ўлсак бизга ҳеч мотам йўқдир.” –

Баҳоуддин Нақшбанд

Метрога кирдим. Поезд кутаяпман. Ёнимда йигит ва қиз. Қиз менга қараб қўйди. Ўхшатди, шекилли. Бепарво назар билан улар томон кўз ташлаб қўйдим. Йигит қаттиқ эслаб қолмоқчидай бошимдан оёғимгача кузатди. Поезд кела бошлади. Мен улардан етти-саккиз қадам узоқлашдим. Вагонга чиқдим. “Нима ҳақда ўйласам яхши бўлади”. “Ҳеч нарса ҳақида” — ўзимга-ўзим жавоб бердим. Ичимдан бутун ўй-фикр, хаёлларимни қувиб чиқармоқчиман, чоғи. “Бунақа бўлмайди”. Кейин метрони мусиқа кошонасига, юриб кетаётган поездни куйга, унинг ичидаги йўловчиларни яхлит бир қўшиққа ўхшатдим. Аммо ўзимни қўшиқ деб ҳисобламадим. “Мен тингловчиман”. Поезд “Пахтакор” бекатига келиб тўхтади. “Куй тўхтади”. Мен вагондан тушдим. Кўчага чиқдим. Консерватория томон юра бошладим. Босган қадамимни санай кетдим. Шундагина ўйлашдан озгина вақт қутуламан. Юриб кетяпман. “Бир, икки, уч, … етмиш, … етмиш саккиз…”, санаб боряпман. Саксон саккизинчи қадам босилганда сезиб қолдим. Ёмғир шитир-шитирини, совуқ шамол эсишини эшитиб бораётган эканман. Шу онда йиғлагим келди. Зерикаётганлигим эсимга тушди. “Мен буюк зерикувчи”. Масалан, чоллар зериккандан чой ичаверишади-ичаверишади. Улар ўлимни кутишади. Ўлимнинг келмай қолишини ҳақиқий мўъжиза деб ўйлашади ва бу мўъжизага ишонишмайди. Мен зерикканимдан ухлайман, ухлайвераман. Ўн беш, ҳатто йигирма соат тинмасдан ухлашим мумкин. Уйқуни ҳақиқий мўъжиза деб атаса бўлади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn