Бобур ижодида ҳаммом тимсоли

xosiat3Хосият Бекмирзаева,
ЎзР ФА Тил ва адабиёт
институти тадқиқотчиси

“Буюк ёзувчи ва шоирлар ҳаётида ижодий эркинлик ҳамиша муҳим аҳамият касб этган. Даҳо санъаткорлар, энг аввало, ана шу эркинликнинг куч-қуввати ва фалсафасига таянади. Шу боис ҳам ҳақиқий санъаткорнинг ҳаёт тарзи, руҳоний ғоявий олами бошқаларникига ўхшамайди”1.
Ўш шаҳрининг ғарби жанубидаги Сулаймон тоғи (Барокўҳ) этакларини археологик қазиш асносида кўҳна ҳаммомнинг харобаси устидан чиқиб қолинди. Бу ердан сопол қувурлар топилди. Ҳаммомнинг оташхонаси, турли мақсадларда фойдаланилган катта-кичик хоналарнинг ўринлари аниқланди. Шуниси диққатга лойиқки, бу ердан сал нарида Фарғона вилоятининг ҳокими темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур замонасида масжиди жавзо бўлган (у ҳақда “Бобурнома”да қайд этилган)2. Бундан маълум бўладики, ўтмишда оммавий ҳаммомлар кўп холларда масжидлар билан ёнма-ён қурилган. Оқилона меъморий тартиб қўлланган. Зеро, масжидга покдамон ҳолда кирилади. Ота-буваларимиз авввал покланганлар, сўнгра муқаддас даргоҳга қадам қўйганлар. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Даврон Ҳотам: Март

davron hotamҲикоя

У қишни яхши кўради. Қиш қанчалик узоқ ва совуқ келса, унга шунча яхши. Аслида у қишни эмас, қалингина, мўйнали тўнини севади. Шунинг учун у қишни яхши кўради…

Бир вақтлар эгнига илган тўни билан кўчага чиқаркан, ўзини анча хавфсиз ва муҳимроқ ҳис этади. Кимгадир дўқ ураркан, тўн унинг ички увадаларини яширади. Бироқ, бугун ойнадан тушаётган нурлар кайфини тирриқ қилди. Боши айланиб, кўз олди қоронғулашди. Ўрнидан туриб шахт билан тўнини эгнига илди. Ниманидир ўйлади-да, одатга хилоф тарзда яна жойига қайта ётди.

Шифтга тикилиб ётаркан, соат миллари уни ташқарига ЧИҚишга ундарди…. Ташқарида баҳор дараклари кўрина бошлаган. Бир кун аввал бу кўчалардан ўтаётган бир икки одамни ҳисобга олмаса, деярли ҳеч ким кўринмасди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Қадринг неча пул сўқир дунё?!

barnoБарно ИСОҚОВА – 1974 йили Ўш шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, 1997 – 2002 йиллари Ўш Давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетида ўқиган.
Журналист сифатида бир қатор маҳаллий газеталарда фаолият олиб борган. Ўш қирғини кунлари воқеалар жойидан репортажлар тайёрлаган. Сўнгра кўплар қатори мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

* * *

Ўзим касбимга кўра журналист бўлганим учун, аввало Қирғизистондаги ўзбекзабон матбуотига доир вазиятга тўхталаман. Ўш воқеаларининг яна бир аянчли оқибатларидан бири бу ўзбек тилидаги матбуот воситаларининг мутлақо яксон этилгани бўлди. Минтақада дастлабки хусусий телеканаллар сифатида фаолият бошлаб, тез орада бутун Фарғона водийсида оммалашган ЎшТВ ва МезонТВ каби студиялар, ўшлик ўзбек журналистларининг муқаддас даргоҳига айланган қатор газета ва журналларимиз талон-тарож қилиниб, мутлақо яксон этилди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Қодиржон Ботиров: Биз ҳозир бу масалада жиддий ишлаяпмиз

qodirjon botirov1Айни пайтда Швецияда яшаётган таниқли сиёсатчи ва тадбиркор, Қирғизистонлик ўзбеклар лидерларидан бири Қодиржон Ботиров билан Стокҳолмдаги кичик кафелардан бирида учрашдик.

..2010 йилнинг июнь ойидаги миллий мажоролар ташкилотчиси сифатида кўрилиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган, айни чоғда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бўйича қидирувга берилган бу фидойи инсонни Европа давлатларида бўладиган Қирғизистонга оид турли йиғилишларда иштирок этаётгани, БМТ, Европа Иттифоқи каби халқаро ташкилотлар биноси олдида ўз мамлакатида ўзбекларга уюштирилган қирғин ташкилотчилари жазоланишини талаб қилиб турли акциялар ўтказаётганидан хабарим бор эди.

