Чўлпон шеърларининг асл нусхалари: ”Булоқлар” тўплами

 

Cho'pon 1922-26 yillariИккинчи китоб: БУЛОҚЛАР

Ўзбекистон Давлат Нашриёти, Тошкент, 1924.

“БУЛОҚЛАР” ҳақида

Хайрулла Х. Исматулла, АҚШ.

ЧЎЛПОНнинг “Булоқлар” номли иккинчи шеърлар тўплами 1924 йили Ўзбекистон Давлат Нашриёти томонидан чоп этилган бўлиб, бу тўпламда ҳам шоир шеърлари қуйидаги бўлимларга бўлиб берилган: Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Суҳайлий: Навоий ғазалига мухаммаслар

suxayliyТАСВИР ЭТКАМЕН

Ҳусни мулкунгни ғурур-ла элға таъбир эткамен,
Ғайри дилларда ғараз, нуқсонни таъмир эткамен.
Сен дегайсен лек мени ким, балки тазвир эткамен,
Оразинг нақшин кўнглум лавҳида тасвир эткамен,
Бўлмаса тақдир ани кўрмак, не тадбир эткамен.

Ишқ аро шаҳдурмен, аммо киссада йўқ ҳемири,
Халқ дегайким, воажаб, ганж топиш қўлнинг кири.
Ошиқу маъшуқ, дилида ёшурун ишқнинг сири,
Эй қаро кўз, бўлмасун ул юз шавқидин юздин бири,
Кўз қаросидин агар юз нома таҳрир эткамен. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Маҳмудхўжа Беҳбудий Мисрда

Сурат илк бора эълон қилинмоқда.

Бу ноёб суратни бизга йўллаганликлари учун, айни пайтда АҚШда яшаётган Беҳбудий ҳазратларининг набиралари – Зарруҳ Беҳбудий жанобларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

Mahmudxo'ja Behbudiy Misrda.

www.munosabat.org

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ўш кўчалари

muazzamМуаззам Иброҳимова

Кимга сўнги манзил бўлди бу кўчалар,
Кўз ёшларга, қонга тўлди бу кўчалар,
Ўлган билан бирга ўлди бу кўчалар.
Кўчаларга Қақшат деган номлар беринг,
Ваҳшат деган , Даҳшат деган номлар беринг!

Чиқиб қаранг Сулаймон тоғ тепасига,
Аза тўни ташланган Ўш елкасига
Ўликларин ўраб ўзбек кўрпасига
Кўчаларга Ситам деган номлар беринг,
Алам деган, Мотам деган номлар беринг!

Шу эканда, ризқ узатган қўлни узмоқ,
Ўз Ватанин бўлишганни уйин бузмоқ,
Мана энди, қораларни қилмайин оқ,
Кўчаларга Бебурд деган номлар беринг
Бемурувват , Беқут деган номлар беринг! Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ҳадиси Шариф ўгитлари

ahmad hojiАхмад ҳожи Хоразмий

Хоразмлик йирик олим, Нақшбандия тариқати сўфийси, Ўзбекистон Фанлан Академияси ҳамда Ал-Хоразмий мукофотларининг лауреати, профессор Ахмад ҳожи Хоразмий томонидан қатор қомусий ва илмий манбалар ҳамда ўз тадқиқотлари асосида ёзилган ушбу рисолада Ҳадиси Шариф, Тасаввуф ва Тариқат, ҳамда қатор диний ва дунёвий билимлар мухтасар ва қизиқарли тарзда баён қилинган.

Илм учун умринг бўйи чексанг машаққат,
Парвардигор ўзи қўллаб қилғай мурувват.
Пайғамбарлар меросхўри бўлган олимлар,
Ҳалқи учун умри бўйи чекар ситамлар.

Муқаддима

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийим

Буюк илм ва қудрат эгаси улуғ Аллоҳга
беадад ҳамду санолар бўлсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссаломга
дуруду салавотдар бўлсин!

Салкам 14 асрдирки бутун жаҳон мусулмонлари каби мамлакатимиз мусулмонлари ҳам ислом шариати қонунлари асосида яшаб келаяптилар. Шариат қонунларининг асосини Қуръони карим, Ҳадиси Шариф, Киёс, Ижмоъ ташкил этади. Булар ичида ислом шариати қонунларини ишлаб чиқишда ҳадиснинг роли беқиёсдир. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Машрабнинг «Мабдаи нур» асарида авлиёлар тимсоли

munavvara_oymatovaМунаввара Ойматова

(Зиндафил – Аҳмади Жом мисолида)

Бобораҳим Машрабнинг «Мабдаи нур» асари ўзбек адабиётида янгилик саналиб, у Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маънавий Маснавий» асарига шарҳ сифатида ёзилгандир.

Мазкур асарда «Маснавий»дан олинган айрим байтлар шарҳи мушокила йўли билан шарҳланган. Машраб байтлар шарҳидан кейин турли ҳикоятлар келтирган. Бу ҳикоятларнинг аксари авлиёлар ҳаётига доирдир.

«Мабдаи нур»да пайғамбарлардан Муҳамммад с.а.в, Мусо а.с., Исо а.с., Иброҳим а.с., Идрис а.с., Сулаймон а.с.лар ҳаёти билан боғлиқ ҳикоятлар ҳам келтирилган. Аммо асарда кўпроқ авлиёлар ҳақида ҳикоятлар байтлар шарҳига илова қилинган. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

РАСУЛИЛЛОҲ ЎГИТЛАРИ

ibadatУлуғбек Қирғизбоев

Бугун мен бир туш кўрдим, бу жуда нурли туш эди.
Болалигим мудом бобомнинг ёнида ўтган. У зот мироб эди. Савлатли ва кўркам, юзидан эса мудом нур ёғилиб турарди. Қўли очиқ, меҳрибон киши эди. У ётишдан олдин бувимнинг ёнига келиб:
– Кампир, эшикни беркитиб қўйсаммикан? Уни ёпcам, хонадонимизга келувчиларнинг йўлини тўсган бўлиб қолмасмиканман, дея очиқ қўйдим,-деди.
Мен эса:
– Бобожон, ухлагани кириб кетаяпсизми?-деб сўрадим.
У менга “ҳа” ишорасини қилди.
– Унда яхши ухлаб туринг, – дедим унга мўлтираб қаранганча.
Бобом менга меҳри ийиб тикилди. У жуда хушҳол эди. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Танишинг: Иқтидорли шоир Жўрабек РАМАЗОНОВ

jurabek ramazonovЖўрабек Рамазоновнинг ”Огоҳнома” достонини ўқиб, янги бир истеъдодли шоирни кашф этгандик. Бугун унинг шеърларини эълон қилар эканмиз, туйғуларимиз алдамаганига ишонч ҳосил қилдик. 

Қ И Ё М А Т

Дунё кўрмас эмиш бошқа пайғамбар
Муҳаммаддан токи маҳшарга қадар.

Унгача покланиб бўлиши шарт ер,
Ёзилиб бўлиши керак ҳамма шеър.

Қиёмат кунида эркагу аёл
Қип-яланғоч юрар эмиш бемалол.

Тангрининг қошида тиз чўкиб у чоқ,
Ҳар бир гуноҳига берармиш сўроқ.

Ҳозир-чи, эркакка урар эркак дўқ,
Аёлнинг эгнида ярим либос йўқ. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

НУРЛИ-НУРЛИ, НУРГА ТЎЛГАН БИР ХАЁЛ БЎЛ…

164949_389406207839055_1272786410_nИсажон Султон

(Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан)

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг Шавкат Раҳмон вафоти муносабати билан ёзган изтиробли бир шеъри бор:

Учиб-қўниб, учиб-қўниб шом-саҳарлар
Нафис санъат саҳнасида пойга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Капалаклар учмайдиган жойга кетди.

Ким қуёшга солди ердан топиб гавҳар,
Ким кўнглига шуъла истаб ойга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Чироқ ёниб-ўчмайдиган жойга кетди…

Аслида, ҳар биримизнинг қалбимизда шунга ўхшаш изтироблар шеър шаклини ололмасдан, қуюн ҳосил қилиб тургани ҳам бор гап. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Ҳуснинисо Аҳмедова: Мунглиғ (ҳикоя)

husiniso ahmedovaТожикистонлик журналист ва ёзувчи Ҳуснинисо Аҳмедовадан саҳифамиз ўқувчиларига яна бир совға: ”Мунглиғ” ҳикояси.

****

Уяли телефонда бироз шумшукроқ, қисқагина хабар келди: «Амманг оғир ётибти. Келиб обкет! Мирсодиқ».

Акмал телефон трубкасидаги «хабар» тугмасини босиб, қайта-қайта ўқиди. Унинг кўнглига бу хабар ёлғон эканлигига шубҳа аралаш ғулғула тушди. Энди буни дадасига тушунтиришнинг йўлини қилиш керак. Чунки Адҳамжон аканинг қон босими баланд. Унга нохуш хабарларни бироз ёлғон аралаштириб, ётиғи билан тушунтиришади.

Рисолат аммаси биринчи турмушидан фарзанд кўришмагани учун айрилган. Иккинчи марта шаҳарга тушган, ўгай бўлсаям ўғил-қизлари бор. Амманинг эри дардмандроқ экан, кейин-кейин бут-кул ётиб қолди. Шўрлик амма чолини тўққиз йил гўдакдек парвариш қилди. Умрининг давомини шу хонадоннинг қувончу қайғуси учун сарфлади. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn

Тинчлик ва дўстлик куйчиси эди

mt3Бугун, 2-май – улуғ тожик шоири, Тожикистон қаҳрамони Мирзо Турсунзода туғилган кун. Шу муносабат билан пойтахтда ва барча шаҳар, ноҳияларда тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Турсунзода шаҳридаги маданият ва фароғат боғида ҳам катта тантана бўлиб ўтди. Тантанада Турсунзода шаҳар раисининг маориф, маданият, соғликни сақлаш бўйича ўринбосари Муҳаббат Жалолий ва бошқа расмий шаҳар ҳукумати вакиллари, маданият ва маориф ходимлари ҳамда шеърият мухлислари иштирок этишди. Дастлаб иштирокчилар Мирзо Турсунзода бюсти пойига гуллар қўйишди.

Шаҳар марказий кутубхонаси масъуллари томонидан  шоир китоблари намойиши ташкил қилинди. Шаҳар маданият бўлими қошида ташкил этилган ”Ворисони Турсунзода” адабий маҳфили аъзолари буюк шоир ижодидан намуналар ўқишди. Шоир Абдуқаҳҳор Косим ва Ҳасанбой Ғойиб шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача маъруза қилдилар.

Шаҳар маданият уйи ходимлари бўлмиш ҳофизлар шоир ижодига доир қўшиқларни ижро этишди. Шеърхонлик то тушгача давом этди.

Ҳасанбой Ғойиб.

Суратда: Тадбирдан лавҳалар. Continue reading

Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterEmail this to someoneShare on LinkedIn