Шу йилнинг 18 ва 19 феврал кунларида Женевада бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Ирқий Камситишларни бартараф этиш бўйича Қўмитаси Қирғизистонга оид тингловини ўтказаёганда, қирғиз давлати ҳайъати ва нодавлат ташкилотлар вакиллари қаторида Қодиржон Ботиров ҳам йиғилишда ҳозир бўлди. У ўша куни қўмита раҳбари ва унинг ўринбосарлари, ҳамда махсус маърузачи билан шахсан учрашиб, уларга Қирғизистондаги ҳақиқий вазият ҳақида кўплаб ҳужжатларни топширган эди.

Орадан кўп вақт ўтмай ушбу нуфузли Қўмита Қирғизистон ҳукуматига ирқий камситишлар борасидаги уч қисм, 31 банддан иборат ўз тавсия ва талаблари ёзилган ҳужжатни тақдим этди. Тавсияларда Ботировнинг Қўмита экспертларига топширган Қирғизистондаги ўзбеклар муаммолари акс этган муҳим масалалар ҳам ўз ифодасини топган эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ирқий камситишларни бартараф этиш бўйича Қирғизистон ҳукуматига тавсиялар эълон қилинди

qodirjon-botirovШу йилнинг 18 ва 19 феврал кунлари Женевадаги БМТнинг Ирқий камситишлар бўйича Қўмитасининг навбатдаги 82 сессияси очилган эди.

Сессияда Алжир, Россия Федерацияси, Словакия, Маврикия, Янги Зеландия, Доминикан Республикаси қаторида Қирғизистоннинг ҳам ушбу конвенсия бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажарилишига оид ҳисоботи тингланди.
Тингловда иштирок этган Қирғизистон ҳайъати вакилларининг маърузалари ва уларга муносабатлар ўз вақтида “Фарғона .ру” халқаро ахборот хизмати томонидан батафсил ёритилган. (Қаранг:http://www.fergananews.com). Шунингдек, интернетдаги Youtybe.com саҳифасида ҳам йиғилиш ҳақидаги видео тасвирларни кўриш мумкин. (Қаранг:http://www.youtube.com SaveFrom.net , http://www.youtube.com SaveFrom.net)

Ирқий камситишларнинг олдини олиш бўйича Қирғизистон ҳукумати тақдим этган ҳисоботда 2007 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда ҳукумат томонидан кўрилган чора тадбирлар ҳақидаги маълумотлар ўрин олганди. Йиғилишда қатнашган ҳайъат аъзолари ва экспертлар асосан 2010 йилда юзага келган миллий можоролар пайтида ва ундан кейин Қирғизистонда ўзбекларга қилинган зўравонликлар, камситишлар ва ҳуқуқбузарликларга эътибор қаратишди.

19 февралдаги йиғилишда, айни пайтда Швецияда яшаётган таниқли сиёсатчи ва тадбиркор, мамлакат парламентининг собиқ депутати, Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган қонли воқеалар ташкилотчиси сифатида сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Қодиржон Ботиров ҳам иштирок этганди. (Қодиржон Ботировнинг тинглов ҳақидаги фикрлари билан қуйидаги йўлланма орқали танишиш мумкин:http://www.ozodlik.org)

(Эслатиб ўтамиз: БМТнинг ушбу нуфузли Қўмитасида тўрт йил муддатга сайланган 18 мустақил эксперт иш олиб боради.

Айни пайтда Қўмитага юридик фанлари доктори, давлат ва ҳуқуқ Институти профессори Алексей Автономов раҳбарлик қилмоқда.)

Орадан бир ойга яқин вақт ўтиб БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси тингловларда қатнашган давлатларга, жумладан Қирғизистон ҳукуматига ирқий камситишларни бартараф этиш бўйича ўз тавсияларини эълон қилди.

Ушбу тавсиялар нималардан иборат? Ҳозирги Қирғизистон ҳукумати уларни бажаришга ўзида ирода топа олармикан? Бу тавсиялар ҳақида миллий низолар ва ирқчилик сабаб ўз она -Ватанини тарк этган ўзбеклар лидери Қодиржон Ботиров қандай фикрда?

Биз ушбу мавзуда Қодиржон Ботиров билан Стокҳолм шаҳридаги мўъжаз кафелардан бирида учрашиб суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.

Тез орада суҳбатнинг тўлиқ матнини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Юсуф Расул, “Янги Дунё” муҳаррири.
www.yangidunyo.org

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